Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Telegram kanalining logotibi yuristkadr — YURISTKADR
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.45K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 271

2021-12-15 15:33:14
Айримларни меҳнат таътилига кетказиш шунчалик қийин.

У кетса, ўрнини гўё кимдир эгаллаб, олиб қўядигандек. “Таътил мени ҳуқуқим, ҳохласам чиқаман ва истаган вақтимда чиқаман” деб ўйлайди.

Йўқ, меҳнат таътили бу режали ҳуқуқ.

Бу аввалдан таътил жадвалида белгиланганми, режалаштирилганми, тамом, иш берувчи сизни 15 кун олдин огоҳлантириб, чиқариб юбораверади.

@yuristkadr
8.9K views12:33
Ochish/sharhlash
2021-12-15 12:44:19 Таътил жадвалини йил давомида ўзгартириш мумкинми?

Таътил жадвалининг тасдиқланганлиги бу унинг ўзгаришсиз қолиши керак дегани эмас — афсуски, ҳаётда ҳамма нарса режалаштирилганидек эмас.

У ёки бу воқеа олдиндан режалаштирилган келгуси ишларни тубдан ўзгартириши мумкин. Бу фикр таътил жадвалида қайд этилган тахминий таътил муддатларига ҳам тааллуқлидир.

Қандай ҳолларда таътилни бошқа вақтга ўтказиш ҳақида гапиришимиз мумкин?

Меҳнат зарурияти ёки ходимнинг иш фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган айрим ҳолатларда тарафларнинг ўзаро келишуви билан таътилни бошқа вақтга ўтказиш имкони мавжуд.

Меҳнат таътилини бошқа муддатга кўчириш зарурияти сифатида бир қатор ҳолатлар юзага келганда, иш берувчининг буйруғи билан ходимнинг меҳнат таътилини бошқа муддатга кўчириш ҳолатида параллел равишда таътил жадвалига ўзгартириш киритиш зарур бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 145-моддасига биноан меҳнат таътилини бошқа муддатга кўчириш мумкин бўлган ҳолатларга қуйидагилар киради ва бу ходимнинг аризаси асосида, ўзаро келишув йўли билан амалга оширилади:

вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;

ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;

йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;

давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.

Демак, ана шундай ҳолатлар юзага келганда, таътилдан фойдаланишнинг муддати ҳам ўзгаради, бу эса ўз-ўзидан таътиил жадвалига ҳам таъсир қилади.

Ушбу кодекснинг 144-моддасида шундай дейилган:

“Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин”.

Шундай қилиб, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув асосида таътил жадвалида кўрсатилган таътил вақти, бошқа мувофиқ вақтга ўтказилиши мумкин.

@yuristkadr
8.4K viewsedited  09:44
Ochish/sharhlash
2021-12-15 10:33:18
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ойлигининг олдинги йилларга нисбатан фарқли жиҳати шундаки, бу йилги дастур пойтахтдаги ёшларнинг ҳар бир қатлами учун мўлжалланган лойиҳа ва тадбирларни ўз ичига олган.

Жумладан, пойтахтда ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳамкор ташкилотлар ёшлар иштирокида спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ёшлар 13 декабрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида бўлиб, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, тактик тайёргарлик, амалий ўқ отиш, ҳарбий тиббий тайёргарлик, жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш симуляция машғулотларида иштирок этганлар.

Бундан ташқари, ёшлар 14 декабрь куни Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да малакали психологлар, таниқли инсонлар иштирокида учрашувлар ва амалий машғулотлар ўтказдилар. Шунингдек, ёшларнинг 16 декабрга қадар турли хил мусобақалар, танловлар ва амалий машғулотларда иштирок этишлари режалаштирилган.

@pressuzb
6.4K views07:33
Ochish/sharhlash
2021-12-15 09:34:40 Бугун меҳнат таътили жадвали ҳақида гаплашамиз.

Ҳозир, кадрлар хизмати ходимлари учун энг муҳим масалалардан бири нима? Албатта, таътил жадвали тўғрими? Чунки келаси йилнинг меҳнат таътили ҳозирданоқ режалаштирилиши керак.

Демак, бугун-эрта дўстлар, кўпроқ меҳнат таътили жадвали шу мавзуга оид постлар эълон қиламиз.

Меҳнат таътили жадвали иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган локал ҳужжатдир.
Эътибор берайлик, айни вақтда 2022 йил учун таътил жадвали 31.12.2021 йилдан кечиктирмасдан тасдиқланиши керак.

Хўш, таътил жадвалини қандай тузиш керак? Аслида, ушбу ҳужжатнинг бажарилиши ҳеч қандай қийинчиликларга олиб келмаслиги керак. Бироқ, таътил жадвалини тузишда баъзи бир жиҳатларни ҳисобга олиш керак. Таътил жадвали, агар мавжуд бўлса, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг вакиллик органининг фикрини ҳисобга олган ҳолда, корхона раҳбари томонидан тасдиқланган локал норматив ҳужжатдир.

Таътил жадвали ташкилотда бўлиши керак, чунки у Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида бевосита қайд этилган. Мазкур моддада “Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади” дейилган.

Бундан ташқари, таътил жадвали келгусида таътилга чиқиш вақти борасида туғилиши мумкин бўлган, ҳар хил кераксиз низоларни бартараф этиш учун, таътилни олдиндан режалаштириш учун жуда қулай нарса.

Таътил жадвалини ҳужжат сифатида тайёрлашда ташкилот тизимида ягона бир намунавий шаклдан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

Жадвал ташкилотнинг ҳар бир ходимига кейинги иш йилидаги меҳнат таътилини бериш вақтини кўрсатади. Уни тузишда ташкилотнинг ўзига хослиги, меҳнат қонунчилиги нормалари ва ходимларнинг истаклари ҳам ҳисобга олинади.

Таътил жадвали кадрлар хизмати раҳбари (ёки масъул ходими) томонидан таркибий бўлинмалар раҳбарларининг фикрларини инобатга олган ҳолда тайёрланади. Ушбу ҳужжат раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланади (тўғридан-тўғри ҳужжатга қўйилади) ҳамда ходимларнинг вакиллик органи билан келишилади. Раҳбар томонидан таътил жадвалини тасдиқлаш бўйича махсус буйруқ чиқарилиши шарт эмас. Таътил жадвалини албатта унда кўрсатилган ходимларга имзо қўйдириб таништириш керак.

Таътил жадвали дам олишни режалаштирган календарь йил бошланишига қадар, яъни жорий йилнинг 31 декабрига қадар (агар 31 декабр иш кунига тўғри келса албатта) тасдиқланади.

Меҳнат таътили жадвалининг яна бир ҳусусиятларидан бири у билан амалда фойдаланилган таътиллар ҳақида маълумотларни, шунингдек, таътилларни ўтказиш ва кўчириш ҳақидаги маълумотларни қамраб олиш мумкин. Яъни, мониторинг ва таҳлил учун қулай демоқчиман. Таътил жадвали корхонада бутун меҳнат жамоаси бир вақтда таътилга чиққанида ҳам тузилиши керак.

Таътил жадвалининг соддароқ бўлган вариантидан намуна қуйида берилмоқда.

@yuristkadr
10.1K views06:34
Ochish/sharhlash
2021-12-15 09:17:27Телефон орқали сўроққа чақириш мумкинми? Чақирув қоғози қандай бўлади?

Кўпчиликда савол бўлади? Терговга ёки терговга қадар суриштирувга чақириш тартиби қандай? Менга телефон қилиб чақиришди, шу тўғрими?

Процессуал қонунчилик бўйича телефон орқали терговга чақириш амалиёти ҳам бор. Бу мумкин эмас абсолютно деган нарса йўқ. Жиноят процессуал кодекси 97-моддасига кўра, гувоҳ, жабрланувчи, шунингдек озодликда юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга чақирув қоғози билан чақирилади.

Чақирув қоғози почта орқали жўнатилади ёки чопар орқали топширилади. Чақирув телефонограмма, телеграмма, радиограмма билан ёки телефакс орқали ҳам бўлиши мумкин.

Телефон орқали чақириш шу телефонограммага тенглаштирилади. Фақат бунда сизни иш бўйича, ким сифатида чақиришаётгани, келмасез нима ҳуқуқий оқибатлар олиб келиши, сўроқ вақти ва жойи ҳақида батафсил тушунтириши шарт. "Эй фалончимисан, мен прокуратурадаман Писмодончиевман, тез кеп кет маяққа" деб чақириш нотўғри.

Агар процессуал тартибларга риоя этиб чақиришса, бўйсуниб боришингиз шарт. Агар бормасангиз ЖПК 261-моддасига асосан, "жиноят ишини юритиш муносабати билан суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан белгиланган тартибда чақирилган шахслар айнан кўрсатилган вақтда ҳозир бўлишлари шарт.
Узрсиз сабабларга кўра келмаганлари тақдирда улар мажбурий келтириладилар".

Қуйидаги хат шунчаки тўқиб чиқариб ёзилган хужжат эмас, айнан шундай процессуал тартибда фойдаланилган.

Аъзо бўлинг
@bahodirahmedoff
7.5K views06:17
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:11:04 Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тезкор баёнот берди.

Айтишича, вазирликда бугун бўлиб ўтган танқидий йиғилишдан сўнг, марказий аппаратдаги 40 фоиз ходим ишдан бўшатилибди.

Вазирлик бу баёноти билан менинг тахминимни, яъни ходимларни ҳақиқатдан ҳам ноқонуний бўшатилганлиги ҳақидаги фаразларимни ўзлари билиб-билмаган ҳолда тасдиқлабди. Нимагалигини тушунтириб бераман.

Агар ўша 40 фоиз ходимдар ҳақиқатдан ҳам айбли ёки интизомга ҳилоф равишда ҳаракат қилган бўлганларида, улар билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 3 ёки 4-банди билан, яъни меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабаби билан бекор қилинар эди.

Лекин, ходимларни бу асос билан ишдан бўшатиш осон эмас, бунга бир ёки икки кун етмаслиги аниқ, сабаби, ўртада камчиликларни актлаштириш, ходимлардан ёзма тушунтиришлар олиш, касаба уюшмаси розилигини олиш ва ходимларни 3 кун олдин огоҳлантириш деган процедуралар бор.

Демак, ўша 40 фоиз ходимлар иш берувчининг ташаббуси билан – МК 100-модда билан ишдан бўшатилмагани, аксинча, улар “ўз аризалари” билан ишдан бўшатилганлиги янада ойдинлашмоқда.

Биз доим айтиб келамиз, ходимларнинг аризасига асосан ишдан бўшатишда, ариза ўша ходимларнинг ўзлари томонидан, ихтиёрий равишда ва уларнинг хохиш-истаклари асосида берилади. Иш берувчи томонидан мажбуран ариза олиб ишдан бўшатиш, ҳар қанақасига ҳам ноқонуний бўлади ва судда бундай буйруқлар албатта “синади”.

Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратидаги бугунги ишдан бўшатишлар масаласида қарши позициямиз янада тиниқлашди.

Бехзод Мусаев тизимдаги “тозалаш” ишларига қаттиқ бел боғлагани ҳақиқатдир. Лекин, вазир ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўзбекистон ҳуқуқий-демократик давлат эканлигини, меҳнат ҳуқуқлари доимо қонун ҳимоясида бўлишини, ҳеч қандай амалдор қонунлардан устун бўла олмаслигини унутмаслиги керак эди.

Масалан, аҳоидан келаётган шикоятларга, марказий аппаратда ишлайдиган фаррошлар ёки бошқа техник ходимларнинг нима алоқаси бор, улар нима учун бўшатилиши керак? Умуман шанга ўхшаш саволлар кўп. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари учун кураш темпини бироз кўтарамизда энди.

@yuristkadr
7.6K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:40:42
Бугун Зангиотада Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Юридик бўлим бошлиғи Хатамов Жахонгир ака ва идоранинг Тошкент вилояти бўйича вакили, вилоят бош имом хатиби Раупов Жасур ака билан кўришдик.

Тўғрисини айтсам, диний ташкилотлардаги меҳнат муносабатлари мен учун алоҳида янгилик ва алоҳида мактаб бўлмоқда. Бу масалада алоҳида изланишларни ҳам бошлаб юборганман.

Шунга, Мусулмонлар идораси билан ҳам амалий ҳамкорликни йўлга қўйдик. Ишларимизни Тошкент вилоятидан бошлаяпмиз. Аллоҳ ўзи ҳайрли қилсин.

@yuristkadr
6.5K views13:40
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:08:03 Диний ташкилотлардаги меҳнат жараёнининг ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳақида.

Диний ташкилотлардаги меҳнат муносабатлари ўзига ҳос. Айниқса, улардаги ходимларнинг иш вақти ва дам олиш вақти масаласида.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига асосан, диний ташкилот деганда:

фуқароларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган;

биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажариш мақсадида ташкил этилган;

даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган;

ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган кўнгилли бирлашмаси тушунилади.

Диний ташкилотларнинг асосий фаолият мақсади фуқароларнинг биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришига қаратилган. Шундай экан, улардаги меҳнат ҳусусиятлари ҳам, хизматчиларнинг меҳнат фаолияти ва меҳнат вазифалари ҳам, уларнинг иш вақти ва дам олиш вақти ҳам шубҳасиз, ана шу мақсадлардан келиб чиқиб белгиланади.

Ислом динига эътиқод қилувчи биз мусулмонлар ибодат қиладиган масжидларни олайлик. Имомларимиз, имом-нойибларимиз ва бошқа диний хизматчилар мўмин-мусулмонлар бирга жамоа бўлиб ўқийдиган 5 вақтлик намоз пайтида доим ҳозиру-нозирлар.

Демак, уларнинг иш вақти режимини бошқа меҳнаткашлар каби одатий тартибда белгилаш мумкин эмас. Улар ҳудди сизу-биздек хафтада 5 ёки 6 кун, ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача бўлган режимда ишламайдилар, асло бундай бўлмайди.

Аксинча, уларнинг кунлик ва хафталик иш вақти режимини ва дам олиш вақтларини 5 вақт намоз ўқийдиган пайтга мослаган ҳолда ташкил қилиш тўғри бўлади. Тушунган бўлсангиз, диний муассасалардаги, масжидлардаги фаолияти бевосита ибодат билан боғлиқ бўлган ходимларнинг ишини мослашувчан иш режими асосида ташкил қилиш ҳақида гапиряпмиз.

Бунга қонуний имкон борми? Албатта бор. Меҳнат кодексининг 120-моддасига асосан:

... иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, — ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади.

Яъни, меҳнат фаолияти ибодат ва эътиқод амалларини бажариш билан боғлиқ бўлган хизматчиларнинг кунлик ва хафталик иш вақти режимини диний амаллар ўтказиладиган вақтга мослаган ҳолда белгилаш керак.

Бундай мослашувчан иш тартиблари (иш вақтлари) диний ташкилотларнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа ички локал норматив ҳужжатларида ёки бўлмасам, хизматчилар билан тузилган меҳнат келишувларида акс этмоғи лозим.

@yuristkadr
7.0K views13:08
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:32:45 Инсайдерларга кўра, янги Соғлиқни сақлаш вазири Бехзод Мусаев шу кунларда 139 та ходимдан ёппасига ариза олиб, бир кундаёқ бўшатиб юборибди.

Кейин, шулардан айримларини қайта ишга олибди. Савол туғиляпти, нима учун 139 та ходим бирданига ўз аризаларига асосан ишдан бўшатилди? Нима, уларнинг барчаси бир вақтда бирданига ишдан бўшашни ҳохлаб қолдими? Бу мантиқсизликку. Кейин, нима учун уларнинг айримлари ишга олиндию, қолгани олинмади? Бундан асосий мақсад нима эди?

Шу бир тизимда раҳбар алмашса, юрагимиз чиқиб қолган. Янги рахбар дарров келиб биринчи ишни командани алмаштиришдан бошлайди, хўлу-қуруқни баравар ёндириб.

Эслатиб ўтамиз, ходимлардан мажбуран ва турли босимлар ўтказиб ариза олиб ишдан бўшатиш қонуний бўлмайди, Меҳнат кодексининг 99-моддаси талабларига зид бу.

@yuristkadr
8.1K viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash