Get Mystery Box with random crypto!

Академиядаги бугунги семинар. Кеча айтганим АРГОС томонидан т | YURISTKADR

Академиядаги бугунги семинар.

Кеча айтганим АРГОС томонидан ташкил қилинган семинарнинг бугунги қисмидаги биринчи мавзу менга берилган эди.

Эрталабдан семинар иштирокчилари билан “Меҳнат кодекси асосида меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш масалалари” мавзусида гаплашдик.

Тадбирда вазирликлар, қўмиталар ва марказий идораларнинг кадрлар хизмати раҳбарларидан ташқари, туман ва шаҳар ҳокимликлари кадрлар хизмати раҳбарлари ҳам бор эди.

Семинарни ҳар доимгидек, савол-жавоб ва мунозара тарзида ўтказдик. Кўпроқ туман ва шаҳар ҳокимликларидан келган иштирокчилар фаол бўлишди.

Эслатиб ўтаман, уч босқичга бўлинган ушбу семинар Давлат бошқаруви академиясининг замонавий ўқув залларида бўлиб ўтмоқда.

Юристкадр лойиҳаси
муаллифи Саидали Мухторалиев


@yuristkadr