Get Mystery Box with random crypto!

#Мантиқсизлик МАКТАБДА СПОРТ ЗАЛИ ЙЎҚ БЎЛСА ЎҚИТУВЧИ АЙБДОРМИ | YURISTKADR

#Мантиқсизлик

МАКТАБДА СПОРТ ЗАЛИ ЙЎҚ БЎЛСА ЎҚИТУВЧИ АЙБДОРМИ?

Обуначимиз Авазбек айтяпти:

Ўтган йили декабрь ойида спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтирилиши ҳақида Халқ таълими вазирлигининг буйруғи имзоланганлиги ҳақида ёзгандим.

Бу йил ҳам ҳудди шу муаммо бошланибди. Маълмки, Вазирликнинг ушбу буйруғи 2020 йилнинг 4 мартида собиқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан имзоланган.

Мазкур буйруқда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтириш ва спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида "Жисмоний тарбия” фанининг қиш мавсумида қисқартирилаётган ўқув соатлари бўйича "UzASBO” дастурий мажмуасига тегишли ўзгартиришлар киритиш топшириғи берилган.

Айтишларича, ХТБ иқтисодчилари спорт зали мавжуд бўлмаган мактабларда ишлаётган жисмоний тарбия ўқитувчиларининг дарс соатларини декабрь, январь, февраль ойларида 5-10-синфларда 1 соатдан қисқартириш бўйича мактаб директорларига кўрсатма берибди.

Саволлар ҳалиям ўша-ўша. Давлат томонидан курилмаган спорт заллари учун жисмоний тарбия ўқитувчилари айбдорми? Мантиқан ўйлаб қарасак, бу вазиятда ўқитувчининг айби йўқку. Бу ерда асосий мақсад болаларни совуқдан ҳимоя қилишми ёки жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг ойлик маошини қисқартиришми?

Илгари 1-4, 11-синфларда "Жисмоний тарбия" фани ҳафтасига 1 соатдан ўтиларди. Президентнинг тегишли фармони билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумий ўқув соатлари доирасида жисмоний тарбия фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўтилиши яхши янгилик бўлганди.

Шунча ишлардан сўнг вазирликнинг бу буйруғини асос қилиб айрим ўқитувчиларнинг ойлик маошларини қисқартириш мантиқсиздек туйиляпти. Мактабда спорт зал йўқ бўлса бунда ўқитувчининг айби йўқ. Бу ҳақда бошқалар бош қотириши керак.

Чунки, Меҳнат кодексининг 177-моддасида иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши шарт эканлиги айтилган.

Шахсан мен юқоридаги буйруқ нима учун ҳалиям ижродан олиб ташланмаганлигини тушунмадим. Бунинг ортидан тўлиқ бир ставка лавозимда ишлаётган жисмоний тарбия ўқитувчилари қиш мавсумида 0.5 ставкада ишлашга мажбур бўлиб қоляпти.

Менимча, бу масалага Халқ таълими вазирилги расмий муносабат билдириши керак.

@yuristkadr