Get Mystery Box with random crypto!

Ишга тиклашга оид ижро ишини МИБ қачон тамомлаши мумкин? Ноқо | YURISTKADR

Ишга тиклашга оид ижро ишини МИБ қачон тамомлаши мумкин?

Ноқонуний бўшатилган ходимларни ишга тиклашда МИБнинг айрим ижрочилари томонидан хатоликка йўл қўйилаётганини кузатяпмиз.

Айрим ижрочилар, иш берувчининг ходимни ишга тиклаш ҳақидаги буйруғ чиқиши билан, шу буйруққа асосланиб ишни тамомлаб ташлаяпти.

Ваҳоланки, баъзан, иш берувчилар “ижрочининг жағи ўчсин” деб номигагина буйруқ чиқариб, шу ҳужжатни нусхасини ижрочига беряптида, амалда ходимларга иш бергани ёки уларни аввалги ишига қўйгани йўқ.

Баъзи ижрочилар содда ва ўқимаган бўладику, ёки иш берувчи билан тили бир бўладику, бу ёқда ходим “йўқ, мени аслида ишга қўймаяпти, ишхонага киргазишгани йўқ” деса ҳам, “мана буйруқ чиқарибдику, шу етади менга, даминги ол” деб ишни ижро ишини ёпиб юборади.

Ваҳоланки, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 72-моддасига асосан:

ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ўзининг ноқонуний фармойишини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходим илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилган вақтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади.

Яъни, ходимни ноқонуний бўшатиш ҳақидаги буйруқни бекор қилиб, ундан сўнг ишга тиклаш ҳақида буйруқ чиқариш, ҳали ижро иши тугалланди дегани эмас. ЭНГ МУҲИМИ ХОДИМ ЎША АВВАЛГИ ИШИГА АМАЛДА ҚЎЙИЛИШИ КЕРАК. Тиклаш ҳақидаги буйруқлардан сўнг, унга ўша иши унга ҳақиқатдан ҳам берилиши керак.

Ана шундагина, МИБ давлат ижрочиси ишни тамомлаши мумкин бўлади. Бунгача тамомлаб қўйса, бу албатта масъулиятсизлик ва қонунбузарлик деб баҳоланиши лозим.

Навоийдаги вазиятда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бор деган фикрга келяпман.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси раҳбарияти, шу масалани “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 72-моддаси бўйича ўрганиб кўринглар. Қонунни бели синмасин, майлими?

@yuristkadr