Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.20K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-11-27 19:39:14
Ажинларга қарши рецепт

Кўз ва лаб атрофидаги ажинлардан халос бўлишни истаганлар қуйидаги ниқобдан фойдаланишлари мумкин.

Сизга керак бўлади: 100 г сариёғ, 1 ошқошиқ зайтун ёғи, алоэ шарбати (1/3 стакан), бир стакан табиий суюқ асал, янги чиқарилган лимон шарбати ёки А витамини.

Сариёғ ва зайтун мойини аралаштириб, сув ҳаммомига қўйинг. Маҳсулот яхши эригач, унга асал ва алоэ шарбатини қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Агар терингиз ёғли бўлса, 1 ошқошиқ лимон шарбати ҳам қўшинг. Ҳаммасини аралаштириб, идишга солинг. Тайёр ниқобни музлатгичда сақланг.

Тозаланган терига бир қатлам ниқобни суртиб, ажинлар устидан енгил массаж қилинг. Қўллашдан 20-30 дақиқа ўтгач, қуруқ пахтали тампон билан ортиқча кремни олиб ташланг. Муолажа ҳафтада 3 бор такрорланади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.2K views16:39
Ochish/sharhlash
2023-11-27 16:09:47
Олма қайнатмаси овқат ҳазмини яхшилайди

Олма қайнатмаси бутун организмга яхши таъсир қилади, шишни кетказади, овқат ҳазм қилиш ва қон айланишни яхшилашга ёрдам беради.

Ўртача катталикдаги 3 та олмани олиб, майда тўғранг ва 1 литр қайнатилган сувга солинг, кейин бу аралашмани паст оловга қўйинг ва 5 дақиқа қайнатиб олинг. Сўнгра 30 дақиқа тиндириб қўйинг, таъбга кўра асал ва бир чимдим занжабил кукуни қўшинг. Бу ичимликни иссиқ шаклда истеъмол қилиш керак.

 Бу нафақат уйқучанлик ва чарчоқни бир зумда йўқотадиган ажойиб ичимлик, балки саломатликни ҳам яхшилайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
22.2K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-11-27 11:55:38
Нима учун творогни тез-тез истеъмол қилиш керак?

Творог - бу мувозанатли озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб, организм томонидан осон сўрилади.

Креатин метаболизмни яхшилайди ва натижада семиришнинг олдини олади.

Унинг шифобахш хусусиятлари сил, атеросклероз, камқонлик, жигар касалликлари, ошқозон ости бези, буйраклар, ошқозон-ичак тракти касалликларининг олдини олиш учун ишлатилади.

Пишлоқ, сут оқсили таркибидаги фаол моддалар озуқавий аҳамиятга эга.

Творог кальций ва фосфорнинг бой манбаи - соч, тишлар, тирноқ ва суяк тўқималарининг ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
23.3K views08:55
Ochish/sharhlash
2023-11-27 07:26:55
Балғам ажралишини енгиллаштириш бўйича тавсиялар

Кўп миқдорда сув ичинг - бу шилимшиқни суюлтиришга ёрдам беради ва уни олиб ташлашни тезлаштиради.
Балғамни юмшатиш учун кўкрагингизга нам, иссиқ компресслар қўйинг.
Муколитиклар каби экспекторанлардан фойдаланинг.
Бронхларни тозалаш учун буғли ингаляцияларидан фойдаланинг.
Юриш ёки велосипедда сайр қилиш каби машқлар ҳам фойдали.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
23.5K views04:26
Ochish/sharhlash
2023-11-26 12:01:31
ЎРВИга қарши курашда қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш фойдали?

Лимон. Уни майдалаб, бироз шакар қўшиб кун давомида уч мартагача бир чой қошиқчадан истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлашда самара беради.

Наъматак. Наъматак шарбати, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали.

Тузланган карам. Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бошпиёз қўшиб истеъмол қилиш кони фойда.

Пиёз. Пиёз табиий антибиотик ҳисобланади.

Саримсоқ. Шамоллаш ва вирусдан асрайди, юрак-қон томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.

Творог. Уй шароитида тайёрланган творог айниқса ўта фойдали.

Тухум.  Қайнатилган тухум таркибида турли витаминлар, шунингдек, биотин, кальций, магний каби фойдали витаминлар бўлади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.0K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-11-26 08:34:43
Болани овқатни тугатиб қўйишга мажбурламаслик керак

Болаларни овқатни тугатишга мажбурлаш - овқатланиш жараёнининг бузилишига олиб келади.

Агар одам тўқлик ҳисси бошланганидан кейин ҳам овқатланишни давом эттирса, бу очлик марказининг қайта фаоллашишига олиб келади ва бунинг оқибати ортиқча овқатланишга сабаб бўлади.

Ҳатто, катталар ҳам мажбуран овқатланмаслиги керак. Очлик туйғусига эътибор қаратинг: оч қолмагунингизча дастурхонга ўтирманг, косада овқат қолса ҳам, тўйишингиз биланоқ ўрнингиздан туришга одатланинг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
17.9K views05:34
Ochish/sharhlash
2023-11-25 14:10:55
Совуқ сув ва асал мўъжизалар яратади

Асал организм фаолиятини яхшилайди, уни ёшартиради ва озишга ёрдам берадиган фойдали маҳсулот ҳисобланади.

Асалли сув организмга қандай фойда келтириши мумкин?

Герпесга қарши курашда ёрдам беради.
Қабзият билан фаол курашади.
Ўт пуфаги ва жигар фаолиятини нормаллаштиради.
Нафас олиш йўллари фаолияти билан боғлиқ сурункали касалликларнинг кечишини осонлаштиради.
Зарарли микроорганизмлар билан курашади.
Ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди.
Паразитларга қарши курашади.

️ Даволаш ва профилактика мақсадида асалли сувни эрталаб оч қоринга ичиш керак. Бир стакан асалли сувни бир қултумда ичиш керак. Бу жуда муҳим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.7K views11:10
Ochish/sharhlash
2023-11-25 10:48:49
Нафас олишимиз хотирага таъсир қилади

Умуман олганда, бурун орқали нафас олиш узоқ муддатли хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бир тажрибада олимлар турли ҳидлар таъсиридаги иштирокчиларга бир соат давомида бурун ва оғиз орқали нафас олишни вазифа қилиб топширишди.

Бурун орқали нафас олаётган одамлар оғзидан нафас олаётганларга қараганда маълумотларнинг эслаб қолиши сезиларли даражада яхшиланганини айтишди.

Бу танамизнинг ҳолати мия учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигининг яна бир исботи. Оғиз орқали нафас олиш хотирангизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
19.8K views07:48
Ochish/sharhlash
2023-11-25 07:41:51
#Тадқиқот

Табиат қўйнида сайр қилиш кўриш қобилиятини яхшилайди


Олимлар очиқ ҳавода дам олиш болаларда миопи хавфини камайтиришини аниқладилар.

Тайванлик тадқиқотчилар яқин масофадаги иккита мактабни кузатдилар, уларда миопиядан азият чекадиган болалар сони тахминан бир хил эди.

Улар бир мактаб раҳбариятидан ўқувчиларга танаффус вақтида ташқарида кўпроқ вақт ўтказишларига рухсат беришни сўрашди. Бир йил ўтгач, ушбу мактабда миопияга мойил болаларнинг улуши 8,41 фоиз, иккинчисида эса 17,65 фоизни ташкил этди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.7K views04:41
Ochish/sharhlash
2023-11-24 20:17:24
Йиғлаш кайфиятни яхшилайди ва эмоционал ҳолатни тиклайди

Шифокорлар кўз ёшлари окситоцин ва эндорфин ишлаб чиқаришга ёрдам беришини исботлашган.

Ушбу моддалар оғриқни самарали равишда камайтиради. Йиғи нафақат жисмоний, балки ҳиссий оғриқни ҳам бартараф этади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
22.1K views17:17
Ochish/sharhlash