Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Telegram kanalining logotibi yuristkadr — YURISTKADR
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.45K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 270

2021-12-16 18:12:55 ТУШУНТИРИШ ХАТИДА НИМА ДЕБ ЁЗИШ БУ ҲОДИМНИНГ ҲУҚУҚИ.

САВОЛ.
Тушунтириш хатини компьютерда ёзган эдим, аммо мендан қўлда ёзишимни талаб қилишяпти. Бундан ташкари иш юки кўпайгани сабабли хаммасини бажаришга ҳаракат қилиб шанба кунлари ҳам ишлаганимни ёзсам, шу сўзларимни олиб ташлашимни талаб қилишяпти, шу тўғрими?

ЖАВОБ.

Тушунтириш хати
– ҳар қандай факт ва ходисанинг сабабларини (иш жойида йўқлиги, кечикиш, меҳнат вазифаларини бузиш, иш берувчининг мулкига зарар етказиш ва бошқалар) тушунтириб берувчи расмий ҳужжатдир.

Тушунтириш хатининг шаклига (қўлда ёки компьютерда ёзилишига) нисбатан қонун ҳужжатларида ҳеч қандай талаб белгиланмаган. Шунинг учун маълум бир ташкилотларда қабул қилинган иш юритиш шаклига мувофиқ тушунтириш хати компютерда ҳам, қўлда ҳам ёзилиши мумкин.

Меҳнат кодексининг 182-моддасида “интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим” дейилган. Сиздан интизомий жазо қўллаш мақсадида тушунтириш хати талаб қилинаётган бўлса керак.

Аслида, ходимга ножўя ҳаракат ёки ҳаркатсизлик учун интизомий жазо қўллаш мақсад қилинганда, нима учун ундан тушунтириш талаб қилинади, бунинг асосий мақсадни тушуниб олиш керак.

Тушунтириш хати талаб қилишдан асосий мақсад, ножўя ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қилганликда айбланаётган ходимнинг ҳақиқатда айби борми ёки йўқми, бунга сабаб бўлган ҳолатлар аслида нима учун келиб чиққан, шу фактларга ходим томонидан аниқлик киритишдир.

Яъни, тушунтириш хати орқали ходимга ўзининг айбсизлигини исботлаш, ё бўлмасам, ўзидаги узрли сабабларни баён қилиш имкони берилади, айнан шу сабабли ҳам, тушунтириш хати ходимнинг тилидан эркин ҳолда ёзиладиган ҳужжат ҳисобланади.

Шахсан, мен ҳар қанақасига ходим тушунтириш хатини иш берувчи ёки унинг вакили ёҳуд қандайдир текширувчилар айтиб турганига қараб ёздириш амалиётини нотўғри деб ҳисоблайман.

Шунинг учун тушунтириш ҳатингизда айбсизлигингизни ёки бошқа узрли сабабларни келтиришингизга ҳеч ким тўсқинлиқ қилолмайди.

@yuristkadr
5.4K views15:12
Ochish/sharhlash
2021-12-16 17:47:56 СУДЬЯ ИШНИ КЎРИШДА МАХСУС КИЙИМДА БЎЛИШИ ШАРТ.

САВОЛ.
Ассалому алайкум. Ман адвокатман. Эътиборингизни бир кичик масалага қаратмоқчи эдим. Шуни каналингизда кўтаринг. Маълумки, судьялар учун алохида форма кийиш белгинланган эди. Афсуски охирги вақтларда судьялар, айниқса жиноят ишлари бўйича судьялар ва вилоятдаги кўпчилик судьялар судьялик мантиясини киймай қўйишди. Яна олдингидек оддий фуқаролик кийимда. Холбуки, судьялик мантияси ўзгача салобат ва обрў бериб турар эди. Чоп этинг, зора Олий суд назоратни кучайтирар.

ЖАВОБ.

Судьяларнинг формаси масаласи алоҳида масала. Бу борада “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 95-моддасига асосан:

“судья одил судловни махсус кийимда амалга оширади, кийим тавсифи ва намуналари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланади”.

Демак, судьялар томонидан судьялар киядиган махсус кийимсиз суд иши кўрилиши, қонунга зид ва бундай ҳолларда қоннубузар судьялар қонун олдида жавоб беришлари керак.

Агар мазкур қонунбузарлик қайси судья мисолида бўлаётганлиги ҳақида асосли фактлар тақдим этсангиз, каналимизда албатта ёритамиз ҳамда Олий судга бу ҳақида аниқ маълумотлар тақдим этамиз.

@yuristkadr
5.1K views14:47
Ochish/sharhlash
2021-12-16 17:34:10 #Мантиқсизлик

МАКТАБДА СПОРТ ЗАЛИ ЙЎҚ БЎЛСА ЎҚИТУВЧИ АЙБДОРМИ?

Обуначимиз Авазбек айтяпти:

Ўтган йили декабрь ойида спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтирилиши ҳақида Халқ таълими вазирлигининг буйруғи имзоланганлиги ҳақида ёзгандим.

Бу йил ҳам ҳудди шу муаммо бошланибди. Маълмки, Вазирликнинг ушбу буйруғи 2020 йилнинг 4 мартида собиқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан имзоланган.

Мазкур буйруқда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтириш ва спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида "Жисмоний тарбия” фанининг қиш мавсумида қисқартирилаётган ўқув соатлари бўйича "UzASBO” дастурий мажмуасига тегишли ўзгартиришлар киритиш топшириғи берилган.

Айтишларича, ХТБ иқтисодчилари спорт зали мавжуд бўлмаган мактабларда ишлаётган жисмоний тарбия ўқитувчиларининг дарс соатларини декабрь, январь, февраль ойларида 5-10-синфларда 1 соатдан қисқартириш бўйича мактаб директорларига кўрсатма берибди.

Саволлар ҳалиям ўша-ўша. Давлат томонидан курилмаган спорт заллари учун жисмоний тарбия ўқитувчилари айбдорми? Мантиқан ўйлаб қарасак, бу вазиятда ўқитувчининг айби йўқку. Бу ерда асосий мақсад болаларни совуқдан ҳимоя қилишми ёки жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг ойлик маошини қисқартиришми?

Илгари 1-4, 11-синфларда "Жисмоний тарбия" фани ҳафтасига 1 соатдан ўтиларди. Президентнинг тегишли фармони билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумий ўқув соатлари доирасида жисмоний тарбия фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўтилиши яхши янгилик бўлганди.

Шунча ишлардан сўнг вазирликнинг бу буйруғини асос қилиб айрим ўқитувчиларнинг ойлик маошларини қисқартириш мантиқсиздек туйиляпти. Мактабда спорт зал йўқ бўлса бунда ўқитувчининг айби йўқ. Бу ҳақда бошқалар бош қотириши керак.

Чунки, Меҳнат кодексининг 177-моддасида иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши шарт эканлиги айтилган.

Шахсан мен юқоридаги буйруқ нима учун ҳалиям ижродан олиб ташланмаганлигини тушунмадим. Бунинг ортидан тўлиқ бир ставка лавозимда ишлаётган жисмоний тарбия ўқитувчилари қиш мавсумида 0.5 ставкада ишлашга мажбур бўлиб қоляпти.

Менимча, бу масалага Халқ таълими вазирилги расмий муносабат билдириши керак.

@yuristkadr
6.3K views14:34
Ochish/sharhlash
2021-12-16 16:18:36 Тошкент туманлараро иқтисодий суди фаолиятига 0 баҳо.

Тошкент туманлараро иқтисодий судидаги бир иш бўйича қизиқиб, шунчаки кузатувчи сифатида қатнашмоқчи эдим, мен қизиққан кафилликка оид иш эди. Судья А.Маъмирова экан. Иш соат 15.10 га белгиланган ва мана 3 соат бўляпти ҳали ҳам тарафлар чақирилмади.

Атрофда бошқа судьялар бўйича ҳам деярли шундай ҳолат, тарафлар, корхоналар вакиллари, юристлар ва адвокатлар асабий ҳолатда. Кутавериб одамларнинг умри ўтиб кетадиган суд бўлибди.

Аввал ҳам айтганмиз, яна такрорлаймиз, қонунчиликда “судья маслаҳатда қолади” деган гап йўқ.

Аксинча, ИПКнинг 175-моддасига асосан, “суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради” дейилган.

Тошкент туманлараро иқтисодий судида эса, бирорта судья бу талабга риоя қилмайди, бунинг тескариси бўлади, ишда иштирок этувчи тарафлар ташқарига – коридорга чиқарилади, судья эса ўрнидан қўзғалмай туриб (яъни, алоҳида хонага чиқмай туриб), ИПКнинг 175-моддасига хилоф равишда қарор қабул қилади.

Тўғри, бу суддаги суд мажлисларида алоҳида маслаҳатхона йўқ, лекин бу қонунни бузиб қарор қабул қилишга сабаб бўла олмайди. Қўшимча қурилмаларни қуриб бўлса ҳам, марҳамат қилиб тартибга риоя қилиб қўйиш керак эди.

Ўзи, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси шу муаммолар ҳақида ҳам бош қотирадими, ёки йўқми?

@yuristkadr
6.6K viewsedited  13:18
Ochish/sharhlash
2021-12-16 08:40:52 Меҳнат таътили ҳақидаги огоҳлантиришнинг энг қулай усули – бу таътил жадвалининг ўзи.

Кўпчилигимиз биламиз, Меҳнат кодексининг 144-моддасида
“таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак” дейилган.

Амалдаги меҳнатга оид қонун ҳужжатларида меҳнат таътилига чиқиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг шакли тўғрисида аниқ нормалар ва талаблар ўрнатилмаганлиги сабабли кўп ташкилотлар бу борада “хабарнома” ёки “огоҳлантириш хати” каби ҳужжатлар шаклларидан фойдаланадилар.

Баъзилар эса, 15 кун аввал меҳнат таътили ҳақида буйруқ чиқарадида, шу буйруқни ходимга 15 кун олдин таништириб, шу йўл билан огоҳлантиради.

Бу усулларни нотўғри демайман, лекин яна бир тезкорроқ ва қулайроқ бўлган усул ҳам бор ва бу меҳнат таътили жадвали билан боғлиқ.

Сиз, кадрлар хизмати ва иш берувчининг вакили сифатида ҳар йили 31 декабрга қадар тузиладиган таътил жадвалида қўшимча алоҳида “ходимни таътил бошланиши тўғрисида огоҳлантириш” деган алоҳида устун қўшишингиз мумкин.

Қаранг, сиз иш фаолиятингиз давомида таътил жадвалига асосан ходимларнинг меҳнат таътилига чиқиш жараёнини мониторинг қилиб борасиз, таътил куни бошланишига 15 кун қолган ходимларни аниқлайсиз ва уларни таътилга чиқиши ҳақида хабардор қилишингиз керак тўғрими?

Биз айтган усулни қўлласангиз, ходимни яқинлашаётган (камиба 15 кун қолган) таътили ҳақида ҳабардор қилиб, бир вақтнинг ўзида таътил жадвалидаги огоҳлантириш устунига унинг имзосини қўйдиришингиз мумкин бўлади. Шу билан ходим навбатдаги таътилига чиқиши ҳақида 15 кун олдин ҳабардор қилинган бўлади.

Бу вариант ортиқча ҳужжатбозликдан ҳам ҳолидир.

Эслатиб ўтамиз, бу устунга ҳозир, яъни таътил жадвалини тузиш вақтида имзо қўйдириш керак эмас, шунга чалғиманг. Бу жараён кейинги йилдаги фаолиятингиз мобайнида, ҳар бир ходим бўйича алоҳида тартибда амалга оширилади

Қуйида ана шундай “огоҳлантириш” устуни акс этган таътил жадвали намунаси берилмоқда.

@yuristkadr
9.3K viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash
2021-12-16 08:11:37 Таътил жадвалида қандай таътиллар акс эттирилади?

Таътил жадвали қуйидаги таътилларни ўз ичига олиши керак:
ҳақ тўланадиган йиллик асосий таътил;
ҳақ тўланадиган йиллик қўшимча таътил;
жорий йил давомида ходим томонидан фойдаланилмаган ва кейинги йилга кўчирилган таътил.

Йиллик асосий таътилнинг давомийлиги, одатда, 15 календарь кун (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 134-моддаси).

Шунингдек, ходимларнинг айрим тоифалари учун қонунчилик йиллик узайтирилган асосий таътилни ҳам назарда тутади. Масалан, Меҳнат кодексининг 135-моддасига мувофиқ ушбу тоифаларга қуйидагилар киради:
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — 30 календарь кун;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — 30 календарь кун.

Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча таътиллар ҳам белгиланади. Масалан:
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга (137-модда);
оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга (138-модда);
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ходимларга йиллик қўшимча таътиллар берилади.

Йиллик меҳнат таътилининг умумий муддатини ҳисоблашда қўшимча таътиллар асосий таътил билан умумлаштирилади (МКнинг 140-моддаси). Мисол учун, ходим И.Б.Шарипов қуйидаги ҳуқуқларга эга:
узайтирилган асосий таътил (30 календарь кун);
кўп йиллик хизмати учун қўшимча таътил (8 календарь кун);
зарарли меҳнат шароитида ишлаш учун қўшимча таътил (7 календарь кун).

Шундай қилиб, таътил жадвалида сиз 45 календар кун давом этадиган таътилни режалаштиришингиз керак (тўлиқ 45 кун ёки ходим билан келишилган ҳолда, таътилни қисмларга бўлинган ҳолда).

Таътил жадвалини ишлаб чиқаётган вақтда иш берувчи ва кадрлар хизмати ходими, алоҳида имтиёзларга эга бўлган ходимларнинг ҳохиш-истакларини, уларнинг қайси вақтда таътилга чиқишни ҳохлашларини инобатга олишлари керак.

Яъни, Меҳнат кодексининг 144-моддасига асосан қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак:
14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
I ва II гуруҳ ногиронларига;
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
18 ёшга тўлмаган шахсларга;
таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;
жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

@yuristkadr
8.4K views05:11
Ochish/sharhlash
2021-12-15 19:39:37 Ишга тиклашга оид ижро ишини МИБ қачон тамомлаши мумкин?

Ноқонуний бўшатилган ходимларни ишга тиклашда МИБнинг айрим ижрочилари томонидан хатоликка йўл қўйилаётганини кузатяпмиз.

Айрим ижрочилар, иш берувчининг ходимни ишга тиклаш ҳақидаги буйруғ чиқиши билан, шу буйруққа асосланиб ишни тамомлаб ташлаяпти.

Ваҳоланки, баъзан, иш берувчилар “ижрочининг жағи ўчсин” деб номигагина буйруқ чиқариб, шу ҳужжатни нусхасини ижрочига беряптида, амалда ходимларга иш бергани ёки уларни аввалги ишига қўйгани йўқ.

Баъзи ижрочилар содда ва ўқимаган бўладику, ёки иш берувчи билан тили бир бўладику, бу ёқда ходим “йўқ, мени аслида ишга қўймаяпти, ишхонага киргазишгани йўқ” деса ҳам, “мана буйруқ чиқарибдику, шу етади менга, даминги ол” деб ишни ижро ишини ёпиб юборади.

Ваҳоланки, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 72-моддасига асосан:

ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ўзининг ноқонуний фармойишини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходим илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилган вақтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади.

Яъни, ходимни ноқонуний бўшатиш ҳақидаги буйруқни бекор қилиб, ундан сўнг ишга тиклаш ҳақида буйруқ чиқариш, ҳали ижро иши тугалланди дегани эмас. ЭНГ МУҲИМИ ХОДИМ ЎША АВВАЛГИ ИШИГА АМАЛДА ҚЎЙИЛИШИ КЕРАК. Тиклаш ҳақидаги буйруқлардан сўнг, унга ўша иши унга ҳақиқатдан ҳам берилиши керак.

Ана шундагина, МИБ давлат ижрочиси ишни тамомлаши мумкин бўлади. Бунгача тамомлаб қўйса, бу албатта масъулиятсизлик ва қонунбузарлик деб баҳоланиши лозим.

Навоийдаги вазиятда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бор деган фикрга келяпман.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси раҳбарияти, шу масалани “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 72-моддаси бўйича ўрганиб кўринглар. Қонунни бели синмасин, майлими?

@yuristkadr
5.2K views16:39
Ochish/sharhlash
2021-12-15 18:45:12 АЭС бўйича янги қарор лойиҳаси.

Меҳнат вазирлиги “АЭС обектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талаблари”ни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.

Лойиҳага асосан АЭС обектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талаблари тасдиқланади.

Жами 84 та лавозим бўйича таълим даражаси, малака талаблари ва тажриба талаблари кўзда тутилмоқда.

Масалан, АЭС директори бўлиш учун номзод 11 та йўналишлардан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиши, энергетика соҳасидаги раҳбарлик лавозимларида 8 йиллик меҳнат стажига, АЭСда эса 5 йилдан кам бўлмаган иш стажга эга бўлиши лозим. Ўзбекистонда борми шунақа кадр, йўқлиги аниқ, тўғрими?

Ходимларни бошқариш бўйича директор ўринбосарига талаб жа унчаликмасакан, ўзини мутахассислиги бўйича олий маълумот ва раҳбарлик лавозимларида 5-8 йиллик меҳнат стажга эга бўлиши керак.

Кейин, кўплаб лавозимларга экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги таълим талаблари ҳам қўйилмоқда.

Асосий масъул лавозимларни эгаллаш учун эса, АЭСда ишлаган бўлиши керак деган талаб бўлмоқда.

Шунақа гаплар.

Атом электр станциясида ишламоқчи бўлганлар борми? Ҳужжатларни тайёрлайверинглар. Ойликларни зўр қиберамиз .

@yuristkadr
5.6K viewsedited  15:45
Ochish/sharhlash
2021-12-15 15:56:12 Таътил жадвалини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Бугунги куннинг долзарб масаласи бўлган таътил жадвалини тузиш бўйича тавсияларимизни давом эттирамиз.

“Таътил жадвалини тузиш ишларини қандай ташкил қиламиз” деган мавзуда мақола тайёрладик.

Мутахассисларга ва раҳбарларга албатта танишиб олишни маслаҳат берамиз.

Мақолага ўтиш.

@yuristkadr
11.5K views12:56
Ochish/sharhlash