Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Telegram kanalining logotibi yuristkadr — YURISTKADR
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 267

2021-12-24 18:52:29
Ходимни таътилдан чақиртириб олишди. У фойдаланилмай қолган 4 кунлик таътилини олмаса ҳам бўладими?

@yuristkadr
5.4K views15:52
Ochish/sharhlash
2021-12-24 18:41:20 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

МИБ: ходимларини ишга тикламаган ташкилот раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилган

Жорий йилнинг 24 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Суд қарори чиққан, бироқ ходимнинг ишга тикланиши қийин бўляпти. Нима қилиш керак?” номли видеомурожаат жойлаштирилди. Видеомурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 08.10.2021 йилдаги ижро варақасига асосан даъвогар Жўрабекова Ходияхон Мансуровна ва Муратова Иродахон Адахамовналарни Андижон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига меҳнат нозири вазифаларига ишга тиклаш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига 29.10.2021 йилда келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида ижро иши юритиш қўзғатилиб, Андижон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига қарор нусхаси ҳамда талабнома марказ ҳуқуқшуноси М.Усмоновга имзо орқали топширилган.

Бироқ, Андижон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган, шу сабабли, марказ раҳбари М.Рустамовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-1-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, Андижон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари М.Рустамов томонидан марказдаги штатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2021 йилдаги ПҚ-5053 сонли қарорига асосан қисқартирилганлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан штатлар бирлиги тиклаб берилган тақдирда Х.Жўрабекова ва И.Муратовалар иш ўринларига қайтарилиши тўғрисида маълумот берилган.

Бундан ташқари, марказ раҳбари М.Рустамов келгусида ижро ҳужжатидаги талабларни бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Мажбурий ижро бюроси
Андижон вилояти бошқармаси

P/S: Тезкор баёнот учун раҳмат. Бироқ жойдаги МИБ бўлинмаси мутасаддилари Андижон шаҳар АБКМ раҳбари М.Рустамовнинг штатлар қайта тикланмагунига қадар, бу ходимлар ишга тикланмаслиги ҳақидаги муносабатига жиддий қарашмабди. Жаноб Рустамов суд қарори чиққанми тамом, ходимларни ишга тиклашга мажбур. "Қачон штат қайта очилса, кейин тикланади, бўлмаса тикламайман" деган маънода расмий хат бериб, бундан кейин ҳам суд қарорини ижро қилмаслигини тасдиқлабди.

МИБ масъулларидан ушбу мансабдор шахснинг ҳаракатсизлигига нисбатан ўзлари огоҳлантиришганидек, ЖК 232-моддаси асосида муносабат билдиришларини сўраймиз.

@yuristkadr
5.5K views15:41
Ochish/sharhlash
2021-12-24 15:47:23
Фирма номлари масаласида ҳақиқатдан ҳам чалкашлик бор.

Кечаги “Замминистрнинг иккинчи хотини” номли фирмадаги муаммо бежизга эмас экан, бугун шунга ўхшаш номлар масаласида экпримент ўтказдик. Давлат хизматлари базаси орқали айрим “ғалати” номларни заҳирага қўя олдик, яъни ўтказа олдик демоқчиман.

Кеча айтганимиздек, “Гул берибсиз менга ўйнаб берай сизга”, “Тур йўқол эшак”, “Х братшка қалесан”, “Йўқол хайвон” каби номлар тизимдан ҳеч қандай муаммосиз заҳирага олинди. Бу шунчаки экспримент, яъни тизим қандайлигини билиш учун қилинган бир тажриба. Аксарият фаросатли одамлар бу номлардан фойдаланмаслиги аниқ, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ, бироқ кўриб турибмизки, одамлар турлича.

Ҳуллас, юқоридаги каби бачкана ва аҳлоқ қоидаларига зид бўлган номларни заҳирага қўйдириб, фирмаларини шундай номлар билан рўйҳатдан ўтказиш яна юз бериши мумкин деган ҳулосага келдик.

Бачкана ва аҳлоқсиз фирма номлари масаласида барибир қандайдир фильтр бўлиши керакка ўхшайди.

@yuristkadr
7.0K views12:47
Ochish/sharhlash
2021-12-24 11:42:42
Дадам Россияда. Уларга тегишли бўлган уйни қандай қилиб сотсак бўлади?

@yuristkadr
7.9K views08:42
Ochish/sharhlash
2021-12-24 11:38:18
Вазирлар, давлат қўмиталари раислари ёки вазирликларга тенглаштирилган давлат идоралари раҳбарлари "қарор" деб номланган ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эгами?

@yuristkadr
7.5K views08:38
Ochish/sharhlash
2021-12-24 11:33:16 2022 ЙИЛДА ПФ-35-СОНЛИ ФАРМОНДА БЕЛГИЛАНГАН ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҲАР ЙИЛГИ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИНИ БЕШ ИШ КУНИГА ҚИСҚАРТИРИШ ҲИСОБИГА ҚОПЛАНИШИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 йилдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сон Фармони 21.12.2021 йилдан кучга кирди. Унинг ижроси бўйича 2022 йилда белгиланган дам олиш кунлари ҳисобидан бюджет ташкилотлари ходимларнинг меҳнат таътили қандай қисқартирилиши юзасидан кадровикларга ўз тавсияларимизни бермоқчимиз.

Фармоннинг 1-банди “а” кичик банди бўйича 2022 йилда иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган саналар:

3 январь – душанба;
22 март – сешанба;
23 март – чоршанба;
11 июль – душанба;
2 сентябрь – жума.

Айнан мана шу дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини беш иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

Бунда ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, яъни таътил учун ҳақ тўлиқ иш кунларига тўланади ва унга юқорида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади.

2022 йилда меҳнат таътилининг биринчи куни:

5 январдан 21 мартгача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати — 1 иш кунига;
21 мартдан 11 июлгача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати — 3 иш кунига;
11 июлдан 2 сентябргача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати — 4 иш кунига;
2 сентябрдан 2022 йилнинг охиригача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати — 5 иш кунига камаяди.

Энди ходимларнинг ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлигини тегишли иш кунларига қисқартириш масаласида кадровиклар учун янада тушунарлироқ бўлиши учун бир нечта мисоллар билан келтириб ўтсак.

Биринчи мисол. Ходимнинг таътиллар жадвали бўйича 24 иш кунидан иборат бўлган меҳнат таътили 2022 йил 5 январдан бошланади. Натурада берилган унинг меҳнат таътили муддати 23 иш кунини ташкил этади (24 — 1).

Иккинчи мисол. Агар шу ходимнинг меҳнат таътили 2022 йил 24 мартдан берилса, у ҳолда унинг таътили натурада 21 иш кунини ташкил этади (24 — 3).

Учинчи мисол. Ходим навбатдаги меҳнат таътилини 2022 йил 13 июль кунидан олса, бу ходимнинг меҳнат таътили натурада 20 иш кунидан иборат бўлади (24-4).

Тўртинчи мисол. Ушбу ходимнинг меҳнат таътили 2022 йил 5 сентябрь кунидан (ёки шу кундан йил охиригача) бошланса (Фармон бўйича 2022 йилда дам олиш кунлари этиб белгиланган саналарнинг ҳаммаси – 3 январь, 22-23 март, 11 июль ҳамда 2 сентябрь, яъни жами бешта қўшимча дам олиш кунларидан фойдаланганлиги сабабли), таътил кунларидан беш иш куни қисқартирилади. Натурада бериладиган таътил муддати 19 иш кунидан иборат бўлади (24-5).

Албатта бир муҳим қоидани унутмаслик керакки, ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги тегишли иш кунига қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ходимнинг меҳнат таътили ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Экспертимиз Раъно Исамитдинова

@yuristkadr
11.8K views08:33
Ochish/sharhlash
2021-12-24 10:56:42 Адвокатлар судлов таркибига 2 марта раддия берди, бироқ...

Тунов куни Тошкент шаҳар судидадаги бир суддан чиқиб кетаётиб, суд ховлисида адвокат танишим Абдумалик Абдуллаев билан кўришиб қолдик.

Бир фуқаронинг ҳимоясида Мактабгача таълим вазирлиги билан судлашишаётган экан. Шу судга таклиф қилиб қолди. Қарасам таниш мавзу экан. Ҳалиги, шу йил апрелда ПҚ-5053-сонли қарор чиқудику, шу бўйича МТВнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида қисқартириш назарда тутилмаган бўлса ҳам, вазирлик ўрта бўғиндан 300 дан ортиқ штатни қисқартириб юборган. Бу бўйича МТВ вазири 55-сонли буйруқ чиқарган экан. Шу буйруқдан жабр кўрган Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари фуқаро Дўстмуродов манфаатида Тошкент шаҳар меҳнат инспекцияси вазирликнинг ўрта бўғиндаги қисқартиришга оид буйруқларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво киритган экан. Миробод ФИБ МТВ фойдасига қарор чиқарган, ҳозир шу бўйича апелляция суди бўлиш керак экан.

Судда қатнашдим. Бу судни диққат билан кузатдим. Судни судлов таркиби раиси Абдукаххарова, судьялар Ёриев ва Амоновлар олиб борди.

Ҳамкасбларимга қойил, МТВ юристи (вакили) ҳам, адвокатлар ҳам, давлат меҳнат инспектори ҳам бор кучи билан ҳаракат қилишди. Айниқса, адвокатлар судда адвокат даражасини етарли даражада кўрсатиб қўйишди.

Бу судда мени кўпроқ судлов ҳайъатидаги судьяларнинг ҳаракатлари ҳайрон қолдирди. Асосий савол-жавобни таркиб раиси қилди, қолган икки судья иш муҳокамасида деярли оғиз очишмади. Судьялар ишнинг ичига у қадар киришмагандек кўринди, акс ҳолда, адвокатларнинг МТВ вакилига бераётган ва низоли буйруқнинг қонуний ёки ноқонунийлигини аниқлаши мумкин бўлган асосли саволларини ечиб ташламас эди. Энг ёмони, судьялар адвокатларга ишга бевосита алоқаси бор масалаларда ҳам, зарур саволларини беришга имкон бермади. Ғалати жиҳати, адвокат Абдуллаев жавобгар вакилига савол бераётган вазиятда, таркиб раиси “бошқа саволингиз йўқми”, “бўлди савол-жавоб тўхтади” деб уни ўтирғизиб қўяверди. Қўшимча далилларни сўраб олиш ҳақидаги илтимосномаларини биз тушунмаган ҳолатда рад қилиб ташлади.

Шахсан менга ҳам уларнинг ўзларини тутишлари жуда ғалати туюлди. Натижада, адвокат Абдумалик Абдуллаев дастлаб, ишга ҳолис ёндошмаганлигини айтиб апелляция судлов ҳайъати раисини рад этишни сўради, бироқ қолган 2 та судья бу раддияни қаноатлантирмади. Шундан кейин мен суд залини тарк этдим (Адлия вазирлигидаги тадбирга кеч қолаётгандим). Билишимча, кейин адвокат Абдумалик бутун судлов таркибига раддия берган экан, ҳайъат бу раддияни ҳам рад қилибди. Ва “мана сенга” дегандек МТВ фойдасига қарор ўқиб юборибди.

Тўғриси, анчадан бери бунақанги суд жараёнини кўрмагандим. Бизда ҳали суд соҳасида қилинадиган ислоҳотлар ҳали олдинда эканлигига яна бир бор иқрор бўлдим.

Бу ишни атрофлича ўрганиб чиқиб, ўша 300 дан ортиқ қисқартиришлар қанчалик тўғри-нотўғри бўлганлиги ҳусусида атрофлича фикр билдирамиз.

Айтмоқчи, бу суд жараёни ютюбда ҳам чиқибди.

@yuristkadr
7.4K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2021-12-24 08:23:26
Мактаб ходими топшириқни касал бўлганлиги учун бажара олмади, энди унга огоҳлантириш беришяпти. Шу тўғрими?

@yuristkadr
8.1K views05:23
Ochish/sharhlash
2021-12-24 08:20:54
Банк ходими асосий ишидан бошқа жойда келишув асосида ишлаши мумкинми?

@yuristkadr
8.3K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-12-24 07:42:59
Кадр ходимга бир оғиз айтмасдан, уни таътилга чиқариб юбориши мумкинми?

@yuristkadr
8.7K views04:42
Ochish/sharhlash