Get Mystery Box with random crypto!

Меҳнат таътили ҳақидаги огоҳлантиришнинг энг қулай усули – бу | YURISTKADR

Меҳнат таътили ҳақидаги огоҳлантиришнинг энг қулай усули – бу таътил жадвалининг ўзи.

Кўпчилигимиз биламиз, Меҳнат кодексининг 144-моддасида
“таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак” дейилган.

Амалдаги меҳнатга оид қонун ҳужжатларида меҳнат таътилига чиқиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг шакли тўғрисида аниқ нормалар ва талаблар ўрнатилмаганлиги сабабли кўп ташкилотлар бу борада “хабарнома” ёки “огоҳлантириш хати” каби ҳужжатлар шаклларидан фойдаланадилар.

Баъзилар эса, 15 кун аввал меҳнат таътили ҳақида буйруқ чиқарадида, шу буйруқни ходимга 15 кун олдин таништириб, шу йўл билан огоҳлантиради.

Бу усулларни нотўғри демайман, лекин яна бир тезкорроқ ва қулайроқ бўлган усул ҳам бор ва бу меҳнат таътили жадвали билан боғлиқ.

Сиз, кадрлар хизмати ва иш берувчининг вакили сифатида ҳар йили 31 декабрга қадар тузиладиган таътил жадвалида қўшимча алоҳида “ходимни таътил бошланиши тўғрисида огоҳлантириш” деган алоҳида устун қўшишингиз мумкин.

Қаранг, сиз иш фаолиятингиз давомида таътил жадвалига асосан ходимларнинг меҳнат таътилига чиқиш жараёнини мониторинг қилиб борасиз, таътил куни бошланишига 15 кун қолган ходимларни аниқлайсиз ва уларни таътилга чиқиши ҳақида хабардор қилишингиз керак тўғрими?

Биз айтган усулни қўлласангиз, ходимни яқинлашаётган (камиба 15 кун қолган) таътили ҳақида ҳабардор қилиб, бир вақтнинг ўзида таътил жадвалидаги огоҳлантириш устунига унинг имзосини қўйдиришингиз мумкин бўлади. Шу билан ходим навбатдаги таътилига чиқиши ҳақида 15 кун олдин ҳабардор қилинган бўлади.

Бу вариант ортиқча ҳужжатбозликдан ҳам ҳолидир.

Эслатиб ўтамиз, бу устунга ҳозир, яъни таътил жадвалини тузиш вақтида имзо қўйдириш керак эмас, шунга чалғиманг. Бу жараён кейинги йилдаги фаолиятингиз мобайнида, ҳар бир ходим бўйича алоҳида тартибда амалга оширилади

Қуйида ана шундай “огоҳлантириш” устуни акс этган таътил жадвали намунаси берилмоқда.

@yuristkadr