Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Telegram kanalining logotibi yuristkadr — YURISTKADR
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 268

2021-12-24 07:32:46
Суд қарори чиққан, бироқ ходимнинг ишга тикланиши қийин бўляпти. Нима қилиш керак?

@yuristkadr
8.7K views04:32
Ochish/sharhlash
2021-12-23 16:17:03 Айни вақтда Иқтисодий процессуал кодексига қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш керак?

Бугун адвокат акамиз Умиджон Алиев билан Иқтисодий процессуал кодекси масаласида суҳбатлашиб қолдим. У кишидан ҳозирги ИПК юзасидан фикрларини сўрадим. Қуйида уларнинг фикрларини беряпмиз
.

Тўғрисини айтсам, Иқтисодий процессуал кодекси бўйича таклифларимиз жуда кўп.

ИПКда шахсларнинг судга мурожаат қилиши, суд жараёнларида иштирок этиши, ҳуқуқларидан эмин эркин фойдаланиш ҳолатларини таъқиқлайдиган нормалар кўп.

ИПКдан тарафларни сарсон қилувчи кўплаб зарарли қоидаларни чиқариб ташлаш ва ишни адолатли ҳамда қонуний ҳал қилишга кўмаклашадиган нормалар билан тўлдириш зарур.

Менга қўйиб берганда, даъво аризасини қайтариш, қабул қилишни рад қилиш, даъвони кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш деган моддаларни батамом чиқариб ташлаган бўлардим. Чунки, бу тарафларнинг судда ҳимояланиш ҳуқуқини амалда чеклаб қўймоқда. Масалан, даъвогар суд мажлисига келмаган биринчи вазиятдаёқ суд унинг даъвосини кўрмасдан қолдирмоқда. Ваҳоланки, унда турли узрли ҳолат бўлган бўлиши ва бу тўғрисида судга ҳабар беролмаган бўлган бўлиши мумкин. Даъво аризасини қайтариш амалиётини эса айтмаса ҳам бўлади, аризани арзимаган бир техник ҳужжатни баҳона қилиб, қайтаришлар тадбиркорларни сарсон бўлишига олиб келмоқда. Ахир ўша камчиликни суд мажлисида ҳам аниқласа бўладику.

Айрим тоифадаги ишлар бўйича суд муҳокамасига қадар дастлабки эшитувларни жорий қилиш лозим. Мисол учун корпоратив низоларни ҳал қилишда. Чунки, бундай низоларни юзаки кўрилиши ишлаб турган тайёр бизнесни синдириши мумкин. Дастлабки эшитувлар орқали эса, ўзаро низога киришган иштирокчилар муросага келтириш имконияти каттароқ бўлади. Бу жараёнда уларга муайян вақт бериш натижасида низоли масалаларни суд низосисиз ҳал қилиш мумкин бўлади. Бунда асосий мақсад, бизнесни ва бу орқали иш ўринларини сақлаб қолиш, шунингдек, иштирокчиларни муросаги келтиришга эришилади.

Суд ҳаражатларни тўламаганлиги ва шикоят бериш муддати қисқалиги тарафларнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чегараламаслиги керак. Мисол учун муддатлар масаласи энг оғир муаммо. ИПКнинг мана шу нормалари тарафларнинг суд орқали ҳимояланишга доир конституциявий нормаларига тамомила зиддир. Муддатлар ҳуддики, судлар учун яратилган қулайликдек бўлиб қолган.

Умуман, ИПК ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб, ишбилармонларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиши керак.

@yuristkadr
6.3K views13:17
Ochish/sharhlash
2021-12-23 12:15:19
Тавба, масъулияти чекланган жамият ташкил қилиб, унинг номини “Вторая жена замминистра” – “Замминистрнинг иккинчи хотини” деб қўйишибди.

Агар бу фирма вазирлар тасдиқлайдиган дастурларга киритилса қандай бўларкан, ёки вазир ўринбосарлари тузадиган шартномаларга?

“Фирма номлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси иккинчи қисми 3-бандига кўра, фирма номида “фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар” қўйилиши мумкин эмас. 4-бандида эса “жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак”лиги белгиланган.

Давлат хизматлари агентлиги фирма номлари танланадиган тизимини тартибга солиб олса яхши бўларди.

Бўлмаса, яқин кунларда “Гул берибсиз менга, ўйнаб берай сизга”, “Х, братшка қалесан”, “Калланг жойидами сени”, “Трее, йўқол” деган фирма номларини ҳам кўриб қолишимиз мумкин.

@yuristkadr
10.3K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2021-12-23 11:41:40 Ишга тикланиши керак бўлган бир бечора аёл ҳомиласидан айрилди. Ахмедова Захро деган қизимиз эсингиздами? У Фарғона Темурбеклар мактабидан ноқонуний бўшатилган, кейинчалик эса Олий суд томонидан ишга тикланиши белгиланган эди. Олий судда Темурбеклар мактаби…
7.1K views08:41
Ochish/sharhlash
2021-12-23 09:23:27 Кўпчиликнинг ёдида бўлса Президентнинг 2019 йил 17 январдаги ПФ- 5635-сон билан тасдиқланган "2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури" қабул қилинганди.

Дастурнинг  28-бандида 2019 йилнинг 1 март санасига қадар "ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш" кўрсатилиб, бунга Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул этиб белгиланган.

Кейин Олий Мажлис палаталари Кенгашининг 2019 йил 14 февралдаги 2349-III/КҚ-506-III-сонли Қўшма қарорига асосан  "Вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш масаласини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ" тузилган ва унга ўша вақтдаги Сенат раисининг ўринбосари С.Артикова рахбар этиб тасдиқланган.

Лекин ўтган даврда ушбу ишчи гуруҳи қандай ишлаганини кўпчилигимиз билмаймиз.

Билганимиз Президент фармони билан тасдиқланган бутун бошли Давлат дастуридаги вазифа ижрочи ва масъулар томонидан бажарилмади.
Ва шу сабаб маҳаллий даражада "иккитаси бирда" бўлган абсурд бошқарув давом этмоқда.

Аммо ҳали ҳам кеч эмас.

@deputat_kusherbayev
7.3K views06:23
Ochish/sharhlash
2021-12-22 18:55:42 ҚАНДАЙ ПЕДАГОГЛАР МАЖБУРИЙ АТТЕСТАЦИЯГА ЖАЛБ ҚИЛИНМАЙДИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум. Мен касб хунар мактабида педагог ўқитувчиман, бизда ҳам ходимларни аттестациядан ўтказишар экан деган гап чиқяпти. Айтингчи, қандай педагоглар аттестациядан ўтмаслиги керак?

ЖАВОБ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.

Бу низомдаги талаблар мактабгача таълим ташкилотлари учун ҳам, умумтаълим мактаблари, ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, буларнинг барча-барчаси учун мажбурийдир.

Қаранг, Низомнинг 6-бандига асосан сиз айтган таълим муассасасидаги қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қил
инган кундан бошлаб уч йил давомида.

@yuristkadr
7.3K views15:55
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:51:11 “Тошкент ёшлар форуми – 2021” доирасида айрим вазирларимиз ёшларга ўз маслаҳатларини ва хаёт йўлларидаги керакли тавсияларини бериб ўтмоқда.

Лекин, айрим вазирларимиз ўз соҳаларида ўзлари амал қилмаган ёки ўзлари риоя қилмаётган баъзи масалаларда баланд-парвоз гапларни айтибди.

Масалан, Меҳнат вазири Нозим Хусанов иш вақти масаласида ходимлар ўз ҳуқуқлари учун ўзлари курашиши кераклигини айтган. Иш вақти соат 9.00 дан 18.00 гачами, ҳамма ходим 18.00 дан кейин ишни тарк этиши кераклигини билдирган.

Нозим ака, келинг масалани борича гапирайлик. Меҳнаткашлар жамоасининг ҳуқуқларини биринчи навбатда ҳимоя қиладиган орган раҳбари бу сизсиз. Лекин, сиз ўзингиз бу борада ишлаяпсизми? 2020 йилнинг бошларида бир кўриндингиз, ўшанда меҳнат инспекторлари қайси ташкилотда ишдан кейин ходимлар қолаётган бўлса, раҳбарларига нисбатан кескин чора кўришни бошлади. Биз ҳаммамиз, ҳайратланишни ва олқишлашни бошладик.

Кейин нима бўлди? Бу амалиётни тўхтатиб қўйдингиз. Энди эса, масалани ходимларнинг ўзига ағдариб қўйибсиз. Нега ёшларнинг кўзига қараб ҳақиқатни айтмайсиз? Нега уларга “ҳозирги ачинарли вазият учун мен ва менга ўхшаган мансабдорлар ҳам айбдормиз” деб айта олмайсиз? Ёки сиз ишлаётган вазирликда ходимлар 18.00 да ишдан кетяптими, олиб ўтирибсизку, уларни.

@yuristkadr
7.0K viewsedited  12:51
Ochish/sharhlash
2021-12-22 12:20:33 Маълумки, 2020 йил ҳам, ўтаётган 2021 йил ҳам ноқонуний ишдан бўшатишларга “бой йил” бўлди.

Айрим иш берувчилар ходимлардан “қутулишда” аттестациядан ўтказиш усулларидан ҳам кенг фойдаланишди.

Мана масалан, ўтаётган ойда суд тизимида ҳам суд ходимлари аттестациядан ўтказилди, айрим суд ходимлари ишдан бўшатилмоқда.

Ҳўш, аттестация масаласида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг позицияси қандай, аслида?

Буни мана бу ёзувдан билиб олиш мумкин. Масалан, давлат раҳбари “аттестация мутлақо нотўғри нарса” деб фикр билдирган. Яъни президент бўлар-бўлмас аттестация тадбирларини ўтказавериш тўғри бўлмаслигини таъкидлаган.

Умид қиламизки, айрим раҳбарлар бундан керакли ҳулосани чиқариб олишади.

@yuristkadr
7.6K viewsedited  09:20
Ochish/sharhlash
2021-12-22 12:08:52 Ишга тикланиши керак бўлган бир бечора аёл ҳомиласидан айрилди.

Ахмедова Захро деган қизимиз
эсингиздами? У Фарғона Темурбеклар мактабидан ноқонуний бўшатилган, кейинчалик эса Олий суд томонидан ишга тикланиши белгиланган эди. Олий судда Темурбеклар мактаби раҳбариятининг меҳнат қонунларини қўпол равишда бузганлиги ўз исботини топган эди.

Лекин, Заҳрони ишга тикланиши жуда қийин кечган, гарчи Олий суднинг қарори 2021 йил 1 ноябрида чиққан бўлсада, на МИБ ижрочиси, на иш берувчи уни ўз вақтида ишга тиклаш чорасини кўрмаган. Ўтган хафта жума куни 17 декабрга келибгина ишга тиклаш ҳақида буйруқ чиқарилган, бироқ Заҳронинг айтишича, шундан кейин ҳам иш жойида унга яна тазйиқлар бошланган.

У ҳозир айтяптики, душанба – 20 декабрь куни мактабда йиғилиш бўлган, йиғилишда директор унга яна турли босимлар ўтказа бошлаган, ундан тестдан ўтиш ва шунга ўхшаш ҳар хил ҳужжатларга имзо қўйиш талаб қилинган, ўртада яна асабийлик бошланган, натижада, Заҳро залдан ташқарига, коридорга чиққан ва ҳушидан кетиб йиқилган.

Заҳро йиғлаб айтяптики, у коридорда хушидан кетиб ётаверган, бироқ ҳеч ким тез тиббий ёрдам чақирмаган. Тасаввур қиляпсизми, атроф тўла одам, раҳбар ҳам кўриб турибди, лекин ҳеч ким тез тиббий ёрдам чақирмаган. Такси чақириб, жўнатиб юборилган.

Натижада, унинг 4 хафталик ҳомиласи тушиб қолган. Дунёга келиши керак бўлган бир мурғак қалб, онанинг ичидаёқ нобуд бўлган, тушуняпсизми? Раҳбарларга шу нарса керакмиди? Мана сизга “натижа”.

Ишга тиклаш муаммоси, бизда энг оғриқли масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Суд қарорлари чиқсада, у дарҳол ижро қилиниши лозим бўлган иш бўлсада, суд қарори ижросига ҳамма беписанд. Заҳро мисолида ҳам шундай бўлди. Уни ишга тиклаш ҳақида Олий суд қарори қабул қилинганига 1,5 ойдан ошган. Афсуски, у ўз вақтида ишига тикланмади. Ҳозир эса у ҳали туғилмаган боласидан айрилди.

Фарғона шаҳар МИБчилар, сизларга ҳам қойил қолмадим, одамлар ўлар даражага, аёлларнинг ҳомиласи нобуд бўлар даражага келгунича юраверинглар!

Мурғак болажон бу балогардон ва фитнакор дунёни кўрмасдан жаннатий бўлиб кетди. Заҳро қизимизга Аллоҳдан сабр тилаб қоламиз. Бундан буёғига иродали ва матонатли бўлинг, синглим. Қонунбузарлар албатта жазосини олади.

Биз мутасаддилардан, хусусан, прокуратура органларидан ушбу вазиятга, хусусан, иш берувчининг ҳар бир ҳаракатига нисбатан қонуний баҳо беришларини сўраб қоламиз.

Масалан, ходим ҳушидан кетиб оғир аҳволда ётганида, нима сабабдан тез тиббий ёрдам чақирилмади? Нима учун, ходим мана шу даражага етказилди? Нима учун!?

4 хафталик ҳомила нобуд бўлганлиги учун, бечора аёлнинг бу қадар оғир аҳволга тушиб қолганлиги учун жавобгарликни ким ўз зиммасига олади?

Темурбеклар мактабларидаги муҳитнинг бу қадар бешавқат ва меҳрсиз бўлиб кетишига асл сабаб нимада? Ахир бу ер биринчи навбатда педагогик маскан эмасми?

Юқори ташкилот саналган Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, сизлар қаерга қараяпсизлар?

@yuristkadr
7.7K viewsedited  09:08
Ochish/sharhlash
2021-12-22 01:34:08 Иқтисодий судлар бўйича бироз аянчли статистикага кўзим тушиб қолди.

2020 йилда
Андижон вилоятида 6.351 та, Бухоро вилоятида 5.403 та, Навоий вилоятида 2.031 та, Наманган вилоятида 5.369 та, Сирдарё вилоятида 4.743 та, Фарғона вилоятида 5.126 та, Тошкент вилоятида 6.130 та ва Тошкент шаҳрида 18.626 та иқтисодий иш кўрилган экан.

Эътибор беряпсизми, Тошкент шаҳрида кўрилган суд ишлари қолган ҳар бир вилоятга солиштирганда, 2 баробарга, айримларига қараганда эса 3-4 баробарга кўп.

Эшитишимча, 2021 йилда 1 декабрь ҳолатига Тошкент шаҳрида 40.000 дан ортиқ иқтисодий иш кўрилибди ва бу кўрсаткич айрим вилоятлардагига қараганда, 5-6 баробарга кўпайган.

Биласиз, иқтисодий судларда асосан, корхоналар ва ташкилотларга доир ишлар кўрилади. Энди шунга доир статистикага қараймиз. Андижонда 29.644 та ташкилот бор, Бухорода 22.027 та, Навоийда 21.321 та, Наманганда 31.385 та, Сирдарёда 16.436 та, Фарғонада 43.529 та, Тошкент вилоятида 52.239 та корхона ва ташкилот бор. Тошкент шаҳрида эса 100.539 та. Яъни, энг кўп корхоналар айнан пойтахтда ва бу бошқа вилоятларга қараганда деярли 2 баробарга кўп.

Бу маълумотларни нима учун келтиряпмиз, тушунаётган бўлсангиз керак. Тошкент шаҳрида кўриладиган иқтисодий ишларнинг хажми ва кўлами қолган вилоятларга қараганда ўртача 5-6 баробарга кўплигини айтмоқчимиз.

Хўш, энди жуда ҳам катта ва қўпол мантиқсизлик ҳақида айтиб ўтамиз.

Андижонда 16 та туман учун 6 та алоҳида туманлараро суди ташкил қилинган. Бухорода 13 та туманга 6 та, Навоийда 10 та туманга 4 та, Наманганда 12 та туманга 4 та, Сирдарёда 11 та туманга 4 та, Фарғонада 19 та туманга 5 та, Тошкент вилоятида 22 та туманга 7 та алоҳида туманлараро иқтисодий судлар тўғри келади.

Хўш, пойтахтда, яъни энг кўп корхона ва ташкилотлар жойлашган, 12 та алоҳида тумани бўлган ва энг кўп иш кўриладиган Тошкент шаҳрида нечта туманлараро иқтисодий суд бор деб ўйлайсиз? Сиз ҳам 7 та ёки 8 та бўлса керак деб ўйлаяпсизми? Қаттиқ адашяпсиз.

Бор йўғи 1 дона! Тасаввур қиляпсизми? 1 донагина холос. Тошкент туманлараро иқтисодий суд деган 1 донагина судхонамиз бор холос.

Мен ҳайронман, Тошкент туманлараро иқтисодий судидаги судьялар ҳеч дам оляптими, тушлик қилишга вақти бўляптими уларни? Умуман, улар сифатли ва қонуний қарор чиқара олишяптими? Бунга умуман имкон йўқлиги кўриниб турибдику. Чунки, сифатли ва адолатли қарор чиқариш учун, ишни тўлиқ ўрганиб чиқиш керак, ишнинг ичига кириш керак, бунинг учун эса СУДЬЯГА ВАҚТ КЕРАК! БУНИНГ УЧУН ЭСА, ИШ ТЎҒРИ ТАҚСИМЛАНИШИ ЗАРУР!!!

Наҳотки, Олий суд раҳбарияти мана шу каби муаммолар устида бош қотирмаётган бўлишса. Ахир бундан судьялар ҳам, ишдаги тарафлар ҳам бирдек қийналишяптику, буни ҳамма кўриб турибдику.

Аслида қонуний, сифатли ва адолатли қарор қабул қилиш учун, ишни ўз вақтида кўриб чиқиш учун, тадбиркорлар минг сарсон-саргардон бўлмаслиги учун Тошкент шаҳрида камида 4 та туманлараро иқтисодий суд бўлиши керак.

Олий суднинг ҳозирги раҳбарияти ушбу муаммога жиддийроқ эътибор берадими ёки йўқми бунисини билмадиму, лекин барибир қачондир шу нарса албатта бўлиши керак.

Маълумотлар sud.uz ва stat.uz сайтларидан олинди.

@yuristkadr
1.1K viewsedited  22:34
Ochish/sharhlash