Get Mystery Box with random crypto!

Radioblog Sahwii

Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii R
Telegram kanalining logotibi radioblogsahwi — Radioblog Sahwii
Kanal manzili: @radioblogsahwi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-04-30 23:25:54 857 Савол:

ассаламу алейкум
чакалокни Кулагина озан чакириб исм куйиш сунатми.мубахми.кандай амал.тарихи кандай.чаколакни биринчи эшитган овази азон булсин деган гап хадисми


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

، في اليوم السابع يستحب أنه يؤذن في أذنه اليمنى، ويقام في اليسرى، ويسمى في اليوم السابع، ولا بأس، يستحب التحنيك بالتمر، بأن يوضع تمر، يضع التمر الإنسان في فمه أو أمه تضع في فمها، ثم تمجه في فم الصبي، التمرة، كما فعله النبي ﷺ، وأما أن يدخل لسانه في فم الصبي، لا، لكن يمجه في فم الصبي، ويكفي، شيء قليل يناسب الصبي الصغير، أو البنت الصغيرة.

Бола туғилганидан кейин, еетинчи куни унинг ўнг қулоғига азон айтишлик ва чап қулоғига иқома айтишлик мустаҳабдир. Ва шу еттинчи куни унга исм қўяди. Хурмо суви билан таҳник қилиш (Оғзини чайиб қўйиш) ҳам мумкин. Отаси ёки онаси хурмони чайнаб, сувини болани оғзига солиб қўяди. Пайғамбар алайҳиссалом шундай қилганлар. Лекин, тилини болани оғзига солишга келсак, йўқ, бундай қилмаслик керак. Ёш болага ёки қизчага, лойиқ бўлган кичик нарсани (хурмо сувини) оғзига солиш кифоядир.


وإن ترك ذلك وسماه بدون أذان ولا إقامة فلا بأس، قد سمى النبي ﷺ ابنه إبراهيم بدون أذان وإقامة، وسمى بعض أولاد الصحابة في اليوم السابع بدون أذان وإقامة، وسمى بعضهم في اليوم الأول، وسمى ابنه في اليوم الأول، ولا حرج في هذا، لا بأس أن يسمى في اليوم الأول، أو في اليوم السابع، ولا بأس أن يؤذن في أذنه اليمنى، ويقام في اليسرى، لا حرج في ذلك، والسنة أن يسمى في اليوم الأول، أو في اليوم السابع، هذه السنة.


Агар азон ва иқома айтмасдан, фақат исм қўйиб қўйса ҳам, зарари йўқ. Пайғамбар алайҳиссалом ўғли Иброҳимга, азон ва иқома айтмасдан, фақат исм қўйиб қўйганлар халос. Баъзи саҳобалар, туғилганидан етти кун ўтгач, боласини азон ва иқома айтмасдан, фақат исм қўйиб қўйишган. Баъзи саҳобалар, туғилганидан бир кун ўтгач, боласини исм қўйиб қўйишган. Буни зарари йўқ. Биринчи куни сим қўядими ё еетинчи куни қўядими фарқи йўқ. Ўнг қулоғига Азон ва чап қулоғига иқома айтса зарари йўқ. Биринчи куни исм қўйишлик суннатдир. Еттинчи куни қўйиш ҳам суннатдир. Булар суннат амаллардир.

Хулоса: Чақалоқни биринчи эшитган саси азон бўлсин деган гап, одамлар гапидир. Бу ҳадис эмас. Бу ҳужжат бўладиган сўз эмас. Бу шарт ҳам эмас. Бунга ўзи бугун имконият ҳам йўқ. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

30. 04. 2023
15 views20:25
Ochish/sharhlash
2023-04-30 02:49:54 Кейингисига, жиноятларга бериладиган жазолар киради. Мана шунисига, агар шариат бир жиноятга бир жазо белгилаган бўлса, булар уни қўйиб, бошқа жазо ўйлаб топишган бўлса, ана шу қонунлар икради. Ислом дини, шу қонунларни тан олмайди. Уларни куфр деб билади. Уларни ўйлаб топганлар кофирлардир. Уни ижро қилувчилар ҳам кофирлардир. Лекин, буларга амал қилишда, оддий фуқароларни қўлидаги нарсамас. Уларда ихтиёр йўқ. Кимдир ўғирлик қилса, уни 8 йилга қамашса, бу одамга зулм қилган бўлишади. Бу учун унда айб бўлмайди. Бу ҳукмни унга нисбатан қўллаганларда айб бўлади. Лекин, у ўша ўғирлиги учун, шаръий жазо олмасдан қолгани, унга бошқа жазо берилгани, уни шаръий жазодан қутқармайди. Уламолар айтишадики, кимки шариатда жазоси белгиланган жиноятни қилсаю, дунёда жазосини олмаса, ва уни бу ишини Аллоҳ кечирмаса, у шу ишига қиёматда шаръий жазо олади дейишади. Валлоҳу аълам.


Бу қонунларга амал қилиш масаласи, динийликдан ташқари, дунёвий шартларга ҳам эгадир. Масалан фуқаро ва давлат орасидаги шартноманинг битта талаби ҳам шудир. Давлат олдидаги фуқаролар бурчи, солиқ тўлаш ва ҳарбий хизматга бориш ва қонунига амал қилишликдир. Бу БМТ ҳужжатларида қайд қилинган. Лекин, айни замонда, фуқаро мусулмон бўлиши мумкин. У ҳолда, бу қонунларга муносабатда, юқорида айтилганидек, икки хил муносабатда бўлиши лозим.

Биринчи турдаги қонунларга амал қилади ва уларга амал қилишга шариат ҳам буюради. Давлат ҳам талаб қилади. Бунга бу кунги жуда кўп соҳаларга тегишли қонунлар киради.

Иккинчиси шуки, уларга амал қилишдан шариат қайтаради. Уни куфр деб биламиз. Унга амал қилмаймиз. Ва амал қилишга ҳам йўл бермаймиз. Масалан, у бу кимни ўғирликда ушлаб олсак. Милицияга олиб бориб бериш, мумкинмас. Чунки, улар унга нисбатан шаръий ҳукмни ижро қилмайдилар. Унга ззулм қилишади. Ота онасига ва бола қачасига зулм қилишади. Шариат унга зулм қилмасди. Шу ишига мос жазо берар ва уйига кетарди. Шаръий ҳукмни қўллаш учун, Ислом давлати бўлиши шарт. Ўз бошимчалик билан, у бу кимга жазо беришга бировни ҳаққи йўқ.

Демак, қонунларга муносабатда, юқорида айтилган икки хил муносабатда бўлишимиз керак. Биттасига амал қилиш жоиздир. Иккинчисига амал қилиш ҳаромдир. Шу иккинчи турдаги қонунларни адолатли ва шаръий ҳукмларни адолатсиз деган, кишилар диндан чиқиб кофир бўлишади. Чунки, улар ботил нарсани адолатли деган, бўлади.

Шундан эҳтиёт бўоишлик лозимдир. Тоғутга ҳукм сўраб боришдан ҳам сақланиш керак. Лекин, сиз билан келишмай қолган кимса, мусуломн бўлмаса, унда у масалада қонунга мурожаат қилиш мумкин. Чунки, буни ечадиган бошқа йўли йўқ. Агар у душманингиз мусуломн бўлса, унда уни шаръий маҳкамага чақириш керак. Шу масалани Ислом асосида ҳал қилиш керак. Бу одамлар орасидаги келишмовчиликларга дохил ҳукмдир. Жимноятга жазо бериш каби, ишларни эса, исломий Давлат Қозиси ваколатида амалга оширилади. Уни бугунги шароитдаги, имомлар билан ҳал қилинмайди. Шунингдек, молу жонга зарар бериши аниқ бўлган душман бўлса, уни ҳам, шу тоғутларга айтиш жоиздир. Сабаби, бу вазиятда, уни зараридан қўриқловчи Исломий давлат йўқ. Шулар қўриқлаши бурчидир. Бундай вазиятда милицияга мурожаат қилиш ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ммо, молу жонга зарарли бўлмаган ва ёки, зарар берсада, унчалик аҳамиятли бўлмаган бўлса, ментга югуришдан динимиз қайтаради. Шу одамни ўзи билан келишиб ҳал қилган афзал. Ёки, илм аҳлига мурожаат қилиб, шу масалани ечиб беришни сўрашлик керак.

Саҳвий

30. 04. 2023
26 views23:49
Ochish/sharhlash
2023-04-30 02:49:54 856 Савол:

Ассаламу алейкум
Давлат конунларига мусулмонлар қандай муносабатда бўлишлари керак?


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Бу саволга узоқроқдан келиб жавоб бераман. Аввало, шуни айтиш керакки, бугунги давлатлар ва уларнинг қонунлари барчаси, юз йил илгари йўқ эди. Мавжуд эмас эди. Лекин, шу давлатларда одамлар яшашганди. У замонда ўша пайтга мос ва хос қандайдир тартиблари бўлган. Ислом юртларида, шариат ҳукмлари юриб турган. Бошқаларда ҳам, қандайдир тартиблар бўлган. Бугун замона шундай бўлдики, шу давлатлар пайдо бўлди ва уларда қонунлар пайдо бўлди. Бу қонунларни бир тартибга келтириш учун, БМТ ташкилоти пайдо қилинди. Ҳамма давлатлар унга аъзо бўлди. Ва БМТ томонидан уларга инсон ҳуқуқлари декларацияси тақдим қилинди. Уларнинг Конституциялари, асос қонунлари, шу декларацияга мос бўлиши шартлиги айтилди. Шунга кўра, баъзи давлатларни ҳисобга олмаганда, дунёдаги мавжуд икки юздан ортиқ давлатда, Конституция қабул қилинди. Бунда, ўша инсон ҳуқуқлари декларациясида, инсон учун ҳақ деб тан олинган ҳуқуқлар кафолатланди. Давлатнинг бошқа қонунлари, шу бош қонунга мос бўлиши шарт қилинди. Шу асосда, жиноий процессуал қонуни ва бошқа қонунлар ёзилди. Булар бари, шу давлатлар парламентларида ўтирган депутатлар томнидан овоз бериш йўли билан қабул қилинди. Бу депутатлар эса, гўё шу халқ вакили бўлиб, у бу ердан сайланиб келгани иддао қилинади. Бу баъзи давлатларда шундай бўлган. Бизникига ўхшаган давлатларда, бу ҳам сохталикдан иборат хўжа кўрсинга амалга оширилган. Хуллас, нима бўлсада, шу кунга келиб, дунёдаги Саудия ва Афғонистондан бошқа ерда, ўша ердаги Парламент қабул қилган қонунлар бор. Фуқаролар шунга кўра яшашади. Шунга кўра жиноятчиларга жазо беришади.

Ислом дини эса, то қиёматгча турадиган диндир. Унинг баъзи ҳукмлари бугун бизнинг диёримиза амалда йўқ бўлсада, бу дегани, у ҳукмлар йўқолиб кетди деганимас. Қуръон ва ҳадис қўлимизда экан, бу аҳкомлар ҳам туради. Аммо, уларга амал қилишга имконият йўқ. Баъзи, ибодатга доир ҳукмларга амал қилиш мумкин. Никоҳ ва талоқ ва шу каби, савдо сотиқ аҳкомларига ҳам амал қилса бўлади. Лекин, ундан бошқасига бу ҳукуматлар йўл бермайдилар. Исломга кўра, жиноятчиларга ҳам, шаръий жазолар берилиши лозимдир. Бунга эса, бугун йўл қўйишмайди.

Биз мусулмонлар ақидамизда, қуръон ҳукмлари ҳақ деб биламиз. Ундан бошқа ҳукмларни ботил деймиз. Шунингдек, ҳукмга зид бўлмаган жамиятни тартиби учун ишлаб чиқарилган баъзи қонунларни, амал қилишга жоиз деб биламиз. Бунга, шариатда бўлмаган ва шариат аҳкомига зид бўлмаган ва кейин пайдо қилинган қонунлар киради.

Шаръий аҳкомга зид бўлмаган ва кейин пайдо бўлган қонунлар ики қисмга бўлинади.

1. Аввал бўлмаган ва кейин пайдо қилинган қонунлар бўлиб, буларга амал қилиш шаръан жоиздир.

2. Аввал бўлмаган ва кейин пайдо қилинган қонунлар бўлиб, буларга амал қилиш шаръан жоиз эмасдир.


Аввалгисига, шариат мақсадларига зид бўлмаган барча қонунлар ва тартиблар киради.

Бунга мисол йўл ҳаракати қойидаси бўлиши мумкин. Бу қойидалар олдин бўлмаган ва кейин, инсонлар томонидан ўйлаб чиқилган. Лекин, булар шариатга зид ҳам эмас. Демак, буларга амал қилишга динимизда монеълик йўқ. Қолаверса, бундан кўзланган мурод ҳам аслида, шаръийдир. Шу тартибга риоя қилинмаса, одамларга зарар етади. Бировга зарар беришликдан эса, шариат қайтаради. Бошқа баъзи бир ер сувларга ва уйларга тегишли қонунлар ва ҳужжатлар ҳам шунга киради.
20 views23:49
Ochish/sharhlash
2023-04-29 20:50:11 855 Савол:

Ибн Таймийя ким бўлган?


Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу


Ислом оламида ўзининг ижтиҳоди ва китоблари ва фиқҳий фатволари билан алоҳида ажралиб турган шахсият Аҳмад Тақиддин Ибн Таймийядир. Шайҳул Ислом лақаби ҳам, шу кишига тегишлидир. 1263 мелодий йилда Харронда туғилган ва 1328 йилда Дамашқда турмада, 65 ёшида вафот этган. Отаси Абдурраҳим ал Харроний олим киши бўлган ва Дамашққа келиб, Суккарийя мадрасасида дарс берган. Ўғли Аҳмад шу отаси мударрас бўлган мадрасада таълим олган. Шу мадрасада, у қуръонни ёд олади. Шу ерда бошқа турли хил фанларни ўзлаштиради. Йигирма ёшида, отаси вафот этади. Ибн Таймийя мадрасда мударрис бўлади. Дамашқдаги Ҳанбалийя мадрасида дарс берган. Ўз давридаги, турли туман диний тоифаларга ва ҳукмдорларга қарши ақидавий масаларда талашиб тортишган ва илмий суратда ва тили билан курашган. У пайтда, Ислом олами парчаланган ва Халифага бўйсунмаган давр бўлган. Гарчи, иккита Халифа бўлса, иккинчисини ўлдиринг, деган ҳадис бўлишига қарамасдан, Ибн Таймийя, мусулмонлар ҳукмдори битта бўлиши шартмас деган. У ер юзида битта Халифа бўлиши ва барча унга бўйсуниши вожибмас деган. Халифага бўйссунмаган мустақил мусулмон амирлари ва давлатлари бўлиши ҳам мумкин ва жоиз деган. (Ўзи аслида, тарихда, олдинги тўртта халифадан кейин, битта Халифага барча мусулмонлар бўйсунган даври бўлган эмас) Мазҳаблар орсидаги тортишувларга ҳам аралашган.

Ўзи эса, мавжуд мазҳаблардан бирортасига мансуб бўлмаган ва салафларга таяниб, ўзи мустақил ижтиҳод қилган. Ислом умматининг кўплаб ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ақидавий ва фиқҳий мавзудаги масаларига доир, фатволар чиқарган. Беш юздан ортиқ рисоласи бўлган. У киши шеърлар ёзадиган шоир ҳам бўлган. Сўфилар, Муътазилийлар, Хаворижийлар, Қадарийлар, Ашъарийлар ва мотуридийлар ва ҳаказоларга қарши тинмай курашган. Умри шуларга қарши курашда ўтган. Мисрда ва Дамашқда кўп марталаб қамалган. Сарой муллаларига ва ҳукмдорларга қарши гапирган. Унинг мажмуатул фатово номли кўп жилдлик китоби бор. Ибн Қайюм ал Жавзийя унинг шогирди бўлган. Булар ёзган китоблар Ислом оламида шу кунгача, ўқилади ва фатволарига амал қилинади. Ибн Таймийяенинг ижтиҳодида, кўп нарсаларда, мазҳаб уламоларига зид келган. Жумҳур уламолар ижтиҳоди бир тараф ва уники бир тараф бўлган. Бунга кўп мисоллар бор.

Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўз даврида, шу кишининг китобларидан фойдаланган. У киши, ўз даврида, Турк Султонига қарши чиқиб, Саудия давлати ташкил бўлишига сабабчи бўлган шайхдир. Турк Халифасига қарши чиқишида, унга Ибн Таймийя фатволари асқотган. Ибн Таймийя ҳукмдорга қарши чиқиш жоизлигига фатволар берган. 1306 ва 1312 йиллар орасида Мисрда бўлган. У ердаги уламолар билан тортишиб, сарой муллалари уни ҳукмдорга ёмонлаб турмага тиқишган. Сурияга қайтиб келгач, бу ердагилар билан ҳам тортишиб, илмий баҳсда унга тенг келолмаган муллалар, уни ҳукмдорга айтиб, зиндонга ташлатишган. Икки марта Мисрда ва Уч марта Сурияда зиндонга ташланган ва ўз сўзидан ақидасидан қайтмаган оташ қалб уламо бўлган. Охирги марта қамалганида, ўлиги чиқади. Уни қаматганлар сарой муллалари эди. Қамаганлар мусулмон ҳукмдорлари эдилар. У қарши туриб курашганлар, мусулмонмиз дейдиган турли туман тоифалар вакиллари эди. Мен Абдували қорини шу кишига ўхшатаман. Бу характерида, ўз ақидасида мустаҳкам туришида, жасур ва мардликда, ва фақат китобу суннатдан ҳужжат келтириб, мазҳабга қамармасликда ва ҳукмдорларга қарши ҳақни гапиришликда, жуда кўп жиҳатидан шу кишига ўхшатаман. Мен Абдували қори сиймосида Ибн Таймийяни кўраман. Буларни иккаласини тарихини ўқиган ва билган кишилар, мени сўзларимга шубҳа қилмайдилар. Валлоҳу аълам. Ўз вақтида, муҳаммад ибн Абдул ваҳҳоб шу кишига ўхшашга ҳаракат қилган. Ибн Таймийя ҳам, ўзидан олдинги ўтган имом Аҳмад ибн Ҳанбалга ўхшашга интилган. Бу силсила шундай давом этади. Охири Муҳаммад алайҳиссаломга бориб тўхтайди. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

29. 04. 2023
19 views17:50
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:45:57 854 Савол:






Kamoliddin Yoʻldosh degan kimsa bilan oldin suhbat qilgan ekansizda? Bu odam qachon zalolatga botib qoldi yaʼni sunnatlarni inkor qiluvchi toifadan taʼsirlanib shu botil gʻoyani yoyishni boshlagan edi. Siz bilan suhbat qilingan payti hali aqidasi sogʻlom edimi?




Жавоб:


Камоладдин Йўлдош фуръоний бўлганидан кейин, ўзини ошкора қилмай юрган. Ўша пайтларда у билан суҳбатлар қилганман. Шу суҳбатлар 40тача бўлиши керак эди. Лекин, олтидан кейин тўхтатдим. Хуллас, у Туркияда пайтида, бу тоифага қўшилиб қолади. Унга буларнинг ақидаси ва мафкураси маъқул тушади. Шуларга аралашиб, ўқиб ўрганиб, охири Туркиядан кетди. Полшада бошпана олиб, у ерда ўша фаолиятини давом эттиряпди. Ўшлик Ҳабибуллоҳ Каримов деган кимса, уни устози бўлади. Булар шу халқаро қуръонийлар жамоасига аъзо. Буларнинг жамоаси, худди, Ҳизбут Таҳрирчилар кабИ. Ер юзига тарқалган. Қуръонийлар Исломга энг қаттиқ зарба берувчи кимсалардир. Буларнинг зарари, сўфилардан ҳам, сарой муллаларидан ҳам каттароқдир. Бобомурод Абдулла ҳам, буларга қўшилиб қолди. Шу билан у ҳам айниди. Аллоҳ буларга ҳидоят берсин. Ҳидоятга лойиқ бўлмасалар, ўзи кифоя қилсин. Омин.

Саҳвий

29. 04. 2023
26 views16:45
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:39:13 853 Савол:






Ustoz Turkiston tv radiosi qanday radio edi hozir faoliyati toʻxtab qoldimi


Жавоб:

Бу радио Ўзбекистон Халқ Ҳаракати радиоси эди. Бу Ҳаракат 2011 йилда ташкил топди. Бу радиони қуръоний бўлиб юрган Камоладдин Йўлдош ташкил этганди. Бу кимса, ўша пайтда, Лидерни ёнида юрарди. Кейин, қуръоний бўлиб кетди. Бу Ҳаркат 2012 йилда ўлди. Сайти ҳам, икки йилдан сўнг ёпилди. Шу билан ҳаммаси тугади. Лекин, бошланишида, анча шов шув бўлган ва ИАКни ларзага солган ҳаракат бўлганди. Лидерни аҳмоқлигидан ҳаммани ҳафсаласи пир бўлиб, тарқалиб кетди. Мен ҳам, бу ҳаракатга аъзо эдим. Кўп яхши умидларим бор эди. Ҳаммаси сарбга айланди. Бунинг тарихи жуда узоқ. Бугун интернетдаги ёши катталар билади буни. Сиз ёшлар билмайсизлар. Мен бу мавзуда ҳали бир китоб ёзиш мақсадим ҳам бор. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

29. 04. 2029
23 views16:39
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:33:19 Бизда ҳам, кегчилик бўлсада, баъзилар ўша ерга кетарди. Бу аслида нормал нарса. Лекин, ҳозиргидек, оммавий кетишмасди. Оммавий қама қамалар бўлмасди. Мамлакат ривожланган бўларди. Мухолиф партиялар сони ошган ва матбуот тўла эркин бўларди. Сайловлар сохта бўлмасди. Ҳозирги аҳволимиздан кўра, жуда зўр бўлган бўларди. Валлоҳу аълам.
Қуролли курашга кетадиган мусулмон ёшлар, у ерга кетмасдан, ватанда яшаб, сиёсий курашга киришга имконият бўларди. Ўз партияларини очиб, сайловларда қатнашиб, талашиб тортишиб юришарди. Бу биз кутган ва орзу қилган эркинлик эди. Лекин, ундай бўлмади. Ҳалигача, биз шу кунлар келишини кутаяпмиз. Ҳали ҳам, шу кунларга етишишга кўзимиз етмаяпди. Бу иккала йўлни, бир биридан мана шундай, осмон билан ерча қфарқи бордир. ИАК унисидан кетди. Мамлакат ботқоққа ботиб қолди. Ҳали шу ерда турибди. Жаҳонгир ака шуни айтмоқи бўлган. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

29. 04. 2023
26 views16:33
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:33:19 852 Савол:


Assalomu alaykum ustoz yaxshimisiz
Xozirgina bir tarixiy maʼlumotni koʻrib qoldim desam ham boʻladi. Oʻzbekistonning birinchi komunist sobiq adliya vaziri Bobur Malikov degan kimsa bor islomga dushmanligini umuman yashirmaydi. Shu odam Amerika ovoziga kechagina bergan intervyusida oʻsha vaqtlar Tohir Yoʻldosh rahimahulloh adliya vazirligiga borganini va nega Abdulloh Oʻta rahimahullohning islom tiklanish partiyasini roʻyxatga olmaganini soʻrabdi. Bobur Malikov esa unga tepadan buyruq kelgan islomiy diniy partiyalarni roʻyxatga olishni taqiqlashgani aytgan ekan. Shu oʻrinda bir savol tugʻiladi. Oʻsha vaqtda ham hatto hozir hali hanuz Oʻzbekiston islomiy harakatini faqatgina qoralab yomonlash ularni toʻliq ayblash bor. Albatta ular baʼzi xatolar qilishgani rost lekin OʻIH vujudga kelishida Oʻzbekiston hukumati yohud islomofoblar aybdor ekanligini mana shu adliya vaziri oʻzi bilmagan holda eʼtirof etib qoʻydiku. Yaʼni musulmonlarning qonuniy siyosiy faoliyatiga cheklov qoʻyib ularni taqib tazyiqqa olgandan keyin musulmonlardan reaksiya sodir boʻlgandan keyin ularni ayblash bu gʻirt nomardlikku. Shunga oʻxshash gapni Jahongir Muhammad ham aytgandi yaʼni musulmonlarni qoʻliga qurol olishiga sababchi oʻzimiz chunki biz ularni oʻsha vaqtda tinglamadik yelkasidan itardik balki oʻshanda ular bilan murosa qilsak buncha ishlar boʻlmasdi degandi. Jahongir Muhammad shunga oʻxshash gap aytgandi esimda qolgani shu siz shunga nima deysiz?





16 daqiqalardan keyin shu haqda gap boradi

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Жахонгир аканинг гапларида, жон бор. У киши ўша даврларни тирик гувоҳидир. Қолаверса, у киши вақтида Истамбулда, Тоҳир Йўлдош билан учрашган ҳам. Мустақиллик даврида, Жаҳонгир Муҳаммад ва Абдураҳим Пўлат ва бошқалари, булар сиёсат оламидаги таниқли шахслар бўлганлар. ИАК ўша пайтда, заиф бўлган. Тоҳир ҳам ўша замонда, Наманганда ўзинингг Ислом лашкарлари номли, тўдасини ташкил этган пайти бўлган. Хуллас, алғов далғов замон бўлган. Лекин, ИАК мустабидлик сари дадил қадамлар ташалб, охир оқибат, якка ўзи ҳокиму мутлақ бўлди. Булар бари, тарқалиб, қочиб кетишга мажбур бўлдилар. Тоҳир Тожикистонга бориб, Тавил дарадаги Тожик мухолифатига қўшилди. Демократлар Туркияга кетишди. Кейинги йиллар воқеъалари ривожи шуни кўрсатдики, ИАК зулми зўравонлигида давом этди. Диний уламоларни бирин кетин қатл қилди ва йўқ қилди. Сарой муллаларини қолдирди. 1999 йилги тшшкент портлашлари баҳонасида, минг минглаб диндорларни оммавий қамади. Андижон воқеъасида, оломонни отишга буйруқ берди. Булар бари, яқин ўтмишимиздир. ИАКни бу ишларида, доим қўллаб қувватлаб келган кимса, МХХ генерали Рустам Иноятов эди. Жаҳонгир ака айтмоқчики, ИАК шунақа қатағон сиёсат юргизмаганида, диний қатламга бир оз қулоқ солганида, бунчкалик бўлмасмиди, демоқчи. Бу гап тўғри. Негаки, у пайтдаги Тоҳир на динни ва на сиёсатни тушунмайдиган кўча безори бола бўлган. ИАК уни ўша пайтида, Тошкентга олиб бориб, амал берганида, Тохирвой генерал бўлиши хам мумкин эди. Умри бўйи ИАКга хизмат қилиб ўлиши мумкин эди. У Рустам Иноятовдан кўра, (фитратига ва фаросатига қараб баҳоласак) анчагина қаттолроқ бўлган бўларди. Валлоҳу аълам. Лекин, Иноятовга жаллодликда, рақиб керакмасди. У ўзи бу ишни яхши эплади. Тоҳирни Афғонистонга кетиши ортидан, у ерга ўзбек мусулмон йигитлари қоча бошлашди. Булар зулмдан қочиб, у ерга боришга мажбур бўлишди. Шундай қилиб, у ерда ўзбек ҳукуматига қарши, қуролли мухолифат пайдо бўлди. Бу ИАКни калтабинлиги оқибати эди. Жаҳонгир ака шуни назарда тутган. Кейинги қатағонлар ҳам, минг минглаб ўзбекларни четга қочишга мажбурлади. Шулардан ҳам, мухолиф гуруҳлар пайдо бўлди. Демак, зулм оқибати, шундай бўлади. Ўзига қарши кучларни пайдо бўлишига олиб келади. Агар аксинча бўлганида, демократик тузум ўрнатилиб, диндорларга эркинлик берилганидачи? Шуни такъкидлаш керакки, унда ҳам, барибир радикал гуруҳлар бўларди. Мана қўшни Қирғизистонда бизга нисбатан анча кенгчилик бор. Лекин, у ердаги ўзбеклар бугун Сурияда қуролли ташкилотлар тузиб, жанг қилмоқдалар.
18 views16:33
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:11:43 Булардан ташқари замонавий илмий даражалар пайдо бўлди. Доктор, бакалавр ва магистр ва ҳаказолар ҳозирда, ислом оламида ҳам бор. Булар асосан, замонавий шаклда ўқиган ва институтларни битирган кишиларга шулар томонидан берилади. Бу номларни олишликда, шу институтлар қўйган шартлар ва талаблар бор. Шуларни бажара олганларга берилади. Валлоҳу аълам.

Мени шайх дейишликка келсак, ёшим элликдан ошгани учунгина, бу номга муносиб бўлишим мумкин. Илмий томонимдан эмас. Лекин, мен бу номга қаршиман. Худди. Ҳожи ака бўлишни ёқирмаганимдек, шайхликни ҳам ёқтирмайман. Ва бошқа шайхларни ҳам, то элликдан ошгунга қадар, шу номни олишга шошилмай туришга чақираман. Муридлари уларга шуни таклиф қилсада, қаршилик кўрсатишга чақираман. Мен бир марта бир суҳбатда, доктор Шириновга шайх деб мурожаат қилганимда, у шу сўзни ишлатмасликни илтимос қилганди. Бу билан айтмоқчиманки, бу сўзга ҳарислар ҳам кўп бир даврда, ундан қочадиганлар ҳам бор экан. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

29. 04. 2023
20 views16:11
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:11:43 851 Савол:


Assalomu alaykum ustoz yaxshimisiz
Savol Ustoz shayh deyishlik oʻlchov mezoni qanday oʻzi? Qanday ilmiy darajaga yetsa hofiz ul-Qurʼon boʻlib sahih hasan zaif hadislardan qanchasidan xabardor boʻlishi talab etiladi shayh deyish uchun? Sizni shayh desak boʻladimi?

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Шайх дегани, биздаги халқ тилидаги, оқсоқол деган, маънони билдиради. Ёши ўтган кишиларга айтилади.

يقول الراغب الإصفهاني في كتابه (المفردات في غريب القرآن): «يقال لمن طعن في السن : ( الشيخ ) وقد يعبّر به فيما بيننا عمن يكثر علمه ، لمَّا كان مِن شأن ( الشيخ ) أن يكثر تجاربه ومعارفه».

Роғиб ал Исфаҳоний айтади: Кимни ёши ўтган бўлса, шунга шайх деб айтилади. Бу билан унинг ёши улуғлигига ва шу билан бирга тажрибаси ва илми кўплигиг эътиборга олиниб айтилади.


وقيل أن الشيخ هو من جاوز الخمسين من عمره، وقيل الواحد والخمسين، وقيل هو من كان عمره بين الخمسين إِلى الثمانين، وتطلق أيضا على من أدرك الشيخوخةَ وهي غالبا عند الخمسين، وهو فوق الكهل ودون الهرم.


Яна айтилдики: Кимни ёши элликдан ошган бўлса, шунга айтилади. Баъзилар, элликдан то етмиш ёшгача бўлганларга айтилади, деганлар. Баъзилар, элликдан ошган ёшдагиларга айтилади деган. Бу ўрта ёшдан каттароқ ва қариб мункиллаб қолмаган даврдир.


Шулардан биламизки, бу сўз маъноси, қари чол, ёши ўтган одам деган, мазмундадир. Лекин, жуда қариб қолмаган ва лекин ўрта ёшдан ошган одамдир. Бу луғавий маъноси.

Лекин, Ислом оламидаги, илмий даражаларга келсак, улар ҳаммаси аввали исломда бўлмаган ва кейинчалик пайдо бўлган номлар ва атамалардир. Улар орасида ҳғам шайх сўзи бўлмаган.

1. Имом. Давлат раҳбари ёки намозни ўқиб берувчи киши.
2. Муфтий, у бу масалада фатво берувчи киши.
3. Қози, жиноят қилган кишиларга, шаръий жазо чиқарувчи киши.
4. Ҳофизул қуръон. Қуръонни ўн хил қироатдан бирида, мукаммал ёд олган киши.
5. Қори. Қуръонни тўлиқ тўғри ўқий оладиган киши.
6. Мулла, (бу сўз асосан, форс ва турк мусулмон оламида, Диний маросимларни бажарувчи кишига нисбатан қўлланилган.
7. Воиз. Ёки Хотиб. Минбарда хутба ўқувчи, нотиқ киши.
8. Доий, даъватчи одам.
9. Мужтаҳид, қуръон ва ҳидисларни маъносини чуқур тушунадиган ва улардан ҳукмлар чиқарадиган киши.
10. Муҳаддис. Ҳадисларни тўплаб, уларни саҳиҳ ва носаҳиҳларга ажратувчи мутахассис одам.

Булар орасида шайх деган махсус унвон бўлмаган. Саҳобалар даврида ва ундан кейинги тобеъинлар даврида ҳам, шайх калимаси диний олимга нисбатан ишлатилмаган. Ундан кейинги даврларда, хусусан Усмоний турклар Халифалигида бу термин қўлланила бошлаган. Бу титулда машҳур бўлган киши Шайхул ислом ибн Таймийядир. Бу киши мелодий 1263 йилда туғилган. Бу ҳижратнинг олтинчи асридир. Унгача бўлган уламоларда бу ном учрамайди. Масалан саҳобалар ва тобеъинларда йўқ. Ваҳолонки, улар илмда буларга устоздирлар. Ҳозирда ҳам, ҳеч ким Шайх Абу Ҳанифа демайди. Бу атамани уларга ёпишмагани сабаби, бу атама ўзи, улардан анча кейин тарқалган. Султон Муҳаммад Фотиҳ Истамбул Қозисига, Шайхул ислом унвонини бергани маълумдир. Бу унвон унгача бўлмаган бўлсада, шу даврдан бошлаб, диний уламоларга нисбатан қўлланиш урфга кирган. Бу асосан сарой муллаларига нисбатан, султонлар томонидан берилган. Бу султонлар қилган ишларини бу шайхлар, тўғри деб фатво бериб ўтиришган. Сарой муллалари силсиласи шулардан бошланган. Бугунга келиб, бу термин арабу ажамда кенг тарқалган. Лекин, шунга қарамасдан, бу терминни берувчи бирорта ташкилот йўқ. Буни бериш учун, кишида мавжуд бўлиши талаб қилинадиган илмий даража, рўйхат йўқ. Кимга ва ким томонидан берилиши ҳам аниқмас. Кўпроқ ҳолларда, бу авом халқ томонидан, у бу кимга, ўзлари севган одамига, уни мақташлик учун, улуғлаш учун айтиладиган гапдир. Бу гап билан у одам, улуғ бўлиб қолмайди. Лекин, бу номда танилиши мумкин. Араб оламида бу термин, нисбатан илмли ва машҳур кишиларга нисбатан айтилади. Биз ўзбекларда эса, аксинча, на қрилиги жиҳатидан ва на илми жиҳатидан мос бўлмаган кишиларга ҳам айтилаверади. Бу сўзни ҳам бугун тутуриқи қолмаган деса, бўлади. Қолаверса, бу сўз эгасини илмли эканига далолат ҳам қилмайди. Валлоҳу аълам.
21 views16:11
Ochish/sharhlash