Get Mystery Box with random crypto!

Radioblog Sahwii

Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii R
Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii
Kanal manzili: @radioblogsahwi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-04-16 00:26:58 Бу тўпламда, юзта саволга жавоблар берилди. Бу тўплам, шу турдаги китобларнинг еттинчисидир. Аллоҳу таолодан бу китобни ўқувчилар ва муаллиф учун манфаатли қилишини сўраб қоламан. Хатою нуқсонлари учун авф сўрайман.


Саҳвий


15. 04. 2023
22 views21:26
Ochish/sharhlash
2023-04-16 00:24:46 800 Савол:

Abdulloh Rajabov
Taqsir man kikboksing maktabida shug'ulanaman musobaqalarga qatnashmiman masalan ringa yoki oktakonga chiqib qonli janglada urshmiman,faqat zalimizda yengil sparing qilaman kulubdoshlarim bilan bo'ladimi?
Hamma himoya anjomlarni kiyib urshaman jarohat yetmasligi uchun va raqibga jarohat yetqizmaslik uchun.


Жавоб:

Агар сиз кингбокс спорти билан шуғулланиб, у ерда авратларни очмасангиз, (Эркак кишини аврати, киндикдан тиззасигача) ва бировга жароҳат етказмасангиз, у ҳолда бу мубоҳдир. Лекин, ринга чиқиб, ростакамига урушсангиз, шуниси ҳаромдир. Валлоҳу аълам. Юқоридаги 798 саволга жавобда, шулар айтилган. Яъни, бу спорт бировга зарари етса, ҳаром бўлади. Зарари етмасдан, шуғулланиши мубоҳдир. Бу шуғулланишдан мурод, эртага сизга ҳужум бўлганида, ўзизни ҳимоя қила олишингиз учундир. У пайтда, ростдакам урушишга тўғри келади. У пайтда ростдан урушиш мубоҳ бўлади. Сиз ўзизни ҳимоялашга ҳақлисиз. Шундай пайтда, керак бўлади деб, тарйёрланиб юришлик, бу жоиз. Лекин, шунгача, ринга чиқиб, у бу кимни уруишлик, ва бу учун мукофот олишлик, бу жоизмас. Валлоҳу аълам.



Саҳвий


15. 04. 2023
24 views21:24
Ochish/sharhlash
2023-04-16 00:23:27 Ашъарий ва Мотуридийлар шу мазҳабларга тааллуқли шаҳобчалардир. Мустақил мазҳаб эмасдир. Мазҳабга умуман алоқасиз, мусулмонлар ҳам бор. Уларнинг бугунги номи салафийлар деб айтилади. Булар қадимда ҳам бўлган. Булар доим бўлиб келган тоифадир. Лекин, буларни қадимда салафийлар дейишмаган. Булар мавжуд мазҳабларга эргашмаган ва ақида ва амалда, ўзлари оят ва ҳадисларга таяниб, амал қилувчилардир. Бунинг учун ҳам, бир оз илм зарур бўлади. Шунга кўра, бу салафий уламолар ўз эргашувчиларига, ўзларини тўғри деб билган ҳукмни айтмоқчи бўлсалар, ўзининг мазҳаби сифатида эмас, ёки, мавжуд тўртта мазҳабга тааллуқли ҳукм сифатида эмас, оят ва ҳадисни тўғри маъносини айтишади. Шунга кўра, шунақа қилиш мумкин ёки ҳаром дейишади. Яъни, ҳукмни тўғридан тўғри, оятга ва ҳадисга боғлашади. Мазҳаб қолпига солмасдан гапиришади. Мана шу асосда улар, мазҳабчилардан ажралиб туришади. Бугунги Ислом оламида, тўртта мазҳабга мансублар ва салафийлар бор. Булар орасида, майда ихтилофлар ҳам бор. Лекин, тариқатчилар ва турли хил бидъат ва хурофотчилар ҳам жуда кўп. Буларни мазҳабга алоқаси йўқ. Улар ҳамма мазҳабга мансублик даъво қилишлари мумкин. Лекин, айни дамда, улар бирорта мазҳабга мансуб эмасдир. Сабаби, мазҳабларда тариқатчилик йўқ. Мутлақо бўлмаган ҳам. Булар бари кейин пайдо қилинган бидъатлардир. Валлоҳу аълам.
Саҳвий
15. 04. 2023
21 views21:23
Ochish/sharhlash
2023-04-16 00:23:27 799 Савол:
Sanjar Sanjar
Ассалому алайкум домла. Ислом динимиздаги мазхаблар, улардаги фарк зиддиятлар хакида тушунтирсангиз.
Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Мазҳаб дегани, кетган йўл деган маънони билдиради. Фалончини мазҳаби деганда, шу фалончи кетган йўл деганидир. Бу ерда асосан, Динни тушунишлик ва ибодатларни юажаришлик назарда тутилади. Қадимда, ҳар бир масалада, оят ва ҳадисларга таянишган. Оят ва ҳадисларни ўқиб, тушунганлари каби, амал қилишган. Шунга кўра, мазҳаблар ҳам кўп бўлган. Аслида, у пайтда, мазҳаб деб айтилмаган. Алоҳида бўлиб, ажралиб турмаган. Кейинчалик, ажралиб туриш бошланган. Ҳанафийлик мазҳаби, мазҳаблар ичидаги биринчисидир. Бошқаси кейинчалик шаклланган. Айни пайтда, булардан бошқаси ҳам кўп бўлган. Ҳижрий иккинчи ва учинчи асрга келиб, Ислом оламида асосан тўртта фиқҳий мазҳаб шаклланган. Буларнинг ривожланиши ва тарқалиши ҳам, асосан у ё бу ердаги ҳукмдорларнинг шу мазҳабга кириши туфайли рўй берган. Ҳорун ар Рашид замонида, Халифалик қозиси лавозимига Абу Ҳанифанинг шогирди, Абу Юсуф ўтиради. Шу пайтда, Ҳанафийлик Ислом оламига кенг тарқалади. Хуросон ўлкасида асосан шу мазҳаб тарқалган. Ҳижозда асосан Моликий қисман Ҳанбалийя мазҳабига амал қилинган. Африка қитъасига Шофиий ва Моликийлик тарқалган. Мазҳабларнинг бир биридан фарқи, уларнинг оят ва ҳадисдан маъно чиқаришдаги услубига қараб фарқланади. Бу услуб, алоҳида фан бўлиб ажралган. Ва кейинчалик, шу мазҳабга мансуб уламолар тмонидан, шу мазҳабларга мансуб, турли асос китоблари ёзилган. Бу китобларга асосан, ижтиҳод қилиш шарт қилинган. Шундай қилинганда, шу чиқарилган ҳукм, шу мазҳабга мансуб ҳисобланган.
Бу китобларни усули фиқҳ деб номланади. Ҳанафийларда усули фиқҳ китоблари кўп. Бошқаларда ҳам бор. Шу китобларда, бу мазҳабни оят ва ҳадисни тушуниш йўллари ва улардан истинбот қилиш йўллари кўрсатилган. Шунингдек, шариатнинг асос қойидалари кўрсатилган. Бу қойидаларга асосан, ҳукмлар чиқарилган.
Фиқҳий мазҳаблар гарчи, асосан фиқҳий масалаларда кўпроқ ихтилоф қилишсада, ақидавий масалаларни ҳам, тортишганлар. Улар орасида бири биридан фарқ қилувчи ақида китоблари ҳам кўп. Бу ақида китобларида, кўплаб масалалар борки, уларни тушунишда, бири биридан катта фарқ қилишган.
Фиқҳий масалаларда ҳам, шундай. Бу тўрттала мазҳабни аҳкомларини асоси оят ва ҳадислардан олинган. Шунинг учун ҳам, ҳар тўрттала мазҳаб, аҳли сунна мазҳаби деб тан олинади. Шиаларнинг алоҳида мазҳаблари бор. Улардан ташқари, муътазила ва Жаҳмийя ва Қадарийя ва хаворижийларнинг алоҳида мазҳаблари бор. Булар бари, бири биридан кўп масалада, кескин фарқ қилишган. Лекин, булар аҳли сунна мазҳаби деб тан олинмаган. Аҳли сунна деб тан олингани, Моликийя, Шофиийя, Ҳанбалийя ва Ҳанафийя мазҳабидир.
21 views21:23
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:53:35 798 Савол:


Кураш мусобақаси ёки машина пойгаси мумкинми?


Жавоб:

Уламолар спортнинг боксни, кингбоксни, курашни ва шу каби, баданга урадиган хилларини ҳаром деганлар. Футбол, югуриш, сузиш ва шу кабиларни, агар авратини бекитсалар, ва эркак ва аёллар аралашмасалар, шунда жоиз деганлар.
От, Туя, чопиш мусобақаси мумкин. Югуриш мусобақаси ҳам жоиз. Бунга ҳадислар келган. Лекин, машина пойгаси жоизмас. Бунда ҳаётга хавф бор.

المعتبر في هذه الأحكام خلو هذه الرياضات من المحرمات كالسباب والفسوق وكشف العورات والاختلاط بين الرجال والنساء وتضييع الصلوات والتسبب في الأذي، وعليه تحظر رياضات يكون لها أثر مميت أو مؤذٍ كالملاكمة والمصارعة، ويحرم -كذلك- كشف العورة كما هو الحال في السباحة وكرة القدم

Сўкиш ва уруш ва авратларини очишга тўғри келадиган спорт турлари ҳаромдир. Эркак ва аёллар аралашиб юриши ва аврати очиқ бўлиши ва баданига уриб озор етказувчи турлари ҳаромдир. Жасадга озор берувчи спорт турлари бокс ва эркин кураш ҳаромдир. Шунингдек, сузиш ва футбол ҳам, авратини очиб юрса, ҳаромдир.

Хулоса: Демак, спортнинг бу турлари авратини очиши ва жасадига озор етиши туфайли ҳаром бўлган. Агар, авратини очмасалар ва жасадига озор бермасалар, шунчаки шу спорт тури билан шуғулланишликни ўзи, ҳаром эмасдир. У ҳолда, боксда масалан, одамни урмасдан қопни уришлик ва сувда авратини бекитиб ювинишлиги мубоҳдир. Валлоҳу аълам.

Кураш тушишликда, зарар бермаслик шарти билан курашиш ҳам мубоҳдир. Машина пойгасида, ҳеч қандай манфаат йўқ. Зарари кўп. Шунга буни Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ ҳаром деган. Валлоҳу аълам.


Саҳвий


15. 04. 2023
20 views18:53
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:36:58 797 Савол:

Ассаламу алайкум. Саломатмисиз. Бир укамиз патолог пол қилади. Нархини квадратига хисоб қилишади. У бир ишни 1 квадратини 50 000 сумдан келишиб туриб, ишни битириб бўлгандан кейин иш берувчи ишни нархини бошқа ердан 1 квадратини 30 000 сўмдан эканлигини эшитиб, халиги келишган 50 000 сўмли ишдан норози бўлябди экан. Буни қандай хал қилиш мумкин? Норозилиги ўтадими йўқми? Баракатоп бўлиб бошланган иш экан. (нархлар шунчаки тахмин холос)

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Энди, бир нарсани қилишга, бир нархга келишилдими, шу келишувда икки томон ҳам туриши шарт бўлади. У қиммат ё арзонлигини, шу келишувдан олдин текшириш керак эди. Клшув бўлгач. Уни бузишлик тўғри бўлмиди. Агар, ишни бюошламасидан олдин билиб қолиб, шартномани бекор қиламиз десаям, бир гап эди. Бу ерда ишни биритганидан кейин, қиммат деб турибди. Бунақа бўлмиди. Шартномани бузишлик мумкинмас агар, у нарсани пули қимматлаб ёки арзонлаб кетсада. Чунки, мўминлар сўзида туришлари вожибдир. Шу сўзда туришлик, энг қиймати баланд нарсадир. Бу ерда қисқа сўз шуки, икки томон ҳам, олдин келишган нархда туришлари керак. Валлоҳу аълам.

ЭЙ имон келтирганлар, аҳдларга вафо қилинглар!

Моида сураси 1 оят


Саҳвий


15. 04. 2023
18 views18:36
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:36:17 796 Савол:

Ассаламу алайкум. Ака бир киши суриштириб беринг деябди. Акамизни хонадон аҳллари "Бизга ҳам имом бўлиб Ҳатми Қуръон қилиб беринг" деб илтимос қилишган экан оила аъзолари. Қуръонни қўлида ушлаб Таровеҳ намозида ҳатм қилса бўлаверади деган гапни эшитган экан. Хуллас шундай қилиб оилавий жамоат бўлиб, уйда 5 пора ўқишибди. Сўраябкан нарсаси орқа сафда турган аёли ҳам қўлида Қуръон билан кузатиб, эри (имом) ни адашган жойида, луқма ташлаб турса бўладими, демоқда. Суриштириб кўрамиз деб, сизга йўлладим бу масалани. Имкон қадар тезроқ жавобни кутябди.

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу


فَقَالَ رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ: ما لي رَأَيْتُكُمْ أكْثَرْتُمُ التَّصْفِيقَ، مَن رَابَهُ شيءٌ في صَلَاتِهِ، فَلْيُسَبِّحْ فإنَّه إذَا سَبَّحَ التُفِتَ إلَيْهِ، وإنَّما التَّصْفِيقُ لِلنِّسَاءِ.
الراوي : سهل بن سعد الساعدي | المحدث : البخاري | المصدر : صحيح البخاري | الصفحة أو الرقم : 684 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]


Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимга намозда бир нарса (хато) содир бўлса, тасбеҳ айтсин. Чунки, тасбеҳ айтса унга илтифот (эътибор) қилинур. Қарсак аёллар учундир» дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Муҳаддислар саҳиҳ деганлар.


Намозхон эркак, намозда бир зарарни даф қилиш учун, гапиришга эҳтиёжи тушса, «Субҳаналлоҳ» деб, тасбеҳ айтади. Аёл киши эса, шу мақсадда қарсак чалади. Бу ҳадисда шулар баён этилди. Демак, аёллар масжидда, имомни хатосини англаб қолсалар, унга буни билдириш учун. Қарсак чалишган. Уларга субҳоналлоҳ деб, айтишлик жоиз бўлмаган.

Лекин, сизни саволда, аёл ўз эрига луқма ташлаши айтиляпди. Эри имом ва аёли унга луқма бериши, бу ерда бошқа одам йўқлиги учун ҳам, бу иши жоиздир. Чунки, масжиддаги имомга луқма ташлашдан қайтарилганига сабаб, у ердаги номаҳрамлар борлиги учундир. Уйда, ўз эрига луқма ташласа, фитна эҳтимоли йўқ. Бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ. Валлоҳу аълам. Бу иши жоиздир.

Саҳвий

15. 04. 2023
17 views18:36
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:33:32 794 Савол:


Намозда эркаклар аврати қаергача?!


Жавоб:


Намоздаги эркаклар аврати ва намоздан ташқаридаги аврати ихтилофлидир. Фуқаҳолар наздида, эркакнинг баданидаги аврат жойлари ҳам қаерлиги ихтилофлидир.


فعورة الرجل هي ما بين السرة والركبة عند الشافعية، والحنابلة، والحنفية،
والمالكية في المشهور عندهم. والسرة والركبة ليستا عندهم من العورة؛
إلا الحنفية، فإن الركبة عورة عندهم


Эркакнинг аврати Шофиий, Ҳанбалий ва Ҳанафий мазҳабида, киндик билан тизза орасидир. Моликий мазҳабида, киндикни ва тиззани ўзи аврат эмасдир. Орасидаги жой авратдир. Ҳанафий мазҳабида, киндик авратмас лекин, тизза авратдир. Бу тўрттала мазҳабдаги қавлдир. Яна, бунга хилоф келган қавл шуки, одам оёғи, сонлари аврат эмас деган, қавл ҳам бор. Бунга кўра, сонлар авратмас, ва аврат киндикдан сонигача бўлган қисмидир. Лекин, аксар уламолар сонни ҳам, аврат деганлар.

Бу эркакнинг баданидаги умумий суратда, очиб юриши жоиз бўлмаган еридир.

Бу масалада Ибн боз Шундай деган:

وذهب بعض أهل العلم إلى أن الفخذ ليس بعورة، ولكنه قول مرجوح، والصواب الذي دلت عليه الأحاديث عن رسول الله عليه الصلاة والسلام أنه عورة، وأن العورة ما بين السرة والركبة، هذا في جميع الأوقات

Баъзи илм аҳли, сонларни авратмас дейишган. Лекин, бу тўғри сўзмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган кўп ҳадислари, сонни авратлигини тасдиқлайди. Аврат барча вақт учун, киндик билан тизза орасидир.

Намоздаги аврати, шу ерлари ва ундан ташқари елкасини ҳам ёпишлик дейишган.


والرجل عورة ما بين السرة والركبة مطلقًا، وفي الصلاة عليه أن يستر عاتقيه أو أحدهما بالرداء أو بأطراف الإزار، هكذا جاءت السنة عن رسول الله عليه الصلاة والسلام، والله المستعان.


Эркаклар учун киндикни ва тиззани ораси мутлақ авратдир. Лекин, намозда икки елкасини ёки биттасини ёпиши ёки изори билан ўраб қўйиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатида шундай келган.

Хулоса: Демак, аврат аслида, тизза ва киндик орасидир. Намозда елкасини ҳам бекитиши керак. Камида бир елкасини бекитади. Буни намоздаги аврат сифатида зикр қилишган. Лекин, тизза ва киндик ораси каби, бекилиши вожиб даражасида айтилмаган. Суннати шу дейилган. Бундан биламизки, тизза ва киндик ораси бекилган бўлса, намоз ўқишга шу кифоядир. Афзали елкасини ҳам бекитишликдир. Битта изор биланмас, қамис ҳам кийиб, намоз ўқиган афзал. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

15. 04. 2023
19 views18:33
Ochish/sharhlash
2023-04-15 17:16:01 793 Савол:
Mana shular bilan ochiq baxs qilsangiz qanday boʻladi? Ularda ancha muncha auditoriya bor. Baxsda ancha muncha odam koʻrib koʻzi ochilardi Insha Alloh. Inson oʻzi tabiati baribir soflikka haqqa intiladi. Zora koʻp insonlar ozgina aqlini yurgazsa hidoyat Allohdan.
Жавоб:
Илмий баҳсни шу илмдан хабардор одам билан қилинади. Бобомурод билан диний мавзуда баҳс қилинмайди. У бу соҳани одами эмас. У билан қуръонийлик манҳажи қанақалиги ҳақида суҳбатлашиш мумкин? Уни ҳам, у истаса. Бундан бошқа мавзуда у билан баҳс қилинмайди. Зеро, баҳс учун, шу соҳани мутахасиси бўлиши керак. Одамлар уни эшитиши ва эшитмаслиги бу бошқа масала. Ботилни ьтарафдори кўп бўлиши ҳам мумкин. Бу билан ботил ҳақ дейилмайди. Коммунистларнинг ҳам ғояси кўп милён одамларни эргаштирганди. Лекин, бу билан бу ғоя ҳақ бўлиб чиқмади. Булар бари сафсата эканлиги аён бўлди. Ҳақ уни устидан ғолиб бўлди. Одамлар кимга кўп ва кимга оз эргашаётганига қараб, ҳақ ва ноҳақ дейилмайди. Ботил бўлса, барибир хири йўқ бўлади. Ҳақни охири юариюир ғалабадир. Валлоҳу аълам. Сизга маслаҳатим саволларни қисқа ва лўнда ёзинг. Саволингиз мени жавобимдан узун бўлмасинда. Ўқувчилар саволни ўқишга ҳам эринадилар. Жавобни ўқиб қўя қолишади. Қисқароқ савол беришга ўрганинг. Маассалом.
Саҳвий
15. 04. 2023
20 views14:16
Ochish/sharhlash
2023-04-15 17:15:46 792 Савол:
Ha aytgancha yaqinda bir yangisi chiqibdi. Nima emish Afgʻonistonni Xitoy rivojlantirib beryapti ekan. Endi u yerdagi taraqqiyotni ham bir kofirga taqashyapti. Ozgina vaqt oldin mana shu kimsalar tolibonni Amerikani oʻzi hukumatga qoʻyib ketdi degan eshitsam faqat kulgim qistaydigan gaplarni gapirishgandi. Goʻyo tolibon 20 yil hech nima qilmadi faqat togʻlarda tozza havodan nafas rostlab umr oʻtkazdi. Agar bir davlatni qaysidir mamlakat rivojlantiradigan boʻlsa deylik Xitoyliklar bilan bizni hukumatlardek yaqin yana kim bor. Yoki Tojikistonday Xitoy bilan necha yillik hamkor mamlakat yana qayerda bor. Nima uchun bu davlatlar kundan kunga zillatga botib ketayapti. Demak gap boshqa joyda ekan. Gap mana shu hukumatlarning oʻzi davlatni taraqqiy etishini istamasligida ekan. Rivojlanish sababi esa halollikda shaffoflikda ekan Xitoyda emas. Kechagina bir post oʻqib qoldim. U postda men shaxsan taniydigan bir Afgʻonistonlik oʻzbekning qamalgani haqida edi. Oʻsha odam bilan juda ham koʻp suhbat qilganmiz u paytlar hali Afgʻonistonni yoki tolibonni umuman bilmasdim. Oʻsha kishi aytgan gaplarni eshitib juda hayron qolganman faqat. U odam toliblarni shunday taʼriflaganki goʻyo ularni gollivud filmlaridagi zombilar deb oʻylab qolgandim. Oʻsha odam tolibonni taraqqiyotga ilm fanga umuman qarshi ekanligini Afgʻonda umuman AQSh NATO kofirlarini emas faqat Afgʻon musulmonlarini qonini toʻkadidilar degandi. Amerikaliklar bemalol ular bilan bamaylixotir birga yurishadi degan gapini ham alaz-alaz eslayman. Bu odamni daʼvosicha tolibon mashinada yurish bidʼat eshakda yurish sunnat der ekan. Har bir daʼvosini botil ekani bilan bir qatorda Subhan Alloh aynan tolibon muhandisi yaratgan kerak boʻlsa Ferrari Lamborghini brend avtomobillariga raqobatbardosh boʻladigan mashinani yaratishganini guvoh boʻlib turibmiz. Yaqinda muhandis nomi berilgan Baxtiyor nomli uchuvchisiz dron ham yaratishdi Alloh ularni nusratiga nusrat ato qilsin.
Жавоб:
Мен Бобомурод Абдуллани бирорта видеосини эшитмиман ва кўрмиман. Менга у кимса. Қизиқарли шахс эмас. Уни қуръоний бўлганлигини биламан. Устозини ҳам яхши танийман. Унинг залолатга кетганлигини англаб турибман. Начора? У ўзи истаган гапни гапириши мумкин? Ўзи шунга жавобгардир. Унинг диний қарашлари ва маърузалари қиймати сариқ чақадир. Бу мавзуда гапиришлик унгамас.
Толионга муносабат билдиришда ҳам, адолатсизлик қилган. Диний биродарликни ҳам унутган. Буям унинг виждонига ҳавола. Унинг биладиган мавзуси бу, ғарбдаги демкоратиянинг қай шаклда ишлашидир. Шу мавзудаги маърузалари, айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматига ҳам зарба берарди. Демократияни иддао қилиб, амалда авторитар бошқарувни йўлга қўйган мирзиёевга қарши эди. Энди бу мавзу қолиб, диний мавзуга ўтибди. Биттаси менга шу масалада савол ҳам берганди. У Мирзиёевга, Исломий Конституция ёзиб берганмиш. Шу мумкинми? Деб сўраганди. Хуллас, бобомурод ҳеч кимни гапига қулоқ солмайдиган бола экан. Сал фаросати бўлганида, у ўзини чиқишлари ҳақида, бошқалар муносабатига эътибор қиларди. Диний чиқишлариииииииииииида, Камол Йўлдошга муридлик қилмасдан, бошқалардан ҳам суриштирарди. Ҳозир ҳаммасини каша қилди. Аралаш қуралаш бўлиб, гапириб ётибди. Менку уни эшитмиман ҳам. Лекин, шу одамлардан эшитиб қоламан. Унинг мияси ҳам жойидамасми деб ўйлаб қоламан. Нормал одам бунақа бўлмаслиги керакда. Валлоҳу аълам.
Саҳвий
15. 04. 2023
18 views14:15
Ochish/sharhlash