Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.20K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-11-24 14:56:36
Пиёда юришнинг кундалик меъёри қанча?

Соғлом бўлиш учун кунига 21 дақиқа юриш кифоя, лекин машғулот доимий такрорланиши лозим. Бу 2,5 минг қадам дегани.

Шундай қилиб, бир ҳафта давомида жами 2,5 соатлик "кардио машғулот" га эга бўласиз - бу ЖССТ тавсия қилган 120 дақиқалик жисмоний фаоллик кўрсатганингизни англатади ва сиз юрак хасталиги хавфини 30 фоизга камайтирасиз.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
24.5K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-11-24 11:42:08
Уйқуда касалликлардан тикланиш жараёни фаолроқ кечади

Уйқунинг тиклаш функциясининг энг муҳим қисми иммунитет жараёнларини фаоллаштиришидир. Уйқу вақтида вирус қўзғатувчиларини йўқ қилиш учун жавобгар бўлган ҳимоя шакллари айниқса сезиларли даражада кучаяди.

Тананинг тун давомида тўғри тикланиши ва кейинги кунга тайёр бўлиши учун уйқу пайтида энергия тўпланиши содир бўлади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
22.5K views08:42
Ochish/sharhlash
2023-11-24 08:00:52
Тонгни сув ичиш билан бошланг

Уйқудан кейин 2 стакан сув ичиш ички органларни фаоллаштиради.

Овқатдан 30 дақиқа олдин 1 стакан сув ичиш овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

Душдан олдин ичилган 1 стакан сув қон босимини пасайтиради.

Ухлашдан бир соат олдин 1 стакан сув ичиш инсултнинг олдини олишга ёрдам беради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
15.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-11-23 18:00:13
Гематогеннинг фойдаси бисёр

Болалигимизда ҳаммамиз дорихоналарда сотиладиган севимли қандолат - Гематогенни татиб кўрганмиз. У танага мўъжизавий таъсир кўрсатади:

Куч беради
Темир даражасини тиклашга ва доимий чарчоқ ҳамда ҳолсизликдан халос бўлишга ёрдам беради.

Саломатликни яхшилайди
Иммунитетни яхшилашга ёрдам беради, бош оғриғи ва бош айланишини енгиллаштиради.

Ёшартиради
Терига силлиқлик ва соғлом ранг беради, тирноқ ва сочларни мустаҳкамлайди, ташқи кўринишини яхшилайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
18.3K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-11-23 13:10:23
Хўжалик совуни фақат кир ювиш учун эмас

Қалин сочлар учун ва қазғоққа қарши
Аввал сочларни шампун билан, кейин эса совун билан ювинг. Натижаси бетакрор бўлади.

Терини ёшартириш учун
Терингизни ёшартириш учун ҳафтасига 2 марта юзингизни кир совун билан ювинг. Шундан сўнг, юзингизга оддий болалар кремини қўллашни унутманг. Бундай ювишнинг таъсири ажойибдир.

Дезинфекция учун
Тиш чўткасини кир совуни эритмаси билан ювиш ва уни бир кечага қолдириш тавсия этилади. Ушбу усул ёрдамида сиз уни дезинфекция қиласиз.

Шиш ва кўкаришлар учун

Шиш ва кўкаришларни бартараф қилиш учун бу мўъжизавий совунни сувда суюлтиринг ва терига суртинг. Шишлар тезда йўқолади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.2K views10:10
Ochish/sharhlash
2023-11-23 11:01:59
Совуқ ҳавода бош кийим кийишни унутманг!

Бошни иссиқ тутинг: Бош орқали танадан иссиқлик энг кўп йўқотилади. Бош кийим эса шу иссиқликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Шамолдан ҳимоя: Бош кийим шамолдан тўсиқ ҳосил қилиб, тана ҳарорати пасайишининг олдини олади ва қулайликни таъминлайди.

Соғлигингизга ғамхўрлик қилинг: Тадқиқотларга кўра, бош кийим кийиш шамоллашнинг олдини олади.

Намликни ушлаб туради: Сочни қуриб қолишдан ҳимоя қилади ва бош терисида намликни сақлайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.1K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-11-23 08:35:15
Мандарин қобиғининг фойдалари

Метеоризм, дисбактериоз учун.
Мандариннинг қуритилган қобиғини қаҳва майдалагичда майдаланг ва унга творог, бўтқадан 1 чой қошиқдан қўшинг. Бу усул моддалар алмашинувини яхшилайди

Агар сизда шамоллаш, грипп ёки йўтал бўлса, буғли ваннадан нафас олинг. Тор тешиги бўлган идишга бир ҳовуч майда тўғралган мандарин қобиғи устига қайноқ сув қуйинг, буғда 10-12 дақиқа нафас олинг. Жараёндан сўнг, бир соат давомида совуққа чиқманг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.7K views05:35
Ochish/sharhlash
2023-11-22 15:42:40
Гемоглобинни оширишнинг оддий усули

Сизга бир стакан ёнғоқ ва бир стакан хом гречка керак бўлади. Ҳаммаси майдаланади.

Кейин тайёр массага бир стакан асал қўшинг. Ҳамма нарсани аралаштиринг. Ушбу аралашмани ҳар куни бир ош қошиқ истеъмол қилинг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
22.7K views12:42
Ochish/sharhlash
2023-11-22 11:02:00
​#Тадқиқот

Ошқозон саратонини эрта босқичда аниқлашнинг самарали усули топилди

Мутахассислар хулосасига кўра, муаммонинг энг асосий омили касаллик сезиларли аломатларсиз пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шу боис унга одатда анча кенг босқичда ташхис қўйилади.

Япониянинг Нагоя университети олимлари изланишлари энди бу муаммога ечим бўлиши мумкин. Негаки, улар ошқозон саратонини қондаги SDF4 оқсили ёрдамида аниқлаш мумкинлигини исботлади.

Мазкур осон, арзон ва тезкор диагностика усули орқали хасталикка ҳатто дастлабки босқичларида ҳам деярли 90 фоиз аниқликда ташхис қўйса бўлади.

Шу мақсадда ўтказилган тадқиқотга 80 нафар соғлом инсон ва саратондан азият чекаётган 582 нафар бемор жалб қилинди.

Синовлар жараёнида SDF4 оқсили даражаси ошқозон ўсмасига чалинган беморлар қони таркибида юқори бўлиши қайд этилди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.8K views08:02
Ochish/sharhlash
2023-11-22 09:51:23
Нима учун инсон тўсатдан совқотади?

Совқотишнинг сабаблари кўп. Масалан:

Ҳароратнинг кўтарилиши;
инфекция;
овқат ҳазм қилишнинг бузилиши;
ички қон кетиш;
қон айланишининг ёмонлиги;
қон босимининг ўзгариб туриши;
сурункали касалликлар.

Даво муолажалари шифокор кўригидан сўнг белгиланади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.1K views06:51
Ochish/sharhlash