2021-01-29 19:08:23
ШТАТ ЖАДВАЛИ МАСАЛАСИ ҚАЙСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДА КЎРСАТИЛГАН?
САВОЛ.
Ассалому-алайкум, ташкилотларни штат жадвалларини ишлаб чиқиш бўйича бирор-бир қонун ёки қарорлар борми? Илтимос шу ҳақида маълумот берсангиз.
ЖАВОБ.
Қонун ҳужжатларида асосан, бюджет ташкилотларининг штатлар жадвалига нисбатан талаблар мавжудлигини, ҳусусий мулкчилик ёки нодавлат ташкилотларидаги штатлар жадвалига нисбатан қонун ҳужжатларида аниқ бир талаб ўрнатилмаганлигини таъкидлаб ўтишимиз жоиз.
Бироқ шунга қарамасдан, бюджет ташкилоти ҳисобланмаган корхона ва ташкилотлар ўзларининг штат жадвалини тузишда бджет ташкилотлари учун белгиланган штат жадвали талабларидан тавсия сифатида фойдаланиши мумкин.
Меҳнат кодексида штат жумласига оид қоидалар, аниқроғи, «ходимлар сони (штати)» жумлалари умумий ҳисобда еттита ҳолатда қуйидаги моддаларда учрайди: 67-модда (меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар)да, 1
00-модда (меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш)да,
102-модда (меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш)да,
103-модда (технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун бериладиган имтиёзли ҳуқуқ)да,
143-модда (таътилларни бериш тартиби)да.
Лекин, Меҳнат кодексида штат жадвали, уни тузиш ва тасдиқлаш тартиби каби масалаларда алоҳида талаб белгиланмаган. Шу боис, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлашда меҳнатга оид бошқа қонун ҳужжатларга назар ташлаймиз.
1. Бюджет кодекси. 2. Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Бюджет кодекси 3-моддасида «штат жадвали — доимий ходимлар лавозимлари ва бўш ўринлар номларининг сони ва лавозим маошларининг миқдорлари кўрсатилган рўйхатни ўз ичига оладиган, бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган ҳужжат» дейилган.
Ёдда тутинг, мазкур тарифни агар сиз бюджет эмас, бошқа, яъни бюджетдан таъминланмайдиган ташкилотда фаолият юритган тақдирингизда ҳам ягона расмий таъри сифатида қабул қилишингиз мумкин.
Кейинги 2634-сонли Низомга асосан штат жадвалини амалга киритиш масаласига келадиган бўлсак, шуни билишимиз керакки бу жараён қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
биринчиси, штат жадвалини ишлаб чиқиш;
иккинчиси, штат жадвалини тасдиқлаш;
учинчиси, штат жадвалини келишиш;
тўртинчиси, штат жадвалини рўйхатдан ўтказиш.
Тўртинчи босқич ҳисобланган штат жадвалини рўйхатдан ўтказиш бюджет ташкилотларига тегишли, ҳусусий мулкчиликдаги ёки бюджетдан таъминланмайдиган ташкилотларда штат жадвали рўйхатдан ўтказилмайди.
Ёдда тутинг, Бюджет кодексининг 107-моддасига асосан бюджет ташкилотларининг штат жадвали молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
@yuristkadr
11.0K views16:08