Get Mystery Box with random crypto!

Ажинларга қарши рецепт Кўз ва лаб атрофидаги ажинлардан хал | Соғлом ҳаёт

Ажинларга қарши рецепт

Кўз ва лаб атрофидаги ажинлардан халос бўлишни истаганлар қуйидаги ниқобдан фойдаланишлари мумкин.

Сизга керак бўлади: 100 г сариёғ, 1 ошқошиқ зайтун ёғи, алоэ шарбати (1/3 стакан), бир стакан табиий суюқ асал, янги чиқарилган лимон шарбати ёки А витамини.

Сариёғ ва зайтун мойини аралаштириб, сув ҳаммомига қўйинг. Маҳсулот яхши эригач, унга асал ва алоэ шарбатини қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Агар терингиз ёғли бўлса, 1 ошқошиқ лимон шарбати ҳам қўшинг. Ҳаммасини аралаштириб, идишга солинг. Тайёр ниқобни музлатгичда сақланг.

Тозаланган терига бир қатлам ниқобни суртиб, ажинлар устидан енгил массаж қилинг. Қўллашдан 20-30 дақиқа ўтгач, қуруқ пахтали тампон билан ортиқча кремни олиб ташланг. Муолажа ҳафтада 3 бор такрорланади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг