Get Mystery Box with random crypto!

822 Савол: Shunqor Uzturk Bu bir uzbek professori gapi. Yana | Radioblog Sahwii

822 Савол:

Shunqor Uzturk
Bu bir uzbek professori gapi. Yanayam tuliqroq tushuntirib yozing. Bir chatda shu inson sizning shu javobingiz(men tashlagandim) tagiga qoldirgan izohlardan biri. Munosabatingiz. Bundaylar bilan izohlarda kurashaverish kerakmi yo beparvo bulish kerakmi?

"Ё мен бу мақолада баён қилинган фикрларга тушунмадим ёки бу мақоладаги тушунтиришларда мураккаб хақиқатлар жудааа мураккаб усулда баён этилгандек қилиб кўрсатиш учун "сўз ўйини" ва эътиборни чалғитиш, манипуляция қилиш усулларидан роса ва тоза фойдаланилган. Балки хар иккиаласи хамдир".
Агар Хадислар Пайғамбаримиз хаётлари давомида айтган сўзлари ва қилган амаллари бўлса, унда қандай қилиб маълум вақтдан кейин уларни мазмуни ўзгариб, аввалгисидан бутунлай фарқ қилувчи, янгича маъно ва мазмунга эга бўлиб қолиши мумкин. Мантиқий ўйлаб кўрсак, агар бундай ўзгартиришлар қилган, деб фараз қилсак хам, бундай ўзгартиришларни фақат ўша сўзни айтган ва амал қилган инсоннинг ўзигина тириклик вақтида қила олиши мумкин. Қилинган амал битта, битта тарихий давр ва вақтда айтилган ва содир этилган хамда амал қилинган, аммо маълум вақт ўтганидан кейин улар хақидаги турли манбаларда, хатто ўша битта манбанинг ўзида ўша амалдан чиқарилган хулоса, хукм ва қарор эса икки хил баён этилган. Шуни ўзи ўша манбаларни асл ва аниқ эканлигига шубха уйғотмайдими. Пайғамбар вафо этганларидан сўнг бу ишларни яна қайтадан бошқачароқ қилиб бажаришлари мумкин эмас-ку. Ёки Пайғамбаримиз тириклик вақтларида Аллох буюрган битта ишни, битта амални, битта гапни аввал бошқача, сўнг маълум вақтдан кейин эса яна бошқачароқ бажарганлар ва айтганларми. Содда қилиб айтганда, "аввал бундай деганлар ва қилганлар, аммо маълум вақтдан кейин эса энди ўшани бошқача айтганлар ва қилган" дейиш билан баробар-ку. Астағфируллоҳ. Мақоладаги бундай тушунтириш Пайғамбаримизга қилинган тухмат эмасми. Битта холат юзасидан чиқарилган бир-бирини инкор этувчи, хатто, бир-бирига маъно ва мазмун жихатидан зид бўлган икки хил хукм ва икки хил қарорни қайси бирига риоя этиш керак. Бу қандай мантиқсизлик бўлди. Агар хадисларни ривоят қилган ровий ўзича талқин қилган хамда уларни оғиздан оғизга ўтиш натижасида маъно ўзгарган дейилса, у холда бу хадислар ва улардаги ривоятларни айни хақиқат ва ишончли эканлигига шубхаларни яна оширади. Ё мен яна тушунмадим-ми. Тушунганлар бўлса, илтимос "дехқонча тилда" тушунтириб юборинглар.




Жавоб:

Мени жавобимга бу киши тушунмабдими? Хўп, тушунмаган бўлса, ўзи савол берсин. Бу узундан узун нарсани мени ёзган матнаг нима алоқаси бор? Бу ердаги саволлар умуман бошқа ва мени жавобим бошқа. Буни аралаштиришни нима кераги бор эди? Мен сўз ўйини қилмадим ва эътиборни ҳам чалғитмадим. Мен саволга жавоб бердим халос. Буни кимдир тушунмаган бўлса, мени саҳифамга кириб, савол берсин. Мен истаган одам билан савол жавобга тайёрман. Ҳамма менга саволлар йўллаши мумкин. Яширин одам эмасман. Менга савол келса, жавоб бераман. Кимдир гап билан баҳс мунозара қиламан деса, мавзусига қараб, унга ҳам тайёрман. Мен бировдан қўрқадиган ва қочадиган одам эмасман. Сизга маслаҳатим, бундайлар билан тортишиб оввора бўлиб юрманг. Қалбида холислик бўлган одам, ўзи ҳақни излаб топади. Аллоҳ ҳидоят қилганни адаштирувчи йўқ. Аллоҳ адаштирганни ҳидоят қилувчи йўқ. Валлоҳу аълам.

Саҳвий


18. 04. 2023