Get Mystery Box with random crypto!

820 Савол: Мохира Ортикова Ming bor tashakkur batafsil tushu | Radioblog Sahwii

820 Савол:

Мохира Ортикова
Ming bor tashakkur batafsil tushuntirganingiz uchun. Faqir va miskinlar kimlar va zakotni bir kishiga berish kerakmi yoki ku’pchilikka bu’lib bersa ham bu’ladimi?
Zakot bilan molini poklash ug’irlik va nopok yu’llar bilan boyiganlarga nisbatan qanday tadbiq qilinadi?


Жавоб:

Фақир деб, бир кунлик емиши бўлган кишига айтилади. Мискин деб, уйида бир ҳафталик емиши бор ва қўлида касби бор ва тирикчилиги ўтиб турган ва лекин камбағал кишига айтилади. Закот пулини шу фақирларга ва мискинларга беришлик керак. Бир кишига берса ҳам бўлади ва бўлиб бериш ҳам жоиз. Бўлиб бергани афзалдир. Лекин, бир кишига берилганда, уни нисобга етадиган даражада пул бериш мумкинмас. Доллар ҳисобида, масалан, 85 грамм олтин 4250 доллар дедик. Шу нисобдир. Демак, бир фақир кишига шунча пул бериш жоизмас. Шундан ками жоиздир. Беш ўнтасига бўлиб берса ҳам яхши. Кўпроқ одамни ҳожатини чиқаради.

Ўғирлик, рибо, ароқ сотиб, ва порахўрлик қилиб ва шу каби, ҳаром йўллар билан топилган пуллар ҳаром ҳисобланади. Бунақа пулдан закот берилмайди. Закот берилсада, у пули покланмайди. Бунақа пуллари бор одамлар, тавба қилсалар, пулни эгаларига қайтаришлари лозим бўлади. Эгасига қайтариш имкони йўқ бўлса, унда фақирларга тарқатиб юборишади. Лекин, садақа дейилмайди. Савоб умид қилинмайди. Чунки, ҳаром пулни садақа қилиб, савоб олинмайди. Кимки, ҳаром пулни садақа қилса, савоб бўлади деса, кофир бўлади деган уламолар. Ҳаромлигини билиб туриб олиб, дуо қилган одам ҳам кофир бўлади деганлар.

Сўфи Оллоёрни бир байти бор.

Кишига берса ким, моли ҳароми,
Умид этса савоб, ул марди оми.

Бўлур кофир умид этган ул инсон,
Билиб, олиб дуо қилган ҳам, ул он.


Саҳвий


18. 04. 2023