Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.20K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-12-09 13:04:19
Танадаги ёғларни эритишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Апелсин. Тола ва витаминларга бой.
Эфир мойлари ва флавоноидлар туфайли ортиқча ёғларнинг парчаланиши учун қулай шароитлар яратилади.

Бодом. Таркибидаги ёғлар ҳазм қилинмайди, аммо танадан чиқарилади.
Уни истеъмол қилиш организм учун фойдалидир.

Олма ва нок. Ичакларни тозалашда бу мевалар жуда яхши таъсир кўрсатади. Улар таркибида толалар бисёр ва калория миқдори паст.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.9K views10:04
Ochish/sharhlash
2023-12-09 07:07:19
Толали маҳсулотлар организмга қандай таъсир қилади?

Тола - бу ҳазм бўлмайдиган ҳар қандай эрувчан ёки эримайдиган толага тегишли умумий атама.

У ёрмалар (камроқ қайта ишланган бўлса, кўпроқ тола мавжуд бўлади), шунингдек, ёнғоқ, мева ва сабзавотлар таркибида мавжуд.

У қуйидаги фойдали хусусиятларга эга:

қонда холестерин миқдорини пасайтиради;
қонда шакар даражасини пасайтиради;
овқат ҳазм қилиш тизими микрофлорасининг таркибини нормаллаштиради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.6K views04:07
Ochish/sharhlash
2023-12-08 12:36:48
Уйқуда сўлак оқишининг сабаби нима?

Сўлак оғиз бўшлиғини доимо намлантириб турувчи ошқозон ферменти. Биз ўзимиз билмаган ҳолатда доимий равишда ортиқча сўлакни ютиб турамиз. Бу жараён уйқу вақтида ҳам давом этади. Агар сўлак меъёридан ортиқча ишлаб чиқарилса, организм унга «жавоб қайтаришга» улгуролмайди ва сўлак уйқу вақтида оғиз бўшлиғидан ташқарига оқиб чиқади.

Уйқуда сўлак оқиши қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади:

Оғиз бўшлиғидаги бегона жисмлар (брикетлар, тиш протезлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиғи)
Бурун тўсиғининг қийшиқлиги;
Уйқу дорилар истеъмол қилиш.

Бурун тўсиғи қийшиқ инсонларга уйқу вақтида бурундан етарли миқдорда кислород етиб бормайди. Шу сабаб оғиз ихтиёрсиз равишда очилиб қолади ва натижада жағ мушаклари заифлаша бошлайди. Шу сабаб сўлак ташқарига оқа бошлайди.

Бир ён билан ухлашга одатланган кишиларда ҳам худди шу ҳолат кузатилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
22.1K views09:36
Ochish/sharhlash
2023-12-08 09:02:24
Сочлар учун пиёзли ниқоб

Бу сабзавот сочни эрта оқариб кетишдан ҳимоя қилади. Пиёз шарбати табиий антиоксидантлар манбаи бўлиб, у кўплаб фойдали хусусиятларга эга.

Пиёзни майдалаб, шарбатини сиқиб олинг. 3 чой қошиқ пиёз шарбатини 2 чой қошиқ лимон шарбати билан аралаштириб, бош терисини массаж қилинг. 30-60 дақиқага қолдиринг. Кейин сочларингизни шампунь билан ювинг. Идеал натижаларга эришиш учун бу жараён тахминан 2 ҳафта давомида такрорланиши керак.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.1K views06:02
Ochish/sharhlash
2023-12-08 07:36:08
#Байрам_муборак

8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Конституциямизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин!

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
23.5K views04:36
Ochish/sharhlash
2023-12-07 13:35:21
Қулоқ тиқинидан қандай қутулиш мумкин?

Олма сиркаси ва спиртни тенг қисмдан олиб, яхшилаб аралаштирамиз.

3 томчи дорини пипетка билан оғриган қулоққа бошингизни ён томонга эгган ҳолатда томизинг. Бу эшитиш каналининг деворларини яхшироқ мойлашга ёрдам беради.

1 дақиқадан сўнг бошланғич ҳолатга қайтинг - суюлтирилган тиқин қулоғингиздан оқиб чиқади. Қулоқ қобиғини қоғоз салфетка билан артиб олинг.

Ушбу томчилар тўпланган тиқиндан халос бўлишга ёрдам беришдан ташқари, сирка қулоқда кислотали муҳит ҳосил қилади, натижада замбуруғлар ва микроблар йўқ қилинади, спирт эса яллиғланиш жойларини қуритади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
15.9K views10:35
Ochish/sharhlash
2023-12-07 09:42:23
Қуруқ тери учун қовоқли ниқоби

Бир бўлак қовоқни қайнатиб олинг. 3 ош қошиқ массага 1 дона тухум сариғи, 1 чой қошиқ ўсимлик мойи қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.

Ушбу массани юз ва бўйин соҳасига суртинг. 15-20 дақиқага қолдиринг ва аввал илиқ, кейин совуқ сув билан ювинг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
16.9K views06:42
Ochish/sharhlash
2023-12-07 06:47:41
Қишда D витамини ичиш керакми?

Албатта, организм, айниқса қиш ойларида бу витаминга кўпроқ эҳтиёж сезади. Айниқса, болалар учун бу жуда муҳим. Қишда қуёш нури етарли бўлмагани учун сиз қўшимча D витамини қабул қилишингиз керак.

Витаминнинг қабул қилиш дозаси ва муддатини шифокор белгилайди. Лекин табиий витамин манбалари ҳақида ҳам унутманг: ёғли балиқ, товуқ сариғи, жигар, ёнғоқларни кўпроқ истеъмол қилиш керак бўлади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
19.9K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-12-06 17:38:44
Саримсоқ томоқ оғриғида ёрдам беради

Томоқ оғриғида саримсоқдан фойдаланишнинг энг яхши усули - хом саримсоқни чайнаш ёки саримсоқдан бир бўлак олиб, 15 дақиқа давомида конфетга ўхшаб сўришдир.

Саримсоқни ейишни осонлаштириш учун уни майдалаб, зайтун мойи ёки асалга солиб, зиравор сифатида ишлатиш мумкин.

Асосийси уни майдалангандан кейин иложи борича тезроқ истеъмол қилиш керак. Акс ҳолда фойдали хусусиятлари йўқолади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
22.0K views14:38
Ochish/sharhlash
2023-12-06 15:24:12
Мойчечакли чой уйқуни яхшилайди

Уйқусида муаммоси бор инсонлар учун ажойиб тавсия бу. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, икки ҳафта давомида мойчечакли чой ичиш ухлашни осонлаштиради ва уйқусизлик аломатларини енгиллаштиради.

Бундан ташқари, унинг саломатлик учун кўплаб фойдаси бор, чунки у яллиғланишга қарши таъсирга эга, терининг ҳолатини яхшилайди ва шамоллашда ёрдам беради.

Ҳар куни уйқудан олдин 1 стакан мойчечакли чой ичсангиз, натижалар танангизда тезда сеза бошлайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
20.3K views12:24
Ochish/sharhlash