Get Mystery Box with random crypto!

Қамашмоқчими, албатта айб топишади СССРнинг ГУЛАГ'лари ҳақида | Zafarbek Solijonov

Қамашмоқчими, албатта айб топишади

СССРнинг ГУЛАГ'лари ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Уларда бир принцип бўлган - барибир айбинг топилади. Бу ҳақда анекдот ҳам бор. Бир куни ГУЛАГ'да ўтирган 3 маҳкум нега қамалгани ҳақида суҳбатлашяпти.

- Ишга 5 дақиқа кечиккандим, мени саботажда айблашди.
- Ишга 5 дақиқа олдин боргандим, мени шпионликда айблашди.
- Ишга ўз вақтида боргандим, капиталистик мамлакатлар соатларини тақиб юриш орқали совет иқтисодиётига путур етказишда айблашди, деганакан. Шунақа, давлат қасд қилса, албатта айбингиў топилади, асосий сабаб бошқа бўлса ҳам.

@Zafarbek_Solijonov