Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.66K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-16 12:43:02 Ёлғон гувоҳлик бериш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Ички ишлар органи ходимидан ярим тунда ариза олишган ва бир кун олдинги сана билан ишдан бўшатишган.

Суд илтимосимизга асосан ўша ариза олди-бердиси устида бўлган ходимлардан бирини гувоҳ сифатида чақирганда, у виждони бор экан, рўйи-рост гапирди ва аризани ҳақиқатдан ҳам, ярим тунда олинганини тасдиқлади.

Натижада, суд бу ходимни ўз ишига тиклаш ҳақида қарор чиқарган.

Ёлғон гувоҳлик бериш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди, яъни ҳамма ҳам виждонсиз эмас.

@yuristkadr
13.1K views09:43
Ochish/sharhlash
2024-05-16 12:36:29 Қашқадарё вилояти судига кўра, 3 кишини ваҳшийларча ўлдирган қотил — ўта оғир жиноятларни содир этгани учун 15 йил муддатга қамалган маҳкум қамоқдан 5 йилда озод этилиши қонуний экан.

Лекин, бизнингча бу асосли ва адолатли эмас.

Зеро, Жиноят процессуал кодексининг 455-моддасига кўра, суд қарори нафақат қонуний, балки асосли ва адолатли бўлиши шарт.

Хуллас, виждонга ҳавола.

GENERALISSIMUS

@yuristkadr
12.4K views09:36
Ochish/sharhlash
2024-05-16 12:18:35 МКга ва ЖПКга ўша ўзгартиришларни киритишимиз керак.

Меҳнат кодексига ва Жиноят процессуал кодексига муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш вақти етиб келди.

Ушбу қонун ҳужжатларига реаблитация қилинган, яъни оқланган фуқароларнинг ҳуқуқларини, жумладан, меҳнат қилиш ҳуқуқларини тиклаш, шу жумладан, уларни аввалги лавозимига тиклаш масаласини оқлов ҳужжати (ҳукми)ни чиқарган судларнинг ўзи томонидан ҳал қилиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш керак.

Шу йўл билан оқланган ва айбсиз деб топилган фуқароларнинг кейинги ҳуқуқларини тиклаш жараёнидаги сарсон-саргардончиликнинг олдини олиш мумкин бўлади.

Ахир нима учун, судда оқланган фуқаро адолатнинг ярмига шу судда эришиб, қолган ярмига эришиш учун бошқа судларда яна йиллаб сарсон юриши керак? Шунинг ўзи адолатсизлик эмасми?

@yuristkadr
12.6K views09:18
Ochish/sharhlash
2024-05-16 12:07:20 Баъзан ҳайрон қоламан, масалан, прокуратура, ички ишлар, божхона каби органлар ноҳақ судланиб, кейинчалик оқланган ходимларини ўзлари ташаббуси кўрсатиб аввалги ишига тиклаши ўзлари учун фойдали эмасми?

Қайтанга бутун тизимда раҳбариятга бўлган ишонч кучаядику.

Бизда эса негадир, ҳаммаси бориб судга тақалади. Бечора ходим жиноят судида оқланганидан кейин, дастлаб адолатдан боши кўкка етади. Бироқ, ундан кейин фуқаролик судларидаги югур-югурлар бошланади.

Раҳбарият ҳам осонлик билан ишга қайтаришни истамайди. Натижада, оқлов ҳукмларининг аҳамияти тушиб кетади.

Аслида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ўз ходимлари ҳақида бошқаларга қараганда кўпроқ қайғуриш керак. Адолатни тиклашда улар бошқаларга ўрнак бўлиши керак.

@yuristkadr
14.5K viewsedited  09:07
Ochish/sharhlash
2024-05-15 13:50:47
vacancy.argos.uz давлат хизматига салоҳиятли кадрларни танлаш имконияти

Бугун барча вазифаларни кучли жамоа ҳал қилади, кучли жамоа эса билимли, дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, тилларни биладиган мутахассислардан шаклланади. Келажагини ўйлайдиган ҳар бир ташкилот ишга кирувчи номзодларни “элакдан” ўтказади, саралайди, билимлилар ичидан билимлисини қидиради.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида ҳам айни жиҳат устувор саналади.

Жорий йилнинг шу даврига қадар вазирликдаги 36 та бўш иш ўрнига 1538 нафар номзод vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтган. Бир ўрин учун ўртача 42 нафар номзод “курашган”.

Хўш, ишга кирмоқчи бўлганлар қандай босқичлардан ўтмоқда? Батафсил видеолавҳада.

@yuristkadr
13.9K views10:50
Ochish/sharhlash
2024-05-14 23:01:11 Адлия меҳнатни нормалаштирмоқда.

Адлия вазирининг 2024 йил 13 майдаги 12-um-сонли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси экспертиза бўлимлари ходимларининг иш юкламалари ва вақт сарфи меъёрлари тасдиқланди.

Бир қарашда оддий ҳабардек кўриниши мумкин бу маълумот. Лекин гап меҳнатни нормалаштириш ҳақида кетяпти ўртоқлар.

Биз ташкилотларни, ҳусусан, давлат ташкилотларини ишчи-ходимларнинг меҳнатини, жумладан, уларнинг иш юкламалари ва вақт миқдорларини нормалаштиришга чақириб келяпмиз.

Бу борада Меҳнат кодексининг бутун бошли 272-278-моддалари меҳнатни нормалаштириш қоидаларига бағишланганини такрор-такрор эслатяпмиз.

Агар ҳар бир меҳнат тури бўйича меҳнат нормалари аниқ қилиб белгиланса ва ҳар бир ишчи-ходим иш вақти давомида кунлик меҳнат нормаларини бажарса, уларни ишдан кейин ушлаб туришга асос ҳам, мантиқ ҳам бўлмайди. Асосийси, меҳнатни тақсимлашда ва меҳнатга ҳақ тўлашда ҳам адолат бўлади. Самарадорлик ҳам бирдан кучаяди. Ҳозир бизда меҳнат бозоридаги асосий муаммолардан бири шу.

Шунинг учун ҳам, Адлия вазирининг меҳнат нормаларини белгилаш ҳақидаги юқоридаги буйруғи биз каби соҳа вакиллари учун жудаям муҳим.

Балким бир қарашда Адлия вазирлиги ҳақида фақат яхши гаплар айтаётгандек туюлишим мумкиндир. Лекин нима қилай, e-qaror порталида асосан шу вазирликнинг буйруқ ва қарорлари тўлиқ жойлаштирилади. Айниқса, менбоплари. Булар ҳақида ёзмасам бўлмайдида.

Охирги пайтларда меҳнатни нормалаштириш бўйича консальтинг хизматини йўлга қўйсаммикан деган ғоялар ҳам туғиляпти. Агар яхши мутахассислар жамланса, жуда фойдали лойиҳа бўлади бу.

@yuristkadr
15.0K viewsedited  20:01
Ochish/sharhlash
2024-05-14 19:43:57 Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ташаббус юзасидан таклиф.

Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ташаббуси сифатида бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласи ҳам илгари сурилмоқда.

Бу ташаббус юзасидан айрим мулоҳазаларимиз бор.

Ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш қисми бўйича. Масала шундаки, меҳнат қонунчилигида, шу жумладан, Меҳнат кодексида ходимни иш берувчи ташаббуси билан доимий бошқа ишга ўтказиш бўйича аниқ нормалар мавжуд эмас. Тўғри, МК 145-моддасида ходимни иш берувчи ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш тартиби бор, бироқ, биздаги вазият доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақида. Мазкур ташаббусни амалга ошириш учун Меҳнат кодексига бутун бошли янги муносабат турини киритишга тўғри келади. Эътиборли жиҳати, бунда биргина таҳдид ва зўравонлик ҳолати билан чекланиш мантиқсиз бўлади. Натижада Кодексга бутун бошли “ходимни иш берувчининг ташаббусига кўра доимий бошқа ишга ўтказиш” деган янги модда киритиш ҳамда унда бундай бошқа ишга ўтказиш учан асос бўладиган ҳолатларни (бошқа ҳолатларни ҳам) бирин-кетин киритишга тўғри келади. Бу эса масалага ечим бўлмасдан, аксинча, айрим инсофсиз иш берувчилар учун йўқ жойдан ходимларни бошқа ишга ўтказишлари учун “дарчалар” яратиб берилишига олиб келиши мумкин. Иккинчидан, ташаббусдаги ҳолат айрим қонунчилик ҳужжатларида бошқачароқ форматда ёритилган. Масалан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 46-моддасида “лавозимини пасайтириш” интизомий жазо сифатида келтирилган. Бу билан Меҳнат кодексига ҳам худди шундай жазо турини киритиш керак демоқчи эмасман. Сабаби, Кодексга биргина тазйиқ ва зўравонлик учун лавозимни пасайтириш жазоси киритилиши мантиқсиз бўлади. Негаки, бунданда ёмонроқ ва бунданда оғирроқ ҳаракатлар ҳам борда.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш қисми бўйича. Таҳдид ва зўравонликни интизомий қилмиш эканлигини ҳисобга олсак, бундай ҳаракат учун меҳнат шартномасини бекор қилиш механизми Меҳнат кодексида шундоқ ҳам мавжуд. Бир эмас, иккита асос. Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 4-банди меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун, 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди эса меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидир. Аввал интизомий қилмиш содир қилиб, интизомий жазога тортилган ходим бир йил ичида бошқа ходимга тазйиқ ва зўравонлик қилса, у билан меҳнат шартномаси МК 161-модда иккинчи қисми 4-банди билан бекор қилиниши мумкин. Агар бошқа ходимга тазйиқ ва зўравонлик қилиш ташкилот ички меҳнат тартиби қоидаларида мажбуриятларни бир марта қўпол бузилиши сифатида кўрсатилган бўлса, бундай иш учун ходим МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан бўшатилиши мумкин.

Биздаги таклиф. Янги (аслида янгилиги қолмаган) Меҳнат кодекси бўйича намунавий ички меҳнат тартиби қоидалари тасдиқланмади. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан янги намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда унда ходимларнинг “бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик қилиш” ҳаракатини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш рўйҳатига киритиш зарур. Яна бир таклиф, барча ташкилотларга алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида “бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик қилиш” ҳаракатини ички меҳнат тартиби қоидаларига меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузилиши сифатида киритиш вазифасини юклаш. Шу орқали, бундай ҳаракатларни содир қилган ходимларни биринчи вазиятдаёқ МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан ишдан бўшатиш юбориш мумкин.

@yuristkadr
14.1K viewsedited  16:43
Ochish/sharhlash
2024-05-14 14:43:16 Текширув юзасидан эътироз билдиришнинг ўзи кифоя эмас.

Олий суд Пленумининг 26-сонли қарори 31-бандида “судларга тушунтирилсинки, хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги қарордан норози бўлган ходим якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тартибда судга шикоят қилишга ҳақли (МКнинг 306-моддаси)” дейилган.

МК 306-моддасида эса ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим комиссиянинг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Дейлик, ходим текширув якунига кўра ишдан бўшатилган бўлса, шу текширув юзасидан шунчаки эътироз билдириш суд учун етарли эмас.

Чунки юқоридаги қоидаларга кўра хизмат текшируви натижалари юзасидан судга алоҳида даъво талаби берилиши керак.

Агар ишга тиклаш ҳақида даъво аризаси киритилганидан сўнг, хизмат текшируви ҳужжатларида камчиликлар аниқланса, бу бўйича дастлабки даъво аризасига қўшимча ариза берса ҳам бўлади.

Намуна юқорида .

@yuristkadr
15.4K views11:43
Ochish/sharhlash
2024-05-14 09:17:08
Агар ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси бўлса, хизмат текшируви комиссиясига ундан аъзо киритилиши керак.

Савол, агар ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси эмас, ходимларнинг вакили бўлсачи?

@yuristkadr
15.7K viewsedited  06:17
Ochish/sharhlash
2024-05-14 07:13:15 Президент Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди.

Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш;

календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш.

Мазкур ташаббус Президентнинг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган.

@yuristkadr
21.5K views04:13
Ochish/sharhlash