Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 185

2021-12-14 15:22:54 Бугун "Ўзбекистон почтаси" АЖнинг ребрендинг тақдимотига бордик

Ўзини ҳурмат қилган ташкилот ўзгаришни ўзи ҳақидаги стереотипларни парчалашдан бошлайди. Хайр эски "Ўзбекистон почтаси". Бренднинг янги номи эндиликда UzPost деб номланади. Ташкилот энди "Yangi imkoniyatlar kuchi" шиори остида фаолият юритади.

2021 йилнинг охирига қадар тўлиқ ишга тушириладиган энг муҳим ўзгаришлардан бири почта логистикасининг янги тизими бўлди. Янги тизим жараёнларни оптимизация қилишга, почта жўнатмаларини расмийлаштириш босқичларини қисқартиришга ёрдам беради. Эндиликда “Ўзбекистон почтаси” мижозлари ўз уйларидан чиқмасдан туриб ўз жўнатмаларини веб сайт, мобиль илова ёки Telegram бот орқали расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

ID код олган мижоз ўзига яқин почта бўлимига келади ва уни кўрсатади. Оператор мижоз томонидан олдинроқ киритилган маълумотларни почта тизимида кўради ва жўнатмани расмийлаштиришни дарҳол бошлайди.

Авваллари “Ўзбекистон почтаси” мижозлари ўз жўнатмалари қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлишмаган бўлса, эндиликда янги тизим орқали улар онлайн тарзда ўзларининг жўнатмаларини кузатиб боришлари мумкин.

Ушбу ўзгариш нафақат почта мижозларига, балки компаниянинг ўзига ҳам ёрдам беради. Чунки энди почта жўнатмаларнинг қайси босқичларида энг узоқ узилишлар ёки кутишлар кузатилиши ҳақида ishoncli маълумотларга эга бўлади. Ушбу маълумотлар асосида компания жойлардагу муаммоларни аниқ ҳал қилишга муваффақ бўлади.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ автопарки ва инфратузилмаси ҳам янгиланиши керак эди. Компания 27 та Дамас, 75 та кичик Caddy, 4 та катта ISUZU ва 2 та юк ортувчи Газел автотранспортларини ҳамда 417 та электроскутер ва 200 та велосипедларни харид қилди. 15% почта бўлинмалари қайта таъмирланди ва қолган барча бўлинмалар ҳам босқичма-босқич равишда таъмирланади.

Почта бўлинмаларининг техникалари ҳам янгиланди. Уларга янги компьютер техникалари, тўловни қабул қилишнинг мобиль қурилмалари тақдим этилди. Янги форматдаги ва янги дизайндаги пилот бўлинмалар очилди, келгусида уларнинг андозаси бўйича мамлакат бўйлаб барча почта бўлинмалари янгиланади.

Шунингдек, компания автоматлаштирилган мажмуалар - почтоматларни ҳам жорий қилди. Улар орқали мижозлар ўз жўнатмаларини ўзлари олишлари мумкин бўлади. Бугунга келиб республика бўйлаб 30 та почтомат ўрнатилган.

Ребрендинг жараёни доирасида компания шунингдек ўзининг савдо платформаси/маркетплейсини ҳам ишга туширибди. “Unisavdo” деб ном олган ушбу маркетплейснинг Android ва iOS тизимлари учун мобиль иловалари 2021 йилнинг май ойида тақдим этилди. 300дан ортиқ тадбиркорлар “Unisavdo”да ўз маҳсулотларини жойлаштириш учун шартномалар имзолашди. Бугунги кунга келиб платформада 14 000 дан ортиқ маҳсулотлар жойлаштирилган ва улар республика бўйлаб етказиб берилади.

Ўзгаришлар катта. Компания олдига юксак мақсад ва вазифлара қўйган. Стратегия аниқ. Уларга фақат мувафаққият тилаймиз.

ФОТОГАЛЕРЕЯ

@Zafarbek_Solijonov
8.3K views12:22
Ochish/sharhlash
2021-12-14 13:42:50 Қўйлиқ - майдон қизияпти

Қўйлиқ бозори бузилишига қарши яқиндаги намойишлар эсингизда бўлса керак. Ҳозир қизиқ ҳолат бўляпти.

ЎзА тайёрлаган видеорепортажда Қўйлиқ деҳқон бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги эътирозларга муносабат билдириб, бу борада ҳеч қандай расмий топшириқ берилмаганини айтиб ўтди.

Қизиғи, 2-3 кун олдин бузилишидан норозилик билдириб йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг 5 нафари (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш ва йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш моддалари билан) маъмурий қамоққа олинганди.

Бу давлат карвонсарой бўлиб қоляптими? Тадбиркорларнинг кўчага чиқишига сабаб бўлган огоҳлантириш хатининг эгаси номаълум эмишку, лекин чиққанлар тезда жавобгарликка тортилармиш. Эртага кимдир давлат тўнтарилиши уюштиришга уринса-ю топилмаса, аммо кўчага чиқиб қўйган оломон ўқ ёмғири остида қолиб кетмаслигига ким кафолат беради? Шу даражада оғизлар мойланиб кетдими? Адолатга хизмат қиламан деб қасам ичганлар қасамини унутдими?

@Zafarbek_Solijonov
8.8K viewsedited  10:42
Ochish/sharhlash
2021-12-14 12:47:16 Ушбу пост депутатимиз Расул Кушербаевнинг каналидан ўчибди (ёки ўчирилган). Жамоатчилик ушбу ҳолатга жим қараб турмаслиги керак. @Zafarbek_Solijonov
8.9K viewsedited  09:47
Ochish/sharhlash
2021-12-14 12:21:59 Интим ҳаёт дахлсизлигини бузганлик ва "гап отганлик" учун жавобгарлик ҳақида

Адлиянинг яқинда берган таклифларини яна кўриб чиқдим. Интим ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф қилиняпти. Бу айни вақтда керак бўлган таклиф.

Охирги воқеалардан хабардорсиз. Депутатнинг интим видеоси тарқатилгани жамоатчилик аксарининг эътирозига сабаб бўлди. Маладес, эътироз тарқатганларга бўлди, аёлга эмас. Тарқатганлар "оммавий сазойи" кутганди. Аслида бу қувонарли, кўпчилик диндорлар аёл гуноҳига ўзи жавоб беради, биздан фойдалана олмайсан деди.

Аёлларга "гап-сўз отиш", уларнинг қадди-қоматини баланд овозда тасвирлаш ("қиччуканми"), таққослаш ("отаканми" кабилар адашмасам) учун маъмурий жавобгарликни белгилаш, аёлларга шикаст етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш каби таклифларга ҳам ўз муносабатимни беришни лозим деб топдим.

Таклифларга қўшиламан. Бироқ танганинг иккинчи тарафи ҳам бор - айниқса гап отиш масаласида. Бизнинг тизим, тузум бу модданинг адолатли ва қонунан қўлланилишига туриб бера олармикин? Бу модда ҳам айрим "дежурная статья"лар (хизмат вазифасини бажаришга қаршилик қилганлик, безорилик кабиларни айтаман) қаторига қўшилиб қолмаслигига ким кафолат беради?

Кучишлатар тизимидагилар ҳуқуқий онг, маданияти ҳали ҳаминқадар бўлган халқ вакилларига ушбу моддадан ҳам "тепадан келган буйруқ" йўлида фойдаланмаслигига ким ишонади? Ўйлашимча, лойиҳа ташаббускорлари шу кабиларни ҳам ҳуқуқий асоси (ёки кейинчалик амалиётдан келиб чиқиб пленум қарорлари билан тартибга солинадими, билмадим) нуқтаи назаридан ҳисобини олиши лозим.

Бўлмаса, уларнинг қўлига яна бир "қурол" тутқазилган бўлади. Бу эса кейинги беш йилликнинг "Инсон қадри учун" шиорларига ҳам зид бўлиб қолади.

@Zafarbek_Solijonov
9.4K viewsedited  09:21
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:03:07 Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида кесиб ташланган 81 та дарахт воқеаси кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўшанда, яъни 2020 йилнинг февраль ойида дарахт кесишга қарши мораторий талабларига зид равишда кўп йиллик, қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаган…
5.6K views17:03
Ochish/sharhlash
2021-12-13 19:20:17
“Yosh kitobxon” tanlovining saralash bosqichi muddati o‘zgardi

Ko‘plab yoshlarning takliflarini inobatga olgan holda arizalarni qabul qilish muddati 25-dekabrga qadar uzaytirildi.

“O‘zbekiston yoshlari forumi” doirasida butun mamlakat bo‘ylab keng qamrovli loyihalar amalga oshirilmoqda. Tashkil etilayotgan loyihalarda tanlovga ariza yuborgan yoshlarning aksariyati qatnashayotganligi, qolaversa yoshlarga qulaylik yaratish maqsadida tanlovning saralash bosqichi 27-28-29–dekabr sanalariga ko‘chirilganligini ma’lum qilamiz.

O‘ylaymizki bu vaqt yosh kitobxonlarga tayyorgarlik ko‘rish uchun qo‘shimcha imkoniyat taqdim etadi.

Yosh kitobxon tanlovining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari
Telegram • Instagram • Facebook • Youtube
5.5K views16:20
Ochish/sharhlash
2021-12-13 18:42:57 Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида кесиб ташланган 81 та дарахт воқеаси кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Ўшанда, яъни 2020 йилнинг февраль ойида дарахт кесишга қарши мораторий талабларига зид равишда кўп йиллик, қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаган «Building and Supplies» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилганди.

Оммавий ахборот воситалари
прокуратура маълумотларига таяниб дастлабки терговда айбланувчилардан 1 млрд 891,3 млн сўм зарар ундирилганлигини билдирган.

Кўпчилик қатори менга ушбу ишнинг якуни нима бўлгани қизиқ.

Шу боис, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасига ундирилган 1 млрд 891,3 млн сўмни нималарга ишлатишгани, Тошкент шаҳар прокуратурасига эса жиноят иши нима бўлганини билиш мақсадида расман мурожаат юборгандим.

Қизиқ ҳолат: Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг билдиришича, табиатга етказилган зарар учун ундирилган 1 млрд 891,3 млн сўм қўмитага берилмаган ва шу кунга қадар Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамида сақланмоқда.

Шунча вақт депозит ҳисоб рақамида пулни ушлаб туриш тўғрими, деган саволга молиячилардан жавоб олаяпмиз.

Шу йилнинг 9 ноябрида юборилган мурожаатимизга Тошкент шаҳар прокуратураси ҳозирча жавоб бермади. Менимча мурожаат чуқур ўрганилаётган бўлса керак.

@deputat_kusherbayev
5.5K views15:42
Ochish/sharhlash
2021-12-13 17:05:00
Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига ҳоким бўлди. Вилоятда ижобий ўзгаришлар кутилганидек бўлади деб ўйлайсизми?
Anonymous Poll
40%
Йўқ
12%
Билмадим
22%
Ҳа, бўлиши мумкин
20%
Гитара
2%
Рубоб
4%
Доира
4.9K voters8.9K views14:05
Ochish/sharhlash
2021-12-13 17:00:06 Гапимни қайтариб олдим

Янги ҳоким Зойир Мирзаевнинг янги фармойиши билан Зулфия Зокирова ҳайкал мажмуасини қуриш бекор қилинибди деб айтгандим. Бекор қилинмабди. Вақтинча кечиктирилибди. Шарманда.

Дўстлар, Тошкент вилоятидан ҳам чекланмаган миқдорда асосли мурожаатларни қабул қилишни бошлаганимни баралла эълон қилмоқчиман. Мурожаат йўлланг. Сиздан телеграмм бўлдик бугундан. Роунд дермиди

P.S. Наврўзгамас, Мустақиллик байрамига битказишмоқчи шекилли)

@Zafarbek_Solijonov
8.5K viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash