Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Telegram kanalining logotibi zafarbek_solijonov — Zafarbek Solijonov
Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 183

2021-12-17 21:19:31 Статистика қўмитаси ўзи шунча йиллардан буён эплолмаётган ишни қилган orginfo.uz сайти асосчиси устидан ИИВга шикоят киритибди. Айблов эса асоссиз.

Бу қанақа сайт?

Интернетда orginfo.uz деган сайт бор. Унда корхона, ташкилотлар ва МЧЖлар, уларнинг таъсисчилари, директори, очилган санаси ва бошқа маълумотларни олиш мумкин. Бу сайт оддий бир дастурчи ўзбек йигити томонидан яратилган. Сайтдаги маълумотлар осмондан олинмайди, тўқиб чиқарилмайди ёки қандайдир хакерлик усули орқали ўғирлаб олинмайди. Шунчаки Давлат статистика қўмитасининг stat.uz сайтидаги ОЧИҚ ВА РАСМИЙ МАЪЛУМОТЛАР базасидан олади.

orginfo.uz афзаллиги нимада?

Хўш, orginfo.uz сайти шунчаки Статистика қўмитаси базасининг дубликати бўлса, унда нима муаммо? Гап шундаки, Статистика қўмитаси сайтидан маълумот қидириш жуда қийин ва ноқулай. Масалан, stat.uz сайтидан бирор МЧЖ ҳақида маълумот олиш учун унинг СТИР (ИНН) рақамини билишингиз керак. Бундан ташқари МЧЖ таъсисчиларининг бошқа фирмаларини топиб бўлмайди. Ёки исм-шариф орқали маълумот топишнинг ҳам иложи йўқ.

orginfo.uz сайтида эса аксинча, амалдорларнинг исм-фамилияларини ёки шунчаки фирма номларини ёзган ҳолда маълумотларни осон ва қулай топиш мумкин. Бундан ташқари бу сайт Интеллектуал мулк агентлигининг савдо белгилари бўйича очиқ базаси билан ҳам интеграция қилган. Шунчаки оддий мисол мана бу.

Муаммо нимада?

Статистика қўмитаси ўзининг қўлидан келмаган ишни қилгани учун orginfo.uz сайтидан хафа бўлган шекилли, устидан шикоят қилибди. Бунга асос қилиб, orginfo.uz сайти ҳар 10 кунда янгиланиши, бу муддат ичида айрим фирмалар маълумоти ўзгариб қолган бўлиши, бу эса икки хил маълумотни кўрган инвесторлар ва бошқаларда ишончсизлик пайдо қилишини айтишибди.

У қанақа аҳмоқ инвесторки, давлатнинг расмий ташкилоти базаси бўла туриб, ҳар 10 кунда янгиланадиган ва бу ҳақида огоҳлантириб ёзиб қўйган норасмий сайтга ишонса? Хуллас, емаган баҳона.

Ундан кўра, айрим коттаконларга шубҳали тендерларда ғолиб бўлаётганда, давлатнинг катта мулкларини сотиб олаётганда ёки бошқа ҳолатларда журналистлар, блогерлар ва кенг аҳоли осонгина уларнинг бизнеси ҳақида маълумот топаётгани ёқмаяпти, деб қўя қолинглар.

Нима айб қўйилмоқда?

orginfo.uz сайтини яратган дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқуловга нисбатан Андижон вилояти Асака тумани ИИБ томонидан МЖтКнинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) бўйича маъмурий иш очилибди. Аммо бу айб мутлақо асоссиз қўйилган, деб ҳисоблайман. Ички ишлар ходими ёки шошиб қолган, ёки малакасизлик қилган.

202-2-моддада шундай дейилади: «Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш».

Хўп, orginfo.uz сайтида қандай ёлғон хабар тарқатилган? Ва бу маълумот кимнинг қадр-қимматини камситибди? "Миллиард туда, миллиард суда" қилаётган коттаконларнингми?

Яна бир гап: давлат ташкилоти, умуман олганда бирорта юридик шахс қадр-қиммати камситилгани ҳақида шикоят қила олмайди. Чунки ташкилотнинг қалби бўлмайди ва ўз-ўзидан қадр-қиммати ҳам йўқ. Бу модда билан иш очиш учун ўша қадр-қиммати камситилган ШАХСнинг шахсан ўзи ариза ёзиши керак. Хўш, ким шикоят ёзган? Шунақа ариза борми ички ишлар қўлида?

Коррупцияга қарши курашга қарши кураш

Статистика қўмитасининг бу иши Ўзбекистон жамиятида коррупцияга қарши курашаётганлар, очиқлик ва шаффофлик асосида давлат мулкини талон-торож қилаётганларни фош қилаётганларга қарши кураш бўлибди. Яъни очиқликни эмас, ёпиқликни хоҳлаётганларнинг иши бу. Ўзининг маълумотини ўзидан яхшироқ ва қулайроқ бераётганига алами келганларнинг иши бўлибди.

Умуман бугунги Янги Ўзбекистон сиёсати шамолига ва оқимига қарши иш.

Умид қиламанки, Андижондаги судьяларимиз бу ҳолатда адолат ва қонун томонда бўлишади, ҳамда турли босимларга учишмайди. Дастурчи йигитнинг ҳаракатларида ҳеч қанақа ҳуқуқбузарлик йўқлигини баралла айта олишади. Бунга ишонаман.


@xushnudbek
3.1K views18:19
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:18:16 Статистика қўмитаси бизнес билан чатишиб кетган муттаҳам амалдорлар ҳимоясига чиққанга ўхшайди

Фойдаланувчилар биладики, stat.uz сайти орқали хўжалик субъекти тўғрисида маълумот олиш имкониятлари атайин чекланган. Яъни қўмита сайти юридик шахсларнинг манзили, раҳбари ва таъсисчилари билан боғлиқ маълумотларни акс эттиради холос.

Қўмитанинг сайтидан фарқли ўлароқ Orginfo.uz сайти юридик шахс, унинг раҳбари ва таъсисчиларининг аффилланган шахсларини ҳам биратўла кўрсатиш имкониятлари мавжуд. Сайт дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқулов томонидан яратилган.

Қарангки, статистика қўмитаси Orginfo.uz сайти яратувчиси устидан ИИВга шикоят қилипти.

Шунақа чидамаслик бўладими? Бу нима ўзи? Статистика қўмитаси кимни ҳимоя қилаяпти?

Ваколатларини шахсий ва қариндош уруғи билан бойиш учун ишлатиб ётган, бизнес билан чатишиб кетган, ҳар қадами манфаатлар тўқнашувидан иборат амалдорлар кети очилиб қолаётганидан шунчалар ташвишдами?

Қачондан буён очиқ маълумотлар асосида сервис яратиш қонунбузарлик бўлиб қолди?

Уят қисқаси. Янги Ўзбекистонни шарманда қилиш учун яна нималар қилмоқчисизлар?
5.1K views15:18
Ochish/sharhlash
2021-12-17 16:06:31 FOOD CITY бўйича саволларим бор

FOOD CITY - "Yangi Qo'yliq Dehqon Bozori"
(сайтида ўзлари шунақа номлашган) атрофидаги баҳсларни кузатяпмиз. Аксар саволларга жавоблар очиқ ёки чалкаш бўлиб турибди. Батафсил муносабат кўрмаяпмиз. Шу ўринда менда ҳам саволлар пайдо бўлди. Жавоби берилиши лозим, албатта.

Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар ва савдо комплексларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мавжуд. Қарорда бозорни ташкил этиш тартиби белгиланган. Қарордаги тариф ва маъмурият берган тарифни солиштирсак, ўзлари номлагани каби уни бозор деб қабул қилсак, ўз-ўзидан бир қанча саволлар юзага чиқмоқда.

Тартиб бўйича бозор фаолиятини ташкил этадиган юридик шахс АЖ ёки МЧЖ шаклида ташкил этилиши керак. Ва энг асосийси, муассисларидан бири мажбурий тартибда устав фондидаги улуши камида 51 фоиз бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи бўлиши шарт. Берилган ном бўйича (FOOD CITY) маълумотлар базасидан юридик шахсни излаб кўрдим. 2 та кўзга яқинроқ МЧЖ чиқди. Бироқ таъсисчилари 100 фоиз жисмоний шахслар.

FOOD CITY - "Yangi Qo'yliq Dehqon Bozori"га ажратилган ер ҳақидаги қарорни кўрсак бўладими? FOOD CITY бозор бўлса, қонунга риоя қилинганми? Муассислари кимлар? Муассислари таркибида ҳокимлик борми? Унинг мажбурий улуши 51 фоизга тенглаштирилганми? Қўшимча савол: нима учун "CITY" деган сўз янги Ўзбекистоннинг янги биноларини номлашда прототип қилиб олиняпти? Бошқа саволларим ҳам бор, уларни йўл-йўлакай бериб кетаман.

@Zafarbek_Solijonov
22.3K views13:06
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:16:52 Яхши хабар

Қорақалпоғистонда (Қораўзак) яна бир шамол электр станцияси қурилади. Қуввати 100 МВт бўлади. Бизникилар “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси билан битим имзолади. Лойиҳа қиймати 108 миллион долларни ташкил қилади.

“ACWA Power” бир кВт.соат электр энергияси учун 2,5695 АҚШ цент тарифини таклиф қилиб, очиқ тендерда ғолиб чиққанди. Лойиҳа компаниянинг Ўзбекистондаги 4-лойиҳаси. 2026 йилга бориб қуёш ва шамол энергиясининг умумий қуввати 8 ГВтни ташкил этиши режалаштирилган.

@Zafarbek_Solijonov
8.6K views12:16
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:39:27 Янги Ўзбекистонда барча амалдорлар Каримов ва унинг даврини гапиришни тўхтатиши керак деб ҳисоблайман. Уларнинг кўпи ўтган 5 йил давомида оғзидан кўпик сачраб, Каримов даври билан янгисини солиштириш режасини ортиғи билан бажариб қўйди. Ўтган 2 йил давомида, 3 йил, 4 ва бошқалар. Зерикдик.

Мана 5 йил ҳам ўтди. 5 йил катта имконият ва узоқ муддат эди. Энди улар ҳам ўзининг, ҳам бизнинг вақтимизни олмай, янги 5 йилликни ўзлари босиб ўтган 5 йил билан солиштириши лозим. Бажарилган ишлардан кўра, ваъда қилинган, бажарилиши керак бўлган ишлар жуда кўп.

Жамоатчилик ҳам Каримов даврига солиштириш давомийлигига ўз эътирозини билдириши шарт. Жим турмасин. Зерикдик десин. Кўпроқ ислоҳот талаб қилсин, амалдорлар ҳам энг осон сиёсий, классик метод - эски даврга тош отишдан фойдалана олмай қолсин. Адолатдан а?

@Zafarbek_Solijonov
10.9K views06:39
Ochish/sharhlash
2021-12-16 19:27:18
Ўзбекистон делегацияси Сеулда илиқ кутиб олинди

Делегации Узбекистана оказано теплое гостеприимство в Сеуле
2.8K views16:27
Ochish/sharhlash
2021-12-16 18:26:20
Сиз ёшсиз ва бирор вазир ёки амалдор билан учрашишни орзу қилармидингиз? Марҳамат!

20 декабр куни Congress hall биносида Тошкент ёшлар форуми – 2021 нинг тантанали очилиши бўлиб ўтади.

Шу куни мамлакатнинг таниқли ва муваффақиятли фаолият юритаётган инсонлар билан суҳбатлар, шунингдек:

Инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков
Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов
Адлия вазири Русланбек Давлетов
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов
Маданият вазири Озодбек Назарбеков
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов
Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Садуллаев ва бошқаларлар билан суҳбатлар бўлади.

Тадбирда қатнашиш учун қуйидаги Telegram-бот орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: https://t.me/toshkent21bot
6.2K viewsedited  15:26
Ochish/sharhlash
2021-12-16 16:48:42
Бизга ҳақиқий мулоҳазага чорловчи фикр ва маълумот етишмайди. Улар эса эгасини кутиб, китобларда ётибди. Китоблардаги мағизни етказадиган телеграм канал топиб олдим. Жуда фойдали. Канал эгаси яхшигина меҳнат қиляпти.

@Bookerberg каналига уланинг. Турфа хилликдан баҳраманд бўлишда давом этинг. Ўзингизни қачондир кашф қилишингиз лозим. Жамиятда кўпчилик истаган ўринни шу тарзда топиш мумкин. Бу йўлда сизга таянч керак. Таянч эса айнан шу каналдаги инфолар бўлиши мумкин.

Каналга обуна бўлинг: @Bookerberg
6.6K views13:48
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:10:02 Зерикарли ва самарасиз

Мен учун энг зерикарли, самарадорлиги деярли нолга тенг жамоа - турли соҳаларда ва турли қарашларда бўла туриб, даромад учун бирлашадиган жамоа ҳисобланади. Улардан миллатга наф бўлмайди. Тараққиётни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Улар шундай бўлади, фикримча:

"Гапирганимда қарашинг бўйича тўғри жойлари бўлса, сен мақуллаб турасан, сенинг гапларингда менинг қарашим тўғри бўлган жойлар бўлса, мен мақуллаб тураман. Менинг гапим сенинг қарашинг бўйича хато бўлса, сен жим турасан, сеники хато бўлса, мен кўз юмаман.

Ҳақиқатни бизга даромад келтираётган ресурслар олдида муҳокама қилмаймиз. Шармандамиз чиқади. Яна келиши керак бўлган ресурслар борасида кўпроқ ўйлашимиз лозим. Гапираверамиз, пул келаверади, ҳақиқат излаганлар, керак бўлса, ҳақиқатини гапларимиздан топиб олаверади. Қисқаси, шу вақт ичида сен менга тегмайсан, мен эса сенга.

@Zafarbek_Solijonov
7.6K views12:10
Ochish/sharhlash
2021-12-16 13:41:54
«Тошкент ёшларни севади» шиори остида Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ойлигини кузата туриб, шу нарсага гувоҳ бўлдимки, бу йил аввалги йиллардан фарқли ўлароқ ёшларнинг барча қатлами учун алоҳида лойиҳа ва дастурлар тайёрланган. Ҳеч бир ёшлар тоифаси четда қолмаяпти, назаримда.

Ойлик доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ҳамкор ташкилотлар 13-16 декабрь кунлари Тошкент вилоятида ёшлар учун спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширган.

Лойиҳанинг якуний ёпилиш маросими Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да ўтказилган. Унда анъанавий учрашувлардан воз кечилиб, гулхан атрофида ёшлар томонидан берилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинган, мурожаат ва муаммолар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилган.

@Zafarbek_Solijonov
8.3K views10:41
Ochish/sharhlash