Get Mystery Box with random crypto!

Radioblog Sahwii

Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii R
Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii
Kanal manzili: @radioblogsahwi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 89

2022-07-07 20:30:06 257 Савол

Хайит намози ўқишлик ҳукми қандай? Бизда намоз ўқимийдиганлар ҳам, хайит намозига боришади.

Жавоб


لمشهور من آراء الفقهاء أن صلاة العيد سنة مؤكدة عن الرسول -صلى الله عليه وسلم-، وثبت التشديد في أمر صلاة العيد، لذا لا ينبغي أن يتركها أو يتهاون في شأنها، فإن فاتته فله أن يصليها ركعتين، ويكبر فيهما التكبيرات الزوائد سبعًا في الأولى وخمسًا في الثانية، كما ثبت ذلك في السنة النبوية المطهرة.


Жумҳур фуқаҳолар наздида, ийд намозлари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам такидлаган суннатул муаккададир. Уни тарк этишлик ва енгил санашлик мумкинмас.
Уни ўқисангиз икки ракат намоз ўқийсиз ва аввалги ракатда еттита ва кейинги ракатда бешта такбирни зиёда қиласиз. Суннатда келганидек.


هل يجوز للمسلم أن يتخلف عن صلاة العيد بدون عذر
Ибн Бозга ийд намозини узрсиз тарк этиш мумкинми? Деб савол берилаганда, шундай деган.

صلاة العيد فرض كفاية عند كثير من أهل العلم، ويجوز التخلف من بعض الأفراد عنها، لكن حضوره لها ومشاركته لإخوانه المسلمين سنة مؤكدة لا ينبغي تركها إلا لعذر شرعي.
وذهب بعض أهل العلم إلى أن صلاة العيد فرض عين كصلاة الجمعة، فلا يجوز لأي مكلف من الرجال الأحرار المستوطنين أن يتخلف عنها، وهذا القول أظهر في الأدلة وأقرب إلى الصواب

Ийд намози кўп аҳли илмлар наздида фарзи кифоядир. Баъзи шахсларнинг унга бормай қолишлари мумкин. Лекин, усулмон биродарлар орасига бориб қўшилиш суннати муаккададир. Уни шаръий узрсиз тарк этиш жоиз эмас.

Баъзи илм аҳли ийд намозини, ҳар бир ҳур ва ватандаги кишига, жума намози каби фарзи айн деганлар. Яъни, унга хилоф қилиши жоизмас.

Ислом Веб сайтида ийд намозига доир қуйидагича ёзилган.

اختلف العلماء في حكم صلاة العيدين على ثلاثة أقوال :
Уламолар ийд намози ҳукмида ихтилоф қилишган.
القول الأول :

أنها سنة مؤكدة . وهو مذهب الإمامين مالك والشافعي .

Биринчи қавл шуки, у суннати муаккада. Бу Имоми Молик ва Шофиий сўзидир.

والقول الثاني :

أنها فرض على الكفاية ، وهو مذهب الإمام أحمد رحمه الله .

Иккинчи сўз, у фарзи кифоядир. Бу Имоми Аҳмад сўзидир.

القول الثالث :

أنها واجبة على كل مسلم ، فتجب على كل رجل ، ويأثم من تركها من غير عذر. وهو مذهب الإمام أبي حنيفة رحمه الله ورواية عن الإمام أحمد . وممن اختار هذا القول شيخ الإسلام ابن تيمية والشوكاني رحمهما الله .


Учинчи сўз шуки, у ҳар бир эркак мусулмон учун вожибдир. Уни беузр тарк этган киши гуноҳкор бўлади. Бу Абу Ҳанифа мазҳабидир. Имоми Шавконий ва Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳлар шу сўзни ихтиёр этишган.


Демак, шу ҳукмлардан қайси бирини қабул қилсангиз, шу сизга ҳукм бўлади. Албатта, иложи бўлган кишига, хайит намозига боргани афзалдир. Лекин, Ўзбекистондаги масжидларда, хайит намозида ҳам, тоғутларни ҳаққига дуо қиладиган бўлсалар, бормаган афзал. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

07. 07. 2022
18 viewsedited  17:30
Ochish/sharhlash
2022-07-07 18:23:22 256 Савол

Арафа куни Руза тутса савоб дейилган арафа жумага тугри келяпти Руза тутса буладими?


Жавоб:



صوم يوم عرفة أحد أنواع صوم النفل وهو صوم يوم عرفة لغير الحاج، ويوم عرفة وهو أحد أيام العشر من ذي الحجة، وهو يوم التاسع من ذي الحجة، وهو أيضا تاسع أيام العشر من ذي الحجة، ويستحب صيامه لغير الحاج حيث يكون في هذا اليوم واقفا بعرفة، مشتغلا بتأدية مناسك الحج. وأما غير الحاج فيستحب له صوم يوم عرفة؛

تفق الفقهاء على استحباب صوم يوم عرفة لغير الحاج، ورَوَى أَبُو قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ"، أخرجه مسلم.


Арафа кунги рўза, рўзаларнинг бир туридир. Ҳажда бўлмаган кишилар учундир. Арафа куни, зудҳижжа ойининг 9 кунидир. Бу кунда Ҳажда бўлмаганлар учун, рўза тутиш мустаҳабдир. Ҳаждагилар Ҳаж амалларини бажариш учун, тутмайдилар.

Ҳажда бўлмаганлар учун арафа куни рўза тутишни, фуқаҳолар мустаҳаб деганлар. Қатода разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Наби саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Арафа кунги рўза, ўзидан олдинги бир йилллик ва кейинги бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади деб умид қиламан. Муслим ривояти.

Шу ҳадисга кўра, Ҳажда бўлмаган кишиларга, арафа куни рўза тутишлик мустаҳабдир.
Бу кун қайси кунга тўғри келишидан қатъий назар тутишлик мустаҳабдир.
Аммо, бундан бошқа кунларда нафл рўза тутмоқчи бўлган киши, фақат жума кунни хослаб тутиши мумкинмас. Бошқа кунларда рўза тутмоқчи бўлса, у кун жума куни бўлса, уни олдиндан ё кетидан яна бир кун улаб қўйиш керак. Жума кунни ўзидагина нафл рўза тутишлик бидъатдир. Душанба ва пайшанба кунларида тутишлик суннат. Бидъатдан қайтаришлик учун, жума кунида хослаб рўза тутишдан қайтарилган. Агар бу кун арафага тўғри келиб қолса, унда тутилаверади. Чунки, арафа куни тутишга таъкид бор. Демак, бу йилги арафа куни жума бўлсада, рўза тутишлик мумкин. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

07. 07. 2022
21 viewsedited  15:23
Ochish/sharhlash
2022-07-07 16:45:33 4 июлда Ўзбекистон расмийлари 18 киши ўлгани ва 516 киши қўлга олинганини маълум қилишди. Қурбонлардан 14 нафари фуқаролар ва тўрт нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларидир. Ўша куни Ўзбекистон парламенти расман мамлакат Конституциясига ўзгартишлар лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини сақлаб қолишга доир қарорни қабул қилди.

Нукусдаги намойишлардан сўнг Ўзбекистон Бош прокуратураси Жиноят кодексининг “Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш” ва бошқа моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилганини билдирди. Тинч аҳоли вакилларининг ўлими ҳолатлари бўйича тергов ҳаракатлари хусусида шу кунгача расмий маълумот берилган эмас.

Европа иттифоқи Ўзбекистонни “Қорақалпоғистондаги зўравонлик воқеаларини шаффоф ва мустақил тергов қилишга” чақирди. Amnesty International халқаро инсон ҳақлари ташкилоти эса расмий Тошкентни намойишчиларга қарши куч ишлатилгани ҳолатлари бўйича “холис, мустақил ва пухта тергов” ўтказишга ва айбдорларнинг адолатли суд қилинишини таъминлашга чорлади.

БМТ ва АҚШ, ўз навбатида, Тошкентни Қорақалпоғистон воқеалари бўйича “тугал ва шаффоф” тергов олиб боришга чақирди.
24 views13:45
Ochish/sharhlash
2022-07-07 16:36:10 Булар бари келажакда, қорақалпоқларнинг ҳам, Абхазия ва Пренистровя, ДНР ва ЛНР каби, ҳеч ким тан олмайдиган айирмачи бўлгалардан бири бўлиб қолиши мумкинлигини кўрсатади. Мустақиллик уринишлари охири йўқ. Нореалдир. Буни қорақалпоқлар тушунмаяпдилар. Ёки, уларнинг тепасидагилар буни тушунсада, ўз халқини қурбон қилиш эвазига, шу бемаъни ҳаракатга уринишда давом этмоқдалар.
Мирзиёев ҳукумати, бу масалада чуқурроқ сиёсий мулоқотлар олиб бориши ва шу масалада очиқ ойдин томонларни жалб қилиб, ТВда гаплашишлари керак. бу мустақиллик уриниши бугунги реалликда, амалга ошиши имконсиз нарса эканини, улар тушунишлари лозим. Бунга етарли ресурслар уларда йўқ. Қўшниларга қўшилиш ҳам реалмас. Халқаро қонунларга зиддир. Бу темада гапиришдан одамларни тўсмаслик керак. Аксинча, ўша қорақалпоқ миллатчиларини ҳам жалб қилиб, суҳбатлашиш керак. Улар бу йўлни охири тупик эканини ўзлари тан олишгача олиб бориш керак. Куч билан бостирилса, бу муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Эртага яна бир кун чиқади. Яна қон тўкилади. Буни олдини олиш учун, Мирзиёев ҳукумати юқоридаги ишларни қилиши лозим.


Саҳвий


07. 07. 2022
36 views13:36
Ochish/sharhlash
2022-07-07 16:36:10 Мирзиёев тарихидаги қора доғ

Қорақалпоғистондаги расмий хабарга кўра, 18 киши ўлганлиги айтилди. Булардан 4 таси милиция ва қолганлари фуқаролар бўлган. Демак, бу 18 киши қони, Мирзиёев бошқарувчи тарихида тўкилган қонлардир. Бу унинг тарихидаги қора доғлардир. Бунинг учун у масъулдир.

Энди, диктотор ИАК тарихидаги қора доғ бўлиб қолган, Андижон Фожеъасига қарайлик, унда расмий маълумотга кўра, 87 киши ўлгани айтилди. Унда оломон Андижонни Ўзбекистондан ажратиб, мустақил бўламиз деб чиқишмаганди. Улар адолатсизликдан норози бўлиб, адолат талабида чиқишганди. Хуллас, ҳар иккала ҳолатда ҳам, одамлар қони тўкилди. Аммо, Мирзиёев даврида камроқ одам ўлди. Лекин, бу муаммони ҳал бўлди деганимас. Андижонда ўша воқеъадан кейин, қаршилик ғояси яшаб қолмади. Тўла тугаб битди.

Қорақалпоқда эса, аксинча, кучайди. Энди, ўзбек ва қорақалпоқ миллатлари орасида адоват пайдо бўлди. Бу адоват кўп йиллар ўз таъсири кўрсатиб туради. Яна вақти келиб, бу қаршилик ҳаракати бўлиб, майдонга чиқиши мумкин? Қорақалпоқлар ўзбекдан кўра, қозоқларга яқинроқ миллат. Улар эртами кечми, қачонлардир яна мустақиллик уринишлари давом этади. Мирзиёев қирғини, бунга янада куч бағишлайди халос.

Бу можаро ИАКники каби, Андижонда акрамийларни қатағон қилгани билан тугаб кетмайди. Бунинг касри асрларга татийди. Бу авлод бўлмаса, кейинги авлод буларга гувоҳ бўлади. Модомики, масала шундай экан, масалага чуқурроқ ёндашув лозим бўлади. Аввало, бугунги Қорақалпоқ ҳудудини масаласини кўриш керак? Бу ҳудуд руслар чизган шаклда қолиб кетаяпди. Бу масалага тадқиқотлар қилиниши ва қорақалпоқлар асл ватани бўлмиш Орол бўйидаги ҳудудлар уларники деб белгиланиши лозим. Ўзбеклар азалдан яшаб келган районлар, уларнинг таркибидан чиқарилиши керак. Булар Хоразм вилоятига қўшилиши ёки, мустақил вилоят бўлиши керак.

Иккинчи масала, уларнинг мақоми ҳақида. Улар ўз ихтиёри билан Ўзбекистонга қўшилган мустақил Республика сифатидаги мақом тўғримас. Агар шу вариант сақлаб қолинса, унда уларга тўла давлат деб тан олиш ва уларнинг ўз паспорти ва пули ва ҳаказолари бўлиши керак бўлади. Шуларга эга бўлгач, у мустақил давлат бўлиб, ўз ихтиёри билан Ўзбекистон Республикаси билан иттифоққа кирган Республика ҳисобланади. (ОИ давлатлари, ОИ иттифоқига киргани каби) Агар бунга боришга йўл қўйилмас экан, унда уларнинг мақомини ҳозирги Конституциядаги шакли, тушунарсиз мавҳумлигича қолаверади.

Қорақалпоқлар ҳозирги Конституцияга кўра, Ўзбекистон таркибидаги мустақил Республикадир. Бу тушунарсиз мақомдир. Уларда ўз паспорти, ўз пули, ўз армияси, ўзининг ҳеч нарсаси бўлмаса, у қандай мустақил Республика бўлади? Бу 90 йиллардаги мустақилликка уринишлар бўлганда, ИАК режими йўл қўйган хатодир. Улар Автоном Республика эдилар. Шу мақомини ўрнига, мустақил Республика деб, ўзгартиришди. Бу эса, реаллликка зид эди. Мустақил Республика бўлиши учун, қатор талаблар бор. Уларда бундай имконият йўқ. Аҳолиси сони жиҳатидан, улар мустақил давлат бўлиш имконига эга эмаслар. Буни ўзалри ҳам яхши биладилар.

Уларнинг тарқатган брошюраларида, улар Россия таркибига киришни исташаётгани айтилади. Мен гаплашган баъзилари, Қозоғистон таркибига киришларини айтишганди. Демкак, улар мустақил бўлолмайдилар. Улар Ўзбекистондан чиқсада, бошқа ён атрофдаги қўшнилар таркибига киришга мажбурдирлар. бу эса, катта муаммодир. Ўзбекистон Давлати ҳудуди БМТ томонидан шу бугунги шаклда тан олинган. Энди Қорақалпоқларнинг чиқиши, ва бошқасига кириши, Сиёсий харитада, Ўзбекистон ҳудудини, бошқа давлатга қўшиб олишни билдиради. (Худди, Кримни Руслар босиб олгани каби) Бу эса, халқаро қонунларга кўра, босқинчилик ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳолдир.
22 views13:36
Ochish/sharhlash
2022-07-07 09:27:19 Хулоса: Эри ўлган аёллар иддаси тўрт ой ўн кундир. Бу муддат камаймайди. Ҳомиладор аёллар иддаси туғишидир ёки, боласи тушишидир. Ҳайз кўрмайдиган қари аёллар иддаси, уч ойдир. Эри тирик бўлиб, талоқ қўйган аёллар иддаси уч қуруъдир. Агар қуруъни ҳайздан покланиш деб, олсак, уч марта ҳайз кўриши ва покланиши керак. Шу билан иддаси тугайди ва бошқа эрга чиқади. Эслатаман, бу муддат уч ойу ўн кунмас. Бу муддат юқорида айтганимдек, ҳайздан покланган пайтида, талоқ қўйган бўлса, у яна ҳайз кўргунча, бир ой ўтади. Кейин уч ҳайз кўради. Хуллас, буни кунлари турлича бўлиши мумкин? Ҳайздан покланиш муддатига қараб, узоқроқ ва қисқароқ бўлиши мумкин? Бунда аниқ бир кун белгиланмаган. Шу талоқ олганидан кейин, уч марта ҳайздан покланиши керак тамом. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

07. 07. 2022
27 views06:27
Ochish/sharhlash
2022-07-07 09:27:19 255 Савол

Эри тирик бу́либ талогини берган бу́лса 3ой 10кун деб эшитгандим. Сиз менга 4 ой 10кун дедиз кай бири ту́гри?

Жавоб:

Бақара сураси 28 оятда шундай дейилади.

وَٱلْمُطَلَّقَٰتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ ثَلَٰثَةَ قُرُوٓءٍۢ ۚ وَلَا يَحِلُّ لَهُنَّ أَن يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ ٱللَّهُ فِىٓ أَرْحَامِهِنَّ إِن كُنَّ يُؤْمِنَّ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْءَاخِرِ ۚ وَبُعُولَتُهُنَّ أَحَقُّ بِرَدِّهِنَّ فِى ذَٰلِكَ إِنْ أَرَادُوٓاْ إِصْلَٰحًا ۚ وَلَهُنَّ مِثْلُ ٱلَّذِى عَلَيْهِنَّ بِٱلْمَعْرُوفِ ۚ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ ۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ


Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутадилар. Агар Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ раҳмларида ҳалқ қилинган нарсани беркитишлари ҳалол бўлмайди. Ўшанда эрлари уларни, агар ислоҳни ирода қилсалар, ўзларига қайтариб олишга ҳақлироқдирлар. Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир. Ва эркакларга улардан устун даража бордир. Аллоҳ азиз ва ҳакимдир.




{ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ } أي: حيض, أو أطهار على اختلاف العلماء في المراد بذلك, مع أن الصحيح أن القرء, الحيض
,


Шу оятдаги уч қуруъ дегани, тафсирда учта ҳайз дейилган. Уч марта ҳайз кўриши ва тозаланиши шартдир. Кейин, иддаси тугайди. Агар ҳомиладор бўлмаса, агар ҳомиласи бўлса, уни туққунгача кутади. Шу қуруъни мазҳаб уламолари орасида ихтилоф қилишган. Аввало, эри уни талоқ пайтидамас, ҳайздан тозалангач, талоқ қилиши лозим бўлади. Шу талоқ қилинганидан сўнги кейинги ҳайзгача ўтган муддат, қуруъга кирадими йўқми?

ذهب الشافعية والمالكية إلى القول بأنَّ المقصود بالقُرْء الطهر، واستدلُّوا بقول الله -سبحانه وتعالى-: (يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلاَثَةَ قُرُوءٍ


Шофиий ва Моликий мазҳабидагилар қуруъни, покланиш дейишган. (Ҳайздан покланиш) Оятдаги: Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутадилар.» деган сўзини далил қилишган.

وعندما ترى المرأة الدم في حيضها الثالث تكون قد انقضت عدّتها، وهذا على الرأي الأول؛ أي رأي الحنفية والحنابلة،


Бизнинг наздимизда қуруъ, ҳайздир. Учта ҳайзни кўриши билан иддаси тугайди. Бу Ҳанбалийя ва Ҳанафийя мазҳабидадир.

Бу икки хил тушунишни фарқи шуки, биттасида ҳайзни ўзини учта бўлиши ва биттасида ҳайзни кўриши ва ундан покланиши шарт қилинган. Энди бу ерда талоқ қилинган аёлни, ҳайздан покланганида талоқ қилинишини ҳисобга олишган. Чунки, ҳайз пайтида талоқ қилиш ҳаромдир. Покланиб талоқ қилган бўлса, У то ҳайз келгунча кутади. Ва шу ҳайзни кўрса, шу биринчи ҳайзи ҳисобланади. Ва тозалангач, шу каби, яна иккита ҳайз кўриши ва тозаланиши лозим бўлади. Бу муддат аввалги вақт билан қўшганда тўрт ой бўлади. Чунки, оятда учта қуруъ дейилди. Агар қуруъни ҳайз деб олсак, аёл талоқ олганидан кейинги кундан бошлаб кун санамайди. Чунки, эри тирик бўлган ва талоқ қилган аёлнинг иддаси учта қуруъдир. Бу учта ҳайздир. Ёки, ҳайздан покланишликдир. Бу уч ойу ўн кун эмас. Уч ойу ўн кунлик муддат йўқ. Уч ой бор халос. Буни куни турлича бўлиши мумкин? Буни талоқ қилингандан кейинги учта ҳайзни кўриши ва покланишига ҳисобланади. Тўрт ойу ўн кунлик муддат, эри ўлган аёллар учундир. Уч ой ҳайз кўрмайдиган аёллар учундир. Улар кун санашади. Чунки, ҳайз кўрмайдилар.

Бу ҳақида, Талоқ сураси 4 оятида шундай дейилади.

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِن نِّسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ

Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддалари, агар шубҳа қилсангиз, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганларининг ҳам.

Демак, ҳайз кўрмайдиган қари аёллар ва ёки жуда ёш аёллар талоқ қилинганда, иддаси уч ойдир.

Бу муддат эри ўлган аёлларга тўрт ой ўн кундир.

Бақара сураси 234 оятда шундай дейилади.

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا ۖ

Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқдир.

Эри ўлган аёллар, агар ҳомиладор бўлмасалар, тўрт ой ўн кун идда сақлашлари шартдир. Бунда кун санашлик лозим бўлади.
22 views06:27
Ochish/sharhlash
2022-07-07 06:50:44 https://siyosat.wordpress.com/
34 views03:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 06:50:23 https://tayanchdotcom.wordpress.com/
34 views03:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 05:21:20 Бақара сураси тафсири 2 қисм
35 views02:21
Ochish/sharhlash