Get Mystery Box with random crypto!

Radioblog Sahwii

Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii R
Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii
Kanal manzili: @radioblogsahwi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-04-20 19:37:33 #الديوان_الملكي: المحكمة العليا: يوم غدٍ الجمعة أول أيام عيد الفطر المبارك لهذا العام 1444هـ.
#واس
19 views16:37
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:34:22
Саудия Олий Маҳкамаси эратаг хайит куни деб эълон қилди. Хайитлар муборак бўлсин аҳли Ислом!
19 views16:34
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:32:39 Индонезия, малайзия, Покистон ва Ҳиндистон ва Бруней ва Япония эратага рўза ва индинга шанба куни хайит деб, эълон қилди. Чунки, ой кўринмади ва ой кўринмаса, ҳадисга кўра, рамазонни ўттизга тўлдириш керак. Айни дамда, бошқа давлатларда кўрингани иддао қилинмоқда. Ҳали аниқ тиниқ қарор йўқ.

Саҳвий

20. 04. 2023
19 viewsedited  16:32
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:21:51
Астронм Мулхам Хиндий айтишича, ҳилол кўринган. Гувоҳлар буни тақдим қилган. Энди маҳкаманинг фатвосини кутишяпди. Фатвода эртага хайит куни экани эълон қилиниши кутилмоқда.
19 views16:21
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:09:44
Мулҳам Ҳинди таъкидига кўра, шаввал ойини асбоб ускунасиз бугун кўриш имкони йўқ. Лекин, фалакийёт ҳисоб китобига кўра, эртага биринчи шаввал ва хайит кунидир. Валлоҳу аълам.
22 views16:09
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:36:17 Маълумот:

Саудиядаги ойни кузатаётган мутахассислар шаввал ойи, кўз билан эмас, асбоблар ёрдамида ҳам кўринмаслиги эҳтимолини айтитшяпди. Шунга кўра, араб Ислом оламида ой кўринмаслиги мумкин. У ҳолда, эртага ҳам рамазон рўзаси бўлиши ва индинга хайит бўлиши мумкин? Шунда ҳадисга мувофиқ бўлади.

Лекин, ой одатда ҳилоли кўринмайдиган ва ойни кўз билан кўрмасдан туриб, ҳисоб китоб қилиб рўза тутишшга кифояланган ўлкаларда, астрономик ҳисобга кўра, рамазон ойи 29 кун бўлади ва эртага хайит кунидир. Ҳозирча аниқ тиниқ жавоб айтилмади.

Саҳвий


20. 04. 2023
21 views15:36
Ochish/sharhlash
2023-04-20 16:52:03 https://sahwii.wixsite.com/website-2?fbclid=IwAR2fpZn33lropOVIolBql1iZmnDNyE8Sg1QbclsWEjKC6WwEHqBkyvt51oQ
24 views13:52
Ochish/sharhlash
2023-04-20 03:25:16 Хайит табриги

Азиз диндошлар!

Бу рамазон ойида, ҳаммамизни қилган ибодатларимизни, тутган рўзаларимиз ва хайри эҳсонларимизни, Аллоҳу таоло даргоҳида қабул қилган бўлсин. Қилган гуноҳларимизни, мағфират қилган бўлсин. Имон билан ўтган яқинларимизни ҳам, Ўзи мағфиратига олиб, жойларини жаннат боғларидан, бир боғ қилган бўлсин. Қиёматда улар билан бирга, жаннатларда кўришмоқликни насиб этсин. Дунёдаги Ислом аҳлига, нусрату нажот берсин! Мазлумларга ва маҳбусларга нажот берсин. Куфр аҳлига, Ўзи кифоя қилсин. Ислом умматини аҳволини, Ўзи ислоҳ қилсин. Тўғри йўлидан, ҳидоятидан адаштирмасин. Дўзах азобидан асрасин. Зурриётимиздан то қиёматга қадар, ширк аҳлини ва муртадларни ва дин душманларини чиқармасин! Янаги йил Рамазонларга саломат етказсин. Ажалимиз етиб, ўладиган бўлсак, чиройли хотима берсин. Имон билан кетишни насиб этсин! Омин.

Саҳвий

20. 04. 2023
44 views00:25
Ochish/sharhlash
2023-04-20 03:20:10 Шунингдек, шу зулмга хизмат қилган сарой муллалари ва ёзувчи ва шоир ва бошқалар ҳам шулар жумласидандир.

Аллоҳу Таоло айтади;

Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир.

Шуро сураси 42 оят.

Шунинг учун, куфр давлатларида, куч ишлатар тизимларида ва ҳарбий соҳада ишламаслик керак. Бу зулмга бевосита хизмат қилишдан саломат қолиш учун заруратдир. Бошқа соҳада бўлсин, зулмга қарши бўлишлик шартдир. Акс ҳолда, улар ҳам, шу золимлар билан бирга масъул бўладилар. Бугунги кунда, ислом давлати йўқлигини ҳисобга олсак, мутлақо, бу соҳада ишламаслик керак деган хулоса чиқади. Бу соҳа, аллоҳ мусулмонларни ишлашга буюрган соҳа эмас. Бу соҳа ҳалол пул топадиган соҳа эмас. Валлоҳу аълам.

Саҳвий


20. 04. 2023
30 views00:20
Ochish/sharhlash
2023-04-20 03:20:10 Бир мусулмон киши, куфр давлатида яшаб турган бўлсаю, у давлат Ислом диёрига қарши уруш бошласа, масалан АҚШ ўз вақтида Ироқ ва Афғонистонга қарши урушди. Бундай пайтда, уламолар ижмо қилган ҳукм шуки, мусулмон киши, у давлат ҳарбий хизматига бориши ҳаромдир. Улар билан бирга қўшилиб, Ислом диёрига урушда қатнашиши мумкинмас. Бу урушда у ўлса, Исломдан ташқарида ўлган бўлади. Лекин, у яшаб турган диёрга, бошқа куфр давлати ҳужум қилса, у ўзини ватанини ҳимояси учун урушиши жоиздир. Бунга мисол Россия ва Украина бўла олади. Руслар Украинага бостириб киришди. Украина мусулмонлари ҳам, уларга қарши қурол билан жанга кирдилар. Украина муфтийлари, бунга рухсат беришди ва бу урушни жоиз деб фатволар чиқаришди. Рус муфтийлари ҳам, бу босқинчиликни жоиз деган фатволари бор. Лекин, уларнинг фатволари ботилдир. Улар сиёсий талаб тақозосига кўра берилган фатводир. Ислом асосига кўра эмас. Лекин, бундан ташқари, Ўзбекистон каби, бошқаруви куфр ва халқи мусулмон бўлган давлатлар кўп. Бу давлатлардаги мусулмон фуқароларни шу давлат ҳудудини қўриқлашга ҳарбий хизматга боришини, шу давлатлар муфтийлари жоиз дейишади. Лекин, бунда ҳам баъзи қалтис нуқталари бор. Агар куфр ҳукми билан яшаётган давлат, Исломий аҳкомлар билан яшаётган давлатга қарши уруш бошласа, бу давлатдаги мусулмонларга, бу урушда иштирок этишлари ҳаром бўлади. Бунга СССРни, 1979 йилда, Афғонистонга бостириб кириши мисолдир. Бу урушда кўплаб мусулмонлар қатнашди ва аксари у ерда ўлиб кетишди. Ана шулар ҳукми, ихтилофлидир. Баъзилар, булар музтарр бўлишган ва узрлидир дейишади. Баъзилар, булар куфрга хизмат қилиб, ўлганлар дейишган. Валлоҳу аълам. Ҳарбий хизматга боришлик, у ерда қўлига қурол олиб, одам ўлдиришни тақозо этади. Шариат талаби шуки, мусулмон киши, бошқа мусулмонни ўлдириши мумкинмас. Бу кабира гуноҳдир. Аксинча, мусулмон киши, бошқа мусулмонга ёрдамлашиши лозимдир.

Наби саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Муслим муслимнинг биродаридир. Унга зулм қилмайди. Уни хорламайди. Уни таҳқирламайди. Ҳар бир муслимнинг қони, моли, ва обрўси бошқа муслим учун ҳаромдир.

(Имоми Бухорий ривояти)

Бу мазмунда бошқа саҳиҳ ҳадислар ҳам кўпдир.

أنَّ رَسولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ قالَ: المُسْلِمُ أخُو المُسْلِمِ لا يَظْلِمُهُ ولَا يُسْلِمُهُ، ومَن كانَ في حَاجَةِ أخِيهِ كانَ اللَّهُ في حَاجَتِهِ، ومَن فَرَّجَ عن مُسْلِمٍ كُرْبَةً، فَرَّجَ اللَّهُ عنْه كُرْبَةً مِن كُرُبَاتِ يَومِ القِيَامَةِ، ومَن سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ يَومَ القِيَامَةِ.
الراوي : عبدالله بن عمر | المحدث : البخاري | المصدر : صحيح البخاري
الصفحة أو الرقم: 2442 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]


Бугунги давлатчилик ва улардаги ҳарбий хизматлар асосан исломга зиддир. Аксар ҳолларда, шу ҳарбийлар ва милиция, ДХХ, ва шу каби, куч ишлатар тизимларида хизмат қилишлик, шу давлатдаги мусулмон фуқароларни ҳаққига тажовуз қилишга сабаб бўлади. Бунга мисол ИАК давридир. Унинг даврида, минг минглаб мусулмонлар қамалди ва калтакланди ва қатл қилинди. Андижонда эса, оломонни отиб ташлашди. Булар бари, шу ҳарбийлар ва милиция ва шу каби, куч ишлатар соҳасида ишловчилар томонидан бажарилди. ИАК ўзи келиб бировни отмаган бўлсада, барча ишни шу солдатлар бажаришди. Демак, золимга хизмат қилиб, мусулмонга зарар беришди. Бу ишларини оқлашга қиёматда уларда ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Буйруқ беришганди. Шунга мажбур бўлдик деган гаплари ўтмайди. Улар қиёматда шу зулм учун, ИАК билан биргаликда, тўла жавобгар бўладилар.

Бас, Биз Мусога: «Асонг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди. Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик. (Яъни, Фиръавн ва унинг аскарларини ҳам денгизга яқинлаштирдик.) Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик. (65) Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик.

Шуаро сураси 63,64,65 оятлари

Бу оятлардан биламизки, Фиравн қўшинидаги аскарлар у билан бирга ҳалок бўлдилар. Сабаби, улар шу золимга бўйсуниб, унинг амри билан Мусо алайҳиссаломга қарши чиққанлари эди. Каримов амрига бўйсуниб, мусулмонларга зулм қилганлар топган моллари ҳаромдир. Улар шу дунёда тавба қилмасалар, Каримов билан бирга жазога мустаҳиқ бўладилар. Валлоҳу аълам.
22 views00:20
Ochish/sharhlash