Get Mystery Box with random crypto!

1 килограмм вазн ташлаганга 500 минг сўм бериш ҳақида Фарғона | Zafarbek Solijonov

1 килограмм вазн ташлаганга 500 минг сўм бериш ҳақида

Фарғона ҳокими Бозоров 1 кг озиганга 500 минг сўм берилиши ҳақида гапирди. Жамият аъзолари ушбу хабарга турлича муносабат билдирмоқда. Бу табиий. Ушбу масалада менинг позициям - пул берилишининг ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилиб, лойиҳаси омма муҳокамасига қўйилмагунча шошмаслик керак.

Ушбу ҳолатда ҳуқуқий асосини кўрмасдан таклифни бирдан мақуллаб юбориш ҳам, ёки шу каби таклифларга мунтазам негатив муносабат бериб туриш ҳам ярашмайди. Барчамиз биринчи галда унинг юридик механизмига қизиққанимиз дуруст. Фикрим шу ҳозирча.

Мени ўйлантирадиган томони, "қўшиб ёзиш"ни дўндирадиган жамият аъзолари кўплигидан келиб чиқадиган бўлсак, эндиликда "айириб ёзиш" авж олмаса бўлди. Унгача бу таклиф мен учун бир популистик чиқиш холос. Айтганча, 10 минг қадамга пул бериш масаласи нима бўлди?

@Zafarbek_Solijonov