Get Mystery Box with random crypto!

'Баҳодир Ялангтўш': 3,5 минг томошабинни 2 соат давомида катта | Zafarbek Solijonov

"Баҳодир Ялангтўш": 3,5 минг томошабинни 2 соат давомида катта қизиқиш билан ушлаб турган фильм премьераси

25 май куни Самарқанддаги "Мўжиза" амфитеатрида Регистон бунёдкори, саркарда Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги фильм премьера қилинибди. Охирги йилларда ўзбек киноси премьерасига бунча томошабин тушганини эслолмадим. Нақ 3,5 минг киши кинони 2 соат давомида катта қизиқиш билан томоша қилибди.

Тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид кинолар ўзимизда суратга олинаётганини кўриб, беихтиёр хурсанд бўласан. "Баҳодир Ялангтўш" каби тарихимизни гавдалантирадиган фильмларни кўришимиз шарт.

Кинематография агентлиги буюртмаси билан суратга олинган кинокартинада Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади. Амир Ялангтўш аввало моҳир ҳарбий саркарда бўлган. У Бухоро хонлигининг икки сулола даврида ҳам барча ҳарбий юришларида иштирок этган, йирик ғалабаларни қўлга киритган.

@Zafarbek_Solijonov