Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.64K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-10 12:44:53 “Жонга тегди, кетаман”

Мен жуда кўп давлат хизматчилари билан суҳбатда бўламан, улар орасида “жонга тегди, ариза ёзиб кетмоқчиман” дейдиганлари ҳам учраб туради.

Лекин, бу гаплар кўп ҳолатларда ходимнинг якуний қарори бўлмайди. Айни ўша вақтдаги вақтинчалик стресс сабаб айтилган бўлади одатда. Сиз ҳам кўп учратасиз бундайларни. Чақириб, “ариза ёзиб кетаман дебсиз, майли ёзиб берақолинг” деб кўринг, ўлақоса ёзмайди.

Шунинг учун, бундай гапларни ҳар доим ҳам жиддий олиш керак эмас. Иш берувчи ёки унинг вакили сифатида “кадровик” озгина псиҳолог бўлса, бундай ходимларни жуда яхши ажратади.

Бундайларга босиқлик билан “ҳаммаси яхши бўлади, сиз жамоамизга кераксиз” деб қўйиш керак, бўлди.

@yuristkadr
13.1K viewsedited  09:44
Ochish/sharhlash
2024-05-09 13:30:45
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси (ФҲШ) бўйича кўплаб саволлар келяпти. Асосий масала МК 11-моддаси билан ФҲШ тузишга чеклов ўрнатилганлигида.

Бу видеода тушуниш осон бўлиши учун, бухгалтерлик иши бўйича ФҲШ тузиш амалиётидан мисол келтириб ўтдик.

@yuristkadr
13.4K viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2024-05-08 15:25:40
Ҳамкоримиз “Yuridik adabiyotlar publish” нашриёти раҳбари Абдумажид Аҳмедов билан янги меҳнат қонунчилиги бўйича амалий қўлланмаларимизни чоп этиш бўйича музокара олиб бордик.

Насиб қилса, яқин вақтларда эътиборингизга янги қўлланмалар ва ижод намуналаримизни тақдим этамиз.

@yuristkadr
13.9K views12:25
Ochish/sharhlash
2024-05-08 14:45:46 Адвокат сифатида янги ишлар олишни тўхтатдим.

Юритувимдаги ишларни якунлаб, ундан сўнг адвокатликдан танаффус қиламан.

@yuristkadr
13.5K views11:45
Ochish/sharhlash
2024-05-07 09:17:05 198 нафар қатағон қурбонлари оқланди.

Олий суд ўтмишда қатағон қурбони бўлган 198 нафар ватан фарзандларини оқлагани олқишларга сазовор.

Улар ноҳақ судланган ва кўплари ўлимга маҳкум этилган. Оилалари минг азобда қолган. Ҳайрли ишнинг кечи йўқ албатта.

Бироқ, бугун суддан адолат топмаган қанчадан-қанча тирик инсонлар ҳақида ўйлаб, кўнгил ёмон ғаш бўларкан.

Биз учун барибир тирикликда адолатга эришган инсонлар тақдири муҳимроқ.

@yuristkadr
14.3K views06:17
Ochish/sharhlash
2024-05-07 00:54:02 ОАВ ва жамоатчилик вакиллари диққатига!

2024 йил 8 май куни соат 10.00 да Олий судда собиқ Урганч шаҳар прокурори М.Оллабергановни ишга тиклаш бўйича суд иши кўрилади.

Мақсуд ака Оллаберганов турли туҳматлар ортидан ноҳақ судланган, бироқ кейинчалик адолатли суд уни оқлаган. Шунга кўра, қуйи фуқаролик судларининг барчаси Оллабергановни Урганч шаҳар прокурори лавозимига ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарган. Афсуски, судларнинг бу қарорлари ҳалигача ижро қилинмаган ва собиқ прокурор ўз ишига тикланмаган.

Буни қарангки, Бош прокурор ўринбосари қуйи судларнинг қарорларидан норози бўлиб Олий судга тафтиш тартибида протест киритган. ФПК талабларига кўра қуйи судларнинг ишга тиклаш ҳақидаги қарорлари устидан Олий судга шикоят ёки протест киритиш учун бу қарорлар ижро қилиниши ва ходимни ишга тиклаш ҳақидаги ҳужжатлар шикоят ёки протестга илова қилиниши керак. Акс ҳолда, Олий суд судьяси шикоят ёки протестни қайтариши лозим.

Бу ишда эса Олий суд судьяси А.Аяпов бу Бош прокуратура протестини иш юритувга қабул қилиб, ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга ўтказиш ҳақида ажрим чиқарган. Гарчи ходим амалда ишга тикланмаган бўлса ҳам.

Демак, бу суд иши жуда қизиқ ва кескин мунозараларга бой бўлади.

Шундай экан, ОАВ ва жамоатчилик вакилларини ушбу суд жараёнига таклиф қиламиз: келинг, кўринг ва ҳулоса чиқаринг.

@yuristkadr
14.7K viewsedited  21:54
Ochish/sharhlash
2024-05-06 21:37:15 Бизнес-омбудсман ташкил этилганига 7 йил бўлди.

Бундан роппа-роса 7 йил аввал 2017 йил 5 май куни Президентнинг ПФ-5037-сон Фармони билан Президент ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти, яъни Бизнес-омбудсман деган ташкилот ташкил этилди.

Бизнес-омбудсман тадбиркорларимизни ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятларига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, тадбиркорликнинг ривожланишига ёрдам кўрсатиш мақсадида таъсис этилган.

Мана шу ўтган 7 йил давомида Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ишончли ҳамкорга айланди дейиш мумкин. Айрим мансабдорлар шу ташкилот бўлмаганида, тадбиркорларни нима кўйларга солган бўларди, билмадим.

Бугун турли назоратчилар, текширувчилар ва амалдорлар “йўқ, биз тадбиркорнинг ҳудудига киролмаймиз” дейиши бекорга эмас. Улар Бизнес-омбудсманнинг катта-катта жарималаридан қўрқишади.

Ҳозир айни тадбиркорлик қиладиган вақт! Ҳеч нарсадан чўчимасдан "босиш" керак фақат!

@yuristkadr
13.9K views18:37
Ochish/sharhlash
2024-05-06 15:52:08
#yashil_olam

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчаси. Бу кўча Шайҳонтоҳур туманида, бу ерда шаҳарнинг жуда яшил ва гавжум дарахтзор жойи бор. Олий суддан қайтишда шундоққина Ислом академияси олдида.

Суддаги стрессларни камайтириш, яхшилаб мулоҳаза қилиш ва ўйлаб олиш учун жуда боп жой.

@yuristkadr
13.3K views12:52
Ochish/sharhlash
2024-05-06 12:27:26 Ачиниш...

Бахтиёр Исломовнинг Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судидаги судьялик даврини кўпчилик яхши гап билан эслайди. Ишларни адолатли кўрган дейишади. Ҳа, ҳозиргиданда кўра ўша вақт ҳақида кўпроқ гапирилади.

Ҳозирги рутбада осон бўлмади акага. Тизимга ҳам жумладан.

Бугун суд тизимида бўлаётган ишларни кузатиб, акани қаттиқ танқид қилгим келади. Бироқ, аксар устунлар чириётган бир вақтда ўзак устун нима ҳам қила оларди. Рости, ачиниш ҳисси кўпроқ бунда.

@yuristkadr
14.3K viewsedited  09:27
Ochish/sharhlash
2024-05-06 11:52:03 Ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари ҳалқаро миқёсда қай даражада эътироф этилган?

Албатта, ушбу масалада халқаро ташкилотлар ичида энг қадимгиларидан бири бўлган, ҳаттоки БМТ ташкилотидан ҳам аввал тузилган Халқаро Меҳнат Ташкилоти шуғулланади.

Ушбу ташкилот 1919 йилда таъсис этилган ҳамда ҳозирда 189 та мамлакат ушбу ташкилот аъзо давлатлари ҳисобланади.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан деярли халқаро ҳамжамият томонидан ҳозирги вақтга қадар меҳнат соҳасини тартибга солувчи қандай халқаро ҳужжатлар қабул қилинган бўлса, ушбу ташкилотнинг шу ҳужжатларни қабул қилинишида ўрни жуда аҳамиятли ҳисобланиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу ташкилотга 1992 йилдан аъзо давлат сифатида қабул қилинган ва шу вақтга қадар ушбу ташкилот бошчилигида қабул қилинган меҳнат соҳасига тааллуқли конвенцияларни ратификация қилиб, конвенция нормаларини ўз миллий қонунчилигига имплементация қилишда давом этмоқда.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон томонидан ушбу Халқаро Меҳнат ташкилотининг 21 та конвенциясини ратификация қилган, шунингдек ушбу ташкилот томонидан бошқа чиқарилган яна 53 та конвенциялар ҳали Ўзбекистон томонидан ратификация қилинмаган.

Ҳозирда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган 21 та конвенцияларнинг 2 таси ҳали Ўзбекистон учун юридик кучга кирмаган.

Булар « Иш жойи атроф-муҳити (ҳаво ифлосланиши, шовқин, вибрация) тўғрисида» ги (Working Environment ( Air Pollution, Noise and Vibration Convention) конвенциясини Ўзбекистон томонидан 2023 йил 12 июнда ратификация қилган ҳамда ушбу конвенция Ўзбекистон учун 2024 йил 12 июндан расмий кучга киради.

Қолаверса, энг охирги бўлиб қабул қилинган «Ишчиларнинг маошларини ҳимоя этиш тўғрисида»ги (Protection of Wages Convention) конвенцияни Ўзбекистон 2024 йил 17 апрелда ратификация қилди, аммо ушбу конвенция қоидалари ҳам бизда роппа-рпса 12 ойдан сўнг, яъни 2025 йил 17 апрель кунидан бошлаб расмий кучга киради.

Маълумот сифатида айтиб ўтамиз, меҳнат соҳасидаги бу каби халқаро конвенцияларнинг кўпчилигида «Конвенцияга аъзо бўлиш ҳақида»ги сўнгги қисмларида, бир давлат ушбу конвенцияни ратификация қилган пайтдан бошлаб 12 ойдан сўнг ушбу конвенция қоидалари ушбу давлат учун кучга кириши белгилаб қўйилган.

@yuristkadr
14.0K views08:52
Ochish/sharhlash