Get Mystery Box with random crypto!

Машиналари арзон аукционларимиз Сирдарё вилояти Мактабгача та | Zafarbek Solijonov

Машиналари арзон аукционларимиз

Сирдарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси 2017 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 20/256 AAA бўлган NEXIA-3 автомашинасини сотувга қўйган. 2 киши ариза топширган. Машина 40 миллион 763 минг сўмга сотилган.

Ташқи Ишлар Вазирлиги 2010 йилда ишлаб чиқарилган, рақами 01 172 DAV бўлган LACETTI автомашинасини сотувга қўйган. 2 киши ариза топширган. Машина 35 миллион 82 минг сўмга сотилган.

Ташқи Ишлар Вазирлиги 2014 йилда ишлаб чиқарилган, рақами 01 729 NGA бўлган LACETTI автомашинасини сотувга қўйган. Бу сафар ҳам 2 киши ариза топширган. Машина 55 миллион 27 минг сўмга сотилган.

Эслатма: бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши белгиланган. Масъуллар ҳолатга бефарқ бўлмайди деган умиддамиз.

@Zafarbek_Solijonov