Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Telegram kanalining logotibi zafarbek_solijonov — Zafarbek Solijonov
Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.66K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-05-18 10:15:14 Сенатнинг ялпи мажлиси онлайн узатилмоқда. Шу ердан кузатинг.

Шоҳимардонда алоқа унчалик яхшимас. Демак алоқа компанияларининг анклав ҳудудларда қиладиган ишлари бор. 6 минг аҳоли яшайди ахир.

@Zafarbek_Solijonov
5.1K views07:15
Ochish/sharhlash
2024-05-17 18:07:08
“Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови ёшларга нима беряпти?

“Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловида бу йил 248 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинибди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиладиган ушбу танловнинг мухлиси сифатида бу лойиҳа ёшларга нима бераётгани ҳақида қисқача тўхталиб ўтаман.

Биринчидан, танловнинг илк босқичи бутун республикада мавжуд ҳар битта маҳаллада ўтказилади. Яъни энг чекка ҳудуддаги ёш ҳам, энг марказдагиси ҳам эътибордан четда қолмайди – барча йигит-қизлар қатнашишига тенг имконият яратилган.

Иккинчидан, муносиб рағбат. Танловда ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида республика босқичида 1-ўринга 50 млн сўм, 2-ўринга 30 млн сўм ҳамда 3-ўринга 20 млн сўм пул мукофоти топширилади. Қолган барча республика босқичи иштирокчилари эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Мендаги маълумотга кўра, бу йилги мукофот фонди 2,5 млрд сўмни ташкил этган.

Учинчидан, халқаро майдонга чиқиш кўприги вазифасини ўтаяпти. Масалан, “Бўзатов ёшлар овози 2022 йил” танловида 1-ўринни қўлга киритган 12 нафар иқтидорли ёш 2023 йил 17-28 май кунлари Италия давлатида малака ошириб, “Ўзбекистон маданияти” ҳафталигида концерт дастурлари билан иштирок этишди.

Тўртинчидан, бутун Ўзбекистон олдида шу танлов орқали ўз истеъдодини кўрсатган, республика босқичида ғолиб бўлган ёшлардан бугунги кунга қадар, 1 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 2 нафари “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди.

@Zafarbek_Solijonov
5.8K viewsedited  15:07
Ochish/sharhlash
2024-05-15 11:34:06
Ҳеч нарса ўзгармабди, ҳеч нарса ўзгармаяпти...

@Zafarbek_Solijonov
7.1K views08:34
Ochish/sharhlash
2024-05-14 15:29:07 Magic City кинотеатри хавфсизлик бўлими бошлиғи Чилонзор тумани ИИО ФМБга мурожаат қилиб, "Жаннат оналар оёғи остида" филми намойиши вақтида йигит ёнидаги қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилгани учун унга чора кўрилишини сўраган.

Мендаги маълумотларга кўра, йигит айбига иқрор бўлган. У севган қизини соғингани учун эҳтиросга берилганини, қиз "жамоат жойидамиз бу ишимиз тўғри эмас" деганига қарамасдан уни ўпганини айтган. Шунингдек, у суддан енгиллик беришни сўраган.

Қиз йигитга қаршилик қилганини, айтиб, кўрсатма берган. У қаршиликларига қарамасдан, унга шилқимлик қилиб, ўпиб танасига тегинганини айтган. Келажакда турмуш қурмоқчи бўлганлиги учун ариза билан мурожаат қилмаганини айтиб, енгиллик беришни сўради. Суд йигитга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси жазоси тайинлади. Айбланувчи ҳисобидан қамоқни ҳар бир куни учун қабул қилиш муассасаси фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 255.000 сўм ундирилиш белгиланди.

Қале?)

@Zafarbek_Solijonov
5.8K viewsedited  12:29
Ochish/sharhlash
2024-05-14 14:30:39
Уйчиликмиз телеграм каналидан ушбу хабар ғойиб бўлди. Янгиқўрғон туманида, 12 май кечасида икки нафар пиёдани юқори тезликда ҳаракатланаётган машина уриб кетгани айтилади. Тасвир масжид камерасига (у ерда сана ва вақти нотўғри кўрсатилган) тушиб қолган. Машинада ким бўлган, уриб юборилганлар тақдири нима бўлди, шу ва бошқа саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Пиёдаларнинг бири, 33 ёшли оилали эркак вафот этганми?

@Zafarbek_Solijonov
5.6K views11:30
Ochish/sharhlash
2024-05-14 10:45:14 Сиз ўзингиз билан ҳамкорликда ишлайдиган компания ёки корхонага қанчалик ишонасиз?

Қуйида ҳамкор компанияни текширишнинг аҳамияти, бизнесдаги шерикларни қайси воситалар билан текшириш муҳимлиги ва бошқа масалалар юзасидан кичик сўров ўтказмоқдамиз.

Бир нечта саволларга жавоб бериш орқали сўровномада иштирок этинг ва бизнесингизда қулайлик яратишимизга кўмаклашинг.

https://forms.gle/hEupVjHs8tKkU89R6

@Zafarbek_Solijonov
5.2K views07:45
Ochish/sharhlash
2024-05-14 09:51:59
Қаердан маълумот олсангиз, албатта текширинг. Ҳар қанақа хабарга ишониб кетиш саводсизга хос хусусият. Видеони кўргач, Халқ банки матбуот хизмати бошлиғи Гулноза опага боғландим. Биринчидан, у бунақа сумма ютмаган, ҳаммани алдашга уринган. Иккинчидан, бу инсон Халқ банкидан 1 йил олдин бўшаган. Бир нарсани ҳеч қачон унутманг, қиморни ўйнатган ютади, ўйнаганмас. Қимор ўйнаманг.

@Zafarbek_Solijonov
6.4K views06:51
Ochish/sharhlash
2024-05-14 09:27:13
Танзила Нарбаева: Қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда

13−14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумда 30 дан зиёд мамлакат ва хорижий ташкилотларнинг 400 нафарга яқин вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этмоқда. Хусусан, БМТ Бош котиби ўринбосари, "БМТ аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус, парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг қатнашмоқда.

Тадбирнинг 13 май куни очилиш маросимида нутқ сўзлаган Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда аёллар ҳаёти ва фаолиятига доир амалга оширилаётган ишлар, жумладан хотин-қизлар таълимига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритиб, ўзбекистонликлар турмушида қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилаётганини билдирди.

Форум иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев табрик йўллади.

@Zafarbek_Solijonov
6.4K views06:27
Ochish/sharhlash
2023-12-21 15:35:46
Видеода мигрантлар сони урғуланиши орқали Кремль босимини ҳис қилиш мумкин. Уларнинг аксари эса аввалги ва ҳозирги ҳукумат хатоларининг ҳосиласи холос. Давлатчилик мустаҳкамланиши, фуқаролик жамияти ривожланиши, коррупция даражаси кескин камайишига хизмат қилувчи ва шу каби бошқа муҳим лойиҳалар ижроси ҳалиям пайсалга солиняпти. Бу эса босқинчи буюк давлатлар фойдасига хизмат қилаверади. Улар хоҳлаган кайфиятини кўрсатаверади.

Иккинчидан, эртага рус босқинчилари бостириб келса, дарвозани очиб берадиган сотқинлар юз минглаб топилса керак. Кремль тарғибот машинаси Ўзбекистонга ҳам узатиладиган телеканалларда айланиб ётибди. Ҳукумат на уларни тақиқлади, на қарши муқобил платформа яратди, на шу каби тарғиботга қарши муносабат берадиган, ҳақиқатни кўрсатадиган фаолларни қўллади. Депутатлар қаердаги бир шахснинг фикрига муносабат беришдан кўра муҳим саволларни ўзимизникиларга қаратсин. "Рус элчиси чақирилиб муносабат сўралади", "Нота юборилади", ҳммм, шунчалик романтикмисиз?)

@Zafarbek_Solijonov
14.8K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2023-12-16 08:57:27
"Дунёдаги энг адолатли судья" дея эътироф этилган, суд жараёнлари видеоси бутун дунёга тарқаган собиқ судья Френк Каприога ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилибди. Барчадан у учун дуо қилишини сўрабди. 87 ёшли Френкка фақат соғлик тилаймиз. Дунё у каби судьяларга зор.

@Zafarbek_Solijonov
20.6K viewsedited  05:57
Ochish/sharhlash