Get Mystery Box with random crypto!

Radioblog Sahwii

Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii R
Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii
Kanal manzili: @radioblogsahwi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-04-20 03:20:10 835 Савол:

Давлат талабига кўра, ҳарбий хизматга бориш ҳукми қандай?

Жавоб:

Юқорида, солиқ ва паспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тўхталиб ўтдик. Ҳарбий хизмат масаласи ҳам, шулардан биридир. Булар бари замонавий давлатчилик ташкил топганидан кейин пайдо бўлган, замонавий ҳуқуқ ва мажбуриятлардир. БМТ ташкил топганидан кейин, халқаро ҳамжамият учун мажбурий бўлган қатор халқаро қонунлар ишлаб чиқилди. Булардан бири шу фуқаролик ҳақидаги БМТ конвециясидир. Шунингдек, фуқаролиги йўқ шахсларнинг ҳақ ҳуқуқларини белгиловчи конвенциялар ҳам қабул қилинган. Шу юқорида айтилган солиқ тўлаш ва қонунларига амал қил каби, фуқароларнинг давлат олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари барчаси, БМТ қабул қилган конвенцияларда ўз аксини топгандир. Шунингдек, булар бари. Давлатларнинг конституцияларида ҳам, акс этгандир. Ислом ҳукми юриб турган пайтда, бу масалаларга доир Исломий фиқҳий асосларга кўра, ҳукмлар бериларди. Лекин, ўтган аср бошидан бери, дунёда тан олинган Исломий давлат йўқ. Миллий исломий давлатлар бор. Булар ҳам, замонавий қонунларга кўра яшайдилар. БМТ ташкил топгач, булар бариси, шу халқаро ҳужжатларни ўз давлатларида ижросини таъминлашга мажбур бўлишди. БМТ қонунларига кўра, фуқаролик ҳақ ҳуқуқлари ва диний ҳақ ҳуқуқлар ва ҳаказо масалаларда, тенглик шарт қилинади. Булар асосида бири биридан устун ё кам бўлиши мумкинмасдир.
Бу халқаро қабул қилинган норма бўлиб, замонавий Ислом Фақиҳлари дунё ҳамжамияти қабул қилган ҳужжатларни, ўзаро келишув асосига бўлганлиги учун, унга амал қилишлик барчага баробар вожиб дейишади. Бунга кўра, қадимги фиқҳий асослар ўз кучини йўқотган бўлади. Масалан зиммийларга тегишли қадимдаги мавжуд ҳукмлар бугун амалда ўз кучини йўқотгандир. Негаки, мусулмон ўлкадаги насроний ҳам, шу мусулмон билан бир ҳуқуқга эгадир. Бунга сабаб, куфр диёрида яшовчи мусулмон ҳам, шу ердаги насроний билан бир хил ҳуқуқга эгадир. Бу ерда, улар бизга қилган муомилани, айнисини уларга қилинади. Бу асос фиқҳда бордир.
Шундан келиб чиқиб, эски Исломий фиқҳдаги қатор аҳкомлар қулларга тегишли ва чўриларга тегишли ва урушда асир тушганларни қул қилиб олиш ва чўри қилиш каби, қадимги дунё мезонидаги, халқаро майдонда жорий бўлиб турган тартиб ва қойидалар, бугун ўз кучини йўқотган ҳисобланади. Бугун бу фиқҳий асосда ҳукмлар чиқарилмайди. Чунки, диний ва миллий асосга кўра, имтиёз беришлик, бугун бутун дунёда йўқ қилинган. Гарчи, бу амалда ҳар доим ҳам ишламасада, қонунларга кўра, шундайдир. Булар бари, бугунги вазиятга мос ва мувофиқ, фиқҳий ечимлар беришни тақозо қиладигшан масалалардир. Ҳарбий хизматга боришлик ҳам шулардан биридир. Бу фуқаронинг шу ўзи мансуб давлат олдидаги бурчи ҳисобланади. Бу ерда қатор мураккабликлар мавжуддир.
19 views00:20
Ochish/sharhlash
2023-04-20 00:39:33 834 Савол:

Давлатга солиқ тўлаш ҳукми қандай?

Жавоб:

Исломда 40 дан 1 % солиқ қилиб берилади. Бунга закот дейилади. Шу ҳар йили бериладиган закотни, мол ва қўй ва туялардан берилса, давлатга берилади. Пул бўлса, фақир ва мискинларга бериб қўйилаверади. Деҳқончиликдан бериладиган закотлар ушр ёки нисф ушр дейилади. Уни ҳам, фақир ва мискинларга бериб қўйилади. Давлат аралашмайди.
Давлат томонидан солинадиган солиқ тури, мусулмонларга шу мол қўй ва туядан закот ва мусулмон бўлмаганларга (қадимда зиммий дейилган) жизъя солиғи солинган. Жизъянинг миқдори, шу насроний топган молидан ўндан бир қисми солиққа олинган. Бу ҳам ушр дейилади. Лекин, ароқ сотиб топган пулидан ёки, чўчқа боқиб топган пулидан солиқ олинмайди. Аммо, буларни боқишдан ва ичишдан уларни маън қилинмайди. Шу нарсаларига зиён етса, давлат бунга масъул эмас. Ўғирлаб кетилса, ўғрини излаб, топиб молини эгасига қайтарилмайди. Чунки, чўчқалар ва шу каби, ҳаром қилинган нарсалардан солиқ тўланмайди. Ва шу учун улар давлат ҳимоясида бўлмайди. Бу қадимги фиқҳий қойидалардир. Замонавий давлатларда, солиқни турлари кўп. Ойликдан ойма ой ушлаб қоладиган шаклда олишади. Фуқаронинг топган бойлигидан олинадиган солиқ миқдори, буларда, жуда кўп. Швецияда солиқ ойликни 30% ни ташкил этади. Бу давлат ижтимоий давлат ҳисобланади. Боғчалар, мактаблар ва шифохонада даволанишлар бепулдир. АҚШ каби, капиталистлар мамлакатида, солиқ камроқ олинади. Лекин, ҳамма нарса пуллик.

Фуқаролик мажбурияти ва шартлари бобида айтиб ўтилганидек, бугун бирорта давлатга мансуб бўлган шахс, ўз зиммасига уни паспортини олишлик билан қатор мажбуриятларни олади. Бу асосан, солиқ тўлаш ва ҳарбий хизматга зарур бўлганида боришлик ва қонунларига бўйсунишликдир. Бу учта шарт эвазига, бир киши бир давлатга тобеъ бўлади. Паспорт олади. Ва шу билан унинг зиммасига, шу келишувдаги шартларни бажариш мажбурияти тушади. Замонавий фақиҳлар буни шахс ва давлат ўртасидаги келишув ёки шартнома деб ҳисоблашган. Шартномага эса, кофир билан бўлсада, вафо қилинади. Шунга кўра, бугун дунёдаги барча мусулмонлар қайси давлатда яшашидан қатъий назар, ўз давлатларига солиқ тўлашади. Бу мажбурийдир. Солиқдан бўйинтовлаш жиноятдир. Қонунларга кўра, жазоланади. Шариатда эса, бу камида шартномани бузган ҳисобланади. Бу ерда муаммо шундаки, Исломий ҳукм юриб турган давлат йўқ ҳисоби. (Саудияда қисман бор. Афғонистонда ҳам шундай) Шундай давлатда яшашга мажбур эканмиз, демак, солиқларни тўлашга ҳам мажбурмиз. Бу солиқлардан ташқари, мусулмон кишилар зиммасида закот ва ушр солиғи туради. Уни ҳам, моли нисобга етган кишиларга, ва деҳқончиликдан ҳосил олганларга, адо қилишлиги фарздир. Давлатга тўланадиган солиқларни ҳам, юқоридаги шартномага вафо тариқасида тўлаб борилади. Буни тўламаслик жиноят ва тўламагани учун, жазога тортилиши мумкин. Икки зарардан енгилини олишлик қойидаси ҳам, шу ерда ишлайди. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

19. 04. 2023
22 views21:39
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:41:02 833 Савол:

ИШИД тарафдорлари ҳалиям кўп экан. Туркияда юришибди. Яна ИШИД қайтишини кутишяпди экан. Шунга муносабатингиз.

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

ИШИД пайдо бўлганидан то йўқ бўлгунга қадар, ўта тажовузкор ва ашаддий қонхўр тоифа эканлигини кўп бора намоён этди. ИШИД қилган ишлари ўша пайтда интернетда тарқалган ва мен ҳам кўрганман. ИШИД дунёга қарши уруш очди. Ўзини имконига қарамасдан босар тусарини билмасдан ҳовлиқиб кетди. Уламолар насиҳатига қулоқ солмади. Қуйида унга қилинган мурожат матни бор. Бу ҳужжатда, улар қилган хатолар санаб ўтилган. 24 та катта хатоси зикр қилинади. Бу жуда муҳим ҳужжатдир.

https://siyosat.wordpress.com/2014/11/16/%d0%b4%d1%83%d0%bd%d1%91-%d1%83%d0%bb%d0%b0%d0%bc%d0%be%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d0%b3-%d0%b1%d0%b0%d2%93%d0%b4%d0%be%d0%b4%d0%b8%d0%b9%d0%b3%d0%b0-%d0%be%d1%87%d0%b8%d2%9b-%d1%85/


ИШИДни кимдир ҳалиям яхши кўрса, бу уни иши. Биз уни китобу суннат асосида ёмон кўрамиз. Ҳаддидан ошган тажовузкор ва такфирчи золим жамоа деб биламиз. Лекин, уларга ўхшаб, такфирчилик қилиб, уларни кофир демаймиз. Улар ўта тажовузкор ва ашаддий қаттол бўлган бир тоифа сифатида тарихда қолдилар. Улар пайдо бўлганидан то тугаб битгунга қадар, фақат мусулмонлар қонини тўкдилар. Тинмасдан одамлар юрагига қўрқув ва даҳшат солдилар. Исломни жумла жаҳонга ёмон қилиб кўрсатдилар. Ваҳолонки, Ислом улардан покдир. Оламга раҳмат бўлиб келган динни, каллакесарлар ва қонхўр жаллодлар тўдаси, дини каби қилиб, кўрсатдилар. Уларнинг думи бўлган, Хуросон қаноти деган, тоифага мансуб (эски ЎИҲ) бугун Толибон орасида фитна тарқатиб юрибди. Тинмасдан у бу ерни портлатмоқда. Булар ислом роламига раҳна солувчи ва фитна тарқатувчи хаворижийларга ўхшаган бир тоифадир. Лекин, куфрга ҳукм қилинмаган. Ораларида, кофир бўлганлари ҳам оз бўлмаса керак? Валлоҳу аълам. Шунингдек, буларни холис гуруҳ деб, адашиб сафига кириб қолган холис мусулмонлар ҳам кўп бўлган. Ҳаммаси ўтиб кетдилар. Қиёматда ҳаммаси ниятига мувофиқ ҳисоб китоб қилинади. Валлоҳу аълам. Бу тоифа фитнаси, юз минглаб мусулмонларга салбий таъсир кўрсатди. Буларнинг оила ва фарзандлари ҳалигача асирликда ушлаб турилибди. 21 асрдаги энг катта фитнани шулар қилишди. Булар фитнаси асорати юз йилга татийдиган бўлди. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

19. 04. 2023
35 views11:41
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:32:53 832 Савол:


Ассалому алайкум
Рўза 29 кун бўладими?

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу


صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فإنْ غُبِّيَ علَيْكُم فأكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلَاثِينَ.
الراوي : أبو هريرة | المحدث : البخاري | المصدر : صحيح البخاري
الصفحة أو الرقم: 1909 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]
التخريج : أخرجه البخاري (1909)، ومسلم (1081)

Рўза ойи баъзан 29 ва баъзан 30 кун бўлади. Доим 30 кун бўлмайди. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: ойни кўриб рўзани тутинглар ва ойни кўриб очинглар. Агар ой кўринмаса, Шаъбонни ўттизга тўлдиринглар.

Бухорий ва Муслим ривояти

Муҳадлдислар саҳиҳ деганлар


Бу ҳадисда, рамазон ойи бошланиши ва тугаши белгилаб берилди. Шаъбон 29 кун бўлиши мумкинлигини ва ўттиз кун ҳам бўлиши мумкинлигини тушунамиз. Лекин, уни 29 кун бўладими ё 30 кунми, то ойни кўрмагунча билиш имконсиздир. Олдиндан тахминан айтиш имконсиздир. Шунга 29 кечада ойга қаралади. Рамазон ҳилоли кўринса, рўза бошланади. Шу билан то 29 рамазонгача давом этади. Кейин, Шаввол ойи кўринса, рўза очилади ва хайит бўлади. Ой кўринмаса, яна бир кун рўза тутилади. Унда рамазон ўттиз кун бўлади. Шаъбон ўттиз бўлиши ва рамазон 29 бўлиши мумкин. Ёки, аксинча, бўлиши ҳам мумкин.

Ибн Боз айтади:

فلا يجوز لأحد أن يحكم رأيه ويقول: عن الشهر دائمًا يكون ثلاثين؛ لأن هذا القول مصادم ومخالف للأحاديث الصحيحة الثابتة عن رسول الله ﷺ كما أنه مخالف لإجماع المسلمين، فإن العلماء قد أجمعوا قاطبة على أن الشهر يكون تسعًا وعشرين ويكون ثلاثين

Ҳеч кимга ўзича рамазон ўттиз кун бўлади деб, ҳукм чиқариши жоиз эмасдир. Бу сўзи саҳиҳ ҳадисларга ва уммат ижмоъсига хилофдир. Уламолар рамазон ойи 29 кун ва 30 кун ҳам бўлиши мумкинлигига ижмоъ қилишган.

Баъзи ерларда доим 30 кунлик рўза тутилади. Календарлари олдиндан рўзани 30 кун қилиб белгилаб беради. Бу тўғримас. Буни олдиндан белгилаш хатодир. Агар хайит кунини олдиндан билиш учун, бир кун белгилаб қўйиб, рўзани 30 кунлик қилиб, календар чиқарилса, у куни тасодифан хайитга тўғри келиши ҳам мумкин. Баъзан тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Ўзбекистонда рўза доим 30 кунга ҳисобланади. Лекин, дунёда олдиндан белгилаб қўймасдан, ойга қараб, 29 кунда тугатишлари ҳам мумкин. Ана шунда, ҳамма хайит қилиб юрганида, бизда рўза тутиб юришади. Ваҳолонки, хайит куни рўза тутишдан қайтарилдик. Шунинг учун, ойга қараб тутиш ва ойга қараб очиш керак. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

19. 04. 2023
52 views11:32
Ochish/sharhlash
2023-04-19 03:45:58 831 Савол:

Паспорт олишга динимиз қандай қарайди?


Жавоб:

823 саволга жавобда бу масалага ҳам тааллуқли жавоб берилган. Паспорт бу шахснинг у ё бу давлатга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатдир. Унинг мазмун моҳияти шу халос. Бу билан бугунги замонавий давлатлар ўз фуқароларини бошқасидан ажратиб оладилар. Шунингдек, шуни кўрсатиш эвазига, учоққа чиқиш ва бошқа давлатга киришга рухсат берилади. Паспортни олиш олмаслик, аслида мубоҳ масала. Уни олиш шарт ҳам эмасва ҳаром ҳам эмас. Олмаслик ҳам гуноҳ ҳам эмас ва олган савоб ҳам эмас. Бу ерда, у дунёвий эҳтиёж учун зарурат ҳисобига киради. Усиз бир ерга бориш имкони йўқ. Шунинг учун уни олишлик керак. Буни олган ва олмаган одамнинг имони зиёда ёки кам бўлиб қолмайди. Бу олган билан фахрланадиган нарса ҳам эмас. Олмаган билан бир ери камайиб ҳам қоладиган нарсамас. Сафар қилиш учун зарурий эҳтиёж. Шу асосда, давлат органлари ва банклар шахсни кимлигини тасдиқлашади. Шу асосда муносабат ўрнатишади. Замонавий давлатчиликда зарурат юзасидан пайдо қилинган бир ҳужжат халос. Қадимда бу нарса бўлмаган. Ислом диёрида ҳам, куфр диёрида ҳам бўлмагани аниқ. Булар бугунги дунёдаги ривожланиш ўсган сари, одамлар кўпайган сари, уларни умумий суратда назорат қилиб туриш учун, сафар қилганида ўз шахсини тасдиқлаши учун, чиқарилган бир ҳужжатдир. Давлатига қараб, паспортнинг қадри қиммати ҳам турлича бўлади. Бу энди, давлатлараро муносабатларга боғлиқ нарсадир. Паспортда баъзи давлатларда миллати ёзилмайди. Баъзиларида жинси ҳам ёзилмайди. Баъзиларида булар бари ёзилади. СССР давлатида, паспорт ҳаммага берилмаган. Кейинроқ, ҳаммага беришлик бошланган. Аввалги пайтларда паспортларга шахснинг ижтимоий келиб чиқишини англатувчи ишчи, деҳқон, каби терминлар ҳам қўлланилган. Бундан ташқари, баъзи давлатларда, паспортига шахснинг мақоми ва диний қарашлари ҳам ёзиб қўйилган. Бугунга келиб, ижтимоий табақаси ва касби ёзилмайди. Яшаш жойи ва исми шарифи ёзилади халос. Паспорт маълум бир давлатга мансублик белгисидир. Баъзи, (демократик бўлмаган) давлатларда эса, жамият учун устувор ғоялар бўлади. Бундан келиб чиқиб, уни қайсидир маънода, маълум бир ғояни тарафдори ҳам деб тушуниш мумкин. Совет шоири Маяковсийни шеърида

Кўринг, ҳавас қилинг, гражданиман,
Мен улуғ, советлар мамлакатини.

Деган байти бор эди. Бу билан у паспортни ғоявий қурол сифатида талқин қилганди. Лекин, ҳозирги даврга келиб, паспортлар ғояга хизмат қилмай қўйди.
Шуниси тўғрироқдир. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

18. 04. 2023
38 views00:45
Ochish/sharhlash
2023-04-19 02:50:55 830 Савол:

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Ака Кабир яхшимисиз бормисиз бир саволим бор. Рамазон рузасини асирликда тутаолмаганлар фидя берса хам жоиз буладими (масалан 10 йиллаб камокда утирганларни назарда тутдим)

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Рамазон рўзасини ўз вақтида узрли сабабларга кўра тутолмаган кишиларга, кунига кун санаб тутиб беришлари фарздир. Бу узрли кишилар учундир. Ўн йиллаб қамоқда ўтирганлар ҳам, ҳозир соғлиги кўтарса, қиш кунларида, ўзига енгил ва қулай вақтларда, ҳар йили икки ой ё уч ой тутиб, уч тўрт йилда адо қиладилар. Бу қазо рўза дейилади. Буни каффорати тутиб беришликдир. Тутишликда, кун санаб тутиш афзал. Масалан бир ҳафта тутиб, икки кун очиқ бўлиб, яна бир ҳафта тутиши мумкин. Хуллас, бир ойга тўлдирса, 10 йиллик қазосидан бир ойни олиб ташлайди. 9 ойи қолади. Шундай қилиб, яна бир ой тутиб берса, 8 қолади. Шарти шуки, хайит кунларида тутмайди. Энди агар соғлигига тўғри келмаса, ҳозир қандайдир касали бўлсаю, рўза тутишга тўғри келмаса, ва бу касал тузалмайдиган бўлса, (Ошқозини операция бўлганми ёки шунга ўхшаш) унда бундай одамлар каффорат тўлайдилар. Каффорати кунига бир мискинни қорнини тўйдиришдир. Ўттиз кунга, ўттиз мискинни қорнини тўйдиради. Ўртача овақат билан уч маҳал овқатни пулини берса ҳам жоиз. Ўттиз кунига ўттиз мискинни овқатини пулини ҳисоблаб, буриши мумкин. Масалан, бугун бир киши бир кунда, ўртача овқат еса, кунига 10 минг сўм кетса, шуни ўттизга кўпайтиради. 300 минг сўм бўлади. Шу пулни бир ой рўзаси каффорати учун деб, бирорта мискинга ва етимга ва фақирга беради. Кунлик овқатни ҳисоблаганда, ошхонада ейдиган нархда эмас, ўзи уйида ейдиган нархда ҳисоблайди. Ўзи уйига бола чақасига озиқ овқат харид қилса, шуни неччи кун ейишга етса, шу миқдорда, уларга ҳам ҳисоблаб беради. Таомни ўртачаси олиниши керак. Жуда қиимат ҳам, жуда арзон ҳам эмас. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

18. 04. 2023
30 views23:50
Ochish/sharhlash
2023-04-19 00:56:23 829 Савол:

Ассаламу алекум.
Ўша кечаги укамизнинг саволи яна. Уч талоқ қилган аёли, уйидан ҳеч қаёққа чиқиб кетмайман деяпди, экан. Унинг ўғли бор Армияда. Қизи бўй етиб қолган. У ҳам катта аёл. Эрга тегадими йўқми? Уни масаласи қанақа бўлади? Шаръий томондан қандай қилиш керак? Ўзи у аёлини ташлаб кетганига етти саккиз йил бўлиб қолди. Уй отасиники. Отаси ҳали тирик. Шу уйда у аёл 20 йилдан ортиқ яшаган. Уни уйдан ҳайдаб чиқариши тўғрими?


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Уй аслида, чолга тегишлидир. У вафот этса, уйни меросхўрларига тақсимланади. У кишига ва уни синглисига улуши берилади. Бу биринчи масала. Иккинчиси, бу киши вафот этган тақдирда, шу уйдан уни ўғли ва қизига улуш берилади. Талоқ қилган аёлига берилмайди. Лекин, ҳали бу уй у кишини уйи эмас. Бу уйни эгаси тирик. Ўша одам уйга эгалик қилади. То у ўлгунга қадар, бу уйда ким яшашини ва ким чиқиб кетишини у киши ҳал қилолмайди. Мен масалани шаръий томонларини айтяпман. Қолаверса, чол уйни ўғлига қолдирган тақдирда ҳам, у кишини боласи ва қизи шу уйда яшаркан. Уларнинг бу уйда яшаш ҳаққи бор. Бу ҳақ уларга Аллоҳу таоло томонидан берилгандир. Бу ҳақдан уларни ҳеч ким мосиво қилолмайди.
У киши узоқ йиллар бу аёдни ташлаб қўйиб, унга зулм қилган. Яна устига уч талоқ қўйган. Энди эса. Уйдан чиқармоқчи. У киши мардлик қилиши ва уйдан ўзи чиқиб кетиши керак. Уйда уни боласи яшайди. У бола чолдан кейин, уйга меросхўр бўлиб қолади. У болани онаси ҳам, у билан бирга яшашга ҳақлидир. Бола ўз ҳаққи бўлган уйда, ўз онаси билан яшашга ҳақлидир. Онаси бошқа эрга чиқмаса, демак, боласи билан яшаб қолади. Бу она ва боланинг ҳаққидир. Бу киши, уйга даъвогарликдан воз кечиши ва шу талоқ қилган аёлни бу уйдан ҳайдамаслиги керак. Ўзи қаерда яшаётган бўлса, ўша ерда ватан қилиб қолгани афзалдир. Мардлик ва одамгарчилик ҳам шундай бўлади. Шаръий жиҳатдан ечим ҳам шудир. Уни ҳали бу уйга эгалик ҳаққи йўқ. Уйни эгаси отаси ва у тирик. Отаси тирик экан, у киши бу уйга хўжайинлик қилолмайди. Чолни ҳам, келинни уйдан қувишга ҳаққи йўқ. Негаки, келиндан неваралари бор. Невараларни эса, бу уйда Аллоҳ берган яшаш ҳаққлари бор. Бу ҳақни чол истаса, истамаса бекор қилолмайди. Шунингдек, унинг боласи ҳам бекор қилолмайди. Бу масалада шаръий мезонлар шундай. Давлат қонунларига борсалар, улар томонидан ҳам ҳукмлар чиқарилиши мумкин. Агар давлат ҳукми шу айтилган асосдан бошқача ҳукм чиқарса, унда бу зулм бўлади. Давлат Судига мурожаат қилган томон кабира гуноҳ қилган бўлади. Ишни Судсиз шаръий мезонда ҳал қилган афзалдир. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

18. 04. 2023
33 views21:56
Ochish/sharhlash
2023-04-19 00:42:25 828 Савол:

Ассаламу алейкум.
Мени Ўзбекистонда уйим йўқ. Россияда ижарада тураман. Менга закот олиш жоизми?
Тўплаб юрган пулим бор уй олишга. Бу пулим нисобга етади.


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Закот бойларга фарз қилингандир. Бой деб, ўз уйида бор ва ҳаётда яшаши учун лозим бўлган ҳамма нарсаси бор ва ундан ташқари қўлида, нисобга етадиган пули бор одамга айтилади. Сизда ҳожати аслий бўлган уй йўқ бўлса, сизни қўлингиздаги пулга уй бермаса, сиз бой ҳисобланмайсиз. Ижарада яшайдиган одам закот бермайди. Закотлар унга берилади. У пулларини тўплаб, уй олиши керак бўлади. Шунгача, у фақир деб ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

18. 04. 2023
30 views21:42
Ochish/sharhlash
2023-04-19 00:38:33 827 Савол:


Мухтор Ишимович
Нисобга етканига бир йил бўлмаган бўлса, бир йил бўлгандан кейин фарз бўладими?

Жавоб:

Рамазон ойини шу нисобни белгилаш ойи қилиб олишлик лозимдир. Сабаби, Ҳижрий қамарий йилда, 354 кун бор. Шамсий мелодий йилда 365 кун бор. Орасида 11 кун фарқи бор. Шунга рамазон ойи, ҳар йили, мелодийга нисбатан 11 кун илгари келади. Бу эса, 33 йилда бир йил ортиқча бўлади. Шунга рамазондан закот ҳисоб қилинса, ҳижрий йил ҳисоби билан, закот берилади. Шамсийда ҳисобланса, 33 йилда 33 марта берилса, унда бир йил йўқолиб кетади. Шамсийдаги 33 йил, Қамарийда 34 йил бўлади. Бу дегани, мелодий 33 йилда 34 марта закот бериши фарз эди. Шунинг учун, пулни ҳисобини рамазонда қилиш керак. Ҳисоблаб кўринг, агар пулни нисобга етганига 8 ой бўлган бўлса, шу рамаонга тўғри келса, шуни бир йилга ҳисоблаб, закот беринг. Кейинги йилдан ҳисобга тўғри бўлиб кетади. Агар, у пайтда бермасдан, яна тўрт ой ўтказиб берсангиз, унда ҳисоб китобда адашиб кетасиз. Доим рамазондан кейинги тўрт ойни ва орадаги 11 кун фарқни ҳисоблаб юриш керак бўлади. Чалкашиб кетмаслик учун, рамазондан рамазонгача қилиб ҳисоблаш маъқулдир. Шунда, йил ҳисоби, ҳижрийга мос бўлади. 11 фарқи ҳам, шуни ичида бўлади. Афзали шудир. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

18. 04. 2023
30 views21:38
Ochish/sharhlash
2023-04-19 00:31:00 826 Савол:


Ўрол Ўзбек
бу аёл ҳолати, тақдири ҳадисга мос келмаётир
бухорийда келган ҳадисга кўра, зинокор эркакка зония аёл, зония аёлга зинокор эркак тўғри келиши керак
нега шундай бўлмаган
ҳикмати нимада
аёлда нима гап(қусур) бор



Жавоб:

Бу мазмунда оят бор.

Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур, зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур. Бу мўминларга харом қилингандир”

Нур сураси 3 оят

Бу оят маъноси нимани англатади?
Доим зинокор аёлга зинокор эркак уйланади деганими?
Бундай тушунишлик хатодир. Ҳаётда ҳар хил бўлиши мумкин. Ислом ҳукми юриб турган пайтларда, зинокор эркак ва аёл жазо оларди. У ҳолда, булар маълум бўлиб, буларга ўзлари кабилар турмушга чиқар ёки, уйланарди. Ҳозир ким нима қилаяпди? Билиб бўлмайди. Ҳамма нарса аралашиб кетди. Зониялар тоза эркакга турмушга чиқаяпди. Зинокорлар покиза аёлга уйланяпди. Фиравннинг аёли дунёдаги энг покиза аёл ҳисобланади. Эри дунёдаги энг золим кофирдир. Бошқа мисоллар ҳам кўп. Нуҳ ва Лут пайғамбарлар хоини кофира бўлишган. Хуллас, бу масалада турлича воқеъа ва ҳодисалар бўлиши мумкин. Бунга ажабланишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

18. 04. 2023
26 views21:31
Ochish/sharhlash