Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.57K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 178

2021-12-23 15:54:09 "Қора ўлат", ожиз илм-фан ва инсоният

XIV асрнинг бошларида Европада ўлат тарқалганидан хабарингиз бор. Айнан шу ўлат Европа жамиятининг ўзгаришида муҳим рол ўйнаган. "Мамлакатлар таназзули сабабалари" китобида шундай жумлалар бор. Епископ руҳонийга ёзган мактубида шундай деган экан:

"Марҳаматли Парвардигор гуноҳлардан покланишни истаган фарзандларига синов учун чақмоқ, момоқалдироқ ва бошқа балоларни ўзининг аршидан юборади. Шу боис қўшни қиролликка шарқдан дахшатли ўлат етиб келган экан, қўрқиш лозимки, токи ихлос билан тўхтовсиз ибодат қилмас эканмиз, ўша захри қотил ўлкамизга етиб келади. Аҳоли касаллик ва ўлимга дучор бўлади. Шунинг учун барчамиз муқаддас китоб оятларини тиловат қилганча, Парвардигор қаршисида гуноҳларга тавба қилмоқ даркор".

Бироқ касаллик етиб келди, ўлат шиддат билан тарқади ва Англия аҳолисининг ярмини ҳаётдан олиб кетди. Итальян ёзувчиси Бокаччо ёзганидек, касалликнинг авж палласида инсониятнинг барча билим ва тажрибалари ожиз қолди. Бокаччо ўз эслатмаларида яна бир тоифа ҳақида ёзган:

"Айримлар бўкиб ичиш, ҳаётдан имкони борича кўпроқ баҳра олиш, кўнгилхушлик қилиб айланиш, имкон бўлиши билан барча хоҳишларини қондириш, ҳаммасига худди ҳазил каби қўл силташни бу дахшатли балодан қутулишнинг йўли деб билди".

Ожиз илм-фан. Ожиз инсоният.

@Zafarbek_Solijonov
8.6K views12:54
Ochish/sharhlash
2021-12-23 10:44:38 7 миллион доллар масаласида "Ўзсувтаъминот" АЖ муносабат берди. Ажойиб

Ҳолатга бугун "Ўзсувтаъминот" АЖ муносабат берибди. Халқаро тендер компаниясининг баённомасига асосан пудратчи сифатида Туркиянинг "Alke Insaat Sanayi ve Ticaret" компанияси ғолиб деб топилган. Лойиҳага 7 миллион 310 минг доллар ажратилган.

Лекин лойиҳага пул Жаҳон банкидан олинган (6 миллион 250 минг) ва Ўзбекистондан 1 миллион 60 минг доллар. Маблағлар талон-тарож қилинмаган. Ишлар режадагидек бажарилган. Пудратчи ва субпудратчи "Mega-Mebiko" қўшма корхонаси билан биргаликда Сирғали сув иншоотидан Ховосгача 28 км масофага 700 мм шиша толали қувур ётқизилган.

Аммо қувур босимни кўтара олмагани боис тармоқда бир қанча сизгичлар пайдо бўлган ва аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга имкон бермаяпти. "Ўзсувтаъминот" АЖ ва компаниялар шиша толали қувурларни полиэтилин қувурларга алмаштириш чорасини кўраётганмиш. Объект "Ўзсувтаъминот" АЖ балансида эмас.

"Ўзсувтаъминот" АЖ сўзи охирида ёлғон маълумот тарқатмасликни ва бунга жавобгарлик борлигини эслатган. Ҳолатда ким ҳақ? Ҳокимми ёки "Ўзсувтаъминот" АЖ? Биттаси жавобгарликка тортилиши керак, ўзлари айтгандек ёлғон маълумот тарқатгани учун. Яна савол бор, шиша толали қувурлар полиэтилин қувурларга кимнинг ҳисобидан алмаштирмоқда? Поп-корн оволинглар, дўстлар.

P.S. Бир обуначим лойиҳани айси ташкилот қилган, оптик тола қувури қанча босимни кўтариши ҳақида сифат сертификатига амал қилинганми, синов тажрибаси ўтказилмаган бўлса, лойиҳани ким тасдиқлаган, гап катта сумма ҳақида кетмоқда, алмаштириш ҳам эплай олмаганларга бериладими, дея саволлар ташламоқда.

@Zafarbek_Solijonov
9.9K viewsedited  07:44
Ochish/sharhlash
2021-12-23 10:25:11 Ховосда 7 миллион доллар талон-тарож қилинган

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев аҳолини сув билан таъминлаш учун ажратилган 7 миллион доллар талон-торож қилингани ҳақида айтди. Ҳовосда шўр ерга сифатсиз қувур олиб келиб, Осиё тараққиёт банки маблағидан олинган 7 миллион доллар талон-тарож қилинган.

Шу ўринда бир қанча саволлар туғиляпти. Ким ўғирлаган? Нима учун ўғирлаганлар номи ошкор қилинмаяпти? Айбсизлик презупмцияси доирасида гумонланмоқда деб хабар берса бўладику. Шунча маблағ ўғирлангунча назратчи ташкилотлар қараб турганми? Жамоатчлик ҳам ҳолатга беэътибор бўлмаслиги лозим.

Мени эндиликда бир нарса ҳавотирга солиб қўйди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ховос марказини қуриш учун Ислом тараққиёт банки ва Саудия тараққиёт жамғармасидан миллиардлар ажратилиши белгиланганди. Ушбу маблағлар масаласида ҳокимлик нима дея оларкин? Мақсадли сарфланганини қаердан биламиз?

@Zafarbek_Solijonov
10.1K views07:25
Ochish/sharhlash
2021-12-23 09:59:32
Афғонистондаги вазият оғирлигича қолмоқда. Аҳоли орасида озиқ-овқат етишмаслиги кун тартибидаги масалалардан бири бўлиб турибди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Ўзбекистон 63 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган эзгулик поездини Мозори Шариф шаҳрига жўнатди.

@Zafarbek_Solijonov
10.1K views06:59
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:24:46
«2007 йилда Меҳнат вазирлигида етакчи мутахассис сифатида иш бошлаганман. Ўшанда 2007 йилдан то 2009 йилгача кундуз кунлари ишда бўлсам, ойлик етишмагани сабабли кечки вақт қизил Tico автомобилимда кира қилардим.

Ҳозир бир эмас, икки нафар ҳайдовчим бор. Тошкентни икковидан ҳам яхшироқ биламан. Лекин ҳамма шундай қилиши керак демоқчи эмасман. Бу, балки, нотўғри ҳамдир», – дея гапириб ўтди Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев.

@Zafarbek_Solijonov
7.8K viewsedited  10:24
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:12:17
“Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғага эга бўлинг” акциясининг биринчи босқичи бўлиб ўтди
Трастбанк Республика тижорат банклари томонидан эмиссия қилинган банк пластик карталари (Uzcard, Humo) эгалари учун “Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғага эга бўлинг” акциясини эълон қилганди.
Акция жорий йилнинг 1 декабридан 2022 йилнинг 15 февралига қадар, уч босқичда ўтказилади. Унинг иштирокчисига айланиш учун “Трастбанк” банкоматларининг биридан камида 500 000 сўм ва ундан кўп миқдорда нақд пул ечиб олиш керак. Соврин эгалари транзакциялар орасидан тасодифий тарзда аниқланади.
Акцияда 3 донадан “Samsung” 32 дюмли телевизори, “Samsung TAB А7” планшети ва “Samsung А22” мобил телефони ютуққа қўйилган.
21 декабрь куни Акциянинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда жорий йил 1–15 декабрь кунлари амалга оширилган транзакциялар қатнашди. Улар орасидан соврин эгалари тасодифий тарзда аниқланди ва 3 нафар юртдошимиз ғолиб деб топилиб, совғаларни қўлга киритди.
Каналга уланинг: @trastbank_press
6.6K views10:12
Ochish/sharhlash
2021-12-22 11:05:32
1824 йил 7 май куни Венада қизиқ воқеа бўлади. Тақдимотдан сўнг, томошабинлар қарсак чала бошлайди. Бироқ улар бир нарсани тушуниб қолганидан сўнг, қарсак чалишни тўхтатиб, шляпа каби бош кийимларини осмонга ота бошлайди.

Савол: Ўша куни Венада қандай воқеа юз берганди ва нега томошабинлар бирдан бош кийимларини ота бошлайди?

Жавоби
11.7K views08:05
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:58:07
2018 йилнинг август ойида президент собиқ МХХнинг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовни «сотқин» деб атаганди. Мажлисда "Ҳокимнинг орқасидан қувиб юриш замони тугади. Ҳоким — менинг вакилим" деб айтганди. Юқоридан алоҳида топшириқ бўлмагунча бирорта ҳокимга тегилмади.

Бироқ бу видео кўп нарса ўзгараётганини кўрсатади. Ажаб эмас, ҳокимларни жавобгарликка тортишда махсус дахлсизлик ҳуқуқи йўқотилса. Ушаланаётган ҳокимлик ишчилари асосий айбдор демайман. Қўл қўядиган ким? Ҳоким. Аксар ҳолатларда ҳеч ким ўз-ўзидан биринчи шахснинг изнисиз пора ишига кирмайди.

@Zafarbek_Solijonov
13.0K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:45:37
“Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” киноойлиги доирасида Кинематография агентлиги "Ёшлик" киностудияси томонидан "Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди. Ғолиблар мукофотланди.

3 даражали cертификат “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 200.000.000 сўм;
2 даражали сертификат “Монтаж” фильми учун 300.000.000 сўм;
1 даражали бош соврин “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 500.000.000 сўм.

2022 йилда янги кинолойиҳалар суратга олиш учун тақдим этилди. Киноойлиги доирасида олдинда қатор тадбирлар ҳамда янги фильмларнинг премьералари ўтказилади.

@Zafarbek_Solijonov
9.1K views05:45
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:25:19
Ренессанс нима? Маданий ва тафаккурий тараққиёт даври. Турғунликдан янги даврга ўтиш. Догматизм, жаҳолат ва мутаассиблик кишанларини парчалаш. Инсонни улуғлаш биринчи ўринга чиқиши. Санъат ва адабиёт улуғланиши. Ҳурфикрлилик учун курашиш.

Санъатни тушунмайдиган, уни ёқиш тарафдорлари бўлган мияларга Inkuzart акамиздан навбатдаги "шапалоқ". Мен шундай тушундим. Шедевр. Тарих бунақаларни ўрта аср черков схоластикаси каби эслаб қолади. Қолган гаплар ортиқча. Ишонаверинг.

@Zafarbek_Solijonov
15.7K viewsedited  05:25
Ochish/sharhlash