Get Mystery Box with random crypto!

ТУШУНТИРИШ ХАТИДА НИМА ДЕБ ЁЗИШ БУ ҲОДИМНИНГ ҲУҚУҚИ. САВОЛ. | YURISTKADR

ТУШУНТИРИШ ХАТИДА НИМА ДЕБ ЁЗИШ БУ ҲОДИМНИНГ ҲУҚУҚИ.

САВОЛ.
Тушунтириш хатини компьютерда ёзган эдим, аммо мендан қўлда ёзишимни талаб қилишяпти. Бундан ташкари иш юки кўпайгани сабабли хаммасини бажаришга ҳаракат қилиб шанба кунлари ҳам ишлаганимни ёзсам, шу сўзларимни олиб ташлашимни талаб қилишяпти, шу тўғрими?

ЖАВОБ.

Тушунтириш хати
– ҳар қандай факт ва ходисанинг сабабларини (иш жойида йўқлиги, кечикиш, меҳнат вазифаларини бузиш, иш берувчининг мулкига зарар етказиш ва бошқалар) тушунтириб берувчи расмий ҳужжатдир.

Тушунтириш хатининг шаклига (қўлда ёки компьютерда ёзилишига) нисбатан қонун ҳужжатларида ҳеч қандай талаб белгиланмаган. Шунинг учун маълум бир ташкилотларда қабул қилинган иш юритиш шаклига мувофиқ тушунтириш хати компютерда ҳам, қўлда ҳам ёзилиши мумкин.

Меҳнат кодексининг 182-моддасида “интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим” дейилган. Сиздан интизомий жазо қўллаш мақсадида тушунтириш хати талаб қилинаётган бўлса керак.

Аслида, ходимга ножўя ҳаракат ёки ҳаркатсизлик учун интизомий жазо қўллаш мақсад қилинганда, нима учун ундан тушунтириш талаб қилинади, бунинг асосий мақсадни тушуниб олиш керак.

Тушунтириш хати талаб қилишдан асосий мақсад, ножўя ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қилганликда айбланаётган ходимнинг ҳақиқатда айби борми ёки йўқми, бунга сабаб бўлган ҳолатлар аслида нима учун келиб чиққан, шу фактларга ходим томонидан аниқлик киритишдир.

Яъни, тушунтириш хати орқали ходимга ўзининг айбсизлигини исботлаш, ё бўлмасам, ўзидаги узрли сабабларни баён қилиш имкони берилади, айнан шу сабабли ҳам, тушунтириш хати ходимнинг тилидан эркин ҳолда ёзиладиган ҳужжат ҳисобланади.

Шахсан, мен ҳар қанақасига ходим тушунтириш хатини иш берувчи ёки унинг вакили ёҳуд қандайдир текширувчилар айтиб турганига қараб ёздириш амалиётини нотўғри деб ҳисоблайман.

Шунинг учун тушунтириш ҳатингизда айбсизлигингизни ёки бошқа узрли сабабларни келтиришингизга ҳеч ким тўсқинлиқ қилолмайди.

@yuristkadr