Get Mystery Box with random crypto!

Зиёлиларимиз айтган яҳудийлар статистикаси ҳақидаги маълумотла | Zafarbek Solijonov

Зиёлиларимиз айтган яҳудийлар статистикаси ҳақидаги маълумотларни изладим. Қуйидагича инфога дуч келдим: 1901 йилдан 2023 йилгача бўлган оралиқда 965 нафар Нобел лауреатларидан 214 нафари яҳудий ёки ота-онасидан бири яҳудий. Бу барча лауреатларнинг 22 фоизини ташкил қиларкан. Яҳудий дунё аҳолисининг таҳминан 0.2 фоизини ташкил қилишини ҳисобга олсак бу улкан рақамлар ҳисобланади.

Энди бир ўзимизга қараб қўяйлик. Ачинарли а? Болаларимизга физика, кимё, астрономия, инженерлик ва бошқа фан-соҳаларни ўрганишига имкон яратиб бераверайлик. Кимгадир нафратда яшагандан кўра улардан билим жиҳатдан устун бўлиш кераклигини ўргатайлик.

Батафсил видео

@Zafarbek_Solijonov