2023-12-06 09:53:29
Юрак учун фойдали ичимликлар СувАгар у етарли бўлмаса, қон қуюқлаша бошлайди ва юрак тез ишлайди, бу унинг зўриқишига олиб келади.
Кўк чойУнинг таркибидаги антиоксидантлар юрак учун жуда фойдали, улар юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини олдини олади. Шунингдек, холестерин даражасини пасайтиради ва қон тиқинларининг шаклланишига тўсқинлик қилади. Кунига уч стакангача кўк чой ичиш фойдалидир.
Қизил виноҚонда холестерин даражасини пасайтирадиган ва қон тиқинларини шаклланишига тўсқинлик қилувчи моддаларни ўз ичига олади, яхши холестерин даражасини ошириши мумкин.
Анор шарбатиУнинг таркибида полифеноллар, табиий фаол антиоксидантлар мавжуд. Анор шарбатини мунтазам ва вақти-вақти билан ичиш яхшидир.
ҚаҳваБир нечта тадқиқотларга кўра, қаҳва ичиш юрак хуружи ва инсульт хавфини 20-40 фоизга камайтиради. Шифокорлар кунига 2 стакандан кўп бўлмаган табиий қаҳва ичишни тавсия қиладилар.
«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
21.9K views06:53