Get Mystery Box with random crypto!

Radioblog Sahwii

Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii R
Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii
Kanal manzili: @radioblogsahwi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-04-18 04:24:13 822 Савол:

Shunqor Uzturk
Bu bir uzbek professori gapi. Yanayam tuliqroq tushuntirib yozing. Bir chatda shu inson sizning shu javobingiz(men tashlagandim) tagiga qoldirgan izohlardan biri. Munosabatingiz. Bundaylar bilan izohlarda kurashaverish kerakmi yo beparvo bulish kerakmi?

"Ё мен бу мақолада баён қилинган фикрларга тушунмадим ёки бу мақоладаги тушунтиришларда мураккаб хақиқатлар жудааа мураккаб усулда баён этилгандек қилиб кўрсатиш учун "сўз ўйини" ва эътиборни чалғитиш, манипуляция қилиш усулларидан роса ва тоза фойдаланилган. Балки хар иккиаласи хамдир".
Агар Хадислар Пайғамбаримиз хаётлари давомида айтган сўзлари ва қилган амаллари бўлса, унда қандай қилиб маълум вақтдан кейин уларни мазмуни ўзгариб, аввалгисидан бутунлай фарқ қилувчи, янгича маъно ва мазмунга эга бўлиб қолиши мумкин. Мантиқий ўйлаб кўрсак, агар бундай ўзгартиришлар қилган, деб фараз қилсак хам, бундай ўзгартиришларни фақат ўша сўзни айтган ва амал қилган инсоннинг ўзигина тириклик вақтида қила олиши мумкин. Қилинган амал битта, битта тарихий давр ва вақтда айтилган ва содир этилган хамда амал қилинган, аммо маълум вақт ўтганидан кейин улар хақидаги турли манбаларда, хатто ўша битта манбанинг ўзида ўша амалдан чиқарилган хулоса, хукм ва қарор эса икки хил баён этилган. Шуни ўзи ўша манбаларни асл ва аниқ эканлигига шубха уйғотмайдими. Пайғамбар вафо этганларидан сўнг бу ишларни яна қайтадан бошқачароқ қилиб бажаришлари мумкин эмас-ку. Ёки Пайғамбаримиз тириклик вақтларида Аллох буюрган битта ишни, битта амални, битта гапни аввал бошқача, сўнг маълум вақтдан кейин эса яна бошқачароқ бажарганлар ва айтганларми. Содда қилиб айтганда, "аввал бундай деганлар ва қилганлар, аммо маълум вақтдан кейин эса энди ўшани бошқача айтганлар ва қилган" дейиш билан баробар-ку. Астағфируллоҳ. Мақоладаги бундай тушунтириш Пайғамбаримизга қилинган тухмат эмасми. Битта холат юзасидан чиқарилган бир-бирини инкор этувчи, хатто, бир-бирига маъно ва мазмун жихатидан зид бўлган икки хил хукм ва икки хил қарорни қайси бирига риоя этиш керак. Бу қандай мантиқсизлик бўлди. Агар хадисларни ривоят қилган ровий ўзича талқин қилган хамда уларни оғиздан оғизга ўтиш натижасида маъно ўзгарган дейилса, у холда бу хадислар ва улардаги ривоятларни айни хақиқат ва ишончли эканлигига шубхаларни яна оширади. Ё мен яна тушунмадим-ми. Тушунганлар бўлса, илтимос "дехқонча тилда" тушунтириб юборинглар.




Жавоб:

Мени жавобимга бу киши тушунмабдими? Хўп, тушунмаган бўлса, ўзи савол берсин. Бу узундан узун нарсани мени ёзган матнаг нима алоқаси бор? Бу ердаги саволлар умуман бошқа ва мени жавобим бошқа. Буни аралаштиришни нима кераги бор эди? Мен сўз ўйини қилмадим ва эътиборни ҳам чалғитмадим. Мен саволга жавоб бердим халос. Буни кимдир тушунмаган бўлса, мени саҳифамга кириб, савол берсин. Мен истаган одам билан савол жавобга тайёрман. Ҳамма менга саволлар йўллаши мумкин. Яширин одам эмасман. Менга савол келса, жавоб бераман. Кимдир гап билан баҳс мунозара қиламан деса, мавзусига қараб, унга ҳам тайёрман. Мен бировдан қўрқадиган ва қочадиган одам эмасман. Сизга маслаҳатим, бундайлар билан тортишиб оввора бўлиб юрманг. Қалбида холислик бўлган одам, ўзи ҳақни излаб топади. Аллоҳ ҳидоят қилганни адаштирувчи йўқ. Аллоҳ адаштирганни ҳидоят қилувчи йўқ. Валлоҳу аълам.

Саҳвий


18. 04. 2023
10 views01:24
Ochish/sharhlash
2023-04-18 02:15:20 820 Савол:

Мохира Ортикова
Ming bor tashakkur batafsil tushuntirganingiz uchun. Faqir va miskinlar kimlar va zakotni bir kishiga berish kerakmi yoki ku’pchilikka bu’lib bersa ham bu’ladimi?
Zakot bilan molini poklash ug’irlik va nopok yu’llar bilan boyiganlarga nisbatan qanday tadbiq qilinadi?


Жавоб:

Фақир деб, бир кунлик емиши бўлган кишига айтилади. Мискин деб, уйида бир ҳафталик емиши бор ва қўлида касби бор ва тирикчилиги ўтиб турган ва лекин камбағал кишига айтилади. Закот пулини шу фақирларга ва мискинларга беришлик керак. Бир кишига берса ҳам бўлади ва бўлиб бериш ҳам жоиз. Бўлиб бергани афзалдир. Лекин, бир кишига берилганда, уни нисобга етадиган даражада пул бериш мумкинмас. Доллар ҳисобида, масалан, 85 грамм олтин 4250 доллар дедик. Шу нисобдир. Демак, бир фақир кишига шунча пул бериш жоизмас. Шундан ками жоиздир. Беш ўнтасига бўлиб берса ҳам яхши. Кўпроқ одамни ҳожатини чиқаради.

Ўғирлик, рибо, ароқ сотиб, ва порахўрлик қилиб ва шу каби, ҳаром йўллар билан топилган пуллар ҳаром ҳисобланади. Бунақа пулдан закот берилмайди. Закот берилсада, у пули покланмайди. Бунақа пуллари бор одамлар, тавба қилсалар, пулни эгаларига қайтаришлари лозим бўлади. Эгасига қайтариш имкони йўқ бўлса, унда фақирларга тарқатиб юборишади. Лекин, садақа дейилмайди. Савоб умид қилинмайди. Чунки, ҳаром пулни садақа қилиб, савоб олинмайди. Кимки, ҳаром пулни садақа қилса, савоб бўлади деса, кофир бўлади деган уламолар. Ҳаромлигини билиб туриб олиб, дуо қилган одам ҳам кофир бўлади деганлар.

Сўфи Оллоёрни бир байти бор.

Кишига берса ким, моли ҳароми,
Умид этса савоб, ул марди оми.

Бўлур кофир умид этган ул инсон,
Билиб, олиб дуо қилган ҳам, ул он.


Саҳвий


18. 04. 2023
13 viewsedited  23:15
Ochish/sharhlash
2023-04-18 02:06:05 819 Савол:

Assalomu alaykum. Ukrainada ishlaydigan uzbek yigiti ukraina armiyasiga xizmatga kiribdi. Uzbga qaytsa qamaaladi. Diniy va huquqiy jihatdan bu tug'rimi


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

У йигит Ўзбекистон фуқароси бўлса, ватанга борганида қамалиши мумкин? Чунки, бизнинг қонунларда, бошқа давлатга бориб, Армиясида хизмат қилиш мумкинмас. Лекин, бу жиноят ҳам эмас. Аммо, Украина русга қарши урушаётган учун, ва биздаги ҳукумат Русга тобеълиги учун, бу иш ҳозирча жиноят бўлиши мумкин?!

Рус Армиясига борса, унда қамалмайди. Гарчи, бу ҳам бизнинг қонунга зиддир. Сабаби, Руслар ҳалиям бизнинг катта оғамиз мақомида туришибди.

Диний жиҳатига келсак, бу урушда иштирок этишлик жоизмас. Ҳар иккала томонга ҳам ёрдам бериш ва ёки қарши туриш жоизмас. Сабаби, мусулмон кишилар мабодо, тақозо қилса, Дини учун жанга кирадилар. Бундан бошқа мақсадда уруш ҳаромдир. Масалан, бир миллат улуғлаш ва бировни ерини босиб олиш ва шу каби, тажовузкорлик ва зулм ва шунга ўхшаган урушларда қатнашиш мумкинмас. Лекин, Рус ва Украина урушида, мазлум томон Украинадир. Буни эътироф этамиз. Лекин, уларга ёрдам бериш учун, қўлига қурол олиш ва жонини хатарга қўйиш жоизмас. Негаки, бу уруш биз жон фидо қиладиган урушмас. У ерда ҳозирда, кўплаб мусулмонлар урушяпди. Руслар томонида ҳам, мусулмонлар бор. Булар шу давлатлар фуқароларидир. Улар ўз ватанлари ҳимояси учун, бир бирига қарши қурол кўтариб чиқдилар. Бу ишлари жоиз эмасдир. Яъни, бу иккала давлат асли куфр давлатидир. У ердаги мусулмонлар камчиликни ташкил қиладилар. Бу икки давлат урушида, улар иштирок этмасдан туришлари лозим эди. Ёки, қуролсиз шаклда ёрдамлашишлари лозим эди. Қўлига қурол олиб урушга киришлари нотўғридир. Бу урушда улар бир бирини ўлдириши мумкин? Шунда, мусулмон қонини ноҳақдан тўккан бўлади. Айни шу иш кабира гуноҳдир. Масалан чеченлар украиналик мусулмонни ўлдириши ва ёки, аксинча бўлиши, бу кабира гуноҳдир. Ле5кин, тажовузкор томондагиларни, мусулмон бўлсада, қони ҳалол бўлади, деган қавл ҳам бор. Валлоҳу аълам.

Қолаверса, мусулмон ўлкаларида, куфр зулми остида турган ўлкалар бисёрдир. Уларга ёрдам беришлик ва шу ёрдам беришликда вафот этишлик, бу икки куфр давлати урушидаги вафот этишдан кўра, афзалдир. Лекин, у каби, ерларга боришликни, биздаги қонунчиликка кўра, жиноят деб ҳисобланади. Уларни террорчи дейилади. Буниси террорчи ҳисобланмайди. Мезонлар бузуқдир.


Саҳвий

18. 04. 2023
20 views23:06
Ochish/sharhlash
2023-04-18 01:51:33 818 Савол:

Ассаламу алайкум. Аллоҳ таъало қилаётган ибодатларингизни қабул қилсин. Менга бу дуони ташлашибди. Шундай део қилиш дурустми ва бу дуо саҳиҳми деб?

Расмда сўзлаётган дуо бор. Маъноси шу экан.

" Умар розияллоху анху дедилар: Оллохим мени ахли саодатдан деб китобат килган булсанг шунда собиткадам кил,Агар менга гунох ва бахтсизлик китобат килган булсанг мендан уни учир ва ахли саодатдан килиб куй.Албатта сен хохлаганини учириб ва собит килиб куядиган зотсан вахоланки Уммул китоб сени хузурингдадур"


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Бу Ривоятни санадини ҳасан дейишган экан. Бу ерда диққат қиладиган нуқта шуки, тақдир ўзгарадими йўқми? Мана шу масалада, уламолар орасида ихтилоф бор.


فمنهم من يرى : أن ما كتب لا يتغير مطلقا .

ومنهم من يرى : أن ما يتغير هو ما في أيدي الملائكة ، دون ما كان في اللوح المحفوظ .

ومنهم من يرى : أنه قد يغير الله المكتوب ، سوى الحياة والموت والسعادة والشقاوة .

ومنهم من يرى : أنه لا مانع من أن يغير الله القدر المكتوب مطلقا ، وهذا ينقل عن عمر بن الخطاب رضي الله عنه ، واستظهره القرطبي في "الجامع لأحكام القرآن" (9/329) .

قال شيخ الإسلام في "مجموع الفتاوى" (14/490) :" وَالْجَوَابُ الْمُحَقَّقُ: أَنَّ اللَّهَ يَكْتُبُ لِلْعَبْدِ أَجَلًا فِي صُحُفِ الْمَلَائِكَةِ ، فَإِذَا وَصَلَ رَحِمَهُ ، زَادَ فِي ذَلِكَ الْمَكْتُوبِ ، وَإِنْ عَمِلَ مَا يُوجِبُ النَّقْصَ ، نَقَصَ مِنْ ذَلِكَ الْمَكْتُوبِ



Уламолар орасида, ёзилган нарса, мутлақо ўзгармайди деганлари бор.

Улардан баъзилари, лавҳга ёзилгани ўзгармайди лекин, фаришталар қўлидаги ўзгаради дейишган.

Баъзилари, Аллоҳ тақдирга ёзганини ўзгартиради деган. Фарқи йўқ, ҳаётми ё ўлимми ё бахтли бўлишми ё бахтсиз бўлишми, ўзгаради деганлар.

Баъзилари, Аллоҳ битган қадарни ўзгартиришга монеълик йўқ деганлар. Бу Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинган. Қуртубий буни, «Жомеъул ли аҳкомил қуръон» китобида баён қилган. 9 жилд 329 бет.

Шайхул Ислом Ибн Таймийя «Мажмуатул Фатово» китобида айтади: Тўғри жавоби шуки, Аллоҳ бандани ажалини фаришталар қўлидаги китобига ёзгандир. Агар раҳматига олса, шу китобдаги муддатни узайтиради. Агар умрни камайтирадиган амаллар қилса, шу ердаги ёзилган муддатни камайтиради.


Хулоса: Демак, Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг бу дуоси, қадардаги битик ўзгаради деб, эътиқод қилгани учун айтилган. Кимки, шу каби, эътиқод қилса, бу дуони ўқиши мумкин. Лекин, тақдирдаги битик ўзгармайди деганлар ҳам кўп. Бундай ақида эгалари учун, бу дуони ўқишлиги жоизмас. Мен шахсан тақдир ўзгармайди деб, тушунаман. Шундан келиб чиқиб, бу дуони ўқишга ҳожат йўқ деб биламан. Лекин, тақдирни қандайлиги башардан сир тутилган. Шунинг учун ҳам, хавфу рижода бўламиз. Қўрқамиз ва умид қиламиз. Тўғри йўл шудир. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

18. 04. 2023
17 views22:51
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:02:32 وَلَا يَحْسَبَنَّ ٱلَّذِينَ يَبْخَلُونَ بِمَآ ءَاتَىٰهُمُ ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦ هُوَ خَيْرًا لَّهُم ۖ بَلْ هُوَ شَرٌّ لَّهُمْ ۖ سَيُطَوَّقُونَ مَا بَخِلُواْ بِهِۦ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ ۗ وَلِلَّهِ مِيرَٰثُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۗ وَٱللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ


Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳгадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Оли Имрон сураси 180 оят
Шу оятда, бахиллик қилиб, закотни бермаганлар ўзларига ёмонлик қилаётгани хабари берилди. Бу ёмонлик шу дунёда ҳам ва охиратда ҳам бўлади. Бу оят закотни бермаган бахиллар ҳақидадир.

Мўмин 5кишилар бу масалада тўғри эътиқодда бўлишлари ва закотини ҳаққини ўтаб боришлари шартдир. Намоз ва рўза ва закот ва қодир бўлса Ҳаж қилиш, булар имон билан бирга, ислом асосидир. Дин асосидир. Буларсиз киши диндор бўлмайди. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

17. 04. 2023
33 views12:02
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:02:32 817 Савол:

Мохира Ортикова
Assalomu alaykum, javob uchun katta rahmat. Aytaylik men halol ishlab topgan pulimdan, kelajakda bolalarimni uqishi uchun 20000$ yigib quydim. Nima uchun bundan zakot tulab halol qilishim kerak?


Жавоб:

Мантиқли савол. Оддий, одамлар учун тушунарли савол.


Мисол учун қуйидаги фактларга қаранг.
Бу интернетдан олинди.
Цена унции золота в США составляет 2,008.03 Американский доллар за унцию, цена за грамм золота составляет
64.57 за грамм 24К,
59.19 за грамм 22К,
56.50 за грамм 21К и
48.43 за грамм 18К.

Унции это Мера аптекарского веса, равная 29,8 г.

Шу юқоридаги ўлчовда айтилганки,

24 каратли олтин грами 64 доллар.
22 каратлиси грами 59 доллар
21 каратлиси бир грами 56 доллар
18 каратлиси грами 18 доллар

Нисобни бу каратларни қайси биридан олинсада фарқи йўқ. Лекин, энг пастидан олган афзал. Шунга кўра, 48 доллар бир грамм олтин. Шуни тахминан 50 деб олсакда, 85 грамм олтин қанча бўлишини ҳисобласак.

10 грами 500 доллар.
20 грами 1000 доллар.
80 грами 4 минг доллар.
85 грами 4250 доллар.

Агар сизда 4250 доллар бўлса, ёки ундан кўп бўлса, шу пул бир йилда шу миқдордан камайиб кетмаса, сизга закот фарз бўлади. Саволга келсак, Сизда 20 минг доллар бўлса, ва бу пул бир йилдан бери, шундан камаймасдан турган бўлса, сиз моли нисобга етган бой одам ҳисобланасиз ва сизга закот фарз бўлади. Закотни 40дан бир миқдорда чиқарасиз. Қирқ минг доллар бўлса, минг доллар закот берасиз. 20 минг бўлса, беш юз доллар закотга берасиз.

Шу ҳалол ишлаб топган ва йиғиб қўйган пулдан закотни бериш керак. Шунда, закотдан қолган қисми ҳалол дейилади. Закоти берилмаса, шу пулни ҳаммаси тўла ҳаромга айланади. Уни сиз ҳалол ишлаб топгансиз. Лекин, шу ҳалол пул закоти берилмаса, ҳаром бўлади.

Чунки, динимизда, пул ва мол давлатни Аллоҳ берган деб эътиқод қилинади. Ўзимиз ишлаб топган пулларни Аллоҳ бизга у бу сабаб берган пул деб эътиқод қилинади. Энди шу пулдан закот беришни Аллоҳ буюради. Қирқдан бирини беришга буюради. Ким шуни бермаса, фарзни тарк қилиб, у кабира гуноҳ қилган бўлади ва моли ҳаром бўлади ва барака бўлмайди. Дунё ва охиратда зарар кўради. Кимки, пулни Мен ўзим топдим. Аллоҳ бермади деб, эътиқод қилса, у кофир бўлади. Қуръонда шунақа одамлар мисоли келтирилган.
Улардан бири ер юзидаги энг бой одам бўлган Қорун деган кимса шундай деган:
Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир» Қасас сураси 78 ояти


Аллоҳ таоло баъзи одамга мол-давлат, илм, куч-қувват, обрў эътибор ё бошқа бирон неъмат то этган бўлса, ўша неъмат устида туриб, уни ато этган зотни, Аллоҳни унутишади, ушбу неъматнинг ҳақиқий эгасини унутиб, бунга мен ўзим эришганман деб қолади. Шайтони унга ушбу неъматларга, фақат ўз қобилияти ва ақлу фаросати туфайли эришганларини уқтиради, ва Қорунга ўхшаб қолишади.

Ҳақиқат шуки:

Сизларга берилган барча ноз-неъматлар ёлғиз Аллоҳдандир

Наҳл сураси 53 оят


Имонли кишилар ҳар бир ишни Аллоҳдан деб тушунадилар. Биз ишлаб пулни ҳалол топишга буюрилдик. Лекин, пулни кўп ё кам топишлик Аллоҳнинг қадаридандир. Кимдир ишлаб тополмаслиги мумкин. Кимдир ишламасдан бойиб кетиши мумкин. Лекин, ишлаб ҳалол топишга буюрилдик. Шу топган пулдан закот беришга буюрилдик. Бунда бизда ихтиёр йўқ. Закотни фарзлигини инкор қилган одам кофир бўлади. Унинг намоз ўқигани ҳам бефойда бўлади. Закотни бермаган одам, намоз ўқиса ҳам, саҳобалар иттифоқи билан, Мусулмон одам ҳисобланмайди.

Қуръонда закотни, молни покловчи экани баён қилдинди.

Аллоҳу Субҳонаҳу ва таоло, Муҳаммад алайҳиссаломга,

خُذْ مِنْ أَمْوَٰلِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِم بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ ۖ إِنَّ صَلَوٰتَكَ سَكَنٌ لَّهُمْ ۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

Тавба сураси 103 оят

Уларнинг молларидан садақот олинг, Эй Муҳаммад алайҳиссалом. У садақот, уларни поклайди. Ва озода қилади, деб буюрди.

Закотни бермай юрганларга, бу ишлари фойда эмаслиги алоҳида уқтирилди.
22 views12:02
Ochish/sharhlash
2023-04-17 05:52:01 816 Савол:
Мохира Ортикова
Nisob nima va moli nisobga yetishi nimani bildiradi?
Жавоб
Агар сизда 85 грамм олтин сотиб олишга етадиган (ёки ундан ортиқ) пул бўлса, бу пул бир йил ичида, шундан камайиб кетмаса, шу нисобга етган ҳисобланади. Шу пулдан қирқдан бир қисмини закот учун деб, ажратиб олиб, фақир ва мискинларга садақа қиласиз. АҚШ долларида, 85 грамм олтин, қанча доллар бўлади? Шуни, сотиб олишга сизни уйдаги пуллар етадими? Етса, демак, сиз шуни, қирқдан бир қисмини закот қилиб берасиз. Нақд пулдан ташқари, ҳисоб қилганда, сотиш учун турган моллар ҳам, пулга чақилади. Бу энди, уйида сотиш учун нарса сақлаб қўйган одамларга тегишли гап. Қўй, мол ва туялар бўлса, уларни алоҳида нисоби бор.
Менимча, сизда қўй ва мол йўқ. Шунга бунга батафсил тўхталмадим. Пулни нисоби, шу 85 грамм олтиндир. Яшаб турган уйга ва машинага ва уйда ишлатиб турган анжомларга закот йўқ. Закот фақат савдо молларига ва дастомя қилиб турган пулдадир. Яъни, ортиқча турган пулдадир. Бировга қарз берган бўлсангиз, уни ҳам ҳисоб китобда қўшиб санашлик керак. Шу ортиқча пулларни тўплаб, қўшиб санаб, 40дан бир қисмини закот деб ажратасиз. Ҳақдор одамга берасиз. Бу Исломдаги бешта асосий фарздан биридир. Закоти берилган мол ҳалол ва баракоатли бўлади. Закоти берилмаган мол ҳаммаси ҳаромга айланади. Закот дегани покловчи деганидир. Яъни, шу қолган пулни поклаб беради. Ҳалол қилиб беради. Валлоҳу аълам.
Саҳвий
17. 04. 2023
26 views02:52
Ochish/sharhlash
2023-04-17 05:51:42 815 Савол:
Abdulloh Ğariyb
imom Buxoriy rohimahulloh aytganlar " kim iymon soʻz va qalb desa hech narsa olmadim , kim iymon soʻz, qalb va amal desa shulardan oldim"
Rosululloh sollallohu alayhi va sallam " buniyal islama ala hamsun..." dedilar va Islom 5ta farzning ustiga qurildi , toki birta farzi ( sababsiz (ikrohsiz) ) tark boʻlsa u Islom emas, xuddiki taxoratning birta farzi tark boʻlsa taxorat boʻlmaganidek.
Fiqihda ilmiyizga tasanno, irjoga moyilligiyiz koʻp sezilyabti...
Жавоб:
Бу масалад мен улкан уламоларга эргашганман. Мени муржиалигимга келсак, балким бу ҳақдир. Шу маънодаки, мен мағфират рижо қилувчиман. Бунга шубҳам йўқ. Бенамозни ҳукмига келсак, уламолар сўзига қаранг.
Ибн Қайюм айтади:
فقد اتفق العلماء على كفر من ترك الصلاة جحودا لها. واختلفوا فيمن أقر بوجوبها ثم تركها تكاسلا. فذهب الأمام أبو حنيفة رحمه الله إلى أنه لا يكفر، وأنه يحبس حتى يصلي. وذهب الإمامان: مالك والشافعي رحمهما الله إلى أنه لا يكفر ولكن يقتل حدا ما لم يصل. والمشهور من مذهب الإمام أحمد رحمه الله أنه يكفر ويقتل ردة، وهذا هو المنقول عن أصحاب النبي صلى الله عليه وسلم ،
...................
حكم تارك الصلاة عمدا
لا يختلف المسلمون أن ترك الصلاة المفروضة عمدا من اعظم الذنوب وأكبر الكبائر وأن اثمه ثم الله أعظم من إثم قتل النفس وأخذ الأموال ومن إثم الزنا والسرقة وشرب الخمر وأنه متعرض لعقوبة الله وسخطه وخزيه في الدنيا والآخرة ثم اختلفوا في قتله وفي كيفية قتله وفي كفره.
.........................
أما من تركها تهاونًا وكسلًا وهو يعلم أنها واجبة؛ فهذا فيه خلاف بين أهل العلم، منهم من كفره كفرًا أكبر، وقال: إنه يخرج من الإسلام ويكون مرتدًا، كمن جحد وجوبها، لا يغسل ولا يصلى عليه إذا مات، ولا يدفن مع المسلمين، ولا يرثه المسلمون من الأقارب؛ لقوله ﷺ في الحديث الصحيح: بين الرجل وبين الكفر والشرك ترك الصلاة
........................
Ибн Боз айтади:
وقال ابن شهاب الزهري وسعيد بن المسيب وعمر بن عبد العزيز وابو حنيفة وداود بن علي والمزاني يحبس حتى يموت أو يتوب ولا يقتل واحتج لهذا المذهب بما رواه أبو هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «امرت أن اقاتل الناس حتى يقولوا لا إله إلا الله فإذا قالوها عصموا مني دماءهم وأموالهم إلا بحقها» رواه البخاري.
................
وقال آخرون من أهل العلم: إنه لا يكفر بذلك كفر أكبر، بل كفر أصغر؛ لأنه موحد يشهد أن لا إله إلا الله وأن محمدًا رسول الله، ويؤمن بأنها فريضة عليه، وجعلوها كالزكاة والصيام والحج، لا يكفر من تركها، وإنما هو عاصي، وأتى جريمة عظيمة، ولكنه لا يكفر بذلك.
.......................
Ислом савол ва жавоб сайтидан:
وقال جمهور العلماء إن جحد وجوبها فهو كافر مرتد عن دين الإسلام، وإن لم يجحد وجوبها لكنه تركها كسلاً مثلاً فهو مرتكب كبيرة غير أنه لا يخرج بها من ملة الإسلام وتجب استتابته ثلاثة أيام فإن تاب فالحمد لله وإلا قتل حداً لا كفراً ، وعلى هذا يغسل ويكفن ويصلى عليه ويدعى له بالمغفرة والرحمة ويدفن في مقابر المسلمين ويرث ويورث ، وبالجملة تجري عليه أحكام المسلمين العصاة حياً وميتاً .
Бу матнларни ўзбекчасини ёзмадим. Бу хоссатан сизга жавобан ва бошқа арабчани биладиганлар учундир. Менинг бу масаладги қарашларим, жумҳурга тобеъ суратдадир. Валлоҳу аълам.
Саҳвий
17. 04. 2023
22 views02:51
Ochish/sharhlash
2023-04-17 05:03:48 814 Савол:

Референдумда қатнашиш мумкинми ё мумкинмасми?

Жавоб:

Шу йил, 30 апрелда Ўзбекистонда, Конституцияга ўзгаришлар киритишни бўйича, ўтказилиши кутилаётган референдумда қатнашишни сўраётган бўлсангиз, бу мумкин эмас. Сабаби қуйидагилардир.

Референдум дегани, бир маслаҳат деганидир. Халқ билан маслаҳатлашиб олишликдир. Бизда бу механизм умуман ишламайди. Халқ ҳам буни тушунмайди. Одамлардан у ё бу масалада фикрини олиш, шуни қилишга розимисз ёки қаршимисиз? Каби, савол беришликдир. Шу саволни жавобига қараб, ҳукумат қарор чиқаради. Халқ кўпчилиги розимиз деса, шу иш қилинади. Норозимиз деса, бу иш қилинмайди. Буни умумхалқ референдуми деб номланади. Бизда, демократия йўқ. Сайловлар сохта. Демак, бу референдум ҳам сохталикдан бошқа нарсамас.

Қолаверса, Конституцияга қандай ўзгаришлар киритилмоқда? Шунисига диққат қилиш муҳимдир. Бу ўзгаришлар киритишликдан мақсад, ҳозирги Президентнинг икки муддатлик ваколати тугаганидан кейин, яна қайта сайланишга йўл очишлик учундир. Бош асосий сабаб шу. Бошқа моддаларга киритилаётган ўзгаришлар номига ва хўжа кўрсингадир. Мақсад, Мирзиёевни бу икки муддати ҳисобга олинмасдан, яна икки муддатга сайлана олишидир. Мақсад, номига бўлсада. Уни яна узоқ муддатга курсида қолдиришликдир.

Буларнинг иккиюзламачилиги шундаки, шу Конституциядаги бир киши икки муддатдан ортиқ сайлана олмайди деган моддани ўзгартирмасдан қолдиришади. Кейин, учинчи ва тўртинчи марта сайланишлари учун, турли хил йўллар билан Конститцияга ўзгаришлар киритиб, ўлгунга қадар ўтиришни таъминлайдилар. ИАК шунақа қилиб, ўлгунча ўтирди. Мирзиёев ҳам, ўлгунча ўтирмоқчи. Бор гап шу халос.

Бу референдуми хўжа кўрсин учундир. Чет элдагиларга, мана биз халқ иродаси билан Конституцияга ўзгариш киритдик. Ва шу билан Мирзиёевни олдинги икки муддати ҳам бекор бўлди. У яна ўз номзодини қўйишга ҳақли дейиш учундир. Ундан кўра, Президент бўлган одам, то ўлгунча ўтиради, деб, ёзсалар, мантиқлироқ бўларди. Бунча овворагарчиликка ҳожат қолмасди. Булар мунофиқлик қилишмоқда.

Клонституцияни гўёки, Жаҳон стандартига мослаб ёзишган. Лекин,у амалда бажарилмайди. Ким Президент бўлса, икки муддат ўтиради. Кейин, яна ўтириши учун, Конституцияга ўзгариш киритади. Гўёки, бу ўзгаришни халқ талаб қилгандек гапиришади. Халқни эса, бу Конституция билан иши йўқ. Булар бари майнавозчиликдан бошқа нарсамас.

Мусулмонлар агар ҳалол референдум бўлса, унда иштирок этишлари ва ўз фикрини айтишлари жоиздир. Ҳатто, вожиб ҳам бўлади. Қарзовий, Мисрдаги Конституцияга Мурсий томонидан ўзгариш киритилган референдумда қатнашишни вожиб деб, фатво берганди. Айни вақтда, у Мурсийни ағдариб, ўрнига келган диктатор Сисини қайтадан Конституцияга ўзгариш киритишини қоралади ва унда иштирок этишликни ҳаром деб фатво берди. Демак, гуноҳ ва маъсиятга нисбатан референдум бўлса, унда қатнашиш ҳаромдир. Яхшиликка ва адолатга нисбатан ўзгариш бўладиган бўлса, унда қатнашитш вожибдир. Зеро, мусулмонларга доимо ҳаромга ва маъсиятга ва гуноҳ ишларга ёрдам бериши ҳаром қилинган. Яхшиликка ва адолатга кўмаклашиши вожиб қилинган.

وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۖ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир.

Моида сураси 2 оят

Шу оят бунга далилдир.

Биздаги ўзгариш, яхшилик ва адолат учунмас. Мирзиёевни ўлгунга қадар, курсида ўтириши учундир. Бунга кўмаклашишлик ва референдумида қатнашишлик жоиз эмас. Ёки, қатнашганда ҳам, унга қаршиман деб, айтишлик вожибдир. Чунки, булар бари сохталик ва майнавозчиликдир. Бунақа масзаравозликка ёрдам беришлик, жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.



Саҳвий

17. 04. 2023
40 views02:03
Ochish/sharhlash
2023-04-17 04:36:00 813 Савол:

Ассалому алейкум
Ота боласига ёки қизига закот пулини берса бўладими? Боласи толиби илм бўлса?!
Боласи отасига ва онасига закот пулини берса бўладими?


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу



Шу саволга қайта қайта жавоб бераяпман. Отаси закотни, вояга етмаган қарамоғидаги боласига ва қизига бериши мумкинмас. Улар толиби илм бўлсада мумкинмас. Чунки, уларни нафақаси отага вожибдир. Боласи ҳам, ота онасига бериши мумкинмас. Чунки, уларни нафақаси болага вожибдир. Закот пули, нафақи вожиб бўлган кишиларга берилмайди. Эри закотни хотинига бериши мумкинмас. Чунки, уни нафақаси эрга вожибдир. Лекин, аёли бой бўлса, эри фақир бўлса, эрига бериши мумкин. Чунки, эрни нафақаси аёлга вожиб эмасдир. Валлоҳу аълам. Закотни нақаси вожиб бўлмаган қариндошларга беришлик керак. Ёки, бегонага ҳам берса бўлади. Фақир ё мискин бўлиши шартдир.


Саҳвий

17. 04. 2023
17 viewsedited  01:36
Ochish/sharhlash