Get Mystery Box with random crypto!

Яқинда Зафарелло фанатлар каналчамда ёзгандим. Тўғрими? Ҳамма | Zafarbek Solijonov

Яқинда Зафарелло фанатлар каналчамда ёзгандим. Тўғрими?

Ҳаммангизда шунақа битта бўлсаям қариндош бор: катта бўлдингиз, ўзингизни эплаб, сал нимагадир эришдингиз, у эса сизга қараб ҳар сафар "ёшлигингда орқангни ювганман, кийимингни ювганман, овқат қилиб берганман, ўзим катта қилганман, ҳеч қачон унутма" дейди.

Бориб ойингиздан сўрасангиз, ойингиз нимадир иш қилган, ҳашар, тўй ёки маракага кетган ва ўша қариндошингиз сизга бир кун қараб турган бўлади холос. Кейинроқ ойингиз унга бир нималар олиб бериб ортиғи билан қайтариб қўйганам бўлади.

Энг қизиғи, ҳалиги қариндошингиз ўша пайт йиғлаган, инжиқлик қилган ёки тўполонқ қилган вақтингизда чимчилаб-чимчилаб олган бўлишиям мумкин

@Zafarello