Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.20K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-11-22 08:59:59
2023 йил ноябрь ойидаги янги уйлар нархлари ва рўйхати

Котлован босқичидаги ва кадастрга эга таъмирланган хонадонларнинг барчасини Yangi Uylar телеграм каналидан топишингиз мумкин.

Уйларни кўриш

Реклама
18.9K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-11-22 07:38:58
Сиз қанча ухлайсиз?

0-2 соат - бу оралиқдаги уйқу диққатни жамлашнинг қийинлашуви ва эътиборнинг кескин пасайишига олиб келади.

3-4 соат - қонда қанд миқдори кескин кўтарилади, тана вазни орта бошлайди.

5-6 соат - организм мушак массасини йўқотади, очлик ҳисси кучаяди ва шунинг учун одам тез-тез овқатланади, вақт ўтиши билан иммунитет заифлашади ва организм тез-тез касал бўлиб қолади.

6-7 соат - когнитив функциялар ва хотирани тиклаш учун бу уйқу миқдори минимал ҳисобланади.

7-8 соат - одам ўз танасини барқарор ушлаб туриши мумкин, қондаги қанд миқдори нормал бўлиб қолади.

8-9 соат - катталар учун оптимал уйқу миқдори.

10 соат - бундай уйқу тўлиқ тикланиш учун оғир стресс ёки жисмоний фаолликдан кейин керак бўлади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
22.4K views04:38
Ochish/sharhlash
2023-11-21 16:05:49
Жигарни тозалаш учун фойдали тавсиялар

Кўпроқ сув ичинг. Сувга лимон қўшинг. Сув билан лимон шарбати жигарни токсинлардан тозалашни рағбатлантиради.

Овқатингизга саримсоқ ва пиёз қўшинг. Саримсоқ ва пиёз танадаги ёғларни парчалайдиган моддаларни ўз ичига олади, шунингдек, организмдан бактериялар ва замбуруғларни олиб ташлашга ёрдам беради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
24.0K views13:05
Ochish/sharhlash
2023-11-21 14:06:05
Бош оғриғини бартараф этувчи массаж

Агар сиз бош оғриғига қарши таблеткаларни ичишдан чарчаган бўлсангиз, ушбу массажни синаб кўринг. Бу оғриқни тезда бартараф этишнинг табиий усули.

Бунинг учун бош ва кўрсаткич бармоғи ўртасида жойлашган қўлнинг гўштли қисмини босиб туришингиз керак. Бу жойни шунчаки қисиб, бир неча дақиқа ушлаб туринг ва бош оғриғидан халос бўлинг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
14.9K views11:06
Ochish/sharhlash
2023-11-21 10:20:55
Ажинларга қарши курашувчи фойдали рецепт

1 чой қошиқ асал;
1 чой қошиқ крахмал;
1 чой қошиқ денгиз тузи.

Асал ва крахмални силлиқ ва оқ рангга қадар аралаштиринг. Бир чой қошиқ майдаланган денгиз тузи қўшинг (у оддий ёдланган туз билан алмаштирилиши мумкин). Ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг.

Ниқобни тозаланган юзга бир неча қатламларда қўлланг. Аралашмани юзингизда 25 дақиқа ушлаб туринг, кейин ювинг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
15.8K views07:20
Ochish/sharhlash
2023-11-21 07:27:52
Карам қовурилган гўштнинг канцероген таъсирини камайтиради

Карам истеъмол қилиш қовурилган гўштдаги канцерогенларнинг хавфли таъсирини бартараф этишга ёрдам беради. Сабзавот таркибида ферментлар фаолиятини рағбатлантирадиган моддалар мавжуд бўлиб, улар гўштнинг канцероген таъсирини сезиларли даражада йўқотади.

Ҳар қандай қовурилган гўшт маҳсулотлари карам ёки турли кўкатлар билан бирга истеъмол қилиниши керак.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
17.2K views04:27
Ochish/sharhlash
2023-11-20 19:02:06
Жиғилдон қайнашига қарши маҳсулотлар

Кундалик рационингизга қуйидагиларни киритинг:

мевалар ва сабзавотлар (масалан, қовун ва банан);
жўхори ва гуручдан тайёрланган бўтқа;
ферментланган сут маҳсулотлари;
донли нон;
кўкатлар (петрушка);
картошка (картошка пюреси).

Оч қоринга кофе ёки нордон шарбатлар ичманг. Эрталаб бир стакан тоза сув ичиш яхшидир. Ярим соатдан кейин сиз банан ейишингиз мумкин. Тушдан кейин апелсин, мандарин ва олмалар энг маъқул вариантдир.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
18.9K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2023-11-20 14:45:54
Қора чой оёқ ҳидидан халос қилади

Оёқ ҳидидан қутулишнинг бир неча йўли бор. Энг синалган усуллардан бири қора чойли муолажадир.

Қора чой оёқ ҳидланишига қарши самарали курашади. Бунинг учун иккита чой пакетини олиб, уларни уч стакан сувда қайнатилади. Ушбу дамлама ярим челак совуқ сувга қўшилади. Оёқларингизни эритма ичига қўйинг ва уларни 15 дақиқа ванна қилинг. Чой таркибидаги кислоталар терлашга олиб келадиган бактерияларни ўлдиради.

Муолажа ҳафтада 1-2 бор такрорлаб турилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.3K views11:45
Ochish/sharhlash
2023-11-20 10:44:37
Бурун битганда прополисли малҳам ёрдам беради

Сизга 50 г прополис ва 50 мл кунгабоқар ёғи керак бўлади. Прополисни ёғга солинг ва сув ҳаммомида эритиб олинг.

Прополис юмшоқ бўлгунча аралашмани қиздиринг. Бу жуда тез содир бўлади. Филтрлангандан сўнг, малҳамни идишга қуйинг ва совитиб олинг.

Ундан кунига 2 марта кўкрак, орқа ва оёқларга малҳам сифатида суртиш керак. Агар бурун битган бўлса, кечалари бурун йўлларини малҳам билан ёғлашингиз мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
19.8K views07:44
Ochish/sharhlash
2023-11-20 07:46:29
#Иқтибос

Қийинчиликлар ҳаётимизни янада қизиқарли қилади ва уларни енгиш умримизни мазмун билан тўлдиради.

Жошуа Марин.


«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.4K views04:46
Ochish/sharhlash