2023-12-01 10:29:19
Қабзиятнинг олдини олиш бўйича тавсиялар Бу нозик муаммо ҳам катталарда, ҳам болаларда пайдо бўлиши мумкин ва ошқозон-ичак трактининг бузилганини кўрсатади.
Қабзият белгиларига қуйидагилар киради:
Жуда зич ва қуруқ нажас,
Тўлиқ бўшанмаслик ҳисси,
Ҳожатхонада тез-тез ва ортиқча зўриқиш.
Ҳар бир инсон вақти-вақти билан ич қотишини бошдан кечириши мумкин. Бунинг сабаби мувозанатсиз овқатланиш ва стресс бўлиши мумкин.
Ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун қуйидагиларга амал қилинг:
Кунига 2 литргача тоза сув ичинг,
Рационингизга толага бой озиқ-овқатларни киритинг - сабзавотлар, мевалар, дон маҳсулотлари.
Жисмоний фаолият билан шуғулланиш.
«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.4K views07:29