Get Mystery Box with random crypto!

ЎРВИга қарши курашда қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш фойдал | Соғлом ҳаёт

ЎРВИга қарши курашда қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш фойдали?

Лимон. Уни майдалаб, бироз шакар қўшиб кун давомида уч мартагача бир чой қошиқчадан истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлашда самара беради.

Наъматак. Наъматак шарбати, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали.

Тузланган карам. Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бошпиёз қўшиб истеъмол қилиш кони фойда.

Пиёз. Пиёз табиий антибиотик ҳисобланади.

Саримсоқ. Шамоллаш ва вирусдан асрайди, юрак-қон томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.

Творог. Уй шароитида тайёрланган творог айниқса ўта фойдали.

Тухум.  Қайнатилган тухум таркибида турли витаминлар, шунингдек, биотин, кальций, магний каби фойдали витаминлар бўлади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг