Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Telegram kanalining logotibi yuristkadr — YURISTKADR
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 269

2021-12-21 20:55:57 ХАТТО СУДДА ҲАМ ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ БУЗИЛАДИМИ?

САВОЛ.
Мен Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судида судя ёрдамчиси бўлиб ишлаб келдим, аттестациядан ўтолмадим, фарзандим 1 ёши 5 ойлик, шунда ҳам мени аттестацияга киритишди ва мени шу суднинг ҳовли супурувчи қилиб қуйишди, албатта ўз аризамга кўра. Агар аризамни ёзиб бермаганимга қўйишмади, хайфсан ва интизомий беришгача боришди. Кейин мен аризамни ёзиб беришга мажбур бўлдим.

ЖАВОБ.

Ходим аттестациядан ўта олмаган бўлса, унга МК 92-моддага асосан бир мунча кам малака талаб қилинадиган иш таклиф қилинади.

Агар бундай иш бўлмаса, ёки ходим бундай ишга рози бўлмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси МК 100-модда иккинчи қисм 2-бандига асосан малакали етарли бўлмаганлиги сабаби билан бекор қилинади. Иш берувчи ташаббуси билан.

Бироқ, Меҳнат кодексининг 237-моддасидаги мана бу қоида бор:

ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

Яъни, агар аёл ходимнинг боласи 3 ёшга тўлмаган бўлса, уни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас. Айнан шу сабабли ҳам, бундай ходимларни аттестацияга жалб қилиш тўғри бўлмайди деймиз.

Чунки, барибир – аттестациядан ўтолмаган бўлса ҳам, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлни аттестация натижаси бўйича ишдан бўшатиш мумкин эмасда.

Бу норма, барча ташкилотларга, шу жумладан, суд тизимига ҳам бирдек тегшли.

Сизга нисбатан қилинган юқоридаги чоралар агар ҳақиқат бўлса, бу нафақат қонунбузарлик, балки адолатни таъминлайдиган тизимдаги яна бир адолатсизликнинг ўзидир. Судья ёрдамчиси бўлиб шунча йил ишлаб келган, бунинг устига 1,5 ёшли боласи бор аёлга нисбатан мана бундай қонунбузарлик қилиш... Нима ҳам дердик, яхши иш бўлмабди.

Судларда бўлиб ўтган аттестация жараёнида МК 237-моддаси талаблари бузилганлиги, яъни ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга берилган алоҳида имтиёзлар инобатга олинмаганлиги ҳақида бу ҳабар биринчиси эмас.

@yuristkadr
3.8K viewsedited  17:55
Ochish/sharhlash
2021-12-21 20:45:03 ИШ БЕРУВЧИНИНГ ВАКОЛАТИНИ ЎРИНБОСАРГА ИШОЧНОМА БИЛАН ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?

САВОЛ
.
Ассалому алейкум корҳона бош директори ўзининг ҳодимни ишга қабул қилиш ёки ҳодимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ваколатини ўзининг ўринбосарига ишончнома билан бириктириши мумкинми?

ЖАВОБ.

Йўқ. Корхона раҳбарининг ходимни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ваколатини бошқа шахсларга ишончнома асосида ўтказиши нотўғри бўлади.

Сабаби, ишончнома – бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга доир ҳужжат ҳисобланади, меҳнат муносабатларига эмас.

Иш берувчининг вакиллиги масаласи Меҳнат кодексида бошқачароқ кўрсатилган. Кодекснинг 27-моддасига мувофиқ:

Корхонада иш берувчи номидан вакилликни маъмуриятнинг мансабдор шахслари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар, уларнинг уставлари ёки низомлари асосида берилган ваколатлар доирасида амалга оширадилар.

Яъни, бу моддада ишончнома масаласи йўқ.

Иш берувчи номидан вакилликни амалга ошириш, яъни иш берувчининг ваколати бошқа мансабдор шахс томонидан:

меҳнатга доир қонун ҳужжатларида;

бошқа норматив ҳужжатларда;

корхонанинг устав ва низомларида кўрсатилган доирада амалга ошириши мумкин.

Агар юқоридаги ҳужжатларда (масалан, корхонанинг устав ёки низомида) ўринбосарга иш берувчининг ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ваколати берилиши ҳақида айтилмаган бўлса, демак, бу ваколатлар ўринбосарга ўтмайди.

@yuristkadr
3.9K views17:45
Ochish/sharhlash
2021-12-21 19:37:27 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сонли фармони қабул қилинди.

Фармон билан танишиб олинглар.

@yuristkadr
6.9K views16:37
Ochish/sharhlash
2021-12-21 19:26:25 Перевалдаги бургутчи тадбиркорнинг масаласи нима учун бу қадар долзарб?

Бургутчи тадбиркор, яъни Маткомилов Амон ака, Қамчиқ довонининг энг юқори нуқталаридан бирига “бир зумда” кафеси, хожатхона ва шунга ўхшаш қурилмаларни қурган ва албатта, туман ҳокимининг қарори асосида.
Энди, бу объектлар яқинда бузиб ташланиши мумкин, чунки Олий суд тадбиркорга ер ажратиш ҳақидаги ҳоким қарорларини ўйлаб ўтирмай ғайриқонуний деб ҳисоблади.

Хўш, бу муаммодан жабр чекадиган фақатгина Амон аками? Агар жабрдийда фақатгина шу инсоннинг ўзи бўлса, биргина одам, биргина оила учун шунчалик жон куйдириш шартми, ёки “тили қисиқ” жойларинг борми деётгандирсиз?

Йўқ, аслида бу ерда масала бутунлай бошқача, муаммонинг қамрови шу қадар кенгки, агар ана шу бургутчи тушган расво амалиёт кенг миқёсда ишлаб кетса борми, минглаб тадбиркорлар, юз минглаб инсонларнинг тақдири жар ёқасига келиб қолиши мумкин. Ҳозир буни тушунтиришга ҳаракат қилиб кўраман.

Хуллас, бургутчи қурган қурилмалар, перевалдаги йўлнинг ўқ чизиғидан 18 метр оралиқда жойлашган экан. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш қоидалари”нинг 22-бандига кўра: умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун хавфсизлик минтақаси (қизил чизиққача бўлган масофа) 1 ва 2 — тоифадаги автомобиль йўллари бўйича қурилиш учун ажратилган ер тасмаси чегарасидан — 25 метр қилиб белгиланган.

Қоидаларнинг 26-бандида эса ана шундай хавфсизлик минтақаларида автомобиль йўллари ва кўчаларни, улардаги сунъий иншоотларни сақлашга ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлмаган бошқа бино ва иншоотларни қуриш таъқиқланиши белгиланган. Тушуняпсизми, бургутчига автомобиль йўли чизиғидан 18 метр оралиқда ер ажратилган, лекин мутасадди ташкилотлар, “йўқ, 25 метрдан кейин бўлиши керак эди” деяпти. Шу сабабли, бу қурилмалар ноқонуний қурилган ва хавфсизлик минтақасидаги ҳудуддан нотўғри ер ажратилган дейилмоқда.

Ана энди кўз олдингизга келтиринг. Ўзбекистонда ана шу бургутчига ўхшаб, 1 ва 2 — тоифадаги автомобил йўллари бўйига (25 метр ичкарида) қурилган қанчадан-қанча объектлар бор? Республика бўйлаб буни тасаввур қилиб кўринг, неча минглаб тадбиркорлар қурган ошхона ва кафелар, неча минглаб дўконлар, мехмонхоналар, намозхоналар, уй-жойлар, неча минглаб хизмат кўрсатиш бинолари ва қурилмалари бор? Уларнинг ортидан қора қозони қайнаётган ўн минглаб, юз минглаб инсонлар бор эмасми?

Тунов куни, Хуршид Далиев билан водийдан қайтаётиб, Намангандаги ўша машхур патирчилар олдида тўхтадик. Қаранг, уларга ҳам “хужум” бошланибди. Патир, қурт ва бошқа майда-чуйдалар сотиладиган дўконларни буздириш ишлари ҳам бошлаб юборилибди, дўкон эгаларининг иштирокисиз судларнинг қарорлари ҳам чиқибди. Сабаби, патир дўконлари ҳам юқоридаги каби 25 метрлик минтақа ҳудудида қурилганмиш.

Шунга ҳозирданоқ қўрқяпманки, юқоридаги амалиёт яқин вақтларда бутун республика бўйлаб жорий қилинишини ҳисобга олсак, бизга навбатдаги “снослар” ва қора кунлар хавфи яқинлашиб келмоқда.

Биласизми, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаган ёки тайёрлашда иштирок этган амалиётчи юрист сифатида, ана шу 342-сонли қарордаги “25 метр” деган чекловлар бирор-бир илмий таҳлилга ёки аниқ бир эксприментга асосланганига ишонмайман. Лойиҳани тайёрловчилар ўшанда бу рақамни шунчаки, тахминан, ўйлаб ўтирмасдан ёки фол очгандек босиб юборган бўлса керак деган фикр келяпти.

Менимча, ҳозир энг маъқул йўли Вазирлар Маҳкамасининг 342-сонли қароридаги хавфсизлик минтақаси сифатида белгиланган 20 ва 25 метрлик чекловларни қайта кўриб чиқиш керак. Юз минглаб инсонларнинг тақдири учун бундай ўзгаришларни амалга ошириш мумкин ва бу адолатли ҳам бўлар эди.

@yuristkadr
5.6K viewsedited  16:26
Ochish/sharhlash
2021-12-21 18:03:21 Шоир Йўлчи Рўзиев ва хонанда Юлдуз Усмонова ўртасидаги суд жараёни.

Бугун Тошкент шаҳар судида шоир Йўлчи Рўзиев ва эстрада хонандаси Юлдуз Усмонова ўртасидаги навбатдаги апелляция суди иши бўлиб ўтди.

Шу, шаҳар суди фуқаролик ҳайъатидаги муҳит менга ҳеч ёқмайдида. Бозорнинг худди ўзи бўлиб кетади, одамлар тиқин, оломон каби. 11.00 га белгиланган иш 12.30 да зўрға бошланди.

Юлдуз Усмонованинг ўзи судга келмади, унинг номидан адвокати қатнашди.

Бошиданоқ иш кутилмаган воқеа билан бошланди. Шоир Йўлчи Рўзиев суддан ОАВ вакилларини иштирок этишини ва суд жараёнини ОАВ томонидан ёритиб борилишини илтимос қилди.

Усмонованинг адвокати эса бунга рози бўлмади. Апелляция судлов ҳайъати ҳам шоирнинг илтимосномасини рад қилиб, судда ОАВ иштирокига руҳсат бермади. Суд ОАВ иштирокисиз бошланди, биз эса очиқ суд бўлганлиги сабабли, тингловчи сифатида ишни кузатиб бордик.

Орада Юлдуз Усмонованинг адвокати эътироз сифатида бир масалани кўтарди:

“Усмонова унинг шеърини қўшиқ қилиб айтганлиги учун, шоир аслида маънавий жиҳатдан фойда кўрган, яъни унда ўзига ишончи пайдо бўлган. Юлдуз Усмонова қўшиқни айтиб шоирни аслида уни элга танитган, унгача шоирни ҳеч ким танимас эди. Шунинг учун шоир маънавий зарар кўрганлиги нотўғри”.

Йўлчи Рўзиев эса, адвокатнинг бу важларига кескин эътироз билдириб, шеър ундан сўралмасдан қўшиқ қилинганлиги сабабли аслида у зарар кўрганлигини тушунтирди.

Бугунги ишда асосан, Усмонованинг адвокати томонидан таклиф қилинган 3 та гувоҳ сўралди. Ушбу гувоҳларнинг барчаси хонандага қайсидир жиҳатдан яқин кишилар экан. Уларнинг барча кўрсатмаларини даъвогар, яъни шоир Йўлчи Рўзиев рад этди.

Судлов ҳайъати орада тарафларга келишув битими тузишлари мумкинлигини ҳам эслатиб ўтди. Адашмасам, тарафлар суддан ташқари келишув тузишга ҳаракат қилишган, бироқ сумма масаласида фикр бир жойдан чиқмаган, шекилли.

Гарчи, судлов ҳайъати ОАВ вакилларига руҳсат бермаган бўлсада, бугунги суд мажлисини ёмон ўтказмади. Тарафлар ҳам қониққанга ўхшади.

Суд жараёнида, шоир томони ҳам, хонанда томони ҳам иш учун далил бўлувчи видеоёзувлар акс этган дискларни тақдим этганди. Суд мана шу далилларни атрофлича ўрганиб чиқиш учун танаффус эълон қилди. Суд 2022 йил 11 январь куни соат 12.00 га қолдирилди.

Умуман, бизда муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши, бу соҳа билан боғлиқ муаммолар ҳар қадамда учрайди. Шунинг учун ҳам, бугунги ишнинг, бугунги суд жараёнининг аҳамияти жуда катта. Айниқса, ижодкор аҳли учун.

Кузатиб борамиз.

@yuristkadr
6.8K viewsedited  15:03
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:29:38 Хориж валютасида қарз бериш амалиётида ўзгариш юз бериши мумкин.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси
эълон қилинди. Асосий ўзгариш, чет эл валютасида қарз бериш ва қарз шартномаларини тузиш ҳақида. Айрим ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтсак.

Амалдаги Фуқаролик кодексининг 733-моддасида мана бундай қоида бор эди:
“Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт”.

Янги лойиҳа билан бу моддани мана бундай таҳрирга ўзгартириш таклиф этиляпти:
“Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши, қарз суммаси чет эл валютасида ифодаланганда эса ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланиши шарт. Қарз шартномасидаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида қарз шартномаси суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт”.

Фарқини кўряпсиз-а? Сўмда қарз беришдаги амалиёт деярли ўзгармайди. Ўзгариш асосан, чет эл валютасида қарз беришга тегишли. Ҳозир, кимдир кимгадир долларда қарз берса, одатда оғзаки келишиб қўяқолади ёки бир варақ қоғозга ё бўлмасам, паспортини орқа томонига тилхат ёздириб олади, тўғрими? Янги лойиҳага кўра, агар бериладиган қарз чет эл валютасида (масалан АҚШ долларида) бўлса, тарафлар ўртасида ёзма шаклда қарз шартномаси тузилиши ва бу шартнома мажбурий тартибда нотариал органлар томонидан тасдиқланиши шартлиги айтилмоқда. Агар бу талабларга риоя қилинмаса, битим, яъни ўртадаги келишув ФК 112-моддага биноан ҳақиқий ҳисобланмайди.

Бу таклиф бир томондан яхши, чет эл валютасида, АҚШ долларида қарз берадиган шахсларнинг риски камайтирилиши мумкин, чунки ўртадаги келишув шартнома шаклида, нотариус орқали тузилса, эртага бу қарз қайтарилмаганда, уни ундириш анча осонлашади.

Кейин, бу янгилик хорижий валютадаги қарз бериш амалиётини камайтириши ҳам мумкин. Масалан, чет эл валютасидаги нисбатан камроқ бўлган суммани қарзга беришда ҳар доим ҳам нотариусга бориш тарафларга ёқавермаслиги мумкин. Дейлик, Собиржонга зудлик билан 300 доллар пул керак, Шокиржон унга шу пулни қарзга бериб туришга рози. Лекин, Шокиржон банд одам, нотариусга бориб, қарз шартномасига имзо қўйиб беришга вақти йўқ. Собиржон ҳам бунга қарши, чунки бу ерда нотариусга тўланадиган ортиқча ҳаражатлар ҳам бор. Бироқ, иккала тараф ҳам, айниқса, пул бераётган Шокиржон олди-бердини ёзма бўлишини ҳохлаяпти. Шунда улар нима қилади? Бирга шундоққина, ён-атрофдаги банкка кирадида, долларни сўмга алмаштириб, қарзни сўм қилиб олди-берди қилади ва бу олди-бердини оддий ёзма шаклдаги битим (масалан, тилхат) билан расмийлаштириб қўя қолишади. Нотариусга бориб юришмайди. Бу яхшиликка албатта.

Айрим минус томонларига тўхталаман. Энг аввало, хориж валютасида қарз бериш амалиётида тезкорлик пасаяди. 5-10 дақиқада бўладиган олди-берди жараёни нотариусдаги расмиятчилик ҳисобига соатлаб чўзилиши мумкин. Яна бир кескинлик эҳтимоли ҳақида. Дейлик, Собиржон Шокиржондан 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни қарзга олди, лекин тарафлар нотариус орқали қарз шартномаси тузишмади. Шокиржон шунчаки вадаларга ишонди ва Собиржонга пулни бериб юборди. Собиржон эса, келишилган муддатда бу пулни тўлай олмади. Шокиржон жаҳли чиқиб, ИИВ органларига ариза киритиб юборди. Мана, мана шу каби ҳолатларда органлар мавжуд вазиятни фирибгарлик жинояти (ЖК 168-моддаси) деб баҳолаб юборишлари мумкин. Ва бунда, ўртада нотариал тасдиқланган қарз шартномаси бўлмаганлигини асосий қонунбузарлик факти сифатида кўрсатиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

@yuristkadr
9.2K viewsedited  05:29
Ochish/sharhlash
2021-12-20 08:46:10 Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратидаги ишдан бўшатишлар ҳақида пост қўйган эдик.

Шуларнинг орасида вазирликнинг Юридик бўлими ходимлари ҳам бўшатиб юборилган.

Бироқ уларни ишдан бўшатишда Адлия вазирлигининг розилиги олинмаганлигини, улар билан келишилмаганлигини айтган эдик.

Ҳозиргина, Адлия вазирлиги мутасаддилари билан гаплашдим, ҳақиқатдан ҳам бу ўз тасдиғини топибди.

Вазирлик юристларни ноқонуний бўшатилганлигини таъкидлаб, бу қонунбузарликни бартараф этиш (яъни юристларни ўз ишига тиклаш) бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритибди.

@yuristkadr
7.9K views05:46
Ochish/sharhlash
2021-12-19 23:46:48 ЎҒЛИМГА ЖИНОИЙ ЖАРИМА БЕРИЛГАН, УНИНГ СУДЛАНГАНЛИГИ ҚАЧОН БЕКОР БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Салом хурматли юристкадр. Менинг 2003 йилда туғилган ўғлим 21.01.2020 йил ЖК 169-модда
2-қисм “г” банди билан судланган, жиноий жарима белгиланган. Жарима ўша заҳоти тўланган, бу жазо қачон ва қай тарзда ечилади? Жавобингизни кутаман.

ЖАВОБ.

Сиз ҳозир судланганлик ҳолати ҳақида сўраяпсиз.
Ҳақиқатдан ҳам, шахсларга нисбатан судланганлик ёки судланмаганлик ҳолати қўлланиши бор гап. Судланган шахсларга нисбатан айрим қонунчилик ҳужжатларида баъзи бир таъқиқ ва чекловлар ўрнатилган. Шу жиҳатдан бу жиддий масала ҳисобланади.

Қонунга кўра, жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Шунингдек, судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади (ЖК 77-модда).

Ҳозир биринчи вариант – судланганлик муддатининг ўтиб кетиши билан, судланганлик ҳолатининг бекор бўлиши ҳақида гаплашамиз. Сабаби, айни шу вариант, сизнинг ўғлингизга тегишли деб ўйлаяпмиз.

Қаранг, Жиноят кодексининг 78-моддасига асосан, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

а)
шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;
б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
г)
озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;
д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;
е) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;
ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.

Сиз айтган вазиятда ЖК 78-моддасининг в-бандига кўра, ўғлингизга нисбатан чиқарилган суд ҳукми бўйича белгиланган жарима суммаси давлатга тўланган кундан бошлаб, 1 йил ўтгач, унинг судланганлик ҳолати бекор бўлади.

Демак, ўзингиз айтганингиздек, жиноий жарима 2020 йил январь-февраль ойларида тўланган бўлса, демак, ўғлингизнинг судланганлик ҳолати шу йил бошида (2021 йилнинг январь-февраль ойларида) тугаб бўлган, яъни сизни тилингизда “ечилган”. Шунга кўра, у айни вақтда судланмаган мақомида бўлиб турибди.

Лекин ҳар бир шахс бундан тўғри ҳулоса чиқариши керак, жиноят асло такрорланиши керак эмас. Бундай вазиятларда оилабоши сифатида отага ҳам кўп нарса боғлиқ деб ўйлайман.

@yuristkadr
3.0K views20:46
Ochish/sharhlash
2021-12-19 22:07:25 Божхонада нималар бўляпти ўзи?

Айтишларича, Давлат божхона қўмитаси “Тошкент-АЭРО” ИБКнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда, бу идорада кенг миқёсли тафтиш ишлари олиб борилмоқда.

Фикримча, бундай идораларнинг мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилганда, ўзлаштириш суммаси одатда, жуда кўп миқдорни ташкил қилади. Агар айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, жуда кўп миқдорни, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил қилса:

айбдорлар Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жавобгарликка тортилади.

Лекин масала шундаки, агар орада жиддий тафтиш тайинланса, тафтиш натижасига кўра ЖК 167-модда 3-қисмидаги яна айрим қўшимча бандлар қўшилиши мумкин ва вазият янада оғирлашиши мумкин.

Масалан, “уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб” деган “в” банди.

Эслатиб ўтамиз, ЖК 167-модда 3-қисмида назарда тутилган талон-тарож жинояти учун:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима;

ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазолар кўзда тутилган.

@yuristkadr
3.6K views19:07
Ochish/sharhlash
2021-12-19 21:35:02 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА ИМЗО ҚЎЙИШИ КЕРАКМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Сизга 1 та саволим бор эди. Ходим ва иш берувчи ўртасида тузиладиган мехнат шартномасига хозирги кунда янги очилган коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи қўл қўйишга ҳуқуқий тарафдан хақи борми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексининг 74-моддасида
меҳнат шартномасини расмийлаштиришга қўйилган талаблар аниқ кўрсатилган.

Бунга кўра, меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилиши керак.

Яъни, айни вақтда Кодекс (қонун) талаблари меҳнат шартномасига ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзоси қўйилиши кераклигини айтади. Шу билан бирга, бошқа қонун ёки қонуности ҳужжатларида бошқа масъулларнинг ҳам имзолари талаб қилиниши мумкин.

Масалан, Президентнинг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида”ги Низомнинг 16-банди з-кичик бандига кўра, давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимлари зиммасига:

давлат органи ва ташкилотида меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этиш ва ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текшириш ва ҳуқуқий хулоса бериш ҳам юклатилган.

Бу нима дегани? Бу ерда давлат ташкилотлари томонидан ходимлар ўртасидаги МШ.га раҳбар имзо қўйишидан олдин, у ердаги юрист бу шартномани текшириши ҳамда ҳуқуқий хулоса бериши айтилмоқда.

“Ҳуқуқий ҳулоса” деганда нима назарда тутилаётганлигини тушуниб турибсиз бу ерда: ёки “ҳуқуқий ҳулоса” деб номланган ҳужжат ёки бўлмасам, МШ.нинг таг қисмига ёзма ҳуқуқий муносабат билдирилиб, юрист виза (имзоси) қўйилиши назарда тутилмоқда. Яъни, давлат ташкилотларида тузиладиган МШ.га қўшимча равишда юрист имзоси керак.

Худди шунга ўхшаб, бирор-бир қонун ёки қонуности ҳужжатида МШ.га идоранинг коррупцияга қарши курашишга масъул ходими ҳам имзо қўйиши кераклиги аниқ белгилаб қўйилган бўлса, бу бошқа гап бўларди. Ана шунда бундай ходимлар МШ.га имзо қўйишини тўғри тушунсак бўларди.

Лекин, айни вақтда қонунчилик ҳужжатларида бундай талаблар мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, меҳнат шартномаларига уларнинг имзолари қўйилишини тўғри деб ўйламайман.

@yuristkadr
4.2K views18:35
Ochish/sharhlash