Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Telegram kanalining logotibi zafarbek_solijonov — Zafarbek Solijonov
Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 182

2021-12-19 11:40:52 Бижир-бижирлар ҳақида

Бу ҳақда аввал ҳам бир қанча постлар ёзгандим. Azon.uz'да эълон қилинган материал, ҳижобини ҳимоя қилган Луизанинг судда ютказиши (процессларида ўзим юргандим) ёзишимга ундаганди. Хусусий телеканалларда соқол, залда ўтирган қизларнинг рўмолини бижир-бижир қилиниши ўша воқеаларни яна эслатди.

Туркия биздаги босқични аввалроқ босиб ўтган. 80 йиллар ҳарбийлар ҳукуматга келгач, Туркиянинг Миллий хавфсизлик кенгаши тузган Вазирлар ҳайъати эълон қилган "Жамоат жойларида ва идораларда ишловчиларнинг ташқи кўриниши ҳақида"ги фармоннинг 5-моддасида жамоат жойларида аёлларнинг бошлари доим очиқ бўлиши керак деб белгилаб қўйилди. Халқ таълими вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги ҳам шунга ўхшаш буйруқ чиқарди.

Ўша йилларда диндорлар бу қарорга тинмай норозилигини ифода этиб турди. 1999 йили "Фазилат" партиясидан рўмолли депутат Марва Қовоқчи сайланди. Унинг парламентга келиши рўмол масаласини яна ўртага ташлади. Бош вазир унга қарши чиқди ва у Туркия фуқаролигидан чиқариб юборилди.

2007 йилга келибгина Олий таълим вазирининг оғзаки топшириғи асосида рўмолга бўлган чеклов олиб ташланди. Эрдоғаннинг 2013 йил 1 октябрь куни эълон қилган "Демократлашишга қадам" фармони билан рўмолга тўлиқ руҳсат берилди. Ўша вақти ҳижоб ҳимоясига отланган имомлар, фаоллар, депутат Марва ҳозир қаҳрамон. Улар ҳақида мақолалар ҳам ёзилган. Ҳурмат қилишади. Қарши бўлганларчи? Уларга ҳавас қилмаган бўлардим.

Биздаги ҳолатлар ҳам ўтиб кетади. Жамият излаганига интилишда давом этади. Давлат демократиянинг ҳимояси учун ҳам куни келиб бу ишларини тўхтатади. Инсонлар ҳам юбка кийиш бу унинг шахсий танлови эканини тушунади. "Охиратга тайёрланишда ўзимдан ортмаяпман" дея ўзини ислоҳ қилишга кўпроқ вақтини сарфлайди.

Айни вақтда ўзини ҳурмат қилган имомлар, диний воизлар камида сукут сақлаяпти. Айримлари иложсизликдан "соқол қўйди дегани, тақводор деганимас" кабилар билан кифояланяпти. Кўпроқ бошқа илмларни тарқатай, баъзан шу кабиларни гапириб туриб бўлса ҳам деяётган бўлса не ажаб!? Осон тутмаяпман уларга. Бироқ бир тоифанинг (Аброр Мухтор Алий кабилар) ҳаракати мени фақат ва фақат кулгуга ундайди.

Улар тўғридан-тўғри ва фақат хусусий телеканалларга "тош отяпти". У ердаги ижодкорларни саводсизликда айблаяпти. Ҳуддики, бу ишларга телеканалдагилар айбдор. Ташаббус кўпроқ даромад кўзлайдиган телеканалларникидек. Қизиғи, бу ишлар "акалар"ининг оёғи остидан чиқишини ҳам билади. Уларга ғинг деёлмайди. Ҳамкорлиги учундир балки.

Ундан ҳам кулгулиси ўзлари ўша каналлардаги лойиҳаларга бориб, даврада савлат тўкиб ўтиради. Уларга бижир-бижир қўйилмайди. Миссияси аниқда. Яна ҳам кулгули тарафи бор, аксар давлат каналлари эса бижир-бижир қилиб ётмайди. Қўлингизга бритва тутқазади ёки рўмолингизни ечинг дейди. Улар ҳақида эса булар умуман гапирмайди. У ҳуҳудлар тўла назоратдада а? Бир нарса аниқ, Туркияда бўлганидек уммат бунақаларни ҳам унутмайди. Ишонаверинг.

@Zafarbek_Solijonov
8.4K views08:40
Ochish/sharhlash
2021-12-18 19:41:18
Бугун ёшлар форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Биз ҳам оилавий бордик. Ёшлар лидери Алишер Саъдуллаев форумнинг шу вақтгача берган натижалари, айнан бир қанча таклифлар президентга етказилиши натижасида ўз самарасини берганини айтди.

Форум доирасида 8 мингга яқин ёшлар ўз таклифларини юборган. Форум ҳафтасида бир қанча кутилган ва кутилмаган лойиҳалар намойиш этилади. Ўзим ҳам бир-икки лойиҳалар тақдимотига боришни режа қилиб турибман. Ёшлар бўшашманглар. Форум дастури шу ерда.

@Zafarbek_Solijonov
5.3K views16:41
Ochish/sharhlash
2021-12-18 15:31:04
Уйчи: 20 дақиқалик аукционда 33 миллионга NEXIA-3

Уйчи туман ҳокимлиги 2017 йилда ишлаб чиқарилган NEXIA-3 автомобилини акционга қўйган. 30 млн 306 минг сўм бошланғич нарх белгиланган. Аввалига ёпиқ дейилган аукцион кейин очиққа ўзгартирилган. 3 кишигина ариза топширган. Аукцион 20 дақиқа давом этган. Бадалов исмли шахс 33 млн 336 минг 600 сўм нарх белгилаб "ҳалол" аукционда ғолиб чиққан.

UYCHILIKMIZ каналига кўра, у ҳокимликда ишловчи ходим бўлиши мумкин. "E-auksion" тартибларини белгилайдиган президент қарори ва бошқа ҳужжатлар мавжуд. Масъуллар сукутдан бошқа яна қандай муносабат билдираркин? Ёки шунча ўғирликлар олдида бу сумма ҳақида гапириш эриш туюладими?

@Zafarbek_Solijonov
7.6K views12:31
Ochish/sharhlash
2021-12-18 14:56:50
«Тошкент ёшларни севади» шиори остида пойтахтда бўлиб ўтаётган ёшлар ойлиги доирасида ёшлар учун унутилмас ва такрорланмас тассуротларга бой бўлган “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” бўлиб ўтган. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров маълум қилди.

Унда Лазиз Адҳамов, Акмал Пайзиев, Нигора Акилова, Одилбек Мирзаев, Умиджон Ишмуҳаммедов, Улуғбек Хожиаҳмедов, Ҳабибулло Садуллоев, Муҳаммадали Эшонқулов, Шоҳида Ибрагимова, Ҳасан Мамасаидов ва Ҳусан Мамасаидов каби таниқли тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишган.

Ёшлар ойлигини пойтахт жуда чиройли даражада ўтказмоқда. Ёшлар учун астойдил тайёргарлик бўлгани аниқ. Интеллектуал ҳафталик, спорт ҳафталиги, мега шоулар, маҳаллада ёшлар байрами, энди эса “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги”. Гап йўқ, бардавом бўлсин.

@Zafarbek_Solijonov
6.9K views11:56
Ochish/sharhlash
2021-12-18 13:59:47
«Xon Saroy» dan qaynoq taklif!

Mirobod tumani, Qo'yliq 3 massivda joylashgan, 17 qavatdan iborat "Salom Qo'yliq" turar joy majmuasida xonadonlarini endilikda boshlang'ich to'lovni amalga oshirib, qolganini 3,5 mln so'mdan boshlab foizsiz to'lab boring!

Bot orqali bog'lanish

Qo'shimcha ma'lumot uchun

712007400
555017400

xonsaroy.uz
6.8K views10:59
Ochish/sharhlash
2021-12-18 13:35:35
Zamin фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳамда Корея Республикасининг Биринчи хоними Ким Чен Сук Сеулдаги Миллий реабилитация марказига ташриф буюрибдилар.

Марказ ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг жамиятга қўшилишига реабилитация, тадқиқот ва таълим йўли билан ёрдам берар экан.

Меҳмонлар марказнинг илғор тажрибаси билан танишибдилар, уларга инновацион технологиялар, лаборатория фаолияти, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун замонавий ёрдамчи воситаларни ишлаб чиқариш жараёни намойиш этилибди.

Албатта, бу каби халқаро тажриба биз учун жуда фойдалидир.

@Zafarbek_Solijonov
7.1K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-12-18 12:51:17 Охирги вақтлар жамиятимизда аксар эркаклар жим бўлаётгани, кўп ҳолларда қўрқитилгани ёки адолатсизликларга кўз юмаётгани, бефарқ бўлаётгани учун аёллар анчайин фаоллашганини кўриш мумкин.

Бироқ айни дамда, параллел равишда фаол аёлларга нисбатан бу тарздаги ҳаракатлар кўпаяётгани инсонни ҳавотирга солади. Бу кетишда миллиардлар сарфланган ислоҳотлар самараси йўққа чиқиши ҳам ҳеч гап эмас.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов даврида Сурхондарё фаоллар шу тарзда босимларга учрашда давом этаётган, гапираётганларнинг оғзи турли йўллар билан ёпишга уринилаётган биринчи рақамли вилоят бўлиб турибди, фикримча.

@Zafarbek_Solijonov
7.4K views09:51
Ochish/sharhlash
2021-12-18 12:37:49 Сурхондарёда қизиқ ишлар юз беришда давом этмоқда

Блогер Наргиза Абдиева томонидан 17 декабрь куни эълон қилинган видеомурожаатда ходимлар унинг тонг саҳарда қуролланган ходимлар билан уйига бостириб кирмоқчи бўлгани, терговга алоқаси бўлмаса ҳам, уйидан гўё ашёвий далил топиш учун ҳаракат бўлаётганини айтганди. Блогер бунга вилоят масъул ходими устидан Президент порталига шикоят хати ёзгани сабаб бўлганини таъкидлаганди.

Бунга вилоят ИИБнинг муносабати жуда ғалати чиққан. Қайд этилишича, фуқаронинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликларида ишга алоқадор ашёлар сақланаётган бўлиши эҳтимоли борлиги назарда тутилиб, прокуратура идораларининг санкциясига асосан унинг яшаш уйида қонунда белгиланган тартибда тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Тинтув тергов ҳаракати давомида ишга алоқадор ашёлар аниқланмаган ва олинмаган. Ходимлар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўлмагани маълум бўлган. Ҳукумат ҳолатни назоратга олиши керак.

P.S. Камига видеода бир қанча шахслар текширишга келганларнинг спиртли ичимлик ичганини айтмоқда. Жуда ғалати.

@Zafarbek_Solijonov
8.2K viewsedited  09:37
Ochish/sharhlash
2021-12-17 22:09:20 18+ пост: Статистика қўмитасига напалм

orginfo.uz сайтини яратган дастурчи йигит ҳимоясига ҳар бир фаол шошишилиши керак. Бефарқ бўлмайлик. Шу вақтгача бир қанча ноқонуний ёки адолатга тўғри келмайдиган маълумотлар олинишида ва уларнинг жамоатчиликка хабар қилинишида бу боланинг ҳиссаси катта бўлди. Respect!

Статистика қўмитасида эса ичи комплексга тўла раҳбарлар ишлайди, шекилли. Братлар, от минганники. Мактабда ҳам чиройли қизлар шустрый болларники бўлган. Нормал боллар буни қабул қилган. Лекин сизлар ўзи шунақа бўлолмай, қизсиз қолиб, кўйлаги кир, шимининг тиззаси оқариб кетган, "устоз, фалончиев фалончиев билан юради" деб чақимчилик қиладиган гнида пацанларни эслатяпсизлар, бу ишингиз билан.

Жаа тепага қараб адолатни айтолмаяпсизми, ҳақиқатни гапираётганларнинг платформасига ҳам бурун суқманг. Тарих ҳаммасини эслаб қолади. Сизларни ҳам. Ишаноринг!

@Zafarbek_Solijonov
4.3K views19:09
Ochish/sharhlash