Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.20K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 246

2021-07-24 15:22:01
Витилигони даволаш мумкинми?

Бахтиёр Юлдашев

Шифокор Насиба Ражабова:

Касалликни даволашда шифокор тавсиясига кўра қуйидаги даво муолажалари қўлланилади:

1. Гормонал препаратларни қабул
қилиш;
2. қисқа тўлқинли ультрабинафша нурларини қабул қилиш;
3. лазер терапия (бу доғ пайдо бўлгандан 4-5 йилгача фойдали ҳисобланади);
4. доғ кетказувчи инъекциялар;
5. меланоцитлар трансплантацияси;
6. одам организми барча системаларини яхшилаш учун иммуностимуляторлар, антиоксидантлар қабул қилиш керак.

Даволашни тери-таносил касалликлари шифокори тўлиқ текширувидан сўнг, у билан маслаҳатлашган ҳолда тайинланади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
37.4K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2021-07-24 11:44:01
Ўнг биқиннинг оғришига сабаб нима?

Валижон Назаров

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Ўнг биқинда оғриқ қуйидаги касалликларда кузатилади.

Ошқозон-ичак яраси, ичак яллиғланиши, 12 бармоқ ичак яраси, ошқозон ости бези яллиғланиши, ўт қопи касалликлари;
Сийдик йўли касалликларида;
Жигар касалликларида;
Аёллар жинсий аъзолари касалликларида:
Мускуллар жароҳатида;

Оғриқлар сабабини аниқлаш учун қуйидаги текширувлардан ўтиш лозим: УЗИ текшируви, умумий қон таҳлили, умумий пешоб таҳлили, биохимик таҳлиллар, гормонал текширувлар.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
45.9K views08:44
Ochish/sharhlash
2021-07-24 08:28:38
Антибиотиклар коронавирусни даволамайди

«Энг аввал айтиш керак бўлган гап шу: антибиотиклар коронавирусни даволамайди. Чунки антибиотик — бактерияларга қарши восита, вирусга таъсир этмагани етмаганидек, унинг тарқалишига шароит яратиб беради.

Антибиотикларни рецептсиз ва тартибсиз қабул қилиш организмда чиндан ҳам антибиотикка зарурат туғилганда у таъсир қилмай қолишига олиб келади. Бунинг сабаби организмда антибиотикка нисбатан чидамлилик пайдо бўлган бўлади.

Батафсил

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
52.5K views05:28
Ochish/sharhlash
2021-07-23 17:08:26
Қайси витамин аёллар учун муҳим ҳисобланади?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Энг керакли витамин фолий кислотаси бўлиб, у юрак ва қон томирларнинг ишлашини ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Сочларнинг ўсишига ёрдам беради ва узоқ вақт оқаришдан сақлайди. Терини соғлом ранг билан таъминлайди.

Фолий кислотаси В6 ва В12 витаминлари билан биргаликда кўз касалликлари хавфини 30% га камайтиради. Ҳомиладорликда ҳам тавсия этилади. Сабаби болада умуртқа поғонаси касалликларини олдини олишга ва ҳомила асаб тизимининг тўғри шаклланишига ёрдам беради.

Фолий кислотасини узоқ вақт қабул қилиш нафақат ҳомиладорлик ва туғуруқ вақтида асоратлардан халос бўлиш, балки менопаузанинг эрта бошланмаслигига ёрдам беради.

Бу витамин қовун, яшил нўхат, хурмо ва цитрус мевалар таркибида бор.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
61.5K viewsedited  14:08
Ochish/sharhlash
2021-07-23 16:30:13
Ucell соврин жамғармаси 100 000 000 сўм бўлган пул сертификатлари ўйналадиган кенг қамровли танлов бошланганини эълон қилади!

Ҳавола орқали ўтинг ва улардан бирини ютиб олиш имконини қўлга киритинг
https://t.me/UcellMillionBot

#UcellPromo

Батафсил: www.ucell.uz/36h3

Реклама
37.2K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-07-23 15:26:35
Пиёз кўзни равшанлаштиради

Ейиладиган пиёзнинг сиқиб олинган суви кўзга сув тушгани (катаракта)да фойда қилади. Кўзни равшан қилади. Кўзнинг оқишига қарши пиёз уруғини асал билан қўйилади.

Суви бурунга юборилса, бошни тоза қилади. Бош оғирлашганида, қулоқ шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлишида қулоққа томизилади. Пиёз сўлакни ҳам кўпайтиради.

Пиёз қизартиради. Уруғи доғни кетказади. Уруғи туз билан қўшиб ишлатилса, сўгалларни қўпоради.

Пиёз суви яра, жароҳатларга фойда қилади. Товуқ ёғи билан қўшиб оёқ кийимидан шилинган ярага ишлатилса, фойда қилади.

Ейиладиган пиёз аччиқлиги сабабли заиф меъдани кучли қилиб иштаҳани очади. Сариқ касалда фойда қилади.

Абу Али ибн Сино. "Тиб қонунлари" китобидан.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
61.6K views12:26
Ochish/sharhlash
2021-07-23 11:55:07
Коронавирусдан даволанаётган бир бемор тасвирга олиш чоғида камера олдида вафот этди

Маълумот учун, кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 738 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 462 нафарга етди, 5 нафар бемор вафот этди.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
61.2K views08:55
Ochish/sharhlash
2021-07-23 08:45:29
Ерқалампир (хрен) - организмни туздан халос этади

Кўпчиликни елка ва бўйин атрофи, тизза ва бўғимларда туз йиғилиши безовта қилади. Бундай пайтларда хрендан фойдаланиш жуда фойдали.

Бунинг учун уйқуга ётишдан аввал 2 дона янги узилган йирик ерқалампир барглари қайноқ сувга солиб олинади ва иссиқ ҳолатда елкага қўйилади. Устидан мато билан ўралади. Бироз қиздириши мумкин. Аммо оғриқ кузатилмайди.

Эрталаб боғлам секинлик билан ечиб олинади. Агар танада туз кўп бўлса, барглар худди чанг теккандек оқариб қолади. Қайси соҳада туз кўп бўлса, ўша соҳага боғлам тез-тез қўйиб турилади.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
70.8K views05:45
Ochish/sharhlash
2021-07-22 18:48:01
Жиғилдон қайнашининг сабаблари нима ва қандай қилиб олдини олиш мумкин?

Исмоил Холбобоевич

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом турмуш тарғиботчиси

Жиғилдон қайнаши - бу кўкрак қафаси, тўш суягининг орқасида ёки қориннинг юқори қисмида ҳосил бўлган ёниш ҳиси.

Сабаблари: диафрагма чурралари, сурункали гастрит, ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраси, ҳомиладорлик, айрим дори воситаларини (масалан: аспирин, ибупрофен) қабул қилиш.

Юзага келтирувчи омилларнинг асоси ошқозон ва қизилўнгач орасидаги тўсиқнинг очилиб қолиши сабабли ошқозондаги кислотали муҳитнинг қизилўнгачга ўтиб, ёниш ҳисини пайдо қилишидир.

Олдини олиш учун:
Ортиқча овқатланмаслик;
Таомнинг жуда иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги;
Кечки овқатни уйқудан камида 2 соат олдин тановул қилиш;
Ёғли, қовурилган овқатлар ва спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.5K views15:48
Ochish/sharhlash
2021-07-22 15:33:19
1 миллион 27 минг нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 868 010 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар - 3 721 120 нафарни,
2-босқичда эмланганлар - 1 560 929 нафарни,
3-босқич эмланганлар - 585 961 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 027 927 нафарни ташкил қилмоқда.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
60.1K views12:33
Ochish/sharhlash