Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.20K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 247

2021-07-22 10:33:02
Ортиқча вазн жинсий қувватга қандай таъсир кўрсатади?

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом турмуш тарғиботчиси

Ортиқча вазнга эга бўлган эркакларнинг кўпчилигида тестостерон гормонининг миқдори меъёрий ҳолатга нисбатан паст бўлади.

Чунки жинсий гормонлар ҳосил бўлишида ёғ тўқимаси муҳим ўрин тутади, ёғ тўқимаси миқдорининг ортиши эса ҳужайраларни инсулинга нисбатан сезгирлигини камайтиради. Бунга жавобан бош миямизда жойлашган гипоталамус ёғ табиатли бўлган айрим жинсий гормонлар ҳосил бўлишини камайтиради.

Бундай муаммога дуч келмаслик учун тана вазнини меъёрида сақлашга ҳаракат қилинг!

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.4K views07:33
Ochish/sharhlash
2021-07-22 07:19:02
Турмуш ўртоғимни 2 ойдирки ич кетиши безовта қилади. Бунинг сабаби нима?

Мунира Алиқулова

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Ич кетишининг сабаблари кўп.
Ўткир ва сурункали панкреатит.
Холецистит.
Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яралари.
Овқатдан заҳарланиш.
Нотўғри овқатланиш.

Бундай ҳолатларда ёғли ва қовурилган овқатлар, аччиқ ва шўр маҳсулотлар истеъмол қилиш, газли ва спиртли ичимликлар ичиш, ич кетишини кучайтирувчи мева ва сабзавотлар (ўрик, шафтоли, қовун, тарвуз) мумкин эмас.

Кўп суюқлик ичиш, енгил таомланиш тавсия этилади ва асосийси, гастроэнтеролог кўригига бориш лозим. Ич кетишининг сабабини аниқлаб, сўнгра керакли даво муолажасини кўллаш лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
65.6K views04:19
Ochish/sharhlash
2021-07-21 16:44:34
Муҳтарам муштарийлар!

Бир неча кун аввал тиббий саволлар учун мурожаат ботни ишга туширган эдик. Ботга мухлислар томонидан ҳар соатда юзлаб саволлар келмоқда. Тушунмовчилик ва норозиликларнинг олдини олиш учун қуйидагиларни маълум қиламиз:

Саволлар қабул қилинади ва сараланиб, тегишлилиги бўйича мутахассисларга юборилади. Жавоб бироз вақт талаб қилиши табиий;
Саволларга бериладиган жавоблар айни бир беморга қаратилмай, умумий ва тавсиявий характерда бўлади;
Аниқ бир беморга тезкор ёрдам бериш бўйича тавсиялар берилмайди;
Энг муҳими – ҳар бир мурожаатга индивидуал жавоб қайтарилмайди. Сабаби, бу бот беморларга бевосита тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланмаган. Ҳар бир беморнинг танаси ўзига хос, тўла текширилмай туриб тавсия бериш тиббий жиҳатдан нотўғри.

Ҳурматли, обуначилар! Сиз юборган саволларга навбат билан, умумлаштирган ҳолда жавоб берамиз. Агар саволлар бир-бирига ўхшаш бўлса, уларнинг фақат биттасига жавоб қайтарилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
64.8K viewsedited  13:44
Ochish/sharhlash
2021-07-21 13:36:02
Қалқонсимон без касаллигида коронавирусга қарши вакцина олиш мумкинми?
Феруза

Шифокор Насиба Ражабова:

Қалқонсимон без касалликлари вакцина қўллашга қарши кўрсатма ҳисобланмайди, лекин қалқонсимон без функциясининг ўта оғир бузилишида вакцинани қўллашга эҳтиёт бўлиш зарур.

Бу мутахассис кўрувидан сўнг аниқланади. Шунинг учун вакцина олишдан олдин ҳудуд шифокори билан маслаҳатлашинг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
65.5K views10:36
Ochish/sharhlash
2021-07-21 10:28:04
Икки ҳафта олдин оёғимни қайириб олгандим. Кучли оғриқ бор. Рентгенда пай чўзилиши деб ташхис қўйишди. Нима қилишим керак?
Хуршида Жалилова

Шифокор Насиба Ражабова:

Агарда беморда пай чўзилиши аниқланган бўлса, биринчи навбатда шикастланган соҳага "тинчлик" зарур, яъни бемор тузалгунга қадар ётоқ режимида бўлиши ва шикастланган соҳани ҳаракат қилдирмаслиги лозим.

Ундан кейин эса ўша соҳага қаттиқ боғлам зарур. Шикастланган соҳага муз халтача қўйиш мумкин, бу муолажа шишни камайтиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари зарарланган соҳа устига яллиғланишга қарши маз ёки крем кўринишидаги препаратларни бир кунда 3 маҳал суртилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.5K viewsedited  07:28
Ochish/sharhlash
2021-07-21 07:21:01
Йўл-йўлакай овқатланишнинг ножўя таъсири қандай?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Инсон ўтирган ҳолатида ошқозон ҳажми бироз кичраяди. Турган ҳолатда эса бунинг акси кузатилади. Ички органлар эркин ҳолатда бўлади ва натижада кўпроқ овқат истеъмол қилинади. Бундай ҳолатда доимий овқатланиш семиришга сабаб бўлади.

Инсон йўл-йўлакай овқатланганда яхши чайнамай, тез-тез ютганлиги сабабли мия ўз вақтида тўйинганлик сигналини қабул қила олмайди ва натижада овқат истеъмол қилингани сари мия яна талаб қилаверади.

Овқатни тез-тез, яхши чайнамай ютиш ошқозон-ичак касалликлари, жумладан гастритга ҳам сабаб бўлади. Овқатни камида 15-20 марта чайнаш тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
69.5K views04:21
Ochish/sharhlash
2021-07-20 14:09:12
Камқонликни уй шароитида даволаш мумкинми?

Элмира Сайпназарова

Камқонликни даволаш учун 1 ош қошиқ исмалоқ ўти ёки унинг қуритилгани 1 стакан сувда 10 дақиқа қайнатилиб, тиндириб қўйилади.

Докадан сузиб, кунига уч маҳал ичилади. Муолажа 6-7 кун такрорланади.

Бу камқонликни даволашнинг оддий усулларидан бири. Қўшимча даво чораларини шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширишингиз мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
73.3K views11:09
Ochish/sharhlash
2021-07-20 08:51:23
Коронавирусга қарши вакцинани кимларга қилиш мумкин эмас?

Мухлис саволи

Коронавирусга қарши вакцина қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

Вакцина таркибидаги моддаларга аллергияси бўлган кишиларга;
Органик ўзгаришлар билан асаб касалликлари ривожланиши бўлган шахсларга (мия фалажи ташхиси, эпилепсия);
Орттирилган иммун танқислик синдроми (ОИВ — СПИД) мавжуд беморларга;
Сурункали касалликлар кучайиши, касалликнинг ўткир босқичлари вақтинчалик қарши кўрсатмалар мавжуд бўлса;
Эмизикли ва ҳомиладор аёлларга.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
82.7K viewsedited  05:51
Ochish/sharhlash
2021-07-19 20:11:40
Тўйхоналар фаолиятини оид яна бир ўзгариш белгиланди

Шу йилнинг 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан эса соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
74.1K views17:11
Ochish/sharhlash
2021-07-19 15:24:48
Арафа дастурхони: нималарга эътибор қаратиш керак?

Биламизки, арафа ва Қурбон ҳайити кунлари барчанинг дастурхонида тўкин-сочинлик, мўл-кўлчилик бўлади. Бундай пайтда нафсни тия олиш, қаноат қилиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик жуда муҳим. Акс ҳолда, саломатлик борасида муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Бунинг олдини олиш учун:

қон босими юқори бўлган инсонлар қўй гўштидан тайёрланган таомларни кўп истеъмол қилмасликлари;
кун давомида оз-оздан, бўлиб-бўлиб таомланишлари;
иссиқ ҳавода қовурилган ва ёғли овқатлардан ўзни тийиш;
зарурат бўлмаганда уч ва ундан ортиқ одамлар тўпланган жойларга бормаслик (эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда) лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
73.7K views12:24
Ochish/sharhlash