Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент туманлараро иқтисодий суди фаолиятига 0 баҳо. Тошкент | YURISTKADR

Тошкент туманлараро иқтисодий суди фаолиятига 0 баҳо.

Тошкент туманлараро иқтисодий судидаги бир иш бўйича қизиқиб, шунчаки кузатувчи сифатида қатнашмоқчи эдим, мен қизиққан кафилликка оид иш эди. Судья А.Маъмирова экан. Иш соат 15.10 га белгиланган ва мана 3 соат бўляпти ҳали ҳам тарафлар чақирилмади.

Атрофда бошқа судьялар бўйича ҳам деярли шундай ҳолат, тарафлар, корхоналар вакиллари, юристлар ва адвокатлар асабий ҳолатда. Кутавериб одамларнинг умри ўтиб кетадиган суд бўлибди.

Аввал ҳам айтганмиз, яна такрорлаймиз, қонунчиликда “судья маслаҳатда қолади” деган гап йўқ.

Аксинча, ИПКнинг 175-моддасига асосан, “суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради” дейилган.

Тошкент туманлараро иқтисодий судида эса, бирорта судья бу талабга риоя қилмайди, бунинг тескариси бўлади, ишда иштирок этувчи тарафлар ташқарига – коридорга чиқарилади, судья эса ўрнидан қўзғалмай туриб (яъни, алоҳида хонага чиқмай туриб), ИПКнинг 175-моддасига хилоф равишда қарор қабул қилади.

Тўғри, бу суддаги суд мажлисларида алоҳида маслаҳатхона йўқ, лекин бу қонунни бузиб қарор қабул қилишга сабаб бўла олмайди. Қўшимча қурилмаларни қуриб бўлса ҳам, марҳамат қилиб тартибга риоя қилиб қўйиш керак эди.

Ўзи, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси шу муаммолар ҳақида ҳам бош қотирадими, ёки йўқми?

@yuristkadr