Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 180

2021-12-23 09:59:32
Афғонистондаги вазият оғирлигича қолмоқда. Аҳоли орасида озиқ-овқат етишмаслиги кун тартибидаги масалалардан бири бўлиб турибди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Ўзбекистон 63 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган эзгулик поездини Мозори Шариф шаҳрига жўнатди.

@Zafarbek_Solijonov
10.1K views06:59
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:24:46
«2007 йилда Меҳнат вазирлигида етакчи мутахассис сифатида иш бошлаганман. Ўшанда 2007 йилдан то 2009 йилгача кундуз кунлари ишда бўлсам, ойлик етишмагани сабабли кечки вақт қизил Tico автомобилимда кира қилардим.

Ҳозир бир эмас, икки нафар ҳайдовчим бор. Тошкентни икковидан ҳам яхшироқ биламан. Лекин ҳамма шундай қилиши керак демоқчи эмасман. Бу, балки, нотўғри ҳамдир», – дея гапириб ўтди Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев.

@Zafarbek_Solijonov
7.8K viewsedited  10:24
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:12:17
“Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғага эга бўлинг” акциясининг биринчи босқичи бўлиб ўтди
Трастбанк Республика тижорат банклари томонидан эмиссия қилинган банк пластик карталари (Uzcard, Humo) эгалари учун “Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғага эга бўлинг” акциясини эълон қилганди.
Акция жорий йилнинг 1 декабридан 2022 йилнинг 15 февралига қадар, уч босқичда ўтказилади. Унинг иштирокчисига айланиш учун “Трастбанк” банкоматларининг биридан камида 500 000 сўм ва ундан кўп миқдорда нақд пул ечиб олиш керак. Соврин эгалари транзакциялар орасидан тасодифий тарзда аниқланади.
Акцияда 3 донадан “Samsung” 32 дюмли телевизори, “Samsung TAB А7” планшети ва “Samsung А22” мобил телефони ютуққа қўйилган.
21 декабрь куни Акциянинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда жорий йил 1–15 декабрь кунлари амалга оширилган транзакциялар қатнашди. Улар орасидан соврин эгалари тасодифий тарзда аниқланди ва 3 нафар юртдошимиз ғолиб деб топилиб, совғаларни қўлга киритди.
Каналга уланинг: @trastbank_press
6.6K views10:12
Ochish/sharhlash
2021-12-22 11:05:32
1824 йил 7 май куни Венада қизиқ воқеа бўлади. Тақдимотдан сўнг, томошабинлар қарсак чала бошлайди. Бироқ улар бир нарсани тушуниб қолганидан сўнг, қарсак чалишни тўхтатиб, шляпа каби бош кийимларини осмонга ота бошлайди.

Савол: Ўша куни Венада қандай воқеа юз берганди ва нега томошабинлар бирдан бош кийимларини ота бошлайди?

Жавоби
11.7K views08:05
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:58:07
2018 йилнинг август ойида президент собиқ МХХнинг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовни «сотқин» деб атаганди. Мажлисда "Ҳокимнинг орқасидан қувиб юриш замони тугади. Ҳоким — менинг вакилим" деб айтганди. Юқоридан алоҳида топшириқ бўлмагунча бирорта ҳокимга тегилмади.

Бироқ бу видео кўп нарса ўзгараётганини кўрсатади. Ажаб эмас, ҳокимларни жавобгарликка тортишда махсус дахлсизлик ҳуқуқи йўқотилса. Ушаланаётган ҳокимлик ишчилари асосий айбдор демайман. Қўл қўядиган ким? Ҳоким. Аксар ҳолатларда ҳеч ким ўз-ўзидан биринчи шахснинг изнисиз пора ишига кирмайди.

@Zafarbek_Solijonov
13.0K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:45:37
“Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” киноойлиги доирасида Кинематография агентлиги "Ёшлик" киностудияси томонидан "Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди. Ғолиблар мукофотланди.

3 даражали cертификат “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 200.000.000 сўм;
2 даражали сертификат “Монтаж” фильми учун 300.000.000 сўм;
1 даражали бош соврин “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 500.000.000 сўм.

2022 йилда янги кинолойиҳалар суратга олиш учун тақдим этилди. Киноойлиги доирасида олдинда қатор тадбирлар ҳамда янги фильмларнинг премьералари ўтказилади.

@Zafarbek_Solijonov
9.1K views05:45
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:25:19
Ренессанс нима? Маданий ва тафаккурий тараққиёт даври. Турғунликдан янги даврга ўтиш. Догматизм, жаҳолат ва мутаассиблик кишанларини парчалаш. Инсонни улуғлаш биринчи ўринга чиқиши. Санъат ва адабиёт улуғланиши. Ҳурфикрлилик учун курашиш.

Санъатни тушунмайдиган, уни ёқиш тарафдорлари бўлган мияларга Inkuzart акамиздан навбатдаги "шапалоқ". Мен шундай тушундим. Шедевр. Тарих бунақаларни ўрта аср черков схоластикаси каби эслаб қолади. Қолган гаплар ортиқча. Ишонаверинг.

@Zafarbek_Solijonov
15.7K viewsedited  05:25
Ochish/sharhlash
2021-12-21 19:08:33 Қуйидаги аҳоли вакилларига 800 минг сўмдан пул тарқатиларкан:

"Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга (2021 йил мобайнида);

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

Пуллар президент қарори асосида Янги йилгача улашиларкан.

@Zafarbek_Solijonov
12.3K viewsedited  16:08
Ochish/sharhlash
2021-12-21 14:07:41
«Ўзбекистон ёшлари форуми — 2021» доирасида бугун, 21 декабрь куни соат 19:00да каналим орқали yoshlarforumi.uz платформасида қолдирган таклифим ва 18-25 декабрь кунлари бўлиб ўтаётган ёшлар форуми ҳақида фикрларим юзасидан овозли суҳбат ўтказамиз.

Иштирок этиш учун: https://t.me/Zafarbek_Solijonov?livestream

@Zafarbek_Solijonov
19.9K views11:07
Ochish/sharhlash
2021-12-21 10:13:31 «Эрталаб ва кечқурун пиёда юришни ташкил қилган маҳалла раислари ва ташкилот раҳбарларини Дубайга юбораман». Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қанча пул кетса ҳам одамларни юргазишини маълум қилди. «Битта маҳаллада беш юзта хонадондан ҳеч бўлмаса биттадан…
14.1K views07:13
Ochish/sharhlash