Get Mystery Box with random crypto!

813 Савол: Ассалому алейкум Ота боласига ёки қизига закот пу | Radioblog Sahwii

813 Савол:

Ассалому алейкум
Ота боласига ёки қизига закот пулини берса бўладими? Боласи толиби илм бўлса?!
Боласи отасига ва онасига закот пулини берса бўладими?


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу



Шу саволга қайта қайта жавоб бераяпман. Отаси закотни, вояга етмаган қарамоғидаги боласига ва қизига бериши мумкинмас. Улар толиби илм бўлсада мумкинмас. Чунки, уларни нафақаси отага вожибдир. Боласи ҳам, ота онасига бериши мумкинмас. Чунки, уларни нафақаси болага вожибдир. Закот пули, нафақи вожиб бўлган кишиларга берилмайди. Эри закотни хотинига бериши мумкинмас. Чунки, уни нафақаси эрга вожибдир. Лекин, аёли бой бўлса, эри фақир бўлса, эрига бериши мумкин. Чунки, эрни нафақаси аёлга вожиб эмасдир. Валлоҳу аълам. Закотни нақаси вожиб бўлмаган қариндошларга беришлик керак. Ёки, бегонага ҳам берса бўлади. Фақир ё мискин бўлиши шартдир.


Саҳвий

17. 04. 2023