Get Mystery Box with random crypto!

Radioblog Sahwii

Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii R
Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii
Kanal manzili: @radioblogsahwi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-04-11 01:46:54 773 Савол:
Кечаги ФБ да чикарган шеърингиздан келиб чикиб бир савол бор: Уз динини билмаган одамларни уммат, мусулмон хисоблаймизми?
Жавоб:
Муаммо шундаки, диндан бехабар одамлар ўзларини мусулмон ҳисоблашади. Шу жиҳатидан уларни оммавий суратда кофирга ҳукм қилинмайди. Лекин, баъзи уламолар рашид Ризо ва Муҳаммад Абдуҳ бунақа тақлидчи одамларни мусулмон деб тан олмаганлар. Улар имонга келиш учун кши, ўз ақли билан ўйлаб, имон келтириши лозим дейишган. Лекин, аксар уламолар, тақлидий имонни ҳам, имон деб қабул қилишган. Шунга кўра, булар ҳам, мусулмон деб саналади. Лекин, булар орасидаги баъзилари, шахсиятини текшириш асосида, кофир деб ҳукм берилиши мумкин. Валлоҳу аълам. Ширкка кетганлари кўп, булар орасида.
Саҳвий
10. 04. 2023
13 views22:46
Ochish/sharhlash
2023-04-11 01:46:40 772 Савол:
Акида хакида китоблар куп булишига карамай, энг охиргисининг ёзилганига 100 йил бди. Бугунги кундаги мусулмоннинг акидаси канака булиши керак, Бугунги мухим масалаларда канака эътикодда булиши кераклиги хакида, кискача рисола ёзсангиз. Чунки сиз куп нарсани бошингиздан утказдингиз. Дунё ахволидан хабардорсиз.
Жавоб:
Сизни фикрга тўла қўшиламан. Ақида китоблари ёзилганига юз йил эмас, минг йил бўлган. Аслида. Ақида минг йил ўтсада ўзгармайдиган нарсадир. Ақиданинг асослари борки, Аллоҳга имон келтиришлик, Асмои сифотларига ва тавҳидга, қиёмат кунига ва китобларига ва ҳаказолар аввалги Пайғамбарлардан бошлаб то охирги Пайғамбар муҳаммад алайҳиссаломгача бир хил бўлган. Бу масалаларда ўзгариш бўлмайди. Лекин, қатор масалалар борки, ақида китобларига кирган ва бугунги кун давр талабига мос равишда қайта таҳрир қилинишга муҳтождир. Мен буни Таҳовий ақидасига шарҳларни ўқиганимда сезганман. Ақида бобида турли фирқаларнинг қарашлари битилган китоблари ҳам бор. Шиаларнинг алоҳида китоблари бор. Муътазила тоифасида бор. Ашъарий ва Мотуридийларда бор. Аҳли суннада бор. Булар орасида баъзи масалаларда ихтилофлар бор. Айни дамда, замонавий қатор масалалар борки, буларга муносабат масаласида, бу китобларда бирор нарса йўқ. Шу маънода, сиз айтгандек, бир ақида китоби ёзилишига эҳтиёж бор деб биламан. Буни тўла янги китоб шаклида эмас, ўша китоблардан бирини асосида, янги масалаларни қўшиб ёзишлик мақсадга мувофиқдир. Бу китобда, бугунги замон кишиси олдига тўсиқ бўлиб тушадиган масалаларга доир, исломий қарашлар кўрсатилиши лозим. Бунақа китоб ёзилиши замон талабидир. Валлоҳу аълам. Энди бу китобни ёзишликка мени ўзим журъат қилолмайман. Чунки, ишни кўламини англаб турибман. Қолаверса, замонавий масалаларга доир қарашларни қолипга солишда, қатор фуқаҳолар иштироки лозимдир. Бунақа рисолани бир гуруҳ киши биргаликда ёзиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Менинг нуқтттаи назаримда, замона олдимизга қўйган нарсаларга доир мавзуларни ўзини аниқлаб олишлик муҳимдир. Буларга қатор нарсалар киради.
Масалан: Мавжуд давлатлар ва уларга мансублик (гражданлик) масаласида қандай мавқеъда бўлишлик керак?
Паспорт олишлик ва бу давлатлардаги ҳарбий хизматга боришлик ва уларга солиқ тўлаш масаласи?
Шу давлатлардаги ҳукуматлар раҳбарлари ва қонунлари ҳукми нима?
Сайловларида қатнашиш ҳукми?
Ҳукуматда иштирок этиш ҳукми?
Халифат қуриш масласи?
БМТ ва шу каби, халқаро ташкилотларга муносабат?
Космосга чиқишга муносабат?
Кимёвий нотабиий озиқ овқатларга муносабат?
Сунъий ҳомиладорлик масаласи?
Суррогат оналик?
Бошқа қатор кўплаб масалалар борки, буларга мусулмон киши муносабати қандай бўлиши лозимлиги китобу суннат асосида кўрсатилган бўлиши лозим. Булар улкан масалалардир. Буларга кенг ёндашиш ва атрофлича ўрганиб, тўғри мавқеъни кўрсатиш керак. Бу иш улкан ишдир. Буни ҳам ўзбеклар бўлмасада, бошқалар қилишаётган бўлишлари эҳтимоли йўқ эмас. Валлоҳу аълам. Лекин, буларни ҳукми берилган бир китоб, бугунги ўзбеклар учун ҳам, давр талабидир. Шу фикрга қўшиламан. Лекин, бунақа китоб ёзишни ўзим ваъда беролмиман. Ҳали бир икки китоб ёзиш мўлжалим бор. Улгурмаяпман. Қолаверса, бунақа китобни ёзиш учун, шайхлар кўп. Ўшалар ёзиб қолишса ажабмас. Кутиб турингчи, бир ердан янгилик чиқиб қолар?!
Саҳвий
26. 03. 2023
11 views22:46
Ochish/sharhlash
2023-04-11 01:46:15 771 Савол:
Ассаламу алейкум.
Каъбани макетини ишлаш ва сотиш мумкинми?
Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Саудиядаги доимий фатво қўмитаси бу масалада 1982 йилда фатво чиқарган. Унга кўра, Каъбани нусхасини ясашлик ва уни кичик шаклда ишлаб сотиш мумкин эмасдир.
فجاء في الفتوى :
" لا يجوز تصنيع مجسم للكعبة المشرفة وللقبة التي على قبر النبي صلى الله عليه وسلم ، ولا التجارة فيهما ؛ وذلك لأن صناعتهما والتجارة بهما وتداولهما يفضي إلى محظورات يجب الحذر منها ، وسد كل باب يوصل إليها " انتهى .
الرئيس عبد العزيز بن عبد الله بن باز – نائب الرئيس عبد العزيز آل الشيخ – عضو عبد الله بن غديان – عضو صالح الفوزان – عضو بكر أبو زيد .
Каъбани шаклини ясашлик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам равзалари устидаги қуббани шаклини ясашлик ва сотишлик жоиз эмасдир. Буни ясашлик ва сотишлик ҳазар қилишлик лозим бўлган хатарларни келтириб чиқаради. Бунга олиб борувчи барча эшикларни ёпишлик вожибдир.
Фатво ҳайъати раиси:
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби,
Абдулазиз оли шайх
Аъзолар:
Абдуллоҳ ибн Ғудён
Солиҳ ал Фавзон
Бакр Абу Зайд
Шунга қарамай, бугун Макка ва Мадинада барча дўконларда Хитойликлар ишлаган Каъба макетлари сотилмоқда. Жойнамозларда ҳам каъба суратлари туширилган. Тасбиҳлар ва бошқа турли туман кийим кечаклар барчаси Хитойники. Сифатсиз ва жуда қиммат нархда сотилади. Ислом ва мусулмонларга қарши бўлган Хитой давлати, айнан мусулмонлар учун муқаддас бўлган нарсаларни суратини ишлаб сотиб, пул қилишмоқда. Негадир, Саудия давлати бунга монеълик қилмаяпди. Каъба зиёрати, асосан тижорат майдонига айланган. Бу соҳада хизмат кўрсатувчи барча соҳа ходимлари, Меҳмонхоналар ва ошпазлар ва учоқлар компаниялари ва туристик фирмалар барчаси тижорат мақсадида фойдаланишмоқда. Бу ишни шахсий ширкатларгамас, давлат ташкилоти зиммасига юклатилиши лозим эди. Бу ишда, тижорат қилишга йўл бермаслик керак эди. Валлоҳу аълам.
Саҳвий
10. 04. 2023
10 views22:46
Ochish/sharhlash
2023-04-11 01:45:54 770 Савол:
Ассалоаму алейкум.
Менинг уйим бор. Менга қачон закот вожиб бўлади? Қанча пулим бўлиши керак?
Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Инсон ҳаётда доим йдаланадиган мол мулки, закот молига кирмайди. Уйингиз ва машинангиз ёки, уйдаги қўй мол ва шу каби нарсалар учун закот берилмайди. Закот пули инсон ўзи учун кундалик ишлатиб турган молидан эмас, савдо учун турган молидан берилади. Агар бир неча уйингиз бўлсаю, биттасида яшаб, бошқасини сотиш учун олган бўлсангиз, шунда у уйлар қиймати закот пулига қўшиб ҳисобланади. Сотиш учун боқаётган мол ва қўй эчкилар бўлса, шулардан закот берасиз. Савдо учун турган молларнинг ҳаммасидан закот берилади. Деҳқончиликдан алоҳида закот чиқарилади. Бу ҳосил йиғиб олинганида чиқариладиган закотдир. Закот нисоби, 85 грамм олтиндир. Шунча олтин олишга етадиган пулингиз бўлсаю, у пул бир йил ичида камайиб кетмай турса, шундан қирқдан бирини закотга чиқарасиз. Менинг билишимча, сизга закот фарз эмас. Битта уйингиз учун закот бермайсиз. Қўлингиздаги нақд пул миқдори 85 грамм олтинга етмаса, закот бермийсиз. Лекин, фитр садақасини бериш мумкин. Валлоҳу аълам.
Саҳвий
09. 04. 2023
10 views22:45
Ochish/sharhlash
2023-04-11 01:45:20 Бу ҳадисда келган туркдан мурод, бугунги кундаги Туркиядаги турклар эмас. Лекин, булар ҳам шулар жумласидандир. Бундан мурод одамлар шунақа сифатлар билан яратилишлигидир. Ва улар Шарқдадирлар. Бу ҳадис бизни, то улар бизни тарк қилгунга қадар, уларни тарк қилишга буюради. То сизни тарк этгунларига қадар ва туркларни тарк этинг! Агар сизга тажовуз қилсалар уларга қарши жанг қилиш талаб қилинадиган ишдир. Баъзи аҳли илмлар, бу ҳадисни кофирларга қарши уруш қилишга далил дейишган. Чунки, уларнинг мусулмонларга нисбатан зарари ва қуввати ва кучи қаттиқдир.


Бу ҳадисдан биламизки, туркий қавмлардан мусулмон бўлганларини эмас, куфрда қолганларини сифатлари зикр қилинди. Гап шундаки, Нуҳ алайҳиссаломнинг Ёфас имсли ўғли Абу Турк дейилади. Туркийлар шу кишидан тарқалгани айтилади. Бугунги Марказий, Ғарбий ва Жанубий Осиё минтақасидаги давлатлар аҳолиси ўша қадимги туркий қавмлар ҳисобланади. Булар бари бутпараст ва оташпараст қавмлар бўлишган. Бугун бу ҳудудда, Хитой, Мўғулистон, Тибет, Бурма ва Тайланд, Қурия ва Япония ва Малайзия ва бошқа давлатлар мавжуд. Булар бари қадимда турклар деб танилган ва мусулмон бўлмаганлар. Марказий Осиёдаги ва Онадўли турклари Исломни қабул қилишганига, минг йилдан ошгандир.

Юқоридаги ҳадисда, мана шу кофирлигида қолган туркий қавмлар ҳақида гап кетаяпди. Уларга қарши то улар уруш бошламагунча, урушмаслик тавсия қилинди. Улар уруш бошласалар, уларга қарши урушга буюрилди. Бу уруш қиёмат олдидан бўлиши ҳам хабари берилди. Демак, бу ҳадисдаги турклардан мурод, мусулмон бўлган туркий қавмлар эмас. Бу ҳадисдаги турклар кофир турклардир. Асосан Хитой ва мўғуллар назарда тутилгани айтилади. Валлоҳу аълам.

Бунга яна бир далил аллома Ибн Касир ал Бидоя ван Ниҳоя асарида шундай ёзади:


•وقال الحافظ ابن كثير رحمه الله :
" وفي هذه السنة ( سنة ثلاث وأربعين وستمائة ) كانت وقعة عظيمة بين جيش الخليفة وبين التتار لعنهم الله ، فكسرهم المسلمون كسرة عظيمة وفرقوا شملهم ، وهزموا من بين أيديهم ، فلم يلحقوهم ولم يتبعوهم ، خوفا من غائلة مكرهم وعملا بقوله صلى الله عليه وسلم : ( اتركوا الترك ما تركوكم ) " انتهى من "البداية والنهاية" (13 /196)


Бу йили (643 йили) Халифа қўшини билан татарлар орасида катта жанг бўлди. Жангда мусулмонлар уларни парчалаб сочиб ташлашди. Ортига қараб қочдилар. Мусулмонлар уларни ҳийла қилишидан хавфсираб, ортидан қувмадилар ва таъқиб қилмадилар. Ва бунга сабаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «туркларни тарк этинг, то сизларни тарк этсалар» деб айтганлари сабаблидир:

ал Бидоя ван Ниҳоя 13 жилд 196 бет

Демак, мўғул татарларини турк деб танилган. Бу қадимги замондаги умумий эътирофдир. Бугунга келиб, туркийлар деганда, кўпроқ Ислом динига кирган қавмлар тушунилади. Хитой, Яполн, Корейсва ҳаказолар турк деб танилмайди. Аслида ҳақиқат шуки, булар бари таги бир уруғдандир. Ёфас уруғидандир. Бу узоқ йиллар олдин бир уруғ бўлганига ишорадир. Валлоҳу аълам.


وهذا النهي عن تهييج الترك والأحباش ، أو ابتدائهم بقتال


Бу ҳадис турклар ва ҳабашларга қарши уруш бошламасликка агар улар урушмасалар, уларга қарши урушмасликка тарғибдир.




Хулоса: Демак, бу ҳадис бор ва уни тўғри тушуниш қандай бўлиши бу ерда кўрсатилди. Лекин, матнни иккинчи қисмидаги сўзлар ҳадис эмас. У гаплар Абу Довуд сунанида йўқ. Уни муаллифни ўзи ёзган деган гумоним бор. Учинчидан, бу ҳадисда, туркларни мақташ мазмуни йўқ. Аксинча, уларни ва ҳабашларни зулми ва зарари кўпроқ экани ва улардан эҳьтиёт бўлиш зарурлиги уқтирилмоқда. Бу ҳадисни шарҳлаган уламолар сўзлари ҳам келтирилди. Демак, бир миллатни улуғлаш учун, сохта сўзларни ҳадис деб тарқатишлик бу катта гуноҳдир. Бу матнни тарқатувчи кимсага, бу ишидан қайтишини тавсия қиламан. Исломда миллатчилик йўқ. Сохта ҳадислар тўқишлик кабира гуноҳдир. Ҳадис деб, ҳар хил нарсани гапиришликдан сақланиш лозим. Саҳиҳ ҳадисларни далили билан тарқатиш мумкин халос. Саволга умумий жавобим шулардан иборатдир. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

09. 04. 2023
9 views22:45
Ochish/sharhlash
2023-04-11 01:45:19 769 Савол:


Assalomu alaykum. Shu sahihmi


МУҲАММАД (с.а.в) ДЕДИЛАР:

"Туркларга тегманг улар сизга тегмагунча."
(Абу Довуд 4302, Ан-Нававий 3176)
Ушбу ҳадисда Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва саллам, Туркларга қарши жанг қилма, дедилар. Улар шарқда яшайди ва Турклар деб аталади, улар Аллоҳнинг жангчилари. Аллоҳ баъзи қавмларни жазолаганда Турклар билан урушга маҳкум қилади. Чунки улар отда сиздан яхши ўтиришади ва сиздан яхшироқ қиличдан фойдаланишади. Агар улар сизга қарши уруш қилсалар, таслим бўлинг, уларга қилич кўтармасдан. Уларга ишонинг
уларнинг марҳамати кучли, чунки улар сиздан кўра адолатли.

Сунани Абу Довуд.
37-китоб Малоҳим китоби.
.
Temurmalik Berdixon sahifasidan.
https://t.me/turonturkiston
Shunqor
Shunqor Uzturk


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Бу юборган матн, ултра миллатчи туркийпарастлар сўзига ўхшаяпди. Аввало, шуни билиш керакки, миллатчилик Исломда йўқ. Ислом миллатчиликка чақирмайди. Бир миллатни улуғлаб, бошқасини камситмайди. Бунақа мазмундаги ҳадис йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Бу ерда келган матн мазмунидаги ҳадис йўқ. Лекин, туркларга қарши урушманг то улар урушмагунча деган ва шунга яқин мазмунда ҳадислар келган. Бу ҳадислар араб ва турклар орасидаги уруш қиёмат аломатларидан деган, маънода келади. Бу ҳадисдаги турклардан мурод, бугунги мусулмон бўлган туркий миллатлар эмаслиги ҳам назарда тутилган. Валлоҳу аълам. Бунга доир ҳадисларни ўрганиб, кейин хулоса қиламиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

دعوا الحبشَةَ ما ودَعوكم واترُكوا التُّركَ ما ترَكوكم
الراوي : رجل من الصحابة | المحدث : الألباني | المصدر : صحيح أبي داود | الصفحة أو الرقم : 4302 | خلاصة حكم المحدث : حسن


Ҳабашларни тинч қўйинг то сизни тинч қўйгунларига қадар ва туркларни тарк этинг то сизларни тарк этгунларига қадар.

Абу Довуд ривояти

Муҳаддислар ҳасан ҳадис, деганлар.

Айни мазмундаги ҳадисни Насоий ва Байҳақий ҳам ривоят қилган.



روى أبو داود (4302) والنسائي (3176) والبيهقي (19068) عَنْ رَجُلٍ مَنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :
( دَعُوا الْحَبَشَةَ مَا وَدَعُوكُمْ وَاتْرُكُوا التُّرْكَ مَا تَرَكُوكُمْ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ҳабашларни тинч қўйинг то сизни тинч қўйгунларига қадар ва туркларни тарк этинг то сизларни тарк этгунларига қадар.


ورواه الطبراني في "المعجم الكبير" (10389) من حديث ابن مسعود رضي الله عنه .
ورواه أيضا (882) من حديث معاوية بن أبي سفيان رضي الله عنهما .
وحسنه الألباني في "صحيح أبي داود" وغيره .

Табароний Муъжамул Кабир китобида ривоят қилган.

Имоми Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган бу ҳадисда,

وروى البخاري (2928) ومسلم (2912) عن أبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :
لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا التُّرْكَ صِغَارَ الْأَعْيُنِ حُمْرَ الْوُجُوهِ ذُلْفَ الْأُنُوفِ (قصر الأنف مع انبطاحه
كَأَنَّ وُجُوهَهُمْ الْمَجَانُّ الْمُطْرَقَةُ (يعني وجوههم غليظة منبسطة ومدورة) ، وَلَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا قَوْمًا نِعَالُهُمْ الشَّعَرُ.(احذيتهم
مصنوعة من الشعر المجدل يمشون بها)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Сизлар то кўзи кичик, қизил юзли ва кичик ва қирра бурунли турклар билан жанг қилмагунингизча, қиёмат қойим бўлмайди. Уларнинг юзлари япалоқ қалқонга ўхшаган қаттиқ ва думалоқ бўлади. То пойабзали сочдан (жундан) бўлган қавм билан жанг қилмагунларингча, қиёмат қойим бўлмайди.

Бу ҳадисни Абдулмуҳсин ал Уббод Абу Довуд сунанига ёзган шарҳида шундай деб шарҳлайди:


•وليس المقصود بهؤلاء الترك ما اشتهر في هذا الزمان من الأتراك في تركيا ، وقد يكون هؤلاء من جملتهم ، ولكن المقصود بهم خلق من الناس هذه صفاتهم وهم في الشرق .
•وهذا الحديث فيه الأمر بتركهم مدة تركهم ، أي : اتركوهم ما داموا تاركين لكم ، وإذا اعتدوا عليكم فالدفاع أمر مطلوب ، قال بعض أهل العلم :
إن هذا مخصص للنصوص الدالة على قتال الكفار مطلقاً ؛ وذلك لشدة بأسهم وقوتهم وحقدهم الشديد على المسلمين .
"شرح سنن أبي داود" ـ عبد المحسن العباد (25 /65)
9 views22:45
Ochish/sharhlash
2023-04-11 01:43:54 Мисрдаги Дорул Ифтаа фақиҳлари, бу моддани гарчи ҳашаротдан олинган бўлсада, уни кимёвий моддалар билан аралаштириб, таркибини ўзгартириб юборганлиги жиҳатидан, ҳаром эмас деган. Уни шу ранг берувчи хусусияти бор нарса ва истеъмоли жоиз дейишган. Биз бу моддани ўзимиз текшириб кўриш имконидан маҳрум эканмиз, демак, шуларга эргашамиз. Диний Бошқарма ҳам, шуларга эргашади. Текшириш имкони уларда ҳам йўқ.
Такрор айтаман, биз ўзбеклар асосан бу каби нарсаларга ҳукм беришда, араб шайхлари фатволаридан фойдаланамиз. Улар чиқарган хулосаларга таянамиз. Чунки, ўзимизда у ё бу моддани таркибини текшириш имкони йўқ. Уни қаердан олингани ва қанақа нарсалигини биладиган олимлар ҳам йўқ. Буларни текшириб, кейин фатво бериш учун, махсус гуруҳ бўлиши ва бу гуруҳ таркибида турли соҳа уламолари бўлиши лозим. Шундай гуруҳ бу каби, нарсалар устидан ҳалол ва ҳаром деган фатволар беришади. Якка шахсларда бундай имконият йўқ. Уни ҳаром дейиш учун, ёки ҳалол дейиш учун ҳам, бизда ҳеч қандай асос ва илмий текширув имкони йўқ. Магар арабларда текшириб, айтилган фатволарни айтамиз халос. У блогер ҳам, уни текшириб айтмаган. Кимдандир эшитган гапини айтган. Диний Бошқармада ҳам, уни илмий текшириш имкони йўқ. Улар ҳам, араблардан олган фатвосини ўзиники қилиб айтишади. Жумладан мен ҳам, бу масалада ўшаларнинг фикрини айтаман халос. Ўзим уни текшириб, аниқлаб бир нима дейишим амри маҳол. Демак, ҳаммамиз бу каби масалада, ўша махсус гуруҳ чиқарадиган ҳукмга муҳтожмиз. Бизда бошқа йўл йўқ. Диний Бошқарма шу каби, нарсаларни текшириб, фатво бериш учун, махсус гуруҳ ташкил этиши ва унинг таркибига турли соҳа олимларини жалб қилиб, шуларни ўрганиб, фатво бериши мақсадга мувофиқдир. Лекин, бизникилар буни қилмайдилар. Демак, хулосага келсак, блогер ўша фикрида хато қилган. Агар у ҳаром деган бирорта фатвони топиб айтган бўлса, унда ўшани кўрсатиши лозим. У ҳолда, блогерни айблаш мутлақо нотўғри бўлади. Чунки, у ҳам ўз сўзини эмас, кимнидир фатвосини айтган бўлади.
Бунга Диний Бошқарма жазавага тушишга ҳожат йўқ эди. Чунки, булар мубоҳ деган, фатвони олишган бўлса, у блогер ҳаром деган, қавлни ушлаган бўлади. Бунақа масалалар эса, жуда кўп. Бундай пайтда, ҳар ким ўзи тўғри деб билганига эргашади. Агар блогер бундай фатвони ўқимасдан туриб, ўзича ҳаром деган бўлса, бу иши хатодир. У ўзича бир нарсани ҳалол ё, ҳаром дейиши тўғри эмасдир. Бу иши хато бўлади. Энди уни шу хатоси учун қамашлик, бу ИИВнинг улкан хатосидир. Жиноятидир.
Бу жиноят бўлмаса, уни қамаш кераги йўқ эди. Назаримда уни қамашга Диний Бошқарма ҳам, ўз ҳиссасини қўшган бўлса, эҳтимол?! Улар бундай имкониятни, бой берадиган хилидан эмаслар. Валллоҳу аълам.
Саҳвий
08. 04. 2023
10 views22:43
Ochish/sharhlash
2023-04-11 01:43:54 768 Савол:
Самир Али Ибрахим
Ассаляму Алейкум Ва Рахматуллохи Ва Барокатуҳ.
Домла, куни кеча ижтимоий тармоқларда активистни 15 суткага қамашгани тўғрисида гап сўз, видеолар тарқалди. У киши йогурт масаласида унга қўшиладиган моддаларни, яъни бўёқларни хисобга олиб харом деган экан. Унга нисбатан иив ходимлари Диний мазмундаги материал тарқатиш деган айбловни қўйиб у кишини 15 суткага қамоққа олишган. Қизиғи Ўзбекистон мусулмонлар идораси фатво маркази ходимлари ундай бўеқларни, яъни E-120 моддасини харом хисобланмайди деб фатво чиқаришибди.
Шунга сизнинг фикрингни билмоқчи эдим.
Эътиборингиз учун ташаккур домла!
Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аввало ўша биродарга Аллоҳдан нажот сўрайман. Мени унинг қамалиши сабабидан хабарим йўқ эди. Сизни саволдан билдимки, у киши Е 120 моддасини ҳаром деган. Шунга уни қамашган. Бизда бировни қамашлик учун баҳона топиш осон. Ва мусулмонларни қамаштишда Диний Бошқарма ўзи бош қош бўлиб туради. Бунга бизда сон мингта мисоллар бор. Лекин, бу сафар сал бошқача бўлган. Гап шундаки, ўша моддани ҳукмини уламолар ҳалол деганлар. Сиз мендан бу модда ҳақида шахсий фикримни сўрадингиз. Менинг ўша моддани ҳалол ё ҳаромлиги ҳақида, шахсий фикрим йўқ. Мен фақат бошқалар фикрига, хулосасига ва фатвосига, таянаман халос. Ўзимча, ҳалол ё ҳаром демайман.
Менга кеча, бошқа бир модда ҳақида савол беришганди. Бугун сиз бу моддани сўрадингиз. Буларни ҳар бирини араб фақиҳлари текшириб, нимадан тайёрланганига ва миқдорига қараб, умумий фатволар чиқаришган. Буларни олдинги саволга жавобда берилган. Лекин, бизда халқ ҳали, буларни таркибини билмайди. Булар ҳақида чиқарилган ҳукмларни билмайди. Шунинг учун ҳам, халқ орасида турли хил гап сўзлар ва тушунмовчиликлар бўлаяпди. Аслида, бу каби моддалар устидан ҳукм чиқариш учун, Дин олими ўзи кифоя қилмайди. Уни таркибини биладиган биологлар ва кимё олимлари ҳам лозим бўлади. Моддалар таркибини ўрганиб, кейин, унга қараб, диний фатво берилади. Бу ишлар бизда, Ўзбекистонда қилинмаслиги аниқ. Лекин, араб диёрларида қилинган ва қилинмоқда. Ўзбек Диний Бошқармаси, ўшаларнинг фатволарини ўзиники қилиб беради халос. Уларнинг ўзларида бирор соҳа бўйича текширув ва холис ўрганиб, фатво чиқариш имкони йўқ. Уларга буни кераги ҳам йўқ аслида. Улар ҳалолни ҳалол ва ҳаромни ҳаром деб, айтадиган тоифадан эмаслар. Улар давлат нимани истаса, шуни айтадиган тоифадандирлар.
Сиз айтган блогер бу масалада, қандай ҳукм чиқарган ва ҳукмни қаердан олган, мен билмайман.
مادة E120 ليست مضرة بشكل عام وليست حرامًا، فهي مجرد مادة ملونة فقط، حيث أن اسم "E120" هو الاسم التجاري لمادة الكارمين وهي صبغة حمراء مستخرجة من أنثى حشرات قشرية تسمى القرمزيات، وموطنها الأصلي في أمريكا اللاتيني
Е 120 номли модда қизил ранг берувчи модда бўлиб, уни исми Кармин дейилади. У (арабчаси) Қурмизёт номли ҳашаротдан олинар экан. Бу ҳашарот Лотин Америкасида яшар экан. Кактус ўсимлигида бўларкан. Буни қуритиб янчиб, кимёвий моддалар билан аралаштириб, қизил ранг олинар экан. Бу рангни одам соғлигига зарари йўқлиги исботланган. Баъзи одамларда аллергия бериши мумкин экан. Бундан бошқа зарари йўқ экан.
Буни бугун турли туман озиқ овқатларга ва косметика маҳсулотларига қизил ранг бериш учун, қўшилар экан. Уни инсон соғлигига зарари йўқлиги жиҳатидан ҳукми мубоҳ дейилган. Бу рангни сунъий ранг берувчи моддалардан кўра, хавфсизроқлиги таъкидланади. Синтетик моддадан ишланган сунъий ранг берувчи моддалар соғликка зарари кўп экан.
والقول بأن هذه الصبغة حرام في الدين الإسلامي، استنادًا إلى أن جمهور الفقهاء يحرمون تناول الحشرات، هو أمر غير صحيح، بحسب دار الإفتاء المصرية، التي تقول أن هذه المواد "تجري عليها تفاعلات فيزيائية وكيميائية تغير من بنيتها الكيميائية تغييرًا كاملًا حينما تتحول إلى مادة مكسبة للون، مما يجعلها في نهاية المطاف طاهرة يجوز أكلها، بشرط عدم الضرر
12 views22:43
Ochish/sharhlash
2023-04-11 01:43:04 Шунингдек, баъзи бир суриладиган малҳамлар, кремлар, пардоз-андоз ашёларини таркибида чўчқанинг ёгидан қўшилган бўлиши мумкин, лекин ана ўша нарсани зийнат нарса бўлганлиги учун ишлатиб бўлмайди. Фақат ҳали айтганимиздек, бу нарса жуда оз бўлиб, ўша ёгни бутунлай бошқа нарсага айланиб кетганлиги, унинг асорати умуман қолмаганлиги аниқ бўлсагина, ишлатиб бўлади.
Шунингдек, кишининг ҳушини йўқотадиган, араб тилида «мухаддир» деб аталадиган, бизда тиббий маъноларда ишлатиладиган нарсалар бор – нашанаванд, наркотик моддаларни бирортасини танаввул қилиб бўлмайди. Фақат тиббий маънода, муайян бир миқдорда, муайян бир шаклда, табибларни бошчилигида ва уларни тайинлаши асосидагина улардан фойдаланиш мумкин, холос».
Иқтибос тугади.
Саҳвий
08. 04. 2023
8 views22:43
Ochish/sharhlash
2023-04-11 01:43:03 767 Савол:
Е-322 моддаси ҳалолми?
Жавоб:
Ҳозирги замонавий озиқ овқат тайёрлашда ишлатиладтиладиган моддалар жуда кўп. Улар рақами, Е-422, Е-553 ва Е-322 ва булардан бошқалари ҳам кўп. Булар қандолат маҳсулотларига ва дори дармонларга қўшилади. Бошқа озиқ овқатларга ҳам қўшилиши айтилади. Европа ва АҚШда яшайдиган мусулмонлар орасида, бу нарсалар қўшилган маҳсулотлар ҳалолми ё ҳаромми деган саволлар кўп учрайди. Сабаби, бу моддалар чўчқа ёғи ва суягидан олиниши айтилади. Мусулмон мамлакатларида, чўчқа ёғи ва суягидан олинсада, бу махфий суратда бўлиб, авом халқ бехабар қолади. Аслида, бу моддалар бугун дунёнинг ҳамма ерида ишлатилади. Баъзи давлатлар фармацевкада қўллаш учун, ҳалол холестерин ва желатин моддасини ишлаб чиқаришган. Баъзилари, буни чўчқадан ва бошқа гўшти ҳаром бўлган ҳайвонлардан олишади.
Умумий суратда, гўшти ҳаром бўлган ҳайвонлар суяги ва терисидан олинган, желатин ва холестерин моддалари қўшилган маҳсулотларни ҳам, уламолар ейишга рухсат беришган. Сабаби, улар химик ишлов берилган ва ўз таркибини ўзгартирган ва жуда оз миқдорда бўлади. Шунга улар таркиби ўзгариши билан ҳаромлик ҳукмидан чиқади дейишган. Бошқа моддалар билан аралашиб, таркиби ўзгарган бўлса, шунда рухсат дейишган. Замонавий фуқаҳолар «Агар нажас нарса бошқа нарсаларга аралашиб таркиби ўзгариб кетса, унинг ҳукми ҳам ўзгаради. Дейишган.
الكوليسترول والليسيثين ونحوهما من المستخرجات من أصول نجسة لا حرج في استعمالهم في الدواء والغذاء إذا كانت نسبته قليلة جداً بحيث تُستهلك في الطّاهر الحلال مع المكوّنات الأخرى.
إن كان مصدرها حيوانياً فهو إمّا أن يكون من حيوان مُذكّى حلال أو من ميتة، فإن كان الحيوان مُذكّى أو أتى الطعام الموجود فيه هذه المادة من بلاد ذبائحها حلال فهو جائز وحلال.
إن كان من بلاد لا تحلّ ذبائحهم أو كان من حيوان محرّم الأكل فهو حلال كذلك؛ لأنّه إمّا أن يكون قد استُهلك ولم يبقَ له أثر في الحليب ونحوه، وإمّا أن يتحوّل عن طبيعته ويُصبح مادة أخرى بسبب الإضافات الكيميائية، خاصة وأنّه يُستخدم بنسبة قليلة جداً في الأعمّ الأغلب
Лекин, шунга қарамасдан, баъзи уламолар, шубҳали бўлган нарсаларни истеъмолидан сақланишликни тавсия қилишади. Тақво учун, шуниси афзал дейишади. Валлоҳу аълам.
Шу саволга МСМЮ ҳам жавоб берган. Жумладан у Қувайтда тиббиёт соҳасидаги масалаларга бағишланган, Тиббиёт ва шариат олимлари жамланиб, ўтказган анжумандаги чиқарилган қарорни хулосасини ҳам тақдим қилган. Мен шуни уни сайтидан кўчириб ҳавола қилаяпман. Қарорда асли ҳаром бўлган моддаларни, дори дармон учун қўлланишга доир хулосалар бор.
«Ғизо ва даводаги ҳаром қилинган ва нажас бўлган
моддалар ҳақидаги қарор»
1.Ҳар бир мўмин-мусулмон одам шариати исломия ҳукмларини ўзига лозим тутмоги вожибдур. Хусусан, озиқ-овқат ва даво соҳасида бунга алоҳида эътибор бериш керак. Чунки мўмин-мусулмон одамнинг ейдиган нарсаси пок бўлмоги, ичадиган нарсаси пок бўлмоги, даволаниш учун истеъмол қиладиган дорилари пок бўлмоги лозимдур.
Аллоҳ субҳану ва таолонинг раҳмати кенг. Ўз бандаларига раҳм қиладиган бу улуғ Зот ўзининг шариатига эргашиш йўлларини ҳам енгиллаштириб қўйган ва бу борада зарурат тугилганда баъзи бир нарсаларнинг риоясини эътиборга олишни шариатига киритган. Ана шундай қоидалардан бирида – «зарур бўлган ҳолда ман қилинган нарсаларга рухсат берилади» дейилган.
Шунингдек, «ҳожат тушган пайтда бу ҳожат заруратнинг ўрнига ўтади» деган қоида ҳам бор. Аслида барча нарсалар мубоҳдир, илло ҳаромлигига эътиборли далил бор нарсаларгина ҳаром ҳисобланади. Шунингдек, «барча нарсалар аслида ўзи пок» деб ҳисобланади, лекин «нажаслиги, нопоклигига далил ишончли ҳолда келтирган нарсаларгина пок эмас» деб ҳисобланади.
1.Ажнабий тиллардаги «алкогол» сўзи араб тилида «ал-Куҳл» деб аталади, Лекин ажнабийлар ҳам алкоголни «ал - Куҳл»дан олишганлиги маълум ва машҳур. Ана шу алкогол нарсалар шариат нуқтаи-назаридан нажас ҳисобланмайди. Бу нарса «ҳамма нарсанинг асли покдир» қоидаси асосида бўлган. Хусусан, ўша алкогол нарсалар холис ўзи бўлса ҳам, бошқа нарса аралаштирилган бўлса ҳам, ёки сувга аралаштирилган бўлса ҳам барибир.
6 views22:43
Ochish/sharhlash