Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 184

2021-12-15 22:19:33 Тик-ток блокдан ечилди дейишмоқда. Текширдим, ростга ўхшади.

@Zafarbek_Solijonov
4.1K views19:19
Ochish/sharhlash
2021-12-15 20:41:44 Талабалар яқинроқ келинглар: Ўзбекистон олийгоҳларида тўлов-контрактни тўлаш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Олий таълим вазирлигининг Bugun.uz’га маълум қилишича, ушбу тартиб барча курсдаги талабаларга тааллуқли ҳисобланади.

@Zafarbek_Solijonov
6.7K viewsedited  17:41
Ochish/sharhlash
2021-12-15 13:12:45
Синкансэ́н – инсонларни шаҳардан шаҳарга тезда элтувчи Япониядаги тезюрар поездлар тармоғи. 260 км/соат тезликда кетаётган поездда темирйўл равонлигидан тангангиз ҳам йиқилмайди.

@Zafarbek_Solijonov
9.7K views10:12
Ochish/sharhlash
2021-12-15 11:22:02
Қўрқув - бу ожизлик

Ҳақиқатни айтиш учун эса жасорат керак. Ҳозир ҳақиқатни айта оладиган жасоратлилар камайиб, оқимга қўшилиб сузувчилар кўпайди.

Оқимга қарши сузаётганлардан бири бўлган @Qorqma_uz блогини тавсия қиламан.

Қўрқмайдиганлар қўшилсин...
@Qorqma_uz
9.7K viewsedited  08:22
Ochish/sharhlash
2021-12-15 10:41:03
Дўстлар, Жавлон аканинг "Қўрқма" асари Asaxiy'нинг йил бестселлари бўлибди. Акцияга старт берилди

Йил давомида энг кўп сотилган 20 та асар бор. Улар орасида мен ўқишга улгурмаган "Диққат: чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари", Жон Г. Миллернинг
"СОС! Савол ортида савол", Коэльонинг "Алиф", Ҳакслининг "Ажиб янги дунё" асарлари ҳам боракан. Буюртма бермоқчиман.

Айни вақтда 20 та энг кўп сотилган китобни 15 фоиз скидкаси билан 709 минг сўмга олишингиз мумкин. Ундан ҳам яхши томони, китобларни муддатли тўловга ҳам олса бўларкан.

Шу линкдан кириб сотиб олинг: https://asaxiy.uz/s/1tmxTsrakH
9.1K viewsedited  07:41
Ochish/sharhlash
2021-12-15 09:26:20
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ойлигининг олдинги йилларга нисбатан фарқли жиҳати шундаки, бу йилги дастур пойтахтдаги ёшларнинг ҳар бир қатлами учун мўлжалланган лойиҳа ва тадбирларни ўз ичига олган.

Жумладан, пойтахтда ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳамкор ташкилотлар ёшлар иштирокида спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ёшлар 13 декабрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида бўлиб, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, тактик тайёргарлик, амалий ўқ отиш, ҳарбий тиббий тайёргарлик, жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш симуляция машғулотларида иштирок этганлар.

Бундан ташқари, ёшлар 14 декабрь куни Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да малакали психологлар, таниқли инсонлар иштирокида учрашувлар ва амалий машғулотлар ўтказдилар. Шунингдек, ёшларнинг 16 декабрга қадар турли хил мусобақалар, танловлар ва амалий машғулотларда иштирок этишлари режалаштирилган.

@pressuzb
6.6K views06:26
Ochish/sharhlash
2021-12-14 20:26:20 Қиш остонада... Мурожаатнома санаси ҳам яқинлашмоқда. Конституциявий ислоҳотлар масаласида ташаббус билан камида Акмал Саидов даврага ҳовлиқиб чиқиб келишини кутяпман. Жамоатчилик кундаси учун 63 ёшга кирган шу инсондан ҳам яхшироқ сиёсий қурбон бормикан?!…
5.9K views17:26
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:51:42 Охирги вақтлар аёллар ҳуқуқи, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш масаласи кун тартибига чиқди. Бу борада фаоллар ҳам ўз позицияларини бериб бормоқда. Катарсис телеграм канали эълон берди.

Аёллик мақоми, миллат тарбиясида аёлнинг ва онанинг ўрни ва аҳамияти ҳамда қизлар тарбияси учун зарур тавсияларга қаратилган материалларга буюртма берди. Узоғи 2 саҳифадан ошмаган, асосан 1 саҳифадаги мақолалар учун гонорар тўлаб бериларкан.

3 та материал танлаб олинади. Ҳар бирига 300 минг сўмдан ўтказиб берилади. Ижодкорлар фаол бўлинг.

Каналга уланинг: @Katarsis_uzb
7.3K viewsedited  15:51
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:04:56
Феодалнинг мулкида ишламаяпсиз, ариза ёзманг

Агар сиз иш берувчининг имтиҳонларидан ўтолмаган бўлсангиз, "ўз хоҳишим билан" деб ариза ёзиб қўйманг. Кўпчилик шу ерда хато қилади. Агар ёзиб қўйсангиз, судда қийналасиз.

Бунақа ҳолатда иш берувчи ўз ташаббуси билан ходимни тегишли тартибда ишдан бўшатса, у ходимга қуйироқ лавозимдаги ишни таклиф қилиши лозим. Агар иложи бўлмаса, унда унга ишсизлик нафақаси ва бошқа компенсацияларни қоплаб бериши шарт.

@Zafarbek_Solijonov
8.3K views13:04
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:59:10 Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарат ходимларининг 40 фоизи ўз вазифасидан озод этилди. Бугун ССВда йиғилиш бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг ўз фаолиятида натижа бермаган 40 фоиз ходимлари вазифасидан озод этилди ва уларга қуйи бўғин тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинди. Меҳнат қонунчилигига амал қилинган.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойида Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушган жами мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 12 мингтага кўпайиб, 57 600 тани ташкил этган. Уларнинг энг катта қисмини сифатсиз тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ташкил этади.

ССВ Матбуот хизмати

@Zafarbek_Solijonov
7.7K views12:59
Ochish/sharhlash