Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 181

2021-12-21 09:23:18
Жанубий Кореяда Алишер Навоий ҳайкали очилиши

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳақида «Махсус ракурс» репортажнинг тўлиғини шу ердан кўриш мумкин:



14.5K views06:23
Ochish/sharhlash
2021-12-20 19:40:16 «Эрталаб ва кечқурун пиёда юришни ташкил қилган маҳалла раислари ва ташкилот раҳбарларини Дубайга юбораман». Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қанча пул кетса ҳам одамларни юргазишини маълум қилди.

«Битта маҳаллада беш юзта хонадондан ҳеч бўлмаса биттадан чиқиб бир ой эрталаб ва кечқурун бир соатдан пиёда юрса, ўша маҳалладагиларни барчасини Самарқанд ва Бухорога саёҳатга юбораман. Агарда маҳалла раиси, профилактика инспектори ва уларнинг атрофидагилар уч ой давомида хонадонлардаги фуқароларни пиёда юришга жалб этишни ташкиллаштириб берса, уларни Дубайга юбораман.

Бундан ташқари, узлуксиз равишда эрталаб ва кечқурун ходимлари билан бирга пиёда юришни ташкил қилган ташкилот раҳбарларини ҳам Дубайга жўнатвораман. Қанча пул кетса ҳам майли. Мақсад одамларни юргазиш. Бундан ортиқ бошқа нима қилиш керак?

Эндокрин, юрак қон-томир ва бошқа касалликларнинг келиб чиқиши иккита нарсага — камҳаракатлик ва нотўғри овқатланишга боғлиқ. Камҳаракатлик бўйича қайга борсам гапираяпман. Олдинлари битта каналдан иккинчи каналга олиш учун телевизор олдига борардик. Ҳозир ётган еримизда ҳамма нарсани бошқаряпмиз. Кўчага чиқиб қўлингизни чўнтагингизга солиб чиқариб қўйсангиз машина тўхтаяпти. Бир қадам юрмаяпти. Мен буларни гапиришга мажбурман.

Президентимизга «Андижонликлар ҳаммамиз юрамиз», деб ваъда берганман. Яна бир бор айтаман, авваламбор, ўзингнинг саломатлигинг учун юр, унинг учун юрмасанг, берадиган рағбатим, мукофот учун юр. Унда ҳам бўлмаса, уйингга бориб, мажбурлаб, етаклаб олиб чиқишга мажбур бўламан. Бўлмаса бошқа иложимиз йўқ. Эртага касал бўлгандан кейин миллион-миллион сарфлагандан кўра, касал бўлишнинг олдини олиб қўяйлик.

Шунга миллион сарфлаб қўя қолайлик, деган ҳисоб-китоб билан гапиряпман. Ёқадими-ёқмайдими, қаттиқ-қаттиқ гапиришга мажбурман. Келинглар, ҳаммамиз бир бўлиб, шунга ҳаракат қилайлик. Эрталаб ва кечқурунда бир соатдан пиёда юрайлик, овқатланишни тартибга солайлик», — дейди Шуҳрат Абдураҳмонов.

@Zafarbek_Solijonov
7.1K viewsedited  16:40
Ochish/sharhlash
2021-12-20 18:00:10
Қизиқ савол: Африкада суахили халқи бор. Суахиликларда инсоннинг ерда пайдо бўлиши ҳақида бир афсона мавжуд. Унга кўра, инсон ерга осмондан тушган. Осмондан ерга тушиб олишига бир нарса ёрдам берган. Савол, илк инсоннинг ерга тушиб олишига нима ёрдам қилган?
7.1K views15:00
Ochish/sharhlash
2021-12-20 17:33:01 1 килограмм вазн ташлаганга 500 минг сўм бериш ҳақида

Фарғона ҳокими Бозоров 1 кг озиганга 500 минг сўм берилиши ҳақида гапирди. Жамият аъзолари ушбу хабарга турлича муносабат билдирмоқда. Бу табиий. Ушбу масалада менинг позициям - пул берилишининг ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилиб, лойиҳаси омма муҳокамасига қўйилмагунча шошмаслик керак.

Ушбу ҳолатда ҳуқуқий асосини кўрмасдан таклифни бирдан мақуллаб юбориш ҳам, ёки шу каби таклифларга мунтазам негатив муносабат бериб туриш ҳам ярашмайди. Барчамиз биринчи галда унинг юридик механизмига қизиққанимиз дуруст. Фикрим шу ҳозирча.

Мени ўйлантирадиган томони, "қўшиб ёзиш"ни дўндирадиган жамият аъзолари кўплигидан келиб чиқадиган бўлсак, эндиликда "айириб ёзиш" авж олмаса бўлди. Унгача бу таклиф мен учун бир популистик чиқиш холос. Айтганча, 10 минг қадамга пул бериш масаласи нима бўлди?

@Zafarbek_Solijonov
7.7K views14:33
Ochish/sharhlash
2021-12-20 14:42:49 UzAvtomotors - Бизни ким ёки нима қутқараркин?

Баъзан бўлаётган ишларни кўриб ҳайрон қоламан. Имтиёзлар эвазига кун кечираётган, бир қанча вазирлик-қўмиталарнинг тадбирларини "оталиқ"қа олган UzAvtomotors "ходовой" машиналар сотиб олишга аризани тўхтатди. Эндиликда қуйи қатламнинг алоҳида "дастурхон"и бўлган иккиламчи бозордаги нархлар ҳам ошиб қолса керак. Янги маркаларни олиб кираётганлар ҳам ўзимизнинг "қоракўзлар".

Бу кундалик оддий ва енгилмас муаммоларимиздан бири холос. Бир вақтлари Европанинг аксар давлатларида очкўз зодагонлар ва анъанавий элита вакиллари тепани эгаллаб олганди. Уларнинг асосий даромадлари бепоён ерлар ва савдо имтиёзлари бўлган. Ушбу преференциялар монарх бошқаларнинг бизнес бошлашига қўйган чеклови ва уларгагина туҳфа қилинган монопол ҳуқуқлар ҳисобига эди.

Бироқ урбанизация ва саноат инқилоби уларни қутқарди. Ҳозир Европадаги айрим ҳукуматларни ишламасликка берилаётган ижтимоий нафақалар миқдори билан ишлаётган инсонларнинг маоши миқдори деярли тенг бўлиб қолаётгани ўйлантирмоқда. Тушуняпсизми, улар нимадан ташвишда эканидан? Энди ўзимизга бир боқинг. Бизни бу кетишда ким ёки нима қутқараркин?

@Zafarbek_Solijonov
9.4K views11:42
Ochish/sharhlash
2021-12-20 13:36:02
Адлия вазири Русланбек Давлетов: кичик ўзгаришлар одамлар ҳаётини енгиллаштиради

Тошкент ёшлар форуми доирасида Адлия вазири Русланбек Давлетов ёшларга тизимдаги ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

- Ислоҳотлар кириб бормаган соҳа қолмади. Ислоҳот бу қонун, қонуности ҳужжат дегани. Электрон тизимга ўтганимиздан кейин бирорта қоғоз ишлатилмаяпти. Бир йилда адлия тизимида 100 тонна қоғоз иқтисоди қилиняпти. 34 турдаги маълумотномани аҳолидан талаб қилиш бекор бўлганини орқасидан 46 млрд сўм тежалди.

Шунингдек, барча соҳаларда ёшларнинг фаол иштирок этиши муҳимлигини таъкидлаб:

- Бизга энг етишмаётган нарса – ғоя. Рақамлаштириш осон туюлади, лекин нимани рақамлаштирамиз? Ёшларимиз бизнинг ишимизни енгиллаштирадиган дастурлар, ғоялар тўғрисида ўйлаши керак, - деди Русланбек Давлетов.

@Zafarbek_Solijonov
8.5K viewsedited  10:36
Ochish/sharhlash
2021-12-20 10:57:16 Машиналари арзон аукционларимиз

Сирдарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси 2017 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 20/256 AAA бўлган NEXIA-3 автомашинасини сотувга қўйган. 2 киши ариза топширган. Машина 40 миллион 763 минг сўмга сотилган.

Ташқи Ишлар Вазирлиги 2010 йилда ишлаб чиқарилган, рақами 01 172 DAV бўлган LACETTI автомашинасини сотувга қўйган. 2 киши ариза топширган. Машина 35 миллион 82 минг сўмга сотилган.

Ташқи Ишлар Вазирлиги 2014 йилда ишлаб чиқарилган, рақами 01 729 NGA бўлган LACETTI автомашинасини сотувга қўйган. Бу сафар ҳам 2 киши ариза топширган. Машина 55 миллион 27 минг сўмга сотилган.

Эслатма: бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши белгиланган. Масъуллар ҳолатга бефарқ бўлмайди деган умиддамиз.

@Zafarbek_Solijonov
8.8K views07:57
Ochish/sharhlash
2021-12-20 10:56:53
Тошкентда "Дебют - 2021" ёшлар миллий кинофестивали

21-28 декабрни банд қилинглар. Кинематография агентлиги янги арафаси сюрприз улашмоқчи. "Ёшлик" студияси томонидан ёшлар миллий кинофестивали ўтказилади. Унда йил давомида ёш киноижодкорлар яратган энг сара қисқа метражли фильмлар сараланади.

Ғолиблар мукофотланади. Ҳафта давомида ёшлар учун шоулар, маҳорат дарслари ва бошқалар намойиш қилинади. Кинофестивал "Миллий кинематография — Янги Ўзбекистоннинг тимсоли" киноойлиги доирасида ўтказилмоқда.

@Zafarbek_Solijonov
8.6K views07:56
Ochish/sharhlash
2021-12-19 12:52:27 Қамашмоқчими, албатта айб топишади

СССРнинг ГУЛАГ'лари ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Уларда бир принцип бўлган - барибир айбинг топилади. Бу ҳақда анекдот ҳам бор. Бир куни ГУЛАГ'да ўтирган 3 маҳкум нега қамалгани ҳақида суҳбатлашяпти.

- Ишга 5 дақиқа кечиккандим, мени саботажда айблашди.
- Ишга 5 дақиқа олдин боргандим, мени шпионликда айблашди.
- Ишга ўз вақтида боргандим, капиталистик мамлакатлар соатларини тақиб юриш орқали совет иқтисодиётига путур етказишда айблашди, деганакан. Шунақа, давлат қасд қилса, албатта айбингиў топилади, асосий сабаб бошқа бўлса ҳам.

@Zafarbek_Solijonov
8.0K views09:52
Ochish/sharhlash
2021-12-19 12:15:12 Натижа

Кеча бир қанча фоллар қатори Уйчидаги аукцион масаласига муносабат бергандик: 20 дақиқалик аукционда 33 миллионга NEXIA-3. Уйчи туман ҳокимлиги ушбу ҳолатга муносабат берди.

Очиқ савдоларда сотиш юзасидан тузилган шартномани ҳақиқий эмас, деб топиш учун судга даъво аризаси киритиларкан. Машина ҳокимлик ҳовлисида сақланаётганмиш. Ҳолатга бефарқ бўлмаган масъулларга ташаккур.

ВМ 343 сон қарор: бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши белгиланган.

@Zafarbek_Solijonov
7.8K views09:15
Ochish/sharhlash