Get Mystery Box with random crypto!

Навбатдаги семинаримиз молиячи 'кадровиклар' билан бўлди. Буг | YURISTKADR

Навбатдаги семинаримиз молиячи "кадровиклар" билан бўлди.

Бугун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўқув марказида вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан келган кадрлар хизмати раҳбарлари билан амалий семинар ўтказдик.

Гаплашилган асосий мавзулар: ташкилотни тугатиш, уни қайта ташкил этиш, янги тузилмани тасдиқлаш, иш ўринларини қисқартириш ва ўзгартириш ҳамда бу йўналишларда ходимларга оид ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳақида бўлди.

Семинарда айниқса, қисқартириш жараёнида имтиёз қўлланадиган ва ишда қоладиган ходимларни аниқлашда МК 167-моддасини қўллаш масаласини роса муҳокама қилдик.

Бу сафарги иштирокчиларда ҳам соҳага бўлган қизиқиш юқори даражада экани уларнинг фаоллигидан яққол сезилиб турди.

Насиб қилса, улар билан яна учрашамиз, гаплашадиган гапларимиз кўп ҳали. Бугунги фикрлар айтишимиз керак бўлганларининг бор йўғи юздан бири холос.

Юристкадр лойихаси муаллифи Саидали Мухторалиев.

@yuristkadr