Get Mystery Box with random crypto!

816 Савол: Мохира Ортикова Nisob nima va moli nisobga yetishi | Radioblog Sahwii

816 Савол:
Мохира Ортикова
Nisob nima va moli nisobga yetishi nimani bildiradi?
Жавоб
Агар сизда 85 грамм олтин сотиб олишга етадиган (ёки ундан ортиқ) пул бўлса, бу пул бир йил ичида, шундан камайиб кетмаса, шу нисобга етган ҳисобланади. Шу пулдан қирқдан бир қисмини закот учун деб, ажратиб олиб, фақир ва мискинларга садақа қиласиз. АҚШ долларида, 85 грамм олтин, қанча доллар бўлади? Шуни, сотиб олишга сизни уйдаги пуллар етадими? Етса, демак, сиз шуни, қирқдан бир қисмини закот қилиб берасиз. Нақд пулдан ташқари, ҳисоб қилганда, сотиш учун турган моллар ҳам, пулга чақилади. Бу энди, уйида сотиш учун нарса сақлаб қўйган одамларга тегишли гап. Қўй, мол ва туялар бўлса, уларни алоҳида нисоби бор.
Менимча, сизда қўй ва мол йўқ. Шунга бунга батафсил тўхталмадим. Пулни нисоби, шу 85 грамм олтиндир. Яшаб турган уйга ва машинага ва уйда ишлатиб турган анжомларга закот йўқ. Закот фақат савдо молларига ва дастомя қилиб турган пулдадир. Яъни, ортиқча турган пулдадир. Бировга қарз берган бўлсангиз, уни ҳам ҳисоб китобда қўшиб санашлик керак. Шу ортиқча пулларни тўплаб, қўшиб санаб, 40дан бир қисмини закот деб ажратасиз. Ҳақдор одамга берасиз. Бу Исломдаги бешта асосий фарздан биридир. Закоти берилган мол ҳалол ва баракоатли бўлади. Закоти берилмаган мол ҳаммаси ҳаромга айланади. Закот дегани покловчи деганидир. Яъни, шу қолган пулни поклаб беради. Ҳалол қилиб беради. Валлоҳу аълам.
Саҳвий
17. 04. 2023